амалий иш Алимбаева Ш тсс-2 №1-15. 1амалиёт машулоти Вагоннинг юк ктаришидан фойдаланиш коэффициентини анилаш Амалиёт машулоти бажаришдан масад
Скачать 1.28 Mb.
|
Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларга юк ташиш режасининг асосий ва келтириб чиқарилган кўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича билим ва кўникмаларини такомиллаштириш. 5-лаборатория ишида баён қилинганлардан маълум бўладики режада юкларни ташиш ҳажми ўнта кўрсаткичлар орқали ифодаланар экан, булар қуймдагилардан иборат, 1. Ортиш (погрузка) 2. Қабул қилиш (прием) 3. Транзит (транзит) 4. Топшириш (сдача) 5. Тўғри қатновлар (прямое сообщение) 6. Маҳаллий қатновлар (местное сообщение) 7. Олиб кириш (ввоз) 8. Олиб чиқиш (вывоз) 9. Тушириш (выгрузка) 10. Ташиш (перевозка, в целом) Биринчи тўртта кўрсаткич – асосий кўрсаткичлар, қолганлари эса келтириб чиқарилган кўрсаткичлар ҳисобланади. Келтириб чиқарилган кўрсаткичларни асосий кўрсаткичлар ёрдамида қуйидаги формулалар билан аниқлаш мумкин: ∑Ролиб кириш ∑Рқабул қилиш – ∑Ртранзит (1) ∑Ролиб чиқиш ∑Ртопшириш – ∑Ртранзит (2) ∑Рмаҳал. қатн. ∑Рортиш – ∑Ролиб чиқиш (3) ∑Ртушириш ∑Рмаҳал. қатн. + ∑Ролиб кириш (4) ∑Ртўғри қатн. ∑Ртранзит + ∑Ролиб кириш + ∑Ролиб чиқиш (5) ∑Рташиш ∑Рортиш + ∑Рқабул қилиш (6) ∑Рташиш ∑Ртушириш + ∑Ртопшириш (7) Шундай килиб юк ташиш режасини тузишда тўртта асосий кўрсаткичларни бевосита ҳисоблаб чиқилса, режанинг қолган олтита кўрсаткичларини юқоридаги формулалар ёрдамида оддий арифметик амаллар ёрдамида аниқлаб олиш мумкин. 6.1-жадвал Минтақавий темир йўл бўлинмаси юк айланмасининг қия жадвали суткасига минг тоннада
∑Ртопшириш 27,4 минг тонна; ∑Рқабул қилиш 23,7 минг тонна; ∑Ртранзит 19,2 минг тонна; ∑Рортиш 26 минг тонна. ∑Ролиб кириш 23,7 – 19,2 4,5 минг тонна; ∑Ролиб чиқиш 27,4 – 19,2 8,2 минг тонна; ∑Рмаҳал. қатн. 26 – 8,2 17,8 минг тонна; ∑Ртушириш 17,8 + 4,5 22,3 минг тонна; ∑Ртўғри қатн. 19,2 + 4,5 + 8,2 31,9 минг тонна; ∑Рташиш 26 + 23,7 49,7 минг тонна; ∑Рташиш 22,3 + 27,4 49,7 минг тонна; Ҳар бир талаба ўзининг вариантидаги 5-лаборатория иш асосида минтақавий темир йўл бўлинмаси учун режанинг келтириб чиқарилган кўрсаткичларини аниқлайди. 7-амалиёт машғулоти “О” темир йўл узелининг чоғиштириш Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларга “О” темир йўл узелининг чоғиштириш бўйича билим ва кўникмаларини такомиллаштириш. Ташиш режасининг ифодалорвчи шакиллардан яна бири узелнинг чоғиштириш (развязка) жадавали ҳисобланади. Бу жадвал узелдаги юк оқимлари чоғишишини аниқ тассавур қилиш учун ишлаб чиқилади. Узелга ҳар бир йўналишдан кириб келадиган ҳар бир юкларни оқимлари бўйича, қанча юклар тушириш учун узелда қолишлигини ва қанчаси қайси йўналишга транзит ўтиб кетишини белгилаш керак бўлади. Узелнинг чоғиштириш жадвали узел олди юк оқимлари структурасини аниқлаштира-ди ва узелдаги ишларни ташкил этиш, унинг ривожланиш режалари ва лойиҳаси тузиш учун зарур материал ҳисобланади. Узелнинг чоғиштириш жадвали умумий қия жадвал шаклида бўлиб, баъзи бир ўзига хос томонлари билан ажралиб туради ва умумий қия жадвал маълумотлари асосида тўлдирилади (5.1-жадвал). 7.1-жадвалда 5-лаборатория ишидаги минтақавий темир йўл бўлинмаси юк айланмасининг умумий қия жадвали (қуйида умумий қия жадвал деб юритилади) учун “О” узелининг (қуйида узел деб юритилади) чоғиштириши келтирилган. Узелини чоғиштириш учун шуни билиш кераки, у тўрт йўналишга: ғарб (Ғр), шарқ (Шр), жануб (Жб) ва шимол (Шм) га ишлайди (7.1-расм). Шунинг учун узелини чоғиштириш жадвали еттита қатордан ва еттита устундан иборат бўлиб, биринчи қаторда ва биринчи устунда узелнинг ва йўналишларнинг номлари, иккинчи қаторда ва иккинчи устунда узелда йўналишлар бўйича ортилган ва туширилган юклар миқдори, навбатдаги тўртта қаторда ва тўртта устунда йўналишлар бўйича ортилган ва туширилган юклар миқдори ва сўнги еттинчи қатор ва еттинчи устун жами учун белгиланган. 7.1-жадвал О узелининг чоғиштириш жадвали, минг тонна суткасига
Умумий қия жадвал бўйича ҳисоблаш учун, узел орқали ўтаётган барча юк оқимларини, йўналишлар бўйича уларнинг пайдо бўлишларига ажратиш керак бўлади. Умумий қия жадвалнинг горизонтал қаторлардаги: Аққ, А, АБ, Б, БО – сарлавҳасидаги юклар узелга ғарибдан кириб келади; ОВ, В, Вққ – сарлавҳасидаги юклар узелга шарқдан кириб келади; ОГ, Г, Гққ – сарлавҳасидаги юклар узелга жанубдан кириб келади ва Е – сарлавҳасидаги юклар узелга шимолдан кириб келади. Худди шунга ўхшаш бу юк оқимларини узелдан йўналишлар бўйича чиқиб кетишларига ҳам ажратиш керак бўлади. Умумий қия жадвалнинг вертикал графаларидаги: Атоп, А, АБ, Б, БО – сарлавҳаси остидаги юклар узелдан ғарибга чиқиб кетади; ОВ, В, Втоп – сарлавҳаси остидаги юклар узелдан шарққа чиқиб кетади; ОГ, Г, Гтоп – сарлавҳаси остидаги юклар узелдан жанубга чиқиб кетади ва Е – сарлавҳаси остидаги юклар узелдан шимолга чиқиб кетади. 7.1-расмда узилига ғарибдан кириб келаётган ва ундан ғарибга чиқиб кетаётган юк оқимларигина кўрсатилган. Худди шунга ўхшаш юк оқимлари узелга шарқдан, жанубдан, шимолдан кириб келади ва ундан шарққа, жанубга, шимолга чиқиб кетади. Узелнинг чоғиштириш жадвали кетма – кет тўлдирилади. Биринчи навбатда О станциясининг ўзининг ғарбга ортиш қафас (клетка) чалари тўлдирилади, бунинг учун умумий қия жадвалнинг О горизонтал қатори-даги юқорида назарда тутилган ғарибдаги бешта тайинланган пунктга етиб борадиган барча юклар миқдори жамланади (1,7 минг т.), сўнгра шарқдаги учта тайинланган пунктга етиб борадиган барча юклар миқдори жамланади (0,3 минг т.) ва ҳ.к. “Жами” даги – 3 минг т. сони умумий қия жадвалдаги О станцияси бўйича жами ортилган юклар миқдорига мувофиқ бўлади. |