Главная страница

ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз


Скачать 2.48 Mb.
НазваниеОкоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Дата02.05.2023
Размер2.48 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаПФ-60 28.01.2022.doc
ТипДокументы
#1101923
страница39 из 46
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   46
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   46

М. Хайриддинов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов

3. 2022 йилда камида 60 минг нафар фуқароларни ишга жойлаштиришни таъминлаш.

Ташкиллаштирилган ҳолда юборилган 20 минг нафар фуқарога ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш полислари харажатларини қоплаб бериш, 10 минг нафар фуқарога имтиёзли микрокредитлар ажратиш.

«Йўл харитаси»

2022 йил март

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

314.

Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар бандлигини таъминлаш ва реинтеграция қилиш чораларини кўриш, «Ўз келажагимга ўзим инвестор» лойиҳасини самарали амалга ошириш.

1. Хориждан қайтган фуқаролар касб ва кўникмалари бўйича ўрганишлар олиб бориш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб ва кўникмаларга қайта тайёрлашга эҳтиёж, тадбиркорликка жалб этиш имкониятларини кўриб чиқиб, манзилли дастурлар тайёрлаш.

Хориждан қайтган фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар кўламини танқидий кўриб чиқиш, самарали кўмак кўрсатиш тизимини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил ноябрь

-

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров

Бош вазир маслаҳатчиси

М. Хайриддинов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

С. Холхўжаев,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов,

Молия вазирлиги

Т. Ишметов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. «Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури» доирасида:

хориждан қайтган фуқароларни манзилли ишга жойлаштириш;

касб-ҳунарга ўқитиш орқали қайта тайёрлаш;

тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш чораларини кўзда тутиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил март

-

3. Тасдиқланган дастур асосида 160 минг нафар хориждан қайтган фуқароларни доимий ва вақтинчалик иш ўринларига ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш.

«Ўз келажагимга ўзим инвестор»лойиҳаси доирасида хорижда ишлаб келган ва ватанида тадбиркорлик қилмоқчи бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш.

Бунда камида 20 минг нафар тадбиркорлар ўз фаолиятини бошлаши учун уларга бўш бино-иншоотл?р ажратилиш?да, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга, кредит маблағлари олишига кўмаклашиш, ёлланма ишчиларнинг касбий малакасини ошириш ва бошқа масалаларда ёрдам бериш.

Амалга ошириладиган ишлар йўл харитаси

2022 йил

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

87-мақсад: «Ватандошлар» жамоат фонди орқали хорижий давлатлардаги юртдошларимиз билан доимий ва самарали алоқалар ўрнатиш.

315.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишга фаол жалб қилиш.

Катта илмий ва амалий тажрибага эга бўлган хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида чет элда Ватандошлар илмий ва амалий анжуманини ўтказиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

Харажатлар сметасига мувофиқ

(«Ватандошлар» жамоат фонди маблағлари)

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ш. Миноваров,

Бош вазир маслаҳатчиси

М. Хайриддинов

Ташқи ишлар вазирлиги

А. Камилов,

«Ватандошлар» жамоат фонди

О. Сатторов,

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Р. Курбанов,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

А. Бекмуродов

316.

Хориждаги ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш. Юртимизнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, ватандошларга маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кўмаклашиш.

1. Хориждаги ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмалари билан алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2. Хорижий давлатларда ватандошлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги имиджини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ш. Миноваров,

Бош вазир маслаҳатчиси

М. Хайриддинов

Ташқи ишлар вазирлиги

А. Камилов,

«Ватандошлар» жамоат фонди

О. Сатторов,

Туризм ва спорт вазирлиги

У. Аъзамов,

Маданият вазирлиги

О. Назарбеков,

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Р. Курбанов

317.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва уни олиб бориш соҳасида дуч келаётган муаммоларни тизимли асосда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг ечими юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан доимий мулоқотлар ўрнатиш ва улар дуч келаётган муаммоларни таҳлил қилиш ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан ўрганиш.

2. Ўрганишлар натижасида ватандошлар билан ишлаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш.

4. Келишилган ҳужжатларни ўрнатилган тартибда қабул қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил давомида

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ш. Миноваров

Бош вазир маслаҳатчиси

М. Хайриддинов

«Ватандошлар» жамоат фонди

О. Сатторов,

Ташқи ишлар вазирлиги

А. Камилов,

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

А. Бекмуродов

318.

Хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш, юртимизнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш.

1. Хорижда ўзбек миллий маданий марказлари (жамиятлари) сонини кўпайтириш ҳамда улар қошида «Ўзбек тили ва маданияти» курслари, «Ўзбек якшанба мактаблари»ни ташкил этишда кўмаклашиш.

2. Юртимизда яшаб, фаолият юритган буюк аждодларимиз, ўзбек халқининг тарихи, маданияти, урф-одат ва анъаналари тўғрисида ўзбек ва чет тилларида мазмун жиҳатидан бой ва таъсирчан қисқа метражли видеороликлар ва бошқа кўринишдаги ахборот материалларини тайёрлаш ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғида кенг ёритиш.

3. Хориждаги ватандошлар ўртасида «Сиз Ўзбекистонни биласизми?» ҳамда бошқа мавзуларда онлайн викториналарни ташкил этиш.

4. Ватандошлар истиқомат қилаётган давлатларда миллий байрамлар муносабати билан маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кўмаклашиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2022 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

(«Ватандошлар» жамоат фонди маблағлари)

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ш. Миноваров,

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

«Ватандошлар» жамоат фонди

О. Сатторов,

Ташқи ишлар вазирлиги

А. Камилов

319.

Хориждаги ватандошларнинг салоҳиятини Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга жалб этиш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш.

1. Чет элда тадбиркорлик соҳасида фаолият юритаётган ва муайян ютуқларга эришган ватандошлар билан алоқа ўрнатиб, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаш.

2. Хорижда инсон ҳуқуқлари, банк-молия, менежмент, кимё саноати, автомобиль саноати, машинасозлик, ахборот-коммуникация технологиялари, енгил саноат, фармацевтика, тиббиёт ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган ва ўз йўналишида юқори натижаларга эришган ватандошлар таркибида эксперт гуруҳларини тузиш ҳамда уларни тегишли вазирлик ва идораларга амалий кўмак кўрсатиш учун бириктириш.

3. Ўзбекистон ривожига муносиб ҳисса қўшган ватандошларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ҳар йили турли номинациялар («Энг фаол ватандош», «Хориждаги энг фаол миллий маданий марказ» ва бошқалар) бўйича ўтказиладиган танловни ташкил этиш ва ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга кўра

(«Ватандошлар» жамоат фонди маблағлари)

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ш. Миноваров,

Бош вазир ўринбосарлари

С. Умурзаков, А. Абдухакимов

«Ватандошлар» жамоат фонди

О. Сатторов,

Ташқи ишлар вазирлиги

А. Камилов,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

А. Бекмуродов,

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Р. Курбанов

88-мақсад: Пандемияларга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини ошириш.

320.

Коронавирус инфекциясига қарши янги авлод маҳаллий вакциналарни яратиш.

Биотехнологик йўл билан коронавирус инфекциясига қарши янги авлод маҳаллий вакциналарни яратиш технологияларини ишлаб чиқиш ва клиник олди синовларини ўтказиш ва оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил март

Давлат илмий дастурлари доирасида ажратилган маблағлар

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

Инновацион ривожланиш вазирлиги

И. Абдурахмонов

321.

Пандемия ва шу каби офатлар билан боғлиқ жараёнларнинг барвақт олдини олиш тизимини яратиш.

Вазиятни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиб, бўлажак хавф-хатарларни, улар билан боғлиқ муаммоларни олдиндан прогноз қилиш, уларнинг ечимига аниқ режа ва чоралар билан тайёр туриш тизимини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

-

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Б. Мусаев,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

Б. Юсупалиев

322.

Касалликларни енгиш учун хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш.

Беморларни даволаш бўйича телемедицина орқали олиб бораётган мулоқотларни кенгайтириш, халқаро тажрибалар ва тавсияларни фаол жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

-

Бош вазир ўринбосари

(лавозим бўйича)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Б. Мусаев,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

Б. Юсупалиев

323.

Коронавирус қайтадан тарқалишининг олдини олиш ҳамда унинг иқтисодиёт ва инсонлар ҳаётига салбий таъсирини имкон қадар чеклаш.

Аҳолининг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш, нарх-навонинг ошиб кетмаслигига эришиш ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ?орасидаги ишларни давом эттириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

-

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

И. Норқулов

VII. МАМЛАКАТИМИЗ ХАВФСИЗЛИГИ ВА МУДОФАА САЛОҲИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШ, ОЧИҚ, ПРАГМАТИК ВА ФАОЛ ТАШҚИ СИЁСАТ ОЛИБ БОРИШ

(Масъуллар — В. Махмудов, А. Азизов, С. Сафоев)

89-мақсад. Фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш.

324.

Ахборот соҳасини тартибга солувчи ягона тизимлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Замон талаблари асосида ахборот соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш.

2. Ахборот соҳасини тартибга солишга қаратилган мавжуд қонунларни Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодекси шаклида унификация қилиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил ноябрь

-

Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари

Э. Арипов,

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

А. Азизов

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


написать администратору сайта