амалий иш Алимбаева Ш тсс-2 №1-15. 1амалиёт машулоти Вагоннинг юк ктаришидан фойдаланиш коэффициентини анилаш Амалиёт машулоти бажаришдан масад
Скачать 1.28 Mb.
|
3.1-расм. Узелнинг географик йўналишлари Сўнгра узелнинг чоғиштириш жадвали навбатдаги ғарб қатори тўлдирилади. Бунинг учун умумий қия жадвалнинг ғарибдан О станция-сига тушириш учун ортилган барча қафасчалардаги юклар миқдори жамланади, бу эса – 0,9 минг т. ни ташкил этади. Сўнгра худди шу бешта ғарбий йўналишдан (горизонтал сарлавҳалар бўйича) шарқий учта тайинланган пунктга (вертикал сарлавҳалар бўйича), кейин – жанубий учта тайинланган пунктга ва ниҳоят, шимолий битта тайинланган пунктга тушириш учун ортилган юклар миқдори жамланади. Худди шундай тартибда узел чоғиштириш жадвалининг бошқа қаторлари ҳам тўлдириб чиқилади ва “Жами” горизонтал қатори ва вертикал графаси ҳисоблаб чиқилади. Горизонтал қаторнинг ва вертикал графанинг умумий жами тенг чиқиши керак. Горизотал қаторларнинг жами узелга О станциясининг ўзини ортиши ҳисобидан ва барча тўртта йўналиш ҳисобидан етиб келаётган юкларни кириб келишини билдиради; бу йиғиндиларнинг айрим қўшилув-чилар эса барча йўналишлар бўйича кириб келган юк оқимлари қандай йўсинда чоғишишини кўрсатади. Масалан: учинчи горизонтал қаторнинг жами шуни кўрсатадики, узелга ғарибдан 16,8 минг т. юк етиб келган, шундан 0,9 минг т. узелда қолган, 8,2 минг т. – шарққа, 5,9 минг т. – жанубга ва 1,8 минг т. – шимолга ўтиб кетган. Худди шунга ўхшаш вертикал графаларни жами узелдан барча йўналишларга қанча юклар жўнатилаётганини ва қанчаси узелда қолаётгани кўрсатади. Масалан учинчи вертикал гарафанинг маълумотлари бўйича шу нарса мълум бўладики узелдан ғарбга 14,9 минг т. юклар жўнатилган бўлса, шундан 1,7 минг т. О станциясининг ўзининг ортишидан, 6,5 минг т. – шарқдан, 5,0 минг т. – жанубдан, 1,7 минг т. – шимолдан транзит ҳисобига жўнатилганлиги маълум бўлади. Узелнинг юк айланмасини умумий жами – 47,7 минг т., минтақавий темир йўл бўлинмаси умумий юк айланмасидан кам, чунки минтақавий темир йўл бўлинмаси бўйича ташиладиган барча юклар ҳам узелга кириб келмайди, уларнинг баъзи бир қисми АБ, БО, ОВ ва ОГ участка сарҳадларида ташилади. 8-амалиёт машғулоти Минтақавий темир йўл бўлинмасининг юк оқимларининг диаграммасини ишлаб чиқиш Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларга минтақавий темир йўлининг юк оқимлари диаграммасини ишлаб чиқиш бўйича билим кўникмаларини такомиллаштириш. О темир йўл узелининг чоғиштириш ишлаб чиқилганидан сўнг минтақавий темир йўл бўлинмаси участкаларидаги юк оқимларининг диаграммасини ишлаб чиқиш бошланади. Бу диаграмма ташиш режасини ифодалашни тўртинчи шакли ҳисобланади. Юк оқимининг диаграммаси умумий қия жадвални ва узелнинг чоғиштириш жадвалини маълумотлари асосида ишлаб чиқилади (8.1-расм). Графикдаги сонлар минтақавий темир йўл бўлинмаси юк айланмасининг аниқ шарт – шароитларига мувофиқ келади. Юк оқимларининг диаграммаси эксплуатацион ишлар учун муҳим амалий аҳамиятга эга бўлиб, минтақавий темир йўл бўлинмасининг барча участкаларидаги ҳар икки йўналишдаги юк оқимларининг миқдорлари ҳақида маълумот беради. 8.1-расм. Минтақавий темир йўл бўлинмаси участкаларидаги юк оқимларининг диаграммасини 8.1-расмда кўрсатилган юк оқимларининг диграммаси поездлар ҳаракати гарфигини тузиш учун асосий материал бўлиб хизмат қилади. Юк айланмасининг маълумотлари бўйича барча участкалар бўйича вагонлар ва поездлар сони ҳисоблаб чиқилади ва ҳаракат графигига қўйилади. Юк оқимларининг диаграммасини ишлаб чиқиш учта кетма – кет босқичдан иборат: 1. Минтақавий темир йўл бўлинмасининг барча чиқиш пунклари бўйича қабул қилиш ва топшириш ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади. 2. Юкларни узелдан чиқиши ва узилга кириб келиши ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади. Юк оқимларининг диаграммаси эксплуатацион ишлар учун муҳим амалий аҳамиятга эга бўлиб, минтақавий темир йўл бўлинмасининг барча участкаларидаги ҳар икки йўналишдаги юк оқимларининг миқдорлари ҳақида маълумот беради.3. Барча йўналишлар бўйича юк оқимлари ҳисоблаб чиқилади. Биринчи босқич бўйича ишлар тезликда амалга оширилади, чунки қабул қилиш ва топшириш бўйича маълумотлар умумий қия жадвалда мавжуд бўлиб, уларни диграммага кўчириб ёзиб қўйилади. Иккинчи босқич ишларида “О” узелининг чоғиштириш жадвалининг маълумотлари диаграммага кўчириб ёзиб қўйилади. Юк оқимларини диграммасини тузишни учинчи босқичи энг мураккаб ҳисобланади. Қуйида мисол тариқасида ғарибдан, А станциясидан шарққа – О узелигача юк оқимларини ётқизиш (прокладка) ва қарама – қарши юк оқими маълумотларини тўлғазиш кўрсатилган. А станцияси бўйича қабул қилиш 14,0 минг т., бу юк оқимига А станциясини шарқ йўналишига ортган юкларни қўшиб қўйиш ва ундан А станциясига ғарибдан тушириш учун етиб келган юкларни олиб қолиш керак. Умумий қия жадвални маълумотлари асосида, шуни аниқлаш мумкинки: А станцияси ҳаммаси бўлиб 1,5 минг т. юк ортади, шундан шарққа 1,0 минг т. ва ғарибга 0,5 минг т. А станцияси ҳаммаси бўлиб 1,9 минг т., шундан 1,4 минг т. шарқдан ва 0,5 минг т. ғарибдан юк туширади.Бу маълумотлар диаграммага киритилади. Диаграммага юк оқимлари ўнг томонлама ҳаракат қоидаси бўйича киритилади. Юк оқимлари шарққа ҳисобланаётганлиги сабабли, ўнгга пастдан ҳаракат йўналиши бўйича маълумотлар тўлғазилиб борилади. Йўлма – йўл юқоридан қарама – қарши юк оқимлари учун маълумотларни тўлғазиб бориш мумкин. А станциясини шарққа 1,0 минг т. юк ортишини ва шу йўналишда ғарбдан 0,5 минг т. юк туширишини инобатга олиб, А станциясидан шарққа 14,5 минг т. юк оқими чиқиши аниқланади. Худди шундай АБ участкасини, Б станцияси ва БО участкасини ортиш ва туширишлари ҳисобланади. Шундай қилиб Б станциясидан 16,2 минг т. юк оқими чиқади, БО участкаси шарққа 0,9 минг т. юк ортади ва ғарибдан 0,3 минг т. юк туширади. Демак О узелига ғарибдан 16,8 минг т. юк етиб келади. Бу эса иккинчи босқичда диаграммада қўйилган узелга кириб келадиган сонга мувофиқ келади. Шундай қилиб биринчи ва иккинчи босқичда диаграммага киритилган маълумотлар, учинчи босқич ишлари – барча йўналишлар бўйича юк оқимларини ҳисоблашда назорат аҳамиятини ўтайди. Бошқа участкалар ва йўналишлар бўйича юк оқимларини ҳисоблаш худди шундай тартибларда амалга оширилади. Юк оқимларини О узелидан ғарибга ҳисоблашда юкларни ортиш ва туширишни бу йўналишга олдиндан киритилган маълумотлардан фойдаланиш мумкин. 9-амалиёт машғулоти Тўкилувчан юкларни ташиш учун ҳаракатдаги состав турларини танлаш Атмосфера таъсиридан хавфланмайдиган тўкилувчан юкларга: қўнғир кўмир, тош кўмир, антрацит, кокс, ёнувчи сланцлар, торф, қора металл маъданлари, рангли металл маъданлари, нометалл маъданлар, қум, чақиқ тош, майда тош ва шунга ўхшашлар мансуб бўладилар. Бундай тўкилувчан юклар темир йўл транспортида очиқ ҳаракатдаги составларда – ярим очиқ вагонларда ва платформаларда ташилади. Топшириқда берилган юкни ташиш учун икки турдаги очиқ ҳаракатдаги состав танлаб олинади ва қуйидаги жадвалга уларнинг техник твсифномаси киритилади. 9.1-жадвал Ташиш учун юк вагонларининг техник тавсифномаси
бу ерда Gюк - вагоннинг юк кўтариши, т; qт - вагоннинг массаси (тараси), т; Lа - автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича вагоннинг узунлиги, м; Vк - вагон кузовининг ҳажми, м3; ℓк - вагон кузовининг ички узунлиги, м; вк - вагон кузовининг ички эни, м; hк - вагон кузовининг ички баландлиги, м; Рсол - вагоннинг солиштирма юк кўтариши, т/ м3. Вагоннинг солиштирма юк кўтариши қуйидаги формула орқали аниқланади, Pсол Gюк / Vк, т/м3 (9.1) Бир метр куб вагон кузовининг ҳажмига тўғри келадиган вагоннинг юк кўтариши (т/м3) вагоннинг солиштирма юк кўтариши деб аталади. Тўкилувчан юкларнинг ҳажмий массаси (γ), вагоннинг юк кўтаришини ва сиғимини аниқловчи муҳим тавсифномаси ҳисобланади. Юкларнинг ҳажмий массаси (γ), уларнинг тиғизлашмасликларини ва ғовакликларини инобатга олган ҳолда бир метр куб ҳажимдаги юкнинг массасини (т/м3) тавсифлайди. Тўкилувчан юкларни очиқ ҳаракатдаги составларга ортишда, юкнинг ҳажмий массаси (γ) вагоннинг солиштирма юк кўтаришига (Pсол) тенг, яъни γ Pсол бўлса, вагоннинг юк кўтаришидан ва сиғимидан тўлиқ фойдаланилади. Агар γ < Pсол бўлса, бунда тўкилувчан юкларни вагон кузовинининг бортини сатҳи баравар юк ортилганида, вагоннинг сиғимидан тўлиқ фойдаланилади аммо юк кўтаришидан эса тўлиқ фойдаланила олинмайди. Вагоннинг юк кўтаришидан тўлароқ фойдаланиш учун тўкилувчан юклар вагоннинг бортидан баландроқ “шапка” усулида ортилади (9.1-расм). 9.1-расм. Ярим очиқ вагонга бортдан баландроқ “шапка” усулда ортиш Агар γ > Pсол бўлса, вагоннинг юк кўтаришидан тўлиқ фойдаланилади аммо сиғимидан эса тўлиқ фойдаланила олинмайди, бунда тўкилувчан юкларни вагон кузовинининг бортини сатҳидан пастроқ қилиб ортилади, чунки вагоннинг сиғимидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида вагон кузови бортини юқори сатҳи баравар юк ортилганида вагоннинг юк кўтаришидан асосланмаган миқдорда ошиб кетади. Бундай ҳолларда тўкилувчан юкларни вагон полининг сатҳидан ортиш баландлиги аниқланади. Ҳар бир талаба гуруҳ журналидаги фамиляси, исми ва шарифининг тартиб рақамига мувофиқ 9.2-жадвалдаги вариантлар бўйича топшириқларда келтирилган тўкилувчан юкнинг ортиш усулини аниқлайди. 9.2-жадвал Вариантлар бўйича топшириқлар
|