|
Нгг. Окоз 13. 00. 00. 00 Таълим. Фан. Маданият 13. 03. 00. 00 Маданият 13. 03. 15. 00 Музей иши ва кргазма фаолияти тсз
Изоҳ:
Давлат музейлари ушбу режада белгиланган хорижий музейлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни Маданий мерос агентлиги, тегишли давлат музейининг юқори турувчи органи ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширади.
Маданий мерос агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда давлат музейларига тегишли хорижий музейлар ва халқаро ташкилотлар билан тажриба алмашиш, ходимлар малакасини ошириш, музей ашёларини реставрация ва консервация қилиш, кўргазмалар ташкил этиш каби ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ҳамкорлик келишувларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатади.
Маданий мерос агентлиги ва давлат музейларининг хорижий музейлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлари Маданий мерос жамғармаси, давлат музейларининг бюджетдан ташқари маблағлари, меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ушбу режада келтирилмаган бошқа музейлар ҳам Маданий мерос агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда музейлар соҳасида халқаро ҳамкорлик, шу жумладан хорижий музейлар билан алоқаларни йўлга қўйиши мумкин.
*Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири томонидан, зарурат бўлганда, мазкур режага Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги ПҚ-261-сон қарорига 6-ИЛОВА
2022-2023 йилларда музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар
ДАСТУРИ Т/р
| Чора-тадбирлар номи
| Амалга ошириш механизми
| Ижро муддати
| Молиялаштириш манбаи
| Масъуллар
| I. Музейларда хизматлар сифатини ошириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
| 1.
| Музейларда илғор хорижий намуналар асосида маркетинг ва хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида ушбу йўналишда катта амалий тажрибага эга бўлган консалтинг хизмати компанияларини жалб қилиш.
| 1. Музейларда маркетинг ва хизматлар соҳаси бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.
| 2022 йил июль
| Маданий мерос жамғармаси маблағлари
| Маданий мерос агентлиги
| 2. Консалтинг хизмати компанияларини шартнома асосида жалб қилиш.
| 2022 йил август
| | | 3. Консалтинг хизмати компаниялари томонидан тегишли ҳар бир музей учун маркетинг ва хизматлар соҳасини ташкил қилиш ҳамда ривожлантириш концепцияси ва режасини ишлаб чиқиш.
| 2022 йил октябрь
| | | 4. Ушбу концепция ва режалар асосида музейларда маркетинг ва янги хизматларни жорий этиш.
| Режа асосида
| | | 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги ПҚ-261-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган 2022-2023 йилларда давлат музейларида ташкил этиладиган қўшимча хизматларнинг манзилли режасида белгиланган хизматларни ташкил этишни молиялаштириш.
| Режа асосида
| Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, Маданий мерос жамғармаси маблағлари
| Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданий мерос агентлиги
| 2.
| Музейларда рассомлар, артистлар ва миллий фольклор жамоалари, ҳунармандлар, болалар учун мўлжалланган махсус ҳудудлар ташкил этиш ва уларни кенг жалб қилиш, ушбу йўналишда турли савдо кўргазмалари, фестиваллар ташкил этиб бориш.
| 1. Музейларда турли йўналишларда савдо кўргазмалари, фестивалларни мунтазам ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
2. Ташкил этиладиган тадбирларга эркин рассомлар, артистлар ва миллий фольклор жамоалари, ҳунармандларни кенг жалб қилиш.
| 2022 йил июлдан режа асосида
| Музейларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ижрочилар маблағлари
| Маданий мерос агентлиги, Маданият вазирлиги (Назарбеков), Бадиий академия (Нуридинов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
| 3.
| Давлат музейлари ва маданий мерос объектларида пулли хизматлар соҳасини кенгайтириш мақсадида қўшимча маркетинг ва хизмат турларини ташкил этиш.
| 1. Давлат музейлари ва маданий мерос объектларида пулли хизматлар кўрсатиш турлари ва тартибини тасдиқлаш.
| 2022 йил июль
| | Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
| 2. Давлат музейлари ва маданий мерос объектларида қўшимча маркетинг ва хизмат турларини ташкил этиш.
| Режа асосида
| 4.
| 2023 — 2026 йилларда музейлар соҳасини тубдан такомиллаштириш ва янги босқичга олиб чиқиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
| Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда киритиш:
музей ходимларининг иш ҳақини ошириш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, музейларни ва уларнинг ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонлари ҳамда миллий рейтинг тизимини жорий этиш;
давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ҳамда экспозиция ва фонд шароитларини тубдан яхшилаш;
Тошкент шаҳридаги тегишли музейларда яратилган намунавий экспозициялар асосида бошқа давлат музейларининг замонавий янги экспозицияларини яратиш;
янги музейлар, хусусан, нодавлат музейларни ташкил қилиш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, «Санъатсевар миллат» лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида санъат галереяларини ташкил этиш, музейларнинг кўчма кўргазмаларини ташкил қилиш;
ҳар йили давлат музейлари ва илмий-тадқиқот институтларига археологик ва этнографик тадқиқотлар учун давлат буюртмаси тизимини жорий қилиш.
| 2022 йил ноябрь
| | Маданий мерос агентлиги, Музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика ишчи гуруҳи
| 5.
| Музейларда совғалар (сувенир) дўкони, ҳунармандлар устахонаси ва савдо шохобчаларини ташкил этиш ҳамда уларда музей ашёлари ва коллекциялари нусхалари — сувенир маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш.
| 1. Музейларда совғалар (сувенир) дўкони, ҳунармандлар устахонаси ва савдо шохобчалари ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш.
| 2022 йил август
| Музейларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ижрочилар маблағлари
| Маданий мерос агентлиги, Савдо-саноат палатаси (Ваҳабов), «Ҳунарманд» уюшмаси (Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар
| 2. Музей ашёлари ва коллекциялари нусхалари — сувенир маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш.
| 2022 йилдан режа асосида
| 6.
| Давлат музейларининг давлат бюджетидан молиялаштирган ҳолда Миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқланишини таъминлаш.
| 1. Қўриқланадиган давлат музейлари рўйхатини тасдиқлаш.
| 2022 йил август
| Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари
| Маданий мерос агентлиги, Молия вазирлиги (Ишметов), Миллий гвардия (Джураев)
| 2. Тасдиқланган рўйхатга асосан объектларда Миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқлашни ташкил этиш.
| 2023 йил январдан доимий
| 7.
| 15 та йирик давлат музейида тегишли йўналишларга ихтисослаштирилган реставрация лабораторияларини ташкил этиш.
| 1. Реставрация лабораториялар учун зарур бўлган замонавий жиҳоз ва ускуналар, хом ашё материаллари рўйхатини шакллантириш.
| 2022 йил сентябрь
| Музейлар соҳасига ажратилган Давлат бюджети маблағлари, музейларнинг бюджетдан ташқари, халқаро грант маблағлари
| Маданий мерос агентлиги, Молия вазирлиги (Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
| 2. Тақдим этилган зарур жиҳоз ва ускуналар, хом ашё материалларини рўйхатга мувофиқ харид қилиш.
3. Реставрация лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш.
| Режа асосида
| 8.
| Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов уй-музейини ташкил этиш.
| 1. Абдулла Орипов оила-аъзолари, мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.
| 2022 йил июнь
| Давлат бюджети маблағлари
| Ёзувчилар уюшмаси (Саидов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Азимов), Маданий мерос агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги (Норов)
| 2. Музей концепциясини ишлаб чиқиш, экспозицияда намойиш этиш учун ашёларни тўплаш.
| 2022 йил июль
| 3. Музей ташкил этиладиган бино бўйича таклифлар тайёрлаш.
| 2022 йил август
| 4. Музей фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
| 2022 йил сентябрь
| 9.
| Музейлар ва уларнинг ҳудудларида босқичма-босқич «Музей-ресторан» ёки «Музей-кафе»лар ташкил этиш.
| 1. Халқаро тажрибани ўрганиш. Бунда илғор хорижий музейларда ташкил этилган «Музей-ресторан» ва «Музей-кафе»ларни ўрганиш, уларни амалиётга жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ташкил этиш.
| 2022 йил ноябрдан режа асосида
| Музейларнинг бюджетдан ташқари ва ижрочилар маблағлари
| Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Абдуҳалимов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
| 2. Музейларда «Музей-ресторан» ёки «Музей-кафе»лар фаолиятини йўлга қўйиш.
| 2023 йилдан доимий
| 10.
| Музейларнинг онлайн дўконларини босқичма-босқич ташкил этиш.
| 1. Халқаро тажрибани ўрганиш. Бунда илғор хорижий музейларнинг онлайн дўконларини ўрганиш, уларни амалиётга жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш.
| 2022 йил ноябрь
| Музейларнинг бюджетдан ташқари ва ижрочилар маблағлари
| Маданий мерос агентлиги, Савдо-саноат палатаси (Ваҳабов), «Ҳунарманд» уюшмаси (Абдуллаев), Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (Бозоров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
| 2. Республика музейларининг онлайн дўконлари тизимини ташкил қилиш, зарур ҳолларда давлат-хусусий шериклик асосида йўлга қўйиш.
| 2023 йил январдан режа асосида
| 11.
| «Музей вагон» номли кўчма кўргазмалар ташкил қилиш.
| 1. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан:
кўчма кўргазмаларни амалга ошириш учун махсус вагон ажратиш;
Маданий мерос агентлиги билан биргаликда махсус вагонни зарур жиҳозлар ва инвентарлар билан жиҳозлаш.
| 2023 йил май
| Ижрочилар маблағлари
| «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хасилов), Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
| 2. Маданий мерос агентлиги томонидан:
махсус вагонда ташкил қилинадиган музейнинг концепциясини ишлаб чиқиш;
экспозицияда намойиш этиш учун ашёларни саралаш ва экспозицияни ташкил қилиш;
кўчма кўргазмалар календарь режасини тасдиқлаш ва ташкил қилиш.
| 2023 йил сентябрь, келгусида мунтазам
| II. Музейлар соҳасини тарғиб қилиш ва оммалаштириш
| 12.
| Давлат музейларида давлатчилик тарихи ҳамда буюк алломаларнинг ҳаёти ва фаолияти бўйича янги экспозициялар ташкил этиш.
| 1. Янги экспозицияларни яратиш бўйича олимлар ва мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳлар тузиш.
| 2022 йил июль
| Маҳаллий бюджет, Маданий мерос жамғармаси, музейлар соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар
| Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Абдуҳалимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
| 2. Экспозиция концепциясини ишлаб чиқиш ва Бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири томонидан тасдиқлаш.
| Режа асосида
| 3. Тасдиқланган концепция асосида экспозицияларни яратиш.
| | 13.
| Мамлакатимиздаги корхона ва ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларининг ўқувчи ҳамда талабалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларнинг музейлар ва тарихий манзилгоҳларга ташрифини назарда тутувчи «Мозийга саёҳат» дастурини ташкил этиш.
| 1. «Мозийга саёҳат» дастури доирасида ташрифларни ташкил қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичларни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2. Тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлар ижросини таъминлаб бориш.
| 2022 йил учун 1 июль, 2023 ва келгуси йиллар учун ҳар йили декабрь ойига қадар
| Таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ташриф буюрувчилар маблағлари
| Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар
| |
|
|