Главная страница
Навигация по странице:

  • 78.342

  • КБК 78.342+67.400 (5 Ў)

  • Муқаддас рамзлар, мукаррам тимсоллар

  • 1 Давлат рамзлари 508 КБ. Миллий кутубхонаси давлат рамзлари


    Скачать 0.53 Mb.
    НазваниеМиллий кутубхонаси давлат рамзлари
    Дата09.12.2021
    Размер0.53 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла1 Давлат рамзлари 508 КБ.doc
    ТипДокументы
    #298313
    страница1 из 7
      1   2   3   4   5   6   7

    АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН
    МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ

    ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ

    Методик-библиографик қўлланма

    Тошкент - 2006
    78.342

    Д 14

    Илмий-методик бўлим томонидан тайёрланди


    Тузувчи

    Муҳаррир

    Масъул муҳаррир

    Матн терувчи


    М.Матмурадова

    Ҳ.Маматраимова

    О.Қиличбоев

    З.Жалилова




    Давлат рамзлари: Метод.-библиогр. қўлл. / Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий к-наси; Тузувчи М.Матмурадова; Муҳаррир Ҳ.Маматраимова; Масъул муҳаррир О.Қиличбоев.-Т.: Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий к-наси нашриёти, 2006.- 56 б.

    КБК 78.342+67.400 (5 Ў)

    Давлат рамзлари - “Байроқ”, “Герб”, “Мадҳия” давлатимиз тимсоллари сифатида ҳамиша азиз ва муқаддас саналган рамзлардир. Ушбу методик-библиографик қўлланма миллий онг, ифтихор, миллий ғурур, иймон-эътиқод, Ватан тимсоллари, рамзларимизнинг маънавий-маърифий куч-қудрати ниҳоятда юксаклигини чуқур ўрганиш, тарғиб қилишда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва махсус кутубхоналар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ходимларига ёрдам бериш мақсадида тузилган. Унда ахборот- кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳақида маълумотлар берилган.

    © Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006 й.

    Муқаддима

    Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамз- лари - байроқ, герби ва маДҳиясига эга.

    Ўзбекистон Республикаси

    Конституцияси, 5 модда.

    Давлат рамзи - бу мустақил давлат белгисидир. У давлат байроғи, давлат герби, давлат мадҳияси, мамлакат миллий валютаси, мамлакат Конституциясида ва муҳим қарор ҳамда анъаналарда ўз ифодасини топади.

    Мустақилликка эришганимиздан кейин МДҲ мамлакатлари орасида биринчилар қаторида жуда қисқа вақт ичида давлатимизнинг асосий белгилари - Байроқ, Герб ва Мадҳиямизга эга бўлдик.

    Мустақиллик бизга инъом этган ватанпарварликнинг олий рамзлари ҳақида сўзламасдан илож йўқ. Ватанпарвар- ликнинг олий рамзлари халқимиз ва ҳар бир фуқаро қалби- дан мустаҳкам ўрин олаётганлиги ниҳоятда қувончлидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳи олдида 180 тадан ортиқ мустақил давлатлар байроқлари қаторида мағрур ҳилпираб туришини кўриш ва ҳис этиш нақадар катта бахт, инсонни нақадар кучли бир ҳиссиётга чулғаб олади... Президентимиз Ислом Каримов жуда тўғри таъкидлаб ўтганидек: “Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари - Давлат Герби, Давлат Байроғи, Давлат Мадҳияси азиздир. Улар она-Ватан - Ўзбекистон Республикасига ифтихор ва чексиз ҳурмат туйғусини тарбиялайди”.

    Ўзбекистон Давлат мадҳияси янграб, байроғимиз бошимиз узра ҳилпираганда, озод Ватанимизга нисбатан қалбимизнинг туб-тубидан чуқур муҳаббат қайнаб чиқади, ҳурмат эътибор кучаяди, ғурурланамиз. Ўзбек халқидай буюк миллатни аждодларимиз ҳоки ётган замин узра бирлаштирган она Ватандан доимо фахрланиб, унга садоқат, бор меҳримиз, меҳнатимиз, истеъдодларимизни бахш этиб, яшашимиз зарур.

    Ҳақиқатан ҳам ҳар бир давлат фуқароси ўз рамзлари- ни тумордек эъзозлаши шарт. У қайси миллатга ёхуд динга мансуб бўлмасин, ўз давлатининг шон-шавкати учун куюни- ши табиий бўлмоғи керак. Жумладан, Ўзбекистон байроғи, герби, мадҳиясини, яъни давлатимиз рамзларининг ҳар бирини ўз ўрнида улуғлаймиз.

    1. йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кунга 15 йил тўлди.

    2. йил 2 июлда - Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинганига 15 йил тўлади.

    2007 йил 10 декабрда эса - Ўзбекистон Респуб- ликасининг Давлат мадҳияси қабул қилинганига 15 йил тўлади. Ҳар куни тонг отганда, телевизор ёки радиода Давлат мадҳияси янграйди. Байроғимиз эса мустақил юрти- миз осмонида ҳилпираб турибди. Шунингдек, давлат рамз- лари тўғрисида ҳар бири учун алоҳида қонунлар чиққан, Давлат байроғи, Давлат герби, Давлат мадҳияси ҳақида рисолалар ва илмий мақолалар ҳамда адабий-бадиий нашр- лар чоп этилган.

    Ушбу нашрлар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва махсус кутубхоналарда, республика ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларининг каталог ва картотекаларида ўз аксини топган.

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва махсус кутубхоналар, республика ахборот- кутубхона ва ахборот-ресурс марказларининг вазифасиБу ишда адабиётлар тарғиботининг, илмий-амалий, китобхонлар конференциялари, давра суҳбати, билимдонлар беллашуви, мунозара ва савол-жавоб кечалари, учрашув кечалари, мавзули кечалар, адабий-бадиий кечалар, доимий китоб кўргазмалари, асарлар ва вақтли матбуот нашрларида чоп этилган мақолаларнинг обзори сингари турли туман шакл ва усулларидан фойдаланишлари мумкин.

    Бундай тадбирлар туркумини ташкил этиш учун филологлар, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, санъат- корлар, сиёсатшунослар, файласуфлар, тарихчилар, журналистлар ҳамда ҳуқушуносларни жалб қилишни тавсия этамиз.

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда махсус кутубхоналарга, шунингдек ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларига “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик марказининг жой- лардаги бўлимлари, “Маҳалла”, “Олтин мерос”, “Соғлом авлод учун”, “Нуроний” жамғармалари, ”Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар, адабиётшунослар, файласуфлар, сиёсатшунослар, тарихчи- лар, хотин-қизлар қўмиталари, журналистлар, ҳуқуқ-тарти- бот органлари ходимлари билан ҳамкорликда оммавий тадбирларни ташкил этишлари ва ўтказишларини маслаҳат берамиз.

    Ушбу методик-библиографик қўлланмада давлат рамзларига бағишланган тадбирларни ўтказишда кутуб- хоначиларга ёрдам бериш мақсадида китобхонлар билан ишлашнинг айрим шакллари кўриб чиқилган.

    Муқаддас рамзлар, мукаррам тимсоллар

    Давлат рамзлари - давлат мустақиллигини шартли равишда белгиловчи ташқи белги, нишона ёки тимсол- лардир. Булар муайян давлатнинг байроғи, герби, миллий валютаси ва мадҳиясидир. Улар мазкур давлатнинг тузуми- ни, халқнинг табиати-менталитетини, иқтисодий асосларини ва бошқа муҳим белгиларини англатади.

    Давлат рамзлари кўп минг йиллик тарихга эга бўлиб, миллий давлат қурилиши ва маданий ривожланиш тарихи билан боғлиқ.

    Жумладан, бу рамзлар мазкур давлат фуқароларига гўёки рухсатнома ёхуд ҳужжат ҳисобланган. Тарихий манбаларда берилган маълумотларга кўра Буюк Амир Темур бобомиз давлат рамзларига жуда юксак сиёсий аҳамият берганлар. Амир Темур жанг майдонида бир лашкар омон қолса ҳам, у мамлакат байроғини баланд тутсин, деб фармон берганлар. Байроқнинг эгилиши мағлубият белгиси деб қабул қилинган.

    Темур бобомизнинг байроғи сингари герблари ҳам бўлган. Жумладан, Амир Темур яратган марказлашган давлат ўзининг герби - уч халқа шаклидаги тамғаси билан танилган. Соҳибқироннинг юришларида лашкар олдида унинг туғи - байроғи олиб юрилган.

    Ўзбекистоннинг Янги тарихидаги биринчи расмий давлат рамзи - герблари Бухоро ва Хоразм Халқ Респуб- ликаларида жорий қилинган. Хоразм Халқ Республикаси- нинг 1920 йилда таъсис этилган герби унинг қишлоқ хўжалигига асосланганлигини акс эттирган: унда ўроқ, белкурак ва маккажўхори сўталари нақши бўлган. Хоразм- нинг 1922 йилги Конституциясига кўра гербга бешқиррали юлдуз ва яримой шакллари - дин тимсоли киритилган.Бухоро Халқ Республикасининг геральдик белгилари ҳам шу аснода таркиб топган бўлиб, унга ўроқ, яримой ва бешқирра- ли юлдуз шакллари киритилган. Бу халқ республикаларида давлатнинг бошқа рамзлари - байроқ, мадҳия ва миллий валюта масалалари тўла ҳал этилмаган ва илмий адабиёт- ларда деярли ёритилмаган.

    Юртимиз мустақилликка эришгач, халқимизнинг азалий орзу-истаклари, эзгу интилишлари Ўзбекистон Республикасининг янги давлат рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топди.

    Мустақиллик йилларида “Ватан тимсоллари” ҳамда “Давлат рамзлари” атамаларини эмин-эркин, қолаверса, бутунлай янги маъно-мазмун билан ишлатадиган бўлдик.

    Давлатнинг Конституцияси, Президенти ҳам бевосита Ватан тимсоллари саналади.

    Давлат рамзлари - ўта муайян тушунча. Учта рамз- гина, қачон ва қаерда бўлишидан қатъий назар, давлатни билдиради. Бу Давлат байроғи, Давлат герби, Давлат мадҳияси.

    Рамзларнинг ҳар бири махсус қонун билан қабул қилинган. Бу қонунлардан ҳар бирининг иккинчи моддасида шу муайян рамзнинг давлат мустақиллиги белгиси экани алоҳида қайд этилган.

    Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган. Бу қонунда байроғимизнинг шакл-шамойили, фойдаланиш йўл-йўриқлари аниқ кўрсатиб берилган.

    Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи мамлакат Президенти, Олий Мажлис, Ўзбекистон ҳукумати, маҳаллий давлат идоралари, Ўзбекистоннинг турли ваколат- хоналари иш олиб бораётган биноларда, Ўзбекистоннинг рамзий делегациялари қатнашаётган халқаро тадбирларда кўтарилади. Бу қоидалар алоҳида қонун асосида белгилан- ган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғигаБугун у Ўзбекистоннинг чет мамлакатларидаги элчи- хоналари узра Ватанимиз ва халқимизнинг ёрқин тимсоли бўлиб балқимоқда. Халқаро спорт мусобақаларида ғолиб бўлган юртдошларимиз шарафига байроғимиз баланд кўтарилганида ўзларини Ўзбекистон фарзанди деб билгувчи ҳар бир кишининг қалбида ғурур ва ифтихор туйғулари жўш уради. Зеро, Ватан байроғи унинг ўзи каби азиз ва муқаддасдир.

    Байроқ қадим-қадимдан Ватан озодлиги, миллат бирлиги ва ғалабаси тимсоли бўлиб келган.

    Байроғимиздаги ҳар бир ранг ва белгида халқимиз- нинг асрий анъаналари, миллий қадриятларимиз акс этган. Мовий ранг азалдан куч-қудрат, тинчлик, тенглик, беғубор- лик, донишмандлик тимсоли саналган. Оқ ранг поклик ва фаровонлик, халқимизнинг бағри кенглик ва оқ кўнгил- лилиги ифодаси. Яшил ранг яшариш ва янгиланиш тимсоли. Қизил чизиқлар томирларимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат - мангулик ифодасидир. Байроғимиздаги ярим ой ва юлдузлар тасвири озодлик, барқарорлик, келажакка ишонч, иймон-эътиқод тимсолидир. Шарқда ўн икки рақам мукаммаллик рамзи саналган. Ўн икки ой, ўн икки бурж... Соҳибқирон Амир Темур ҳам давлат бошқарувида раият- нинг ўн икки қатламига алоҳида эътибор қаратгани маълум. Бинобарин, байроғимиздаги ҳилол ва ўн икки юлдуз ҳам ўзига хос теран маънога эга.

    Дарҳақиқат, А.Кўчимов таъкидлаганидай:

    У аДолат, коинот, обиҳаёт тимсоли.

    У эзгулик, шон-шуҳрат, бахт-саодат тимсоли, Буюк Амир Темурнинг ғолиб туғу мисоли, Камалакдек товланар истиқлолим маёғи. Ўзбекистон байроғи! Ўзбекистон байроғи!Ўзбекистон ўз мустақиллигининг биринчи йилидаёқ Давлат гербига эга бўлди. 1992 йилнинг 2 июлида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

    Бугун Ўзбекистонимизни жаҳоннинг турли бурчак- ларида гербига қараб ҳам танишади.

    Тамғамиздаги ҳар бир чизиқ, ҳар бир ранг, ҳар бир белгида муайян рамзий маъно бор.

    Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида шундай сўзларни ўқиймиз: “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган ўзга шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт.

    Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини беҳурмат қилганлик Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жазоланади”.

    Адабиётшунос олим Султонмурод Олим таъкид- лаганларидек, гербимиз бизга бир қадимий рамзий шаклни қайтариб берди. Бу - тамға тепасидаги саккиз юлдуз. Уни “мусамман” дейишган. Эски масжидлар, мадрасалар, хона- қоҳлар, саройлар, меҳмонхоналар, миноралардаги нақшлар- да бу шаклни кўп учратамиз. Бу рамзан жаннатнинг саккиз эшигига ишора сифатида қабул қилган. Мусамманнинг ичида мусулмон Шарқи халқлари учун умумий рамзлардан ҳисобланган ҳилол, яъни ярим ой ва юлдуз акс эттирилган. Гербдаги бу тасвирлар эса рамзий маънода аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган мамлакат эканимизни билдириб туради.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 15 апрелдаги қарорига биноан, Ўзбекистон Респуб- ликасининг 1992 йил 2 июлида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонуннинг айрим бандларига муайян ўзгаришлар киритилди.1992 йил 10 декабрь тарихимизга мустақиллигимизни мустаҳкамлаш даврининг муҳим воқелиги содир бўлган кун сифатида кирди. Бу кун Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитети мадҳиясининг ҳуқуқий мақомини белгилаб берган қонун қабул қилинди. “ фақат истиқлолгина халқимизга ўз Ватанида ўзини эркин ҳис қилиш, чинакам миллий қадриятларни тиклаш, ўз миллий давлатчилигини шакллантириш имконини берди”1. Мадҳиямиз мамлакат мустақиллиги, халқ озодлиги давлатнинг буюк келажаги ҳақида куйлайдиган, фаровон жамият қурилиши йўлида фидокорона меҳнат, бунёдкорлик ва тадбиркорликка руҳ бағишлашга хизмат қиладиган истиқлол рамзидир.

    Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси - миллий мустақиллик, озодлик ва ўз тақдирини ўз қўли билан яратишга эътиқод каби умуминсоний ва миллий қадриятлар маҳсулидир. Давлат мадҳиясининг элементлари давлатчилик тарихининг илк босқичларидаёқ пайдо бўлган Давлат мадҳиялари турли шаклларда ва мазмуни узоқ замонлардан бери у ёки бу тарзда маълумдир. Биз унинг тарихига тўхталиб ўтирмаймиз. Инсоният тарихида энг юксак қадриятлардан бири - озодлик ва мустақилликка эътиқод. Миллий давлат мадҳияси давлат суверенитетига бўлган эътиқоднинг рамзидир.

    Замонавий ҳуқуқий энциклопедик луғатларда давлат мадҳиясига Ватанни, давлатни, тарихий воқеаларни, қаҳрамонларни мадҳ этувчи давлат рамзларидан бири сифатида таъриф берилади. Мадҳия давлатнинг умум- сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга ва у сиёсий ташвиқот-нинг муҳим воситаси ҳисобланади**. Бироқ давлат мадҳияси фақат мадҳ этиш учун эмас, балки эътиқоднинг ифодала- нишидир. “Давлат рамзларида халқнинг азалий орзуси, унинг эзгу ниятлари, бугунги ҳаёт мазмуни акс этади”2. Давлат мадҳиясининг ҳуқуқий мақоми махсус қонун билан мустаҳкамланиб, унинг мақсади давлат суверенитетига бўлган эътиқоднинг расмийлигини таъминлаш, давлат суве- ренитетининг четдан идрок қилиниши учун матн ва мусиқа ёрдамида ифодалашдан иборатдир.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мустақилликка эътиқодни тарғиб қилади. Унинг матни фуқароларимизни мустақил давлат қуриш йўлида матонат ва жасоратга, сабр-тоқат ва фидокорликка, ташаббускорлик ва курашга чақиради, миллий ғурурни уйғотади. Мадҳиямиз байрамлар, сиёсий чиқишлар, спорт анжуманлари, расмий давлат қабуллари, аҳамиятли митинглар, турли давлат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш маросимлари ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда ижро этилиб, давлат суверенитетига эътиқод ва ҳурматни расмий мусиқа ва матн билан ифода этади.

      1   2   3   4   5   6   7


    написать администратору сайта