Главная страница
Навигация по странице:

  • NFT (қўзғалмас токенлар), голография ва 3D каби технологияларни кенг қўллаш

  • Блокчейн платформаларида

  • III. Музейлар соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда музейларнинг илмий салоҳияти ва ходимлар малакасини ошириш

  • Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш

  • 7D голограммаи шоуларни фаол татбиқ этиш ;музей тарихи

  • Имом Насафий илмий-тадқиқот маркази

  • Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан

  • Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан

  • Нгг. Окоз 13. 00. 00. 00 Таълим. Фан. Маданият 13. 03. 00. 00 Маданият 13. 03. 15. 00 Музей иши ва кргазма фаолияти тсз


    Скачать 0.52 Mb.
    НазваниеОкоз 13. 00. 00. 00 Таълим. Фан. Маданият 13. 03. 00. 00 Маданият 13. 03. 15. 00 Музей иши ва кргазма фаолияти тсз
    Дата30.07.2022
    Размер0.52 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла2_5301276917977062176.doc
    ТипДокументы
    #638237
    страница6 из 7
    1   2   3   4   5   6   7
    1   2   3   4   5   6   7

    14.

    Музейларнинг ноёб ашёлари ва коллекциялари каталогларини тайёрлаш, нашр қилиш ҳамда китоб дўконларида уларнинг сотувини йўлга қўйиш.

    1. Йилда камида бир донадан ҳар бир музейнинг ноёб ашёлари ва коллекциялари каталогларини яратиш.

    2. Каталогларни нашр қилиш ва китоб дўконларида уларнинг сотувини йўлга қўйиш.

    2022 йилдан доимий

    Ижрочилар маблағлари

    Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

    15.

    Мамлакатдаги музейлар фаолияти ва музей ашёлари тарихига бағишланган кўрсатувлар ва реклама роликларини тайёрлаш, шунингдек, уларнинг республика телеканалларида намойишини таъминлаш.

    1. Мамлакатдаги музейлар фаолияти ва музей ашёлари тарихига бағишланган кўрсатувлар ва реклама роликларини тайёрлаш бўйича медиа режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

    2. Режа асосида республикадаги барча телеканалларда беғараз намойишларни ташкил этиш.

    2022 йил июлдан,

    медиа режа бўйича

    Ижрочилар маблағлари

    Миллий телерадиокомпания (Хаджаев), Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Абдуҳалимов), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа)

    16.

    Ўзининг хайрия маблағлари, меценатлик кўмаги ва музейлар учун бошқа манфаатли хизматлари билан амалий ёрдам кўрсатиб келаётган жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантириб бориш тизимини жорий қилиш ҳамда улар иштирокида акция тадбирлари ўтказишни йўлга қўйиш.

    1. «Музей дўстлари» мақомига эга бўлиш ва унга эга бўлган шахсларни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (тавсия характерида).

    2022 йил сентябрь

    Ижрочилар маблағлари

    Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

    2. Музейларда «Музей дўстлари» тўғрисидаги маълумотлар бурчагини ташкил қилиш.

    2022 йил якунига қадар

    3. «Музей дўстлари» республика ва маҳаллий даражадаги акция тадбирларини ўтказиш.

    2023 йилдан ҳар йили 18 майда

    17.

    Музейлар ҳамда маданий мерос объектларида тарихимиз ва маданиятимиз тўғрисида тарихий саҳна кўринишлари ва театрлаштирилган намойишларни ўтказиш.

    1. Тарихий саҳна кўринишлари ва театрлаштирилган намойишларни ташкил этиш ва ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

    2022 йил август

    Ижрочилар маблағлари

    Маданият вазирлиги (Назарбеков), Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Абдуҳалимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

    2. Намойишларни режа асосида ташкил этиш.

    2022 йил сентябрдан, режа бўйича

    18.

    Музейлар ва маданий мерос соҳасини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш ишларини тизимли йўлга қўйиш.

    1. Маданий мерос агентлиги ва «O‘zbekiston tarixi» телеканали томонидан соҳани кенг тарғиб қилиш бўйича медиа режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

    Ҳар йил ярим йилликда

    Давлат бюджети ва ижрочилар маблағлари

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Маданий мерос агентлиги, Миллий телерадиокомпания (Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа)

    2. «Миллий PR-маркази» ДУК томонидан ҳар йили камида 100 та юксак бадиий савиядаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва кенг намойиш қилиш.

    Ҳар йили

    19.

    Ўқувчи ва талабаларнинг музейлар ва галереяларга ташриф буюриш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

    1. Ташриф жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда келишган ҳолда тасдиқлаш.

    2. Режа-жадвалга асосан ҳар бир таълим муассасаси кесимида музейлар ва галереяларга ташрифларни ташкил этиш.

    Ҳар йили сентябрь ойида жорий ўқув йили учун

    Ижрочилар маблағлари

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Халқ таълим вазирлиги (Саидов), Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

    20.

    Давлат музейларида ўтказиладиган кўргазмалар ва маданий-маърифий тадбирларнинг ҳар йили Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан тасдиқланадиган календарь режа асосида ўтказилишини жорий этиш.

    1. Календарь режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

    Ҳар йили январь

    Ижрочилар маблағлари

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Маданий мерос агентлиги

    2. Тасдиқланган календарь режаларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш ва туризм фаолияти субъектларига етказиб бориш.

    Ҳар йили январь

    3. Календарь режада белгиланган тадбирларни юқори савияда ўтказиш.

    Режа асосида

    21.

    Давлат музейларида замонавий NFT (қўзғалмас токенлар), голография ва 3D каби технологияларни кенг қўллаш орқали музейларнинг оммавийлигини ошириш ва маркетинг соҳасини ривожлантириш.

    1. Тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда, эксперимент тарзида:

    Ўзбекистон Давлат музейларидаги ашёлар ва маданий мерос объектларининг NFT форматини яратиш, уларни халқаро аукционларда сотувга чиқариш мақсадида хавфсиз ва юқори тезликка эга Блокчейн платформаларида оммалаштириш ва монетизация қилинишини йўлга қўйиш;

    Ўзбекистон давлат табиат музейида тўлқинлар интерференциясини қўллаган ҳолда, буюмнинг фазовий (ҳажмий) тасвирини ҳосил қилиш усулидан фойдаланиб, голограммали шоуларни яратиш.

    2023 йил август

    Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

    Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Умерова), Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

    2. NFT — санъат асарларини яратиш, оммалаштириш ва монетизация қилишни қўллаб-қувватлаш ҳамда кенгайтириш, шунингдек, голография ва 3D технологияларини тегишли музейлар ва маданий мерос объектларида жорий қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

    2023 йил ноябрь

    III. Музейлар соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда музейларнинг илмий салоҳияти ва ходимлар малакасини ошириш

    22.

    Давлат музейлари раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаш.

    1. Идоралараро ишчи гуруҳ шакллантириш.

    2022 йил июнь

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Абдухакимов), Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Абдуҳалимов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

    2. Давлат музейлари раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

    2022 йил июль

    3. Давлат музейлари раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаш.

    2022 йил июль — октябрь

    4. Лавозимига нолойиқ бўлган давлат музейлари раҳбар ва ходимлари ўрнига билимли, тажрибали, масъулияти ва тадбиркорлик кўникмаларига эга юқори малакали, айниқса ёш мутахассисларни лавозимларга тайинлаш.

    2022 йил ноябрь

    23.

    Маданий мерос кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

    Бунда, қуйидаги қонунчилик ҳужжатларининг нормаларини умумлаштириб, тўғридан-тўғри амал қилувчи, тизимлашган ягона ва яхлит ҳужжат шаклига келтириш:

    «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун;

    «Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун;

    «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Қонун;

    «Музейлар тўғрисида»ги Қонун;

    Қуролли можаро чиққан ҳолларда маданий бойликларнинг ҳимоя қилиниши тўғрисидаги конвенция (1954 йил 14 май, Гаага);

    Маданий бойликларни ноқонуний равишда олиб келиш, олиб кетиш ва уларга бўлган эгалик ҳуқуқини ўзгага беришни ман этиш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги Конвенция (1970 йил 17 ноябрь, Париж);

    Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция (1972 йил 23 ноябрь, Париж);

    Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро Конвенция (2003 йил 17 октябрь, Париж);

    соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномалар.

    1. Маданий мерос кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи тузиш ҳамда унинг таркибини Бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири томонидан тасдиқлаш.

    2022 йил июнь

    Маданий мерос агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Бадиий академия (Нуридинов), Фанлар академияси (Абдуҳалимов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Молия вазирлиги (Ишметов), Ташқи ишлар вазирлиги (Норов), Бош прокуратура (Йўлдошев), ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

    2. ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар, хорижий ва маҳаллий малакали мутахассис ва экспертларни шартнома асосида жалб этиш.

    2022 йил июль

    Маданий мерос жамғармаси ва грант маблағлари

    3. Хорижий илғор тажрибалар ва амалиётдаги муаммоларни атрофлича ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон Фармонининг 15-банди, 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарорига 4-илованинг 6, 15 ва 18-бандларидаги вазифаларни уйғунлаштириш.

    2022 йил июль — октябрь

    4. Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича грант ва бошқа манбалардан маблағлар жалб этиш.

    2022 йил июль — октябрь

    5. Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш.

    2022 йил октябрь — 2023 йил январь

    6. Кодекс лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

    2023 йил март

    24.

    Музейлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги йўналишларда ҳар йили грант лойиҳалари танловини ташкил қилиш ва ўтказиш:

    музейларда замонавий маркетинг ва менежментни йўлга қўйиш;

    музейларнинг илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш;

    музей ашёлари ва коллекцияларини реставрация ва консервация қилиш;

    соҳага замонавий технологияларни, шу жумладан, 7D голограммаи шоуларни фаол татбиқ этиш;

    музей тарихи, ашёлар ва коллекцияларини тарғиб қилиш;

    музейларга оид энг сара китоб, каталог ва бошқа нашрларни чоп этиш.

    1. Тегишли йўналишлар бўйича грант ажратиш ва грант лойиҳаларини эълон қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

    2022 йил август

    Маданий мерос жамғармаси маблағлари

    Маданий мерос агентлиги

    2. Кейинги йил учун грант лойиҳаларини эълон қилиш.

    2022 йил октябрь

    3. Грант ғолибларини аниқлаш.

    2022 йил ноябрь

    4. Грант лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ва назорат қилиб бориш.

    2023 йилдан ҳар йили

    25.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 178-бандига мувофиқ юртимиздаги 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектларидан самарали фойдаланиш бўйича давлат дастури қабул қилиш.

    Бунда:

    фойдаланилмаётган, туристлар учун очиқ бўлмаган ва туристик хизматлар кўрсатилмаётган мос маданий мерос объектларини музейлар, кўргазмалар, арт-резиденциялар, бошқа маданият ва туризм объектларига айлантиришни;

    илмий-тадқиқот гуруҳларининг таклифлари асосида ҳудудлар кесимида моддий маданий мерос объектларида амалга ошириладиган кўчмас мулкни асрашга оид ишларнинг манзилли режасини тасдиқлаш, шу жумладан, Хоразм вилоятида 100 та, Бухоро вилоятида 800 та, Фарғона вилоятидаги 10 тадан ортиқ ва бошқа ҳудудлардаги маданий мерос объектларини бирма-бир реставрация қилиш;

    археология объектларини муҳофаза қилиш, илмий тадқиқ этиш, консервациялаш, ободонлаштириш, 3D панжаралар ўрнатиш ва уни ривожлантиришни, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси вертикал назорат тизимини ўрнатиш, мобиль гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш, археология мутахассисларини тайёрлашни назарда тутиш.

    1. Соҳадаги мавжуд муаммо, камчиликлардан келиб чиқиб, маданий мерос объектларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

    2. Объектларни шаффоф ижарага бериш тизимини ташкил қилиш.

    3. Соҳадаги ҳолат ва ўрганиш натижаларига кўра маданий мерос объектларини ишончли муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш.

    2022 йил ноябрь

    Маданий мерос агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Бадиий академия (Нуридинов), Фанлар академияси (Абдуҳалимов), Молия вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

    26.

    «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига музей ашёлари ва коллекцияларини реставрация қилиш йўналишлари бўйича хорижий педагогларни шартнома асосида жалб қилиш.

    1. Россия, Европа ва АҚШ каби давлатларнинг реставрация ва консервация қилиш бўйича етук педагоглари рўйхатини шакллантириш.

    2022 йил сентябрь

    Республика бюджети ва халқаро грант маблағлари

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Бадиий академия (Нуридинов), Молия вазирлиги (Ишметов), Ташқи ишлар вазирлиги (Норов)

    2. Россия, Европа ва АҚШ каби давлатларнинг реставрация ва консервация қилиш бўйича етук педагогларини шартнома асосида жалб қилиш.

    2023 йил сентябрдан

    27.

    «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида музей ашёлари ва коллекцияларини реставрация қилиш йўналишлари бўйича реставрация устахоналарини ташкил этиш.

    1. Музей ашёлари ва коллекцияларининг реставрация устахоналари учун зарур жиҳоз ва ускуналар, хом ашё материаллари рўйхатини шакллантириш.

    2022 йил октябрь

    Республика бюджети ва халқаро грант маблағлари

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Бадиий академия (Нуридинов), Молия вазирлиги (Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов)

    2. Тасдиқланган рўйхатга мувофиқ жиҳоз, ускуналар ва хом ашёларни харид қилиш ишларини ташкил этиш.

    2023 йил июль

    3. Реставрация устахоналарини ишга тушириш.

    2023 йил сентябрь

    28.

    Қарши давлат университети ҳузурида Имом Насафий илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш.

    Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш:

    2023 — 2025 йилларда Абу Муин Насафий ва насафлик алломалар илмий меросини ўрганишни қўллаб-қувватлаш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш;

    Имом Насафий илмий-тадқиқот марказини жойлаштириш, унинг фаолиятини самарали ташкил этиш, тузилмаси, молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш.

    2022 йил ноябрь

    Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Азимов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Дин ишлари бўйича қўмита (Тошбоев), Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров)

    29.

    Буюк аждодларимизнинг китобат санъати соҳасидаги бой анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш, ёш авлоднинг китобат илмига, шу жумладан хаттотлик, муқовасозлик, наққошлик, миниатюра санъатига қизиқиши ва қобилиятини ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳрида Китобат илми мактабини ташкил этиш.

    Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 174-бандида белгиланган вазифалар инобатга олинади.

    1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Китобат илми мактабига мос бино ажратиш ёки, зарур ҳолларда, янги бино қуриш масаласи бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш.

    2022 йил октябрь

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (Миноваров), Дин ишлари бўйича қўмита (Тошбоев), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Кадастр агентлиги (Пулатов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия вазирлиги (Ишметов), Маданий мерос агентлиги

    2. Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган таклифларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Китобат илми мактабини жойлаштириш, унинг фаолиятини самарали ташкил этиш, тузилмаси ва молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш каби бошқа чора-тадбирларни назарда тутувчи асосланган ва келишилган таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

    2022 йил ноябрь

    30.

    Музейларни малакали мутахассис кадрлар билан таъминлаш.

    1. Музейларнинг малакали мутахассис кадрлар билан таъминланганлиги ҳолатини таҳлил қилиш.

    2. Таҳлил натижаларига асосан музейларнинг истиқболдаги талаб-эҳтиёжидан келиб чиқиб тегишли олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

    2023 йил март

    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

    31.


    написать администратору сайта