Главная страница
Навигация по странице:

  • “шапка”

  • “шапка” усулда ортиш

  • “шапка” усулда ортиш чизмасини

  • 11.1-расм. Юклар вагонларнинг борти сатҳидан пастроқ ортиш чизмаси

  • Мисол

  • амалий иш Алимбаева Ш тсс-2 №1-15. 1амалиёт машулоти Вагоннинг юк ктаришидан фойдаланиш коэффициентини анилаш Амалиёт машулоти бажаришдан масад


    Скачать 1.28 Mb.
    Название1амалиёт машулоти Вагоннинг юк ктаришидан фойдаланиш коэффициентини анилаш Амалиёт машулоти бажаришдан масад
    Дата09.03.2023
    Размер1.28 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаамалий иш Алимбаева Ш тсс-2 №1-15 .docx
    ТипДокументы
    #977588
    страница12 из 21
    1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21

    10 ва 11-амалиёт машғулоти
    Ярим очиқ вагонга “шапка” усулда ортиш чизмаси

    параметрларини аниқлаш
    Тўкилувчан юкларни ярим очиқ вагонга бортидан баландроқ “шапка” усулда ортиш нафақат вагон кузови бортини юқори сатҳигача (қуйида вагон бортигача деб юритилади ) бўлган ҳажмини, балки унинг габаритини юқори қисмидан ҳам фойдаланиш имконини беради. Ортишнинг бу усули ҳажмий массаси вагоннинг солиштирма юк кўтаришидан кичик (γ < Pсол) бўлган, тўкилувчан юкларни ташишда қўлланилади.

    Тўкилувчан юкларни вагонга “шапка” усулида ортилганда, “шапка” нинг ҳажми вагон бортини устига ортилган юк баландлиги (h) га боғлиқ бўлиб, бу баландлик эса ўз навбатида юкнинг ҳаракатдаги табиий нишаблик бурчаги (α') га боғлиқ бўлади (10.1-расм).


    10.1-расм. “Шапка” нинг бўйланма ва кўндаланг кесимининг чизмаси
    10.1-расмда ℓк - вагон кузовининг ички узунлиги, м;

    вк - вагон кузовининг ички эни, м;

    h - “шапка” нинг баландлиги, м;

    α' - юкнинг ҳаракатдаги табиий нишаблик бурчаги, град.

    “Шапка” нинг шакли бизга геометрия фанидан маълум бўлган бўлган бирон-бир шаклга ўхшашмайди. Лекин, институтимизнинг компьютер графикасини доценти, т.ф.н. Й. Аскаровнинг исботлашича “шапка” ни ҳажмини томонлари а ва в , баландлиги h бўлган паралапепеднинг ҳажмига тенг бўлар экан, яъний
    Vша · в · h , м3 (10.1)

    Ўз навбатида а ва в нинг қийматларини қуйидагича аниқлаш мумкин,
    а  ℓк d, м (10.2)
    ввкd, м (10.3)
    d ни қийматини эса “шапка” ни бўйланма ва кўндаланг кесимларининг ён томонларида ҳосил бўлган тўғри бурчакли уч бурчакни баландлиги h ва юкнинг табиий нишаблик бурчаги α' орқали аниқлаш мумкин,
    d  h / tgα' , м (10.4)

    (10.2) ва (10.3)-формулаларга (10.4)-формуладаги d ни қийматини қўйсак,

    а  ℓк – h / tgα', м (10.5)
    ввк – h / tgα', м (10.6)
    (10.1)-формулага а ва в (10.5)- ва (10.6)-формулалардаги қийматларини қўйсак “шапка” нинг ҳажмини аниқлашнинг вагоннинг ўлчамларига боғлиқ бўлган қуйидаги формуласига эга бўламиз,
    Vш  (ℓк – h / tgα') · (вк – h / tgα') · h , м3 (10.4)
    “Шапка” нинг ижозат берилган максималь баландлиги (Hм), қуйидаги формула орқали аниқланади,
    Hм  β · вк · tgα' / 2, м (10.5)
    бу ерда β - “шапка” усулида ортишда, унинг устки қисмида юкларни

    йўқолишидан ҳимоя қилиш учун вагон бўйи барабар қилинган

    майдончани инобатга олувчи коэффициент (0,85 - 0,95);

    Тўкилувчан юкларнинг “шапка” усулида ортиш чизмасини ишлаб чиқиш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Дастлаб вагон кузови бортини юқори сатҳигача ортилган юкнинг массаси қуйидаги формула орқали аниқланади,
    Рк  Vк · γ , т (10.6)
    бу ерда Vк - вагон кузовининг ҳажми, м3;

    γ - юкнинг ҳажмий массаси, т/м3.

    Вагон бортини устига (шапкага) ортилган юкнинг зарурий массаси қуйидаги формула орқали аниқланади,
    Рш.з.  Gюк – Рк , т (10.7)
    бу ерда Gюк - вагоннинг юк кўтариши, т;

    Зарурий миқдордаги юкни (Рш.з) ортиш учун “шапканинг” зарурий ҳажми қуйидаги формула ёрдамида аниқланади,
    Vш.з.  Рш.з. / γ , м3 (10.8)
    Вагон бортини усти (шапка) га ортилган юкнинг массаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади,
    Рш  Vш · γ , т (10.9)
    Вагонга “шапка” си билан ортилган ҳамма юкнинг массаси (вагоннинг статик юкламаси) қуйидагича аниқланади,
    Рст  Рк + Рш , т (10.10)
    “Шапка” нинг ҳажми (Vш), бинобарин “шапка” га ортилган юкнинг массаси (Рш) бортини юқори сатҳи устига ортилган юкнинг баландлиги (h) га боғлиқ бўлади. Шунинг учун “шапка” ни ҳажми (Vш) ни ва унга ортилган юкнинг массаси (Рш) ни 0,1 ≤ h ≤ Hмах интервалдаги h нинг турли қийматларига 0,1 га тенг бўлган қадамда аниқлаб, h нинг шундай қиймати танлаб олинадики, қачонки,
    Gюк < Pст ≤ (Gюк+ΔР) , т бўлганда (10.11)
    бу ерда ΔР - ижозат этилган ўтаюкланиш (1-3), т;

    Яъний вагонга ортилган юкни массаси унинг юк кўтаришидан ва ижозат берилган ўтаюкланишдан зиёд бўлмаслиги керак.
    Мисол: Ҳажмий массаси γ 0,85 т/м3 ва ҳаракатдаги табиий нишаблик бурчаги α'30 град. бўлган Т маркали тош кўмирни икки турдаги: 12-508 моделли яхлит металли 8-ўқли ярим очиқ вагонга ва 12-532 моделли яхлит металли 4-ўқли ярим очиқ вагонга бортидан баландроқ “шапка” усулда ортиш чизмасини ишлаб чиқиш учун ҳисоб китоблар бажарилсин.
    Ечиш:10.1-жадвалда ҳисобларни амалга ошириш тартиби келтирилган.

    10.1-жадвалнинг 3-, 4-, 5- ва 6- устуни 9.1-жадвал асосида тўлдирилади. 10.1-жадвалнинг 7- ва 8- устун маълумотлар топшириқдан қабул қилинади, 9- ва 10-устунларга формулалар бўйича ҳисоб китоблар натижалари киритилади. 10.1-жадвалнинг 11- устунига, яъни шапканинг баландлиги (h) га 0,1; 0,2; 0,3 ва ҳ.к. Hм қийматлари қўйиб чиқилади, ва 10.1-жадвалнинг 12-устунидан 14-устунигача формулалар бўйича h нинг 0,1; 0,2; 0,3 ва ҳ.к. Hм қийматлари учун ҳисоб китоблар натижалари киритилади. Ҳисоб китоблар (10.14) шартни қондирганида тўхтатилади.

    Ҳисоб-китоблар натижаси шуни кўрсатадики (10.11)-шарт 12-508 моделли яхлит металли 8-ўқли ярим очиқ вагон учун “шапка” нинг баландлиги h  0,3 м бўлганида, 12-532 моделли яхлит металли 4-ўқли ярим очиқ вагон учун, эса “шапка” нинг баландлиги h  0,5 м бўлганида қондирилади.

    Демак 12-508 моделли яхлит металли 8-ўқли ярим очиқ вагонга Т маркали тош кўмирдан h  0,3 м баландлика “шапка” усулда ортилганда вагондаги юкни массаси Pст 127,43 т ни, 12-532 моделли яхлит металли 4-ўқли ярим очиқ вагонга эса Т маркали тош кўмирдан h  0,5 м баландлика “шапка” усулда ортилганда вагондаги юкни массаси Pст 71,67 т ни ташкил этади
    10.1-жадвал

    Т маркали тош кўмир ярим очиқ вагонга бортидан баландроқ “шапка” усулда ортиш чизмасини ишлаб чиқиш ҳисоблари


    Вариант

    Вагон модели

    Gюк , т

    Vк , м3


    к , м




    вк , м



    γ , т/м3



    α' , град




    Рк  Vк · γ , т


    Hм  β · вк · tgα' / 2, м


    h , м


    Vш(ℓк–h/tgα')·(вк–h/tgα')·h, м3

    Рш  Vш · γ , т

    Рст  Рк + Рш , т




    1

    2

    3

    4

    5

    6

    7

    8

    9

    10

    11

    12

    13

    14




    I

    12-726

    69

    73

    12088

    2878

    0,87

    31

    63,51

    777,06

    0,1

    3,231

    2,81

    66,32





    Яхлит металли 8-ўқли ярим очиқ вагон
    (69+1) 70 т


    0,2

    5,980

    5,20

    68,71




    0,3

    8,266

    7,19

    70,7




    0,4

    10,100

    8,78

    72,29




    0,5

    11,501

    10

    73,51




    0,6

    12,493

    10,86

    74,37




    0,7

    13,634

    11,86

    75,37







    II

    12-124

    130

    150

    17750

    2967

    0,87

    31

    130,5

    801,09

    0,1

    4,922

    4,28

    134,78





    Яхлит металли 4-ўқли ярим очиқ вагон
    (130+1) 131 т


    0,2

    9,168

    7,97

    138,47




    0,3

    12,766

    11,10

    141,6




    0,4

    15,718

    13,67

    144,17




    0,5

    18,046

    15,7

    146,2




    0,6

    19,768

    17,19

    147,69




    0,7

    20,894

    18,17

    148,67





    Ҳисоб-китоблар натижасида вариантлар бўйича “шапканинг” баландлиги (h) га мувофиқ вагоннинг статик юкламаси (Pст) нинг графиги Pст  ƒ(h) чизилади.

    Ҳар бир талаба гуруҳ журналидаги фамиляси, исми ва шарифининг тартиб рақамига мувофиқ 9.2-жадвалдаги вариантлар бўйича топшириқларда келтирилган юк учун икки турдаги (8 ва 4 ўқли) ярим очиқ вагонларга бортидан баландроқ “шапка” усулда ортиш чизмасини ишлаб чиқиш учун ҳисоб китобларни бажаради.

    12-амалиёт машғулоти
    Вагоннинг полини сатҳидан юк ортиш баландлигини аниқлаш
    Ҳажмий массаси вагоннинг солиштирма юк кўтаришидан катта (γ > Pсол) бўлган, тўкилувчан ва сочилувчан юкларни вагонларга ортишда уларнинг ўтаюкланишидан (перегрузка) халос бўлиш мақсадида бундай юклар вагонларнинг борти ва кузов девори сатҳидан пастроқ қилиб ортилади (11.1-расм).



    11.1-расм. Юклар вагонларнинг борти сатҳидан пастроқ

    ортиш чизмаси
    Тўкилувчан ва сочилувчан юкларни вагон полининг сатҳидан ортиш баландлиги қуйидаги тенгликдан келиб чиққан ҳолда аниқланади,
    Vз · γ  Gюк (11.1)
    бу ерда Vз - юкни ортиш учун зарур бўлган вагоннинг ҳажми, м3;

    γ - юкнинг ҳажмий массаси, т/м3;

    Gюк - вагоннинг юк кўтариши, т;
    Юкни ортиш учун зарур бўлган вагоннинг ҳажми қуйидаги формула ёрдамида аниқланади,
    Vз  ℓк · вк · hо , м3 (11.2)
    бу ерда ℓк - вагон кузовининг ички узунлиги, м;

    вк - вагон кузовининг ички эни, м;

    hз- юкни вагон полининг сатҳидан ортиш баландлиги, м.

    (11.2) - формуладаги Vз ни қийматларини (11.1) - формулага қўйамиз,
    к · вк · hо · γ  Gюк (11.3)

    (11.3) - формула ёрдамида юкларни вагон полининг сатҳидан ортиш баландлиги (hз) нинг аниқлашни қуйидаги формуласини келтириб чиқариш мумкин,
    hо  (Gюк ) / (ℓк · вк · γ) , м; (11.4)
    Мисол: Ҳажмий массаси γ 1,25 т/м3 бўлган маъданни 12-1000 ва 12-508 моделли тўрт ва саккиз ўқли ярим очиқ вагонларнинг полини сатҳидан ортиш баландлиги (hо)ни аниқлансин.

    Ечиш: Ҳажмий массаси γ  1,25 т/м3 бўлган маъданни ортиш учун 12-1000 ва 12-508 моделли тўрт ва саккиз ўқли ярим очиқ вагонларнинг техник тавсифномаси 11.1-жадвалда келтирилган. 11.1-жадвал маълумотлари асосида 12-1000 ва 12-508 моделли тўрт ва саккиз ўқли ярим очиқ вагонларнинг солиштирма юк кўтаришини (9.1) - формула ёрдамида аниқлаймиз.
    11.1-жадвал
    1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21


    написать администратору сайта