Главная страница

амалий иш Алимбаева Ш тсс-2 №1-15. 1амалиёт машулоти Вагоннинг юк ктаришидан фойдаланиш коэффициентини анилаш Амалиёт машулоти бажаришдан масад


Скачать 1.28 Mb.
Название1амалиёт машулоти Вагоннинг юк ктаришидан фойдаланиш коэффициентини анилаш Амалиёт машулоти бажаришдан масад
Дата09.03.2023
Размер1.28 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаамалий иш Алимбаева Ш тсс-2 №1-15 .docx
ТипДокументы
#977588
страница2 из 21
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21

Универсал ёпиқ вагонларнинг номер рақамлари бўйича асосий тавсифлари




Ёпиқ вагон номери рақам-

ларини ўзгариш диапазони

Lа

мм

Lш


qт

тон

nўқ


Gж

тон

Вагонларнинг асосий тавсифлари

2-рақам

7-рақам

1

0

0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8

14730

1,05

22,7

4

78

Кузовининг ҳажми 120 м3 дан кичик, тормозлаш майдончасиз 4 ўқли ёпиқ вагон

2

0

9

15350

1,10

24,2

4

78

Кузовининг ҳажми 120 м3 дан кичик, тормозлаш майдончали 4 ўқли ёпиқ вагон

3

1, 2, 3

9

15350

1,10

24,2

4

78

Кузовининг ҳажми 120 м3 дан кичик, тормозлаш майдончали 4 ўқли ёпиқ вагон

4

4, 5

9

15350

1,10

24,2

4

78

Кузовининг ҳажми 120 м3 дан кичик, тормозлаш майдончали 4 ўқли ёпиқ вагон

5

1, 2, 3

0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8

14730

1,05

23,0

4

78

Кузовини ҳажми 120 м3 ва ундан катта, тормозлаш майдончасиз 4 ўқли ёпиқ вагон

6

4, 5, 6, 7

0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8

14730

1,05

24,0

4

78

Кузовини ҳажми 120 м3 ва ундан катта, кен-гайтирилган эшик ўймали, тормозлаш майдон-часиз 4 ўқли ёпиқ вагон

7

6, 7

9

15350

1,10

26,0

4

78

Кузовини ҳажми 120 м3 ва ундан катта, кен-гайтирилган эшик ўймали, тормозлаш майдон-чали 4 ўқли ёпиқ вагон

8

8

0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8

17000

1,21

26,0

4

78

Кузовини ҳажми 140 м3 ва ундан катта, кен-гайтирилган эшик ўймали 4 ўқли ёпиқ вагон

9

8

9

17640

1,26

27,0

4

78

Кенгайтирилган эшик ўймали, тормозлаш май-дончали ва кузовни ҳажми 138 м3 бўлган 4 ўқли ёпиқ вагон

10

9

0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8

18840

1,35

24,6

4

68

Кузовини ҳажми 150 - 158 м3 ли, ўтиш майдончасиз 4 ўқли ёпиқ вагон


Ҳар бир талаба гуруҳ журналидаги фамиляси, исми ва шарифининг тартиб рақамига мувофиқ 2.2-жадвалдаги вариантлар бўйича вагон номерлари рақамларини таҳлил қилади ва назорат сонини текширади.

2.2-жадвал

Вариантлар бўйича топшириқлар




Универсал 4 ўқли ёпиқ вагонлар

I

II

III

IV

3

24344400

23556939

24208233

22039689



3-амалиёт машғулоти
Универсал платформаларни ва универсал ярим очиқ вагонларни кодлаш тизими тадқиқ қилиш
Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларда универсал платформаларни ва универсал ярим очиқ вагонларни кодлаш тизимини тадқиқ қилиш бўйича билим ва кўникмаларини такомиллаштириш.

Темир йўлининг универсал платформалари (қуйида платформалар деб юритилади) барчаси тўрт ўқли бўлиб, уларнинг саккиз рақамли номерини:

- биринчи рақами 4 сони билан бошланади;

- иккинчи рақами (3.1-жадвал) уларнинг техник тавсифномасини (рамасини узунлиги, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлигини, шартли бирликдаги вагонни узунлиги, тара массасини, жоиз юк кўтаришини) билдиради. Барча турдаги платформалар тўрт ўқли конструкцияда ишлаб чиқарилган. Агар платформаларнинг иккинчи рақами – 0 сони бўлса уларнинг рамасини узунлиги 13,4 м гача ва 2, 3, 4, 5, 6 сони бўлса уларнинг рамасини узунлиги 13,4 м ва ундан катта бўлган тўрт ўқли платформаларни ва уларнинг бошқа техник тавсифномасини билдиради;

- учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар 0 дан 9 гача диапазонда ўзгариб платформаларни тартиб номерини билдиради (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринчи иккита рақам билан биргаликда платформани инвентар номерини ташкил этади;

- еттинчи рақами рамасини узунлиги 13,4 м гача бўлган тўрт ўқли платформалар учун 0 дан 8 гача диапазонда ва рамасини узунлиги 13,4 м ва ундан катта бўлган тўрт ўқли платформалар учун 0 дан 9 гача диапазонда ўзгариб туради.

Темир йўлининг универсал ярим очиқ вагонлари (қуйида ярим очиқ вагонлар деб юритилади) тўрт ва саккиз ўқли бўлиб, уларнинг саккиз рақамли номерини:

- биринчи рақами 6 сони билан бошланади;

- иккинчи рақами (3.1-жадвал) уларнинг техник тавсифномасини (автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлигини, шартли бирликдаги вагонни узунлиги, тара массасини, ўқлар сонини, жоиз юк кўтаришини ва кузов конструкциясини) билдиради. Агар ярим очиқ вагонларнинг иккинчи рақами 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8 сонлари бўлса тўрт ўқли ва 9 сони бўлса саккиз ўқли ярим очиқ вагон эканлигини, агар иккинчи рақам 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 сонлари бўлса поли туйникли ва 8 сони бўлса сидирға (гунг) кузовли тўрт ўқли ярим очиқ вагон эканлигини ва уларнинг бошқа техник тавсифномасини билдиради;

- учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар 0 дан 9 гача диапазонда ўзгариб ярим очиқ вагонларни тартиб номерини билдиради (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринчи иккита рақам билан биргаликда ярим очиқ вагоннинг инвентар номерини ташкил этади;

- еттинчи рақами ярим очиқ вагонда тормозлаш майдончаси мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдиради. Агар еттинчи рақам 0, 1, 2, 3, 5, 6, 7, 8 сонлари бўлса вагон тормозлаш майдончасиз эканлигини ва 9 сони бўлса вагон тормозлаш майдончали эканлигини билдиради;

- саккизинчи рақам ярим очиқ вагон номерини назорат сони бўлиб уни ёрдамида вагон номерини ҳисоблашни (узатишни) тўғрилиги теширилади.

Платформалар ва ярим очиқ вагонлар номерларини тузилиш структураси ёпиқ вагонлар номерларини тузилиш структурасига ўхшаш, саккизинчи – назорат сонини текшириш 2-амалиёт машғулотида баён этилган тартибда амалга оширилади.
3.1-мисол. 43922202вагон номерининг рақамлари таҳлил қилинсин ва назорат рақами текширилсин.

Ечиш:
а) вагон номери рақамларини таҳлил қилиш:

- 43922202вагон номеридаги биринчи рақам – 4 сони, уни платформа эканлигини билдиради;

- 43922202 платфорама номеридаги иккинчи рақам 3 сони, уни рамасини узунлиги 13,4 м ва ундан катта, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлиги 14620 мм, тара массаси 20,9 т, жоиз юк кўтариши 80 т бўлган тўрт ўқли платформа эканлигини билдиради;

- 43922202 платфорама номеридаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар – 9, 2, 2, 0 сонлари унинг тартиб номерини (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринчи, иккинчи рақамлар – 4, 3 сонлари билан биргаликда вагонни инвентар номерини (439222) ташкил этади;

- 43922202платфорама номеридаги саккизинчи рақам – 2 назорат сонини билдиради.



б) платфорама номеридаги саккизинчи рақам – назорат сонини текшириш:

Платфорамани инвентар номери рақамларини (биринчи етти рақамни) разрядлар бўйича, 2121212 вазин қаторига кўпайтирамиз,
4 3 9 2 2 2 0

×

2 1 2 1 2 1 2

8 3 18 2 4 2 0



Разрядлар бўйича йиғинди 8 + 3 + 1 + 8 + 2 + 4 + 2 + 0 = 28. Энг яқин 10 га карраликдаги 30 сонигача бўлган тўлдирувчи 2 саккизинчи назорат сони бўлади. Платформани ҳамма номери (коди) назорат сони билан биргаликда 43922202 бўлади.
3.2-мисол. 44428126 – вагон номерининг рақамлари таҳлил қилинсин ва назорат рақами текширилсин.

Ечиш:
а) вагон номери рақамларини таҳлил қилиш:

- 44428126вагон номеридаги биринчи рақам – 4сони, уни платформа эканлигини билдиради;

- 44428126 платфорама номеридаги иккинчи рақам 3 сони, уни рамасини узунлиги 13,4 м ва ундан катта, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлиги 14620 мм, тара массаси 20,9 т, жоиз юк кўтариши 80 т бўлган тўрт ўқли платформа эканлигини билдиради;

- 44428126 платформа вагон номеридаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар – 4, 2, 8, 1 сонлари унинг тартиб номерини (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринч, иккинчи рақамлар – 4, 4 сонлари билан биргаликда вагонни инвентар номерини (444281) ташкил этади;

- 44428126платформа вагон номеридаги еттинчи 2 рақами вагон тормозлаш майдончасиз экналигини билдиради;

- 44428126платформа вагон номеридаги саккизинчи 6назорат сонини билдиради.



б)платформа вагон номеридаги саккизинчи рақам – назорат сонини текшириш:

Платфорамани вагон инвентар номери рақамларини (биринчи етти рақамни) разрядлар бўйича, 2121212 вазин қаторига кўпайтирамиз,

4 4 4 2 8 1 2

×

2 1 2 1 2 1 2

8 4 8 2 16 1 4



Разрядлар бўйича йиғинди 8 + 4 + 8 + 2 + 1+6 + 1 + 4 = 34. Энг яқин 10 га карраликдаги 40 сонигача бўлган тўлдирувчи 6 сони саккизинчи назорат рақами бўлади. Платфорама вагон ҳамма номери (коди) назорат сони билан биргаликда 44428126 бўлади.
Пларформалар ва ярим очиқ вагонларнинг номер рақамлари бўйича асосий тавсифлари 3.1-жадвалда келтирилган.

3.3-мисол63204341 – вагон номерининг рақамлари таҳлил қилинсин ва назорат рақами текширилсин.

Ечиш:
а) вагон номери рақамларини таҳлил қилиш:

- 63204341 вагон номеридаги биринчи рақам – 6 сони уни ярим очиқ вагон эканлигини билдиради;

- 63204341 ярим очиқ вагон номеридаги иккинчи рақам – 3 сони, уни поли туйникли, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлиги 13920 мм, тара массаси 22,0 т ва жоиз юк кўтариши 80 т бўлган тўрт ўқли ярим очиқ вагон эканлигини билдиради;

- 63204341 ярим очиқ вагон номеридаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар – 2, 0, 4, 3 сонлари унинг тартиб номерини (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринч, иккинчи рақамлар – 6, 3 сонлари билан биргаликда ярим очиқ вагонни инвентар номерини (632043) ташкил этади;

- 63204341 ярим очиқ вагон номеридаги еттинчи 4 рақами вагон тормозлаш майдончасиз экналигини билдиради;

- 63204341 ярим очиқ вагон номеридаги саккизинчи 1назорат сонини билдиради.



б) Ярим очиқ вагон номеридаги саккизинчи рақам – назорат сонини текшириш:

Ярим очиқ вагон инвентар номери рақамларини (биринчи етти рақамни) разрядлар бўйича, 2121212 вазин қаторига кўпайтирамиз,
6 3 2 0 4 3 4

×

2 1 2 1 2 1 2

12 3 4 0 8 3 8



Разрядлар бўйича йиғинди 1 + 2 + 3 + 4 + 0 + 8 + 3 + 8 = 29. Энг яқин 10 га карраликдаги 30 сонигача бўлган тўлдирувчи 1 сони саккизинчи назорат рақами бўлади. Ярим очиқ вагон ҳамма номери (коди) назорат сони билан биргаликда 63204341 бўлади.
3.4-мисол60924214вагон номерининг рақамлари таҳлил қилинсин ва назорат рақами текширилсин.

Ечиш:
а) вагон номери рақамларини таҳлил қилиш:

- 60924214вагон номеридаги биринчи рақам – 6 сони уни ярим очиқ вагон эканлигини билдиради;

- 60924214 ярим очиқ вагон номеридаги иккинчи рақам – 0 сони, уни поли туйникли, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлиги 13920 мм, тара массаси 22,0 т ва жоиз юк кўтариши 80 т бўлган тўрт ўқли ярим очиқ вагон эканлигини билдиради;

- 60924214 ярим очиқ вагон номеридаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар – 9, 2, 4, 2 сонлари унинг тартиб номерини (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринч, иккинчи рақамлар – 6, 0 сонлари билан биргаликда ярим очиқ вагонни инвентар номерини (609242) ташкил этади;

- 60924214 ярим очиқ вагон номеридаги еттинчи 1 рақами вагон тормозлаш майдончасиз экналигини билдиради;

- 60924214ярим очиқ вагон номеридаги саккизинчи 4назорат сонини билдиради.



б) Ярим очиқ вагон номеридаги саккизинчи рақам – назорат сонини текшириш:

Ярим очиқ вагон инвентар номери рақамларини (биринчи етти рақамни) разрядлар бўйича, 2121212 вазин қаторига кўпайтирамиз,
6 0 9 2 4 2 1

×

2 1 2 1 2 1 2

12 0 18 2 8 2 2



Разрядлар бўйича йиғинди 1 + 2 + 0 + 1 +8 + 2 + 8 + 2 +2 = 26. Энг яқин 10 га карраликдаги 30 сонигача бўлган тўлдирувчи 4 сони саккизинчи назорат рақами бўлади. Ярим очиқ вагон ҳамма номери (коди) назорат сони билан биргаликда 60924214 бўлади.

3.1-жадвал
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21


написать администратору сайта