1 Давлат рамзлари 508 КБ. Миллий кутубхонаси давлат рамзлари
Скачать 0.53 Mb.
|
Жаҳон ичра ҳилпира Ўзбекистон байроғи” номли китоб-суратли кўргазмани ташкил этиш учун материаллар Таклиф этилаётган китоб кўргазмаси ахборот- кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ўтказиладиган тадбирларни тўлдиради. Кўргазма қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: Байроғимиз - яловимиз Озод мамлакатимнинг муҳташам қўрғонида, Исёнкор боболарим пок руҳида - жонида. Турон, қадим Туркистон, улуғ турк осмонида, Камалакдек товланар истиқлолим маёғи.- Ўзбекистон байроғи, Ўзбекистон байроғи! А.Кўчимов Бу бўлимда “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси”, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун ва қонун ҳужжатларига доир нашрларни намойиш этиш мумкин.Тимсоллар - муқаддас Тинчлик, тириклик эрур мовий, яшил, оқ ранглар, Чақноқ ўн икки юлдуз шамолларда жаранглар, Эрк қўшиғи навқирон ярим ойда жилвагар. КамалакДек товланар истиқлолим маёғи, Ўзбекистон байроғи, Ўзбекистон байроғи! А.Кўчимов Бу бўлимда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвири акс эттирилган нашрлар ва илмий мақола- лар, байроқ тасвирини ўрганишга оид бўлган оммабоп адабиётларни намойиш этиш мумкин. Ҳилпирайди Миллий байроқ Рангингда эл бахтин этиб жам, Ўй-фикрини қилиб мужассам, Товланасан товусдек кўркам, Ўзбекистон Миллий байроғи. Искандар Раҳмон Бу бўлимда Миллий байроғимиз тўғрисида ёзилган публицистик мақолалар, шеърлар, очеркларни намойиш этиш мумкин.“Гербимиз - фахримиз” номли китоб-суратли кўргазмани ташкил этиш учун материаллар Таклиф этилаётган китоб кўргазмаси ахборот-кутуб- хона ва ахборот-ресурс марказларида ўтказиладиган тадбирларни тўлдиради. Кўргазма қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: Озод ватан туғроси Давлат герби - мамлакат фуқаролари учун муқаддас ҳисобланган рамздир. У юрагида Ватан туйғуси бор ҳар қандай кишида миллий ҳис, ўзига хос ғурур, энг муҳими, юртга меҳр уйғотади. А.Акмалов Бу бўлимда “Ўзбекистон Республикасининг Консти- туцияси”, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонуни ва қонун ҳужжатларига доир нашр- ларни намойиш этиш мумкин. Давлатимиз тамғаси Ўз тамғанг бор, ўз мадҳиянг, ўз байроғинг, Кездим, йўқдир она-юртим ҳеч адоғинг, Темур бобом паноҳ бўлган мулкинг қўлда, Кенгликларни кўзлар бутун кўзқироғинг. Б.Ярашев Бу бўлимда Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири акс эттирилган нашрлар ва илмий мақолалар, герб тасвирини ўрганишга оид бўлган манбаларни намойиш этиш мумкин. Давлат хумоси Ўзбекистон бир узук бўлса Давлат герби - гўё шу узукнинг кўзи. Султонмурод Олим Ш.Жумаев Бу бўлимда герб тўғрисида ёзилган публицистик мақолалар, шеърлар, очеркларни намойиш этиш мумкин. “Абадий қўшиқ” номли китоб-суратли китоб кўргазмасини ташкил этиш учун материаллар Таклиф этилаётган китоб кўргазмаси ахборот- кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ўтказиладиган тадбирларни тўлдиради. Кўргазма қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: Истиқлол шархидай муқаддас қасида Ўзбекистон, юрган йўлинг равон бўлсин, Ошган тоғинг мудом равон довон Душманларинг рангу рўйсомон, Мадҳинг айтай, туғу туғронг омон бўлсин! Султон Мурод Бу бўлимда “Ўзбекистон Республикасининг Консти- туцияси”, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни ва қонун ҳужжатларига доир нашрлар, шунингдек Мадҳия матни намойиш этилиши мумкин. Ўзбекнинг мангу қўшиғи Ўзбекистон, қай ўлкада куз баҳордир? Қай маконда сенинг каби жаннат бордир? Айтгин ўзинг, кимга бунча Худо ёрдир? Мадҳинг айтай, туғу туғронг омон бўлсин! Султон Мурод Бу бўлимда Давлат мадҳиясининг яратилиши ва унинг таҳлилига оид бўлган манбаларни намойиш этиш мумкин. Ифтихор мадҳияси Шоир учун Ватаннинг шаъни ва мадҳини куйлашдан ортиқ бахт борми? А.Орипов Бу бўлимда Давлат мадҳияси ҳақида ёзилган илмий ва оммабоп нашрлар ҳамда мақолалар, шеърлар, билдирилган дил изҳорларига эга бўлган нашрларни намойиш этиш мумкин. Ахборот-кутубхона ва ахборот ресурс марказларида ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми Мавзулар тахминий бўлиб, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари тадбирларнинг ўзи учун маъқул шаклини танлаб олиши, уларни маҳаллий материаллар билан тўлдириши мумкин. Конференция “Давлатимиз рамзлари - муқаддас тимсоллар”. “Мустақил юртимизнинг давлат рамзлари”. “Давлат рамзларига ҳурмат - муқаддас бурч”. “Рамзларда ғурур, фахр-туйғулар” каби мавзуларда; “Рамзинг-қанотинг”, “Ватан тимсоллари”, “Муқаддас рамзлар” каби мавзуларда китоб кўргазмаси ва кўргазмадаги адабиётлар обзори. Мавзули кеча “Тимсоллар - муқаддас”. “Гербимиз - фахримиз”. “Байроғимиз - яловимиз”. “Давлатимиз рамзлари, муқаддас” каби мавзуларида;Савол-жавоб кечаси “Давлатимиз рамзларини биласизми?” “Борлиқ ва бирлик рамзини биласизми?” “Давлат мадҳияси”ни биласизми?” каби мавзуларда; “Ифтихор мадҳияси”, “Абадий қўшиқ”, “Гербимиз - ифтихоримиз” каби мавзуларда китоб кўргазмаси ва кўргазмадаги адабиётлар обзори. Билимдонлар беллашуви “Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини биласизми?” “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини биласизми?” “Давлатимиз рамзларини биласизми?” каби мавзуларда; “Барчамиз учун муқаддас туғро”, “Ор-номусимиз ва қадр қимматимиз рамзи”, “Юртимга кераксан байроғим” каби мавзуларда китоб кўргазмаси ва кўргазмадаги адабиётлар обзори. Мунозара кечаси “Давлат ва миллат рамзлари нималардан иборат?”. “Байроқ, герб, мадҳия - миллий тимсолда халқнинг ўтмиши ва бугуни, келажаги қандай мужассамланган?”. “Рамзларимизнинг маънавий-маърифий куч-қудрати қандай?” “Муқаддас байроғим», “Мадҳияни куйлашдан ортиқ бахт борми?”, “Хумо қуши” каби мавзуларда китоб кўргазмаси ва кўргазмадаги адабиётлар обзори.Давра суҳбати “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвири”. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири”. “Мадҳиямиз - ғуруримиз”. “Давлат байроғи - бизнинг ўтмишимиз, бугунги кунимиз ва келажагимиз рамзидир” каби мавзуларда; “Давлат мадҳияси - миллат навоси”, “Мамлакат байроғи - элим номуси”, “Туғроғимиз - кўзлар қароғи” каби мавзуларда китоб кўргазмаси ва кўргазмадаги адабиётлар обзори. Учрашув кечаси а) Давлатимиз рамзлари ҳақида китоб ёзган олимлар билан: Султонмурод Олим. Шамсиддин Жумаев. б) Мадҳиямиз муаллифи: Абдулла Орипов. в) Давлат рамзлари ҳақида илмий мақолалар ёзган муаллифлар билан: Акром Акмалов. Маҳмуд Алимов. А.Сафаров. Ойниса Мусурмоновалар билан. “Мангу порласин Ўзбекистон байроғи”, “Озод Ватан тупроғи”, “Давлатим герби” каби мавзуларда китоб кўргаз- маси ва кўргазмадаги адабиётлар обзори. Қатнашувчилар: жойлардаги “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик марказлари, “Маҳалла”, “Соғлом авлод учун”, “Нуроний”, “Истеъдод” жамғармалари вакил- лари, хотин-қизлар қўмиталарининг вакиллари, журналист- лар, адабиётшунослар, тарихчилар, файласуфлар, педагог- лар, ёзувчи ва шоирлар, ҳуқуқшунослар ҳамда кенг китоб- хонлар оммасини жалб қилиш мақсадга мувофиқ. Адабиётлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши- нинг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган (Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги Қонунига мувофиқ киритилган ўзгартиришлар билан).-Т.: Ўзбекистон, 2001.-39 б. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши- нинг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган (2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида қабул қилинган 2003 йил 24 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси- нинг Қонунига мувофиқ Конституциянинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига тузатиш ва қўшимчалар киритилган).-Т.: Ўзбекистон, 2003.-40 б. Конституция.-Т.: Адолат, 2003.-56 б.-(Давлат ва миллат рамзлари). Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида: Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 1991 й. 18 ноябрь //Халқ сўзи.-1991.-27 нояб. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида: Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 1992 й. 10 декабрь //Халқ сўзи.-1992.-26 дек. * * * Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура: Нутқлар, мақолалар, суҳбатлар.- Т.: Ўзбекистон, 1993.-263 б. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.-Т.1.-Т.: Ўзбекистон, 1996.-364 б. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида.-Т.6.-Т.: Ўзбекистон, 1998.-429 б. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.-Т.: Ўзбекистон, 1997.-326 б. Ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлида.-Т.: Ўзбекистон, 1994.-48 б. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (2001 йил 18 октябргача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан қайта нашри): Расмий нашр.-Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2001.-384 б. * * * Навоий Алишер. Мукаммал асарлар тўплами: 20 томлик /Ўз ФА А.С.Пушкин ном. Тил ва адабиёт ин-ти, Ҳ.С.Сулаймонов ном.қўлёзмалар ин-ти; Таҳрир ҳайъати: Комил Яшин ва бошқ.-Т.: Фан, 1987-2003. Т.10. Хамса: Сабъаи сайёр /П.Шамсиев илмий- танқидий матни асосида достонни изоҳлар билан нашрга тайрл. М.Мирзааҳмедова; Масъул муҳаррир А.Ҳайитметов. - 1992.-448 б. Т.16. Муҳокамат ул-луғотайн: Мезон ул-авзон: Тарихи анбиё ва хукамо: Тарихи мулки Ажам: Арбаъин; Сирож ул-муслимин Муножот: Рисолаи таир андаҳтон /Матнни П.Шамсиев нашри асосида изоҳ ва таржималар билан нашрга тайёрл. С.Ғаниева; Масъул муҳаррир М. Мирзааҳмедова.-2000.-336 б. |