Главная страница

амалий иш Алимбаева Ш тсс-2 №1-15. 1амалиёт машулоти Вагоннинг юк ктаришидан фойдаланиш коэффициентини анилаш Амалиёт машулоти бажаришдан масад


Скачать 1.28 Mb.
Название1амалиёт машулоти Вагоннинг юк ктаришидан фойдаланиш коэффициентини анилаш Амалиёт машулоти бажаришдан масад
Дата09.03.2023
Размер1.28 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаамалий иш Алимбаева Ш тсс-2 №1-15 .docx
ТипДокументы
#977588
страница9 из 21
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21


1-расм. 61-тип цистерна



2-расм. 62-тип цистерна




3-расм. 63-тип цистерна



4-расм. 64-тип цистерна



5-расм. 71-тип цистерна

5-амалиёт машғулоти
Юк ташиш режаси кўрсаткичларини ва қия жадвални тадқиқ қилиш
Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларга юк ташиш режаси кўрсаткичларини ва қия жадвални тадқиқ қилиш бўйича билим ва кўникмаларини такомиллаштириш.

Юк ташиш режаси кўрсаткичларини ҳақида тўлиқ тасаввурларга эга бўлиш учун, юк айланмасининг структурасини (5.1-расм) аниқ тушини етиш керак.

Темир йўлининг ташиш ишларини умумий ҳажми қуйидаги иккита элементдан иборат:

- ортиш, тонналарда ва вагонларда;

- бошқа темир йўллардан қабул қилиш, тонналарда ва вагонларда.

Ортилган тонналарнинг умумий миқдори қуйидаги иккита элементдан иборат:

- маҳаллий қатновларга ортишдан;

- тўғри қатновларга ортишдан.

Маҳаллий қатновлар – бу мазкур темир йўлининг ичида амалга оширилган ташишлар.

Тўғри қатновлар – бу икки ва ундан ортиқ темир йўллардаги ёки мазкур темир йўлидан транзит ўтиб кетган ташишлар.

Шундай қилиб тўғри қатновларга нисбатан қуйидагиларни фарқлаш лозим бўлади:

- олиб чиқиш – бошқа тайинланган темир йўлларга мазкур темир йўлидан ортилган юклар;

- олиб кириш – бошқа темир йўлларда ортилган юкларни мазкур темир йўлида тушириш;





5.1-расм. Темир йўли юк айланмасининг структураси
- транзит – мазкур темир йўлини босиб ўтиб кетган юклар.

Ушбу фарқлашни инобатга олган ҳолда ортишни иккита элементга бўлиш мумкин:

а) маҳаллий қатновларга ортиш;

б) олиб чиқиш.

Шунга ўхшаш қабул қилишни ҳам иккита элементга бўлиш мумкин:

а) олиб кириш;

б) транзит.

Темир йўлидан юкларни топшириш:

а) олиб чиқиш;

б) транзит.

Схематик булар қуйидагича кўринади:



Қия жадвал. Қия жадвал юк ташишни ифодаловчи кенг тарқалган шакл ҳисобланиб, юк ташишларни миқдорлари ҳақида ва улари йўналиши ҳақида тўлиқ тушинча беради. Қуйида минтақавий темир йўл бўлинмасининг чизмаси келтирилган (5.2-расм).

А, В, Г, – участка станциялари – қўшни минтақавий темир йўл бўлинмала-ри билаш топшириш пунктлари;

Б – минтақавий темир йўл бўлинмаси ичидаги участка станцияси;

О – узел станцияси;

Е – минтақавий темир йўл бўлинмаси тупик станцияси.

Бу минтақавий темир йўл бўлинмаси 4 та – АБ, БО, ОВ, ОГ участкаларидан иборат. Бу участкаларда ҳар бирида бир нечтадан оралиқ станциялар жойлашган бўлиб, улар схемада кўрсатилмаган. 5.1-жадвалда минтақавий темир йўл бўлинмасининг суткалик юк айланмаси минг тонналарда кўрсатилган. Оралиқ станцияларининг юк айланмаси ҳар бир участка учун бир бутун келтирилган.

Жадвалнинг биринчи вертикал графасида ва биринчи горизонтал қаторида географик тартибда минтақавий темир йўл бўлинмасининг барча станцияларининг номлари келтирилган, топшириш станцияларига эса иккита қатор – бири қўшни минтақавий темир йўл бўлинмасидан қабул қилинаётган ва иккинчиси ушбу станцияда ортилган юклар учун ва иккита графа - бири қўшни минтақавий темир йўл бўлинмасига топширилаётган ва иккинчиси ушбу станцияда туширилган юклар учун. Қолган ҳар бир станцияларга мувофиқ равишда ортилаётган ва туширилаётган юклар учун биттадан графа ва биттадан қатор ажратилган




5.2-расм. Минтақавий темир йўл бўлинмасининг чизмаси

5.1-жадвал

Минтақавий темир йўл бўлинмаси юк айланмасининг қия жадвали минг тонна суткасига


га

дан

Атоп

А

АБ

Б

БО

О

ОВ

В

Втоп

ОГ

Г

Гтоп

Е

Жами

Аққ

Х

0,6

0,1

0,3

0,4

0,5

0,7

1,3

2,5

0,4

0,8

7,1

0,5

15,2

А

-

Х

-

-

0,3

0,2

-

-

0,1

0,2

0,1

0,4

-

1,21

АБ

0,6

-

Х

-

0,2

0,4

0,1

0,1

-

-

0,2

-

0,2

1,8

Б

-

0,2

-

Х

-

0,4

-

0,2

-

0,3

-

0,1

0,1

1,3

БО

0,4

0,2

-

-

Х

0,2

0,4

-

-

0,1

0,1

0,2

-

1,6

О

0,6

-

-

0,4

0,3

Х

-

0,4

0,2

0,4

-

-

0,6

2,9

ОВ

0,6

-

0,4

0,2

-

-

Х

0,2

0,1

-

0,4

0,2

0,1

2,2

В

-

1,0

0,4

0,1

0,2

-

-

Х

0,2

0,1

-

0,4

-

2,4

Вққ

5,3

-

0,5

0,1

-

0,3

0,1

0,2

Х

-

0,3

-

-

6,8

ОГ

-

0,4

0,2

-

0,4

0,5

-

0,1

0,1

Х

-

0,1

0,1

1,8

Г

0,2

-

0,2

0,1

-

0,5

-

0,1

0,2

-

Х

-

-

1,3

Гққ

4,3

0,2

-

-

0,1

0,1

0,2

-

-

0,5

-

Х

-

5,4

Е

-

0,3

-

0,2

-

0,4

4,2

0,2

-

0,2

0,3

-

Х

5,8

Жами

12

2,9

1,8

1,4

1,9

3,5

5,7

2,8

3,4

2,2

2,2

8,3

1,6

49,7


Қия жадвалнинг структураси тушиниш учун қуйидаги вазиятларни аниқ тассавур қила олиш керак:

а) горизонтал қаторнинг жами ортиш миқдорини ҳаммасини ёки қабул қилиш миқдорини ҳаммасини, айрим қўшилувчилар эса мазкур станцияда ҳамма ортилган ёки қабул қилинган юклардан неча тоннаси қайерга тушириш учун етиб боришини кўрсатади;

б) вертикал графаларни жами тушириш миқдорини ҳаммасини ёки топшириш миқдорини ҳаммасини, айрим қўшилувчилар эса мазкур станцияда ҳамма туширилган ёки топширилган юклардан неча тоннаси қайердан етиб келганини кўрсатади;

в) минтақавий темир йўл бўлинмаси бўйича ҳамма қабул қилинган юклар миқдори Аққ , Bққ ва Гққ станциялари бўйича учта горизонтал қаторларнинг жамини йиғиндисидан тенг;

г) минтақавий темир йўл бўлинмаси бўйича ҳамма топширилган юклар миқдори Атоп , Bтоп ва Гтоп станциялари бўйича учта вертикал графа-ларнинг жамини йиғиндисидан тенг;

д) минтақавий темир йўл бўлинмаси бўйича ҳамма ортилган юклар миқдори, қабул қилиш қаторидан ташқари, барча горизонтал қаторлар-нинг йиғиндисига тенг. Ҳамма туширилган юклар миқдори топшириш графасидан ташқари, барча вертикал графаларнинг йиғиндисига тенг;

е) маҳаллий қатновларда ташишни ҳаммаси, тўғри қатновларга мансуб бўлган барча қафас (клетка) чалардан, яъний уларда транзит, олиб кириш ва олиб чиқиш қийматлар кўрсатилганидан ташқари, барча қафасчалардаги қийматларнинг йиғиндисига тенг;

ж) охирги вертикал графадаги барча қийматларнинг умумий жами, яъний ортиш ва қабул қилишни суммаси (52,8) минтақавий темир йўл бўлинмасини ишини ташкил этади.

Қия жадвал структурасини муфассал тассавур қилиш жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, барча эксплуатацион ҳисоб-китобарни асоси ва лойиҳалаш учун материал ҳисобланади.

Юқорида назарда тутилганларни инобатга олган ҳолда минтақавий темир йўл бўлинмаси режа кўрсаткичларини қия жадвалдан фойдаланиб аниқлаймиз:

топшириш: 15,2 + 6,8 + 5,4  27,4 минг тонна;

қабул қилиш: 12 + 3,4 + 8,3  23,7 минг тонна;

транзит: 2,5 + 7,1 + 5,3 + 4,3 + 0 19,2 минг тонна;

– тушириш  умумий жами – топшириш  49,7 – 27,4  22,3 минг тонна;

–ортиш  умумий жами – қабул қилиш  49,7 – 23,7  26 минг тонна.

Ҳар бир талаба ўзининг вариантидаги қия жадвални мукаммал ўрганиб, уни асосида минтақавий темир йўл бўлинмаси учун: режанинг топшириш, қабул қилиш, транзит, тушириш ва ортиш каби кўрсаткичларини аниқлайди.


6-амалиёт машғулоти

Юк ташиш режасининг асосий ва келтириб чиқарилган кўрсаткичларини ҳисоблаш
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21


написать администратору сайта