ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Скачать 2.48 Mb.
|
Б. Исламов | Олий суд раиси К. Камилов | ||||||
53. | Судьялар корпусини шакллантиришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, суд тизимидаги раҳбарлик лавозимларга тайинлашда сайланиш ва ҳисобдорлик каби демократик тамойилларни жорий этиш. | 1. Судьялик лавозимига номзодларни тайинлаш жараёнида Судьялар ҳамжамияти органларининг аниқ ваколатини белгилаш. 2. Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этиш, уларнинг холислиги ва беғаразлигини таъминлаш. | Қонун лойиҳаси | 2022 йил апрель | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Б. Исламов | Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоров Олий суд раиси К. Камилов |
54. | Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш | 1.Судьялар олий мактабини халқаро андозалар асосида тубдан ислоҳ қилиш. 2.Одил судлов соҳасида инновацион технологияларни татбиқ этиш учун касбий тайёргарликни зарур даражада таъминлаш. 3.Судьяликка номзодларни тайёрлашга «70 фоиз амалиёт — 30 фоиз назария» тамойилини қўллаш. 4.Судьяларни тайёрлаш жараёнига хорижий мутахассислар, жумладан чет элда фаолият юритувчи маъмурий суд судьяларини жалб этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил июнь | - | Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоров, Олий суд раиси К. Камилов | Судьялар олий кенгаши А. Жалилов, Олий суд И. Муслимов |
55. | Судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантириш. | Судьялар фаолиятини рағбатлантиришга оид давлат мукофотини таъсис этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил июнь | Давлат бюджети маблағлари | Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоров, Олий суд раиси К. Камилов | Судьялар олий кенгаши А. Жалилов, Олий суд Р. Махмудова |
16-мақсад. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш. | |||||||
56. | Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш. | 1. Жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш ва уларни рўйхатга олишнинг «Е-ҳуқуқбузарлик» ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш. 2. Бир йил давомида такроран содир этилиши оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланадиган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг ҳисобини бир йил давомида юритиш ва муддат ўтиши билан автоматик равишда ҳисобдан олиб ташлаш тартибини йўлга қўйиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил ноябрь | 8 млрд. сўм (бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан) | Ички ишлар вазири П. Бобожонов | Ички ишлар вазирлиги Б. Абдуллаев |
57. | Жамоат тартибини сақлаш бўйича патруллик хизмати фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, шу жумладан замонавий ахборот технологияларини жорий этиш. | 1. «Е-патруль» тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечиш ва барча маълумотларни жойида текширишни йўлга қўйиш. 2. Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимларининг фаолиятини «бодикамера» ёрдамида назорат қилишни йўлга қўйиш. 3. Патруль хизматини босқичма-босқич авто ва мотопатруль шаклига ўтказиш орқали нарядларнинг мобиллигини ва ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб боришини таъминлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил апрель | Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан | Ички ишлар вазири П. Бобожонов | Ички ишлар вазирлиги Б. Абдуллаев |
58. | Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда ўлим ҳолатларини қисқартириш, шу жумладан ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш ва жамоатчиликнинг ушбу соҳадаги ишларда кенг иштирокини таъминлаш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022 — 2026 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш: 1. Автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш. 2. Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш учун барча иштирокчилар учун муносиб шароитларни яратиш. 3. Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш жараёнида ва хавфсизликни таъминлашда кенг жамоатчиликнинг иштироки учун зарур шароитларни яратиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил май | Ҳисоб-китобларга асосан (бюджет, бюджетдан ташқари ва инвестиция маблағлари) | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов | Ички ишлар вазирлиги П. Бобожонов, Транспорт вазирлиги И. Махкамов |
17-мақсад. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ?нги қиёфасини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини халқ манфаатлари, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш. | |||||||
59. | Ички ишлар органларини халқнинг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш ҳамда аҳоли билан мақсадли ишлашга йўналтириш. | 1. Ички ишлар органлари ходимларининг «Касбий маданият кодекси»ни амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш. 2. Ички ишлар органларини маънавий пок, ўз бурчига содиқ, халқпарвар ва масъулиятли ходимлар билан тўлдириш, уларнинг фаолиятини аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш натижадорлиги ҳамда ижтимоий фикр асосида баҳолаш тизимини жорий этиш. 3. Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий ички ишлар органларида Жамоатчилик кенгашларини тузиш орқали тизим фаолияти устидан жамоатчилик назоратини тизимини яратиш. 4. Ички ишлар органларини максимал даражада «аҳоли билан мақсадли ишлаш»га йўналтириш, унинг хизмат фаолиятига хос бўлмаган функция ва тузилмаларини мақбуллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил декабрь | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Б. Исламов, Ички ишлар вазири П. Бобожонов | Ички ишлар вазирлиги А. Икрамов |
60. | Қонунийликни қатъий таъминловчи, очиқ ва адолатли прокуратура фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда «Қонун — устувор, жазо — муқаррар» тамойилини бош мезонга айлантириш. | 1. Прокуратура органлари томонидан қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишда давлат ва жамоатчилик назоратини ўзаро уйғунлаштирувчи янги тизим жорий этиш. 2. Прокуратура органлари фаолияти ошкоралигини ва унинг жамият олдида ҳисобдорлигини таъминлаш. 3. Прокуратура тизими бошқарувида коллегиал органлар ролини кучайтириш. | Қонун лойиҳаси | 2022 йил ноябрь | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Б. Исламов | Бош прокуратура Н. Йўлдошев |
61. | Тергов фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларга қарши курашишда тезкор-қидирув фаолиятини янада кучайтириш. | Тергов фаолиятини назорат қилиш, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган янги турдаги жиноятлар, шу жумладан кибержиноятларни фош этиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятини ислоҳ қилиш, қўшимча куч ва воситаларни жалб қилиш ҳамда ушбу жиноятларга қарши курашиш жараёнларида фуқароларнинг қадр-қиммати ва эркинлигини ҳимоя қилишнинг самарадорлигини янада ошириш. | Ташкилий-амалий чоралар | 2022 йил давомида | - | Бош прокурор Н. Йўлдошев, Ички ишлар вазири П. Бобожонов, Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. Азизов | Бош прокуратура Б. Валиев, Ички ишлар вазирлиги Я. Абдулхаков, Давлат хавфсизлик хизмати (келишув асосида), Электрон технологияларни ривожлантириш маркази (келишув асосида) |
62. | Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда жиноятлар ҳақида хабарларни ҳисобга олиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жиноятларни яшириш ҳолатларининг олдини олишда замонавий усуллардан фойдаланиш. | 1. Мурожаатлар билан ишлаш соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этган ҳолда аҳоли учун уйидан туриб, туну-кун тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятини яратиш. 2. Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш институтини ислоҳ қилиш ва жиноят ҳақидаги хабарларни рўйхатга олиш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил октябрь | - | Ички ишлар вазири П. Бобожонов, Бош прокурор Н. Йўлдошев, Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (лавозим бўйича) | Ички ишлар вазирлиги Н. Турахўжаев, Бош прокуратура Э. Юлдашев, Ахборот технологиялари вазирлиги О. Пекось |
18-мақсад. Суд ва бошқа органларнинг ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш. | |||||||
63. | Суд ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш. | 1. Мансабдор шахслар маъмурий суд қарорини бажармаган тақдирда, уларга нисбатан «ошиб борадиган» жарима ва бошқа ҳуқуқий чораларни қўллаш тартибини белгилаш. 2. Муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик, ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш. | Қонун лойиҳаси | 2022 йил ноябрь | - | Олий суд раиси К. Камилов, Бош прокурор Н. Йўлдошев | Олий суд Р. Махмудова, Бош прокуратура С. Артикова |
3. Судлар томонидан ижро варақаларини инсон омилисиз электрон шаклда юбориш имконини берувчи электрон платформани яратиш орқали ушбу жараённи тўлиқ рақамлаштириш. 4. Ижро жараёнини шаффоф тарзда масофадан туриб онлайн кузатиб бориш имконини яратиш. 5. Суд томонидан тайинланган жарималарни махсус рақам бўйича тўлаш тизимини соддалаштириш. | Чора-тадбирлар дастури | 2022 йил июнь | Ҳисоб-китобларга асосан | Олий суд раиси К. Камилов, Бош прокурор Н. Йўлдошев | Олий суд Б. Исаков, Бош прокуратура С. Артикова | ||
64. | Суд ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этишнинг муқобил усулларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш. | 1. Ижро этишнинг муқобил механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш. 2. Ўзаро қарздорликни тартибга солиш, ҳисоб-китоб қилиш ва ундириш институтлари ва механизмларини жорий этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил сентябрь | - | Бош прокурор Н. Йўлдошев | Бош прокуратура С. Артикова |
65. | Мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ва айрим функцияларни хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш. | 1. Мажбурий ижро органларининг функцияларини хатловдан ўтказиш ва айримларини хусусий секторга ўтказиш. 2. Ижро ишини юритиш тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил декабрь | - | Бош прокурор Н. Йўлдошев | Бош прокуратура С. Артикова |