Главная страница

ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз


Скачать 2.48 Mb.
НазваниеОкоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Дата02.05.2023
Размер2.48 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаПФ-60 28.01.2022.doc
ТипДокументы
#1101923
страница38 из 46
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46

У. Тўхташева,

Бош прокуратура

Е. Коленко

85-мақсад: Мамлакатда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш.

306.

Норасмий ишлаётган 450 минг нафар фуқарони бандлигини легаллаштиришга ёрдам бериш орқали уларнинг ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратиш.

1. Норасмий секторда бандликни камайтириш бўйича тегишли стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

яширин иқтисодиётни қисқартиришда жамоатчилик ролини ошириш;

норасмий секторда банд бўлган аҳоли ўртасида ижтимоий ҳимояни таъминлаш юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш;

фуқаро, ходим ва иш берувчиларнинг меҳнат соҳасидаги мурожаатларини «бир дарча» тамойили асосида тезкор кўриб чиқиш механизмларини жорий қилиш;

меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда уларни ҳал қилишга кўмаклашиш мақсадида «Меҳнат-М» маркази фаолиятини эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил март

Ҳисоб-китоблар асосида

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов,

Давлат солиқ қўмитаси

Ш. Кудбиев,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

С. Холхўжаев,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Марказий банк

А. Камалов

2. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари ҳузурида ишчи гуруҳлар ташкил этган ҳолда, корхона ва ташкилотларда 450 минг нафар ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, уларга иш ҳақи ҳисоблаш, иш ҳақидан солиқлар ва ижтимоий тўловлар тўланишига амалий ёрдам кўрсатиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2022 йил давомида

-

Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари,

Давлат солиқ қўмитаси

Ш. Кудбиев,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов

307.

Аёллар орасидаги ишсизлик даражаси 2 баробар камайтириш, 80 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш.

1. Хотин-қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш.

Бунда:

ҳар йили тасдиқланадиган касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакани оширишга оид давлат буюртмасида касб-ҳунарга ўқитиладиган хотин-қизлар улушини йилдан-йилга ошириб бориш;

хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун кўмаклашиш мақсадларида субсидиялар ажратиш;

ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган хотин-қизларга меҳнат қуроллари билан таъминлаш учун субсидиялар ажратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Ҳар йили январь ойида

-

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Р. Маматов

2. Ишсиз хотин-қизларни бўш ҳамда янги яратилаётган иш ўринларида бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.

Бунда 2022 йилда — 80 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари билан хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш лойиҳалар кўламини кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2022 йил ноябрь

Ҳисоб-китоблар асосида

308.

Иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

Бунда:

ҳар бир ҳудудда «Хотин-қизлар ҳунармандчилик марказлари» ва кластерларни ташкил қилиш;

хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини такомиллаштириш, минтақавий марказлар очиш чораларини кўриш;

тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни реализация қилишга кўмаклашиш;

хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва бизнесга жалб қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил март

Ҳисоб-китоблар асосида

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Р. Маматов,

Савдо-саноат палатаси

А. Икрамов,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

М. Убайдуллаев

309.

Ҳудудлар, шаҳарлар ва туманлар кесимида камбағал тоифадаги оилалар, аёллар ва ёшларнинг ягона электрон ҳисобга олиш тизимини яратиш, камбағалликни қайта тикланиш хавфини бартараф этиш.

1. Камбағал оилалар билан манзилли ишлаш тизимини автоматлаштириш. «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари»ни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига» интеграция қилиш;

Рақамли «Ижтимоий ҳимоя ягона реестр»ини шакллантириш

2022 йил июнь

Ҳисоб-китоблар асосида

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров

Молия вазирлиги

Т. Ишметов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

С. Холхўжаев,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов

2. Камбағал аҳоли ва камбағаллик рискига тушиш эҳтимоли юқори аҳолига тақдим этиладиган ёрдамларни фақат ижтимоий ҳимоя ягона реестри орқали амалга ошириш.

3. Аҳолини камбағалликдан чиқариш йўналишида мавжуд инструментларни янада такомиллаштириш ва манзиллилигини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

4. Бизнеснинг ижтимоий масъулиятини рағбатлантириш. Бунда, биринчи навбатда, меҳнат жамоасига муносиб ойлик маошларни белгилаш ва уларга қўшимча «ижтимоий пакет»лар тақдим этиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни кенгайтириб бориш ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратиш масалаларига эътибор қаратиш.

Таҳлилий ахборот ва таклифлар

2022 йил май

5. Аҳолининг эҳтиёжманд қатлами таркибини мониторинг ва баҳолаб бориш, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мезонларини ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини инобатга олиб такомиллаштириш механизмларини татбиқ қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил март

310.

Ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш.

1. Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш.

ташқи ва ички бозорларда ҳунармандчилик маҳсулотлари савдосини ривожлантириш, соҳа учун зарур бўлган хом-ашё базасини мустаҳкамлаш ва «уста-шогирд» муносабатларини рағбатлантиришнинг яхлит тизимини яратиш;

ҳунармандчилик фаолияти субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш орқали янги иш ўринларини ташкил этиш;

«уста-шогирд» мактаблари битирувчиларининг мустақил фаолиятини ташкил этишига ҳар томонлама кўмаклашиш, жумладан уларни асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича қўшимча енгилликлар яратиш;

ҳар бир туман ва шаҳарда, шу жумладан ихтисослашган маҳаллаларда ҳунармандчиликнинг «драйвер» йўналишларини ривожлантириш ҳамда соҳада кооперация ва кластерлар фаолиятини жонлантириш;

тижорат банклари томонидан олдинги йилларда ҳунармандларга ажратилган имтиёзли кредитларнинг сўндирилган қисмини фақат ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштиришга қайта йўналтириб бориш;

ҳунарманд ўз фаолиятини бошлаши учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидиялар ажратиш тартибини белгилаш;

ҳудудларда намунавий типдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо павильонлари ташкил қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил февраль

Банк кредитлари

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

Савдо-саноат палатаси

А. Икрамов,

«Ҳунарманд» уюшмаси

У. Абдуллаев,

Молия вазирлиги

Т. Ишметов,

Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

Ш. Вафоев,

Давлат солиқ қўмитаси

Ш. Кудбиев,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Н. Хусанов,

Марказий банк

А. Камалов,

«Халқ банки» АТ

Ш. Отабоев,

«Микрокредит-банк» АТБ

О. Бутаев,

«Агробанк» АТБ Р. Маматқулов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

311.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда, қуйидагиларни кўзда тутиш:

ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича давлат органини белгилаш;

ижтимоий суғурта тизимини яратиш, жумладан ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш;

кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестр» билан бирлаштириш;

эшитиш қобилияти заиф болаларни одатий ҳаётга мослашувини осонлаштириш мақсадида ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш тизимини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2022 йил апрель

Ҳисоб-китоблар асосида

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров

Молия вазирлиги

Т. Ишметов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

С. Холхўжаев,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Р. Маматов,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов

86-мақсад: Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини таъминлаш ҳамда самарали миграция сиёсатини юритиш.

312.

Хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган фуқарони касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитишни амалга ошириш.

1. Хорижий давлатларнинг меҳнат бозори эҳтиёжларини ўрганиш, энг кўп талаб этиладиган касбий мутахассисликларни аниқлаш ва фуқароларни ушбу мутахассисликларга йўналтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил август

Ижрочилар маблағлари

Бош вазир маслаҳатчиси

М. Хайриддинов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

А. Тошқулов,

Қурилиш вазирлиги

Б. Закиров,

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов

2. Республика даражаси ва ҳудудлар кесимидаги касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш чора-тадбирлар режасини ташқи меҳнат миграциясига юбориш дастури доирасида тасдиқлаш.

Бунда:

«Ишга марҳамат» мономарказлари;

касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;

қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказлари;

қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари;

касб-ҳунарга ўқитиш масканлари;

турли вазирлик ва идоралар ҳамда нодавлат таълим муассасалари қувватлари ва имкониятларидан самарали фойдаланиш чораларини кўриш.

Давлат буюртмаси

2022 йил

-

3. Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этиш.

Бунда:

50 минг нафар фуқароларни ўқитиш.

2022 йилда 21 минг касбга ўқиган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш, йўл чиптасини харид қилиш, ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлари учун компенсация тўлаш.

«Йўл харитаси»

2022 йил

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

313.

Хавфсиз, ташкиллаштирилган хорижий меҳнат миграциясига фуқароларни юборишни ташкил этиш, хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга манзилли кўмак кўрсатиш.

1. Хорижий мамлакатлар меҳнат ресурслари ва ишчи кучи, аниқ мутахассисларга бўлган талабини ўрганиш.

2. Хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар меҳнат шароитлари, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб чиқиш.

Таҳлилий маълумотлар, амалий чора-тадбирлар

2022 йил дан бошлаб ноябрь — январь ойлари доимий

Ижрочилар маблағлари

Бош вазир маслаҳатчиси


написать администратору сайта