1 Давлат рамзлари 508 КБ. Миллий кутубхонаси давлат рамзлари
Скачать 0.53 Mb.
|
модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқавий таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади). модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитети- нинг рамзидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси: Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умумхалқ байрамларига бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши ҳамда ёпилиши вақтида; Янги йил кечаси Тошкент вақти билан соат 24 да республика телевидениеси ва республика радиоси орқали; Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умумхалқ байрамлари кунларида республика телевидениеси орқали - дастурларнинг бошланишида; ҳар куни Ўзбекистон радиоси республика ички радиоэшиттиришлар орқали дастурларнинг бошланиши ва тугалланиши олдидан; республика ҳаётидаги муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, атоқли сиёсий, давлат ва ҳарбийарбоблар, халқ қаҳрамонлари, фан, адабиёт ва санъат арбоб- лари шарафига ўрнатиладиган ҳайкаллар, шунингдек, монументлар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очили- ши вақтида; давлат идоралари, корхоналар, муассасалар ва жамоат бирлашмалари томонидан ўтказиладиган маросим- лар, бошқа корхоналар, муассасалар ва жамоат бирлашма- лари раҳбарларининг қарорига биноан бошқа ҳолларда ҳам ижро этилиши мумкин. Б) расмий сафар билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий мамлакатларнинг давлат бошлиқ- лари ва ҳукумат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш вақтида тегишли хорижий давлатнинг Давлат мадҳияси ижро қилиб бўлинганидан кейин Ўзбекистон Республикаси- нинг Давлат мадҳияси ижро этилади. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ушбу қонун талабларига риоя этган ҳолда давлат идораларининг, корхоналар, муассасалар ва жамоат бирлаш- малари раҳбарларининг қарорига биноан ҳолларда ҳам ижро этилиши мумкин. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси оркестр, хор, ҳам оркестр, ҳам хор томонидан ёки ўзга вокал ва чолғу асбоблар билан ижро этилиши мумкин. Бунда овоз ёзиб олиш воситаларидан фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси вокал ҳамда вокал-чолғу асбоблари билан ижро этилган тақдирда, тўлиқ ижро этилади, чолғу асбобларнинг ўзида ижро этилган тақдирда эса мадҳия қисман ижро этилишига йўл қўйилади - ашуланинг бошланиши ва нақорат бир мартадан айтилади. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси мадҳиянинг ушбу Қонун билан тасдиқланган матни ва мусиқавий таҳририга айнан мувофиқ ҳолда ижро этилмоғи лозим. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилган тақдирда ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб, эркаклар бош кийими- ни олган ҳолда ёки қўлини чеккасига қўйиб тинглайдилар. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини: ҳарбий қисмларда, ҳарбий кемаларда ижро этиш, шунингдек, мадҳия ижро этилаётган пайтда ҳарбий хизмат- чиларнинг ҳарбий салом бериши - ҳарбий уставлар билан; ички ишлар идораларида ижро этиш, шунингдек, мадҳия ижро этилаётган пайтда ички ишлар идораларининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибидан бўлган шахс- ларнинг салом бериши - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгилаб қўядиган қоидалар билан; ўқув юртларида ижро этиш - Ўзбекистон Респуб- ликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ман- фаатдор ташкилотлар билан келишиб туриб белгилаб қўяди- ган қоидалар билан тартибга солинади. модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида респуб- лика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси манфаатдор ташкилотлар билан келишиб туриб белгилаб қўядиган қоидаларга мувофиқ ижро этилади. Халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш маросими халқаро спорт ташкилотларининг мавжуд амалиётини инобатга олган ҳолда белгиланади. модда. Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказади- ган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ўша мамлакат тажрибаси ва маҳаллий урф- одатларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасимодда. Ички ишлар идораларида, ўқув юртларида, спорт мусобақалари вақтида, шунингдек, хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари тегишли тадбирлар ўтказган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидалари ушбу Қонун талабларига асосланиб белгиланади. модда. Ушбу Қонуннинг аниқ бажарилишини кузатиб бориш давлат идораларининг, корхоналар, муассаса- лар ва жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари зиммасига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини кўтариш вақтида ижро этиладиган ҳолларда эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги Қонуннинг аниқ бажарилишини кузатиб бориши шарт бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслар зиммасига ҳам юкланади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов Тошкент шаҳри, 1992 йил 9 декабрь. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ Абдулла Орипов сўзи Мутал Бурхонов мусиқаси Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот, Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон! Яшнагай то абад илму фан, ижод. Шуҳратинг порласин токи бир жаҳон! Нақорот: Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон, Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! Улуғ халқ қудрати жўш урган, замон Оламни маҳлиё айлаган диёр! Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони, Эркин ёш авлодлар сенга зўр қанот! Истиқлол машъали, тинчлик посбони, Ҳақсевар она юрт, мангу бўл обод! Нақорот: Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон, Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! Улуғ халқ қудрати жўш урган, замон Оламни маҳлиё айлаган диёр! “Мадҳиямиз жарангласин” мавзусида давра суҳбати учун тахминий саволлар Ўзбекистон, қай ўлкада куз баҳордир? Қай маконда сенинг каби жаннат бордир? Айтгин ўзинг, кимга бунча ХуДо ёрДир? Мадҳинг айтай, туғу туғронг омон бўлсин! Султон Мурод Мадҳия халқ руҳини кўтарувчи ва улуғловчи, келажакни куйловчи бўлиши керак дейилади, бу борада сизнинг фикрингиз? Мадҳияда - Ўзбекистон деган юртга таъриф берилган, буни сиз қандай изоҳлайсиз? Мадҳияда - халққа таъриф берилган, сиз буни қандай таърифлайсиз? Мадҳияда - истиқлолга таъриф берилган, бу ҳақида сизнинг фикрингиз? Мадҳияда - абадийлик руҳи сингдирилган, буни сиз қандай мушоҳада қиласиз? Мадҳиямиз турли муносабатлар билан чет элларда янграганда, уни бошқа давлатлар мадҳиялари билан қиёслашда ўзингизнинг фикрингиз? Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қачон қабул қилинган ва 3 моддасини шарҳлаб беринг? Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун неча моддадан иборат ва 9 моддасини шарҳлаб беринг?“Байроғимиз, гербимиз ва мадҳиямиз - давлатимиз рамзлари” мавзусида билимдонлар беллашувини ташкил қилишга тавсиялар Миллий тимсоллар ва рамзлар- нинг ҳар бири миллий ғуруримизни юксалтиришга хизмат қилади. Улар- нинг ҳар бири катта бир дарслик, кучли тарбия воситасидир. И.Каримов Беллашувни ўтқазишдан мақсад китобхонларни давлатимиз рамзлари ҳақидаги қонунлар, рамзлар ҳақида ёзилган рисолалар, илмий мақолалар, шу уч миллий тимсол- да халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагига доир нашрлар ҳамда рамзларимиз ҳақида ёзилган шеърларга китобхонлар- нинг қизиқишини оширишдан иборат. Беллашувни ўтказишдан олдин фаол китобхонлардан 2 та билимдонлар гуруҳи тузилади. Ҳар бир гуруҳ 8 ёки 10 нафар китобхондан ташкил топади. Уларга мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари, олий ўқув юрти талабалари, турли касб эгалари киритилиши мумкин. Беллашув ташкилотчилари билимдонларга бериладиган саволларни тузиб чиқадилар. Сўнгра шу саволлар ҳар икки гуруҳга мўлжаллаб қўйилади. Ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида берила- диган саволларга доир адабиётлар ва вақтли матбуотларда босилган манбалар тайёр туриши керак. Беллашувга тайёр- ланиш жараёнида қатнашувчилар ўша манбаларни пухта ўқиб чиқишлари зарур. Билимдонларнинг эътиборини Давлатимиз рамзлари тўғрисидаги қонунлар, илмий мақолалар, давлат байроғи, герби ва мадҳияси ҳақида ёзилган бадиий асарларга қаратиш керак. Беллашув ўтказиладиган ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида давлатимиз рамзларини акс эттирувчи китоб кўргазмасини ташкил этишни тавсия қиламиз. Қуйида беллашувга қўйиладиган саволлардан намуналар келтирамиз. Шунга қараб билимдонлар қайси асарларни ўқиш ва манбалардан фойдаланишлари керак- лигини билиб оладилар. Давлат рамзлари нима, у нимани англатади? (Давлат рамзлари - давлат мустақиллигининг шартли равишда белгиловчи ташқи белги, нишона ёки тимсол- лардир. Булар муайян давлатнинг байроғи, герби, миллий валютаси ва мадҳиясидир. Улар мазкур давлатнинг тузуми- ни, халқнинг табиати - менталитетини, иқтисодий асос- ларини ва бошқа муҳим белгиларини англатади). Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги Қонун қачон қабул қилинган ва неча моддадан иборат? (Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи - Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида 1991 йил 18 ноябрь куни тасдиқланган ва 13 моддадан иборат). Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги Қонун қачон қабул қилинган ва неча моддадан иборат? (Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби - мамлакатимиз давлат мустақиллигининг рамзларидан биридир. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XII чақириқ Х сессиясида 1992 йил 2 ноябрда қабул қилинган ва 8 моддадан иборат). Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қачон қабул қилинган ва неча моддадан иборат?Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қайси вақтларда кўтарилади? (Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги Қонуннинг 5 моддаси 9 бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи мамлакати- миз Президенти, Олий Мажлис, Ўзбекистон ҳукумати, маҳаллий давлат идоралари, Ўзбекистоннинг турли ваколат- хоналари иш олиб бораётган биноларда, Ўзбекистоннинг расмий делегациялари қатнашаётган халқаро тадбирларда кўтарилади. Бу қоидалар алоҳида қонун асосида белги- ланган). Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддасида нима дейилган? (Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддасида Ўзбекистон Респуб- ликаси фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда турган ўзга шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт. Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини беҳурмат қилганлик Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жазоланади). Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш - қайси қонун асосида жазоланади? (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1994 йилнинг 22 сентябрида тасдиқланган ва 1995 йилнинг апрелидан кучга киритилган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига алоҳида “Давлат рамзларига ҳурматсиз- лик қилиш” деб номланган 215-модда киритилган. Ушбу моддага кўра - Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғис- тон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш - энг кам ойлик ишҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уй ойгача қамоқ билан жазоланади). Қайси йилдан бошлаб БМТга аъзо мамлакатлар қаторида Ўзбекистон байроғи ҳилпираб турибди? (1992 йилнинг 2 мартидан БМТга аъзо мамлакатлар сафида Ўзбекистон байроғининг ҳилпираши миллий ғурури- мизга ғурур қўшиб турибди). Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдузни изоҳлаб беринг? (Юлдузлар барча учун руҳоний, илоҳий тимсол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилно- мамизга бевосита алоқадор. Бизнинг ўн икки юлдузга бўлган эътиборимиз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади. Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғи- да саодатга интилиш рамзи сифатида тушуниш лозим). Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишини айтиб беринг? (Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар - кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва “Ўзбекистон” ёзуви - олтин рангида; чаноқлардаги пахта - оқ рангда, лента Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс этти- рувчи уч хил рангда; саккизбурчак - олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар - олтин рангида тасвирланган). Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси матни кимнинг қаламига мансуб?Мадҳиямизда халқнинг хусусиятлари билан Ватаннинг фазилатлари уйғунлашиб кетган, шоир Абдулла Ориповнинг қайси шеърида бундай уйғунликни кўриш мумкин? (Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” шеърида, мадҳия матнида шоир ана шундай ўз ижодий йўналишларига содиқ қолган. Жумладан: Хўш, нечун севаман Ўзбекистонни, Сабабини айтгин, десалар менга, Шоирона, гўзал сўзлардан олдин Мен таъзим қиламан она халқимга. Халқим, тарих ҳукми сени агарда Мангу музликларга элтган бўлсайди, Қорликларни макон этган бўлсайдинг Меҳрим бермасмидим ўша музларга?) Ушбу келтирилган парча қайси шоирнинг шеъридан олинган? Виқор билан талпиниб кўкка, Ҳилпирайди Давлат байроғи. Мадҳиямиз ошно юракка, Туғромиз, дер кўзлар қароғи. (Нормурод Нарзуллаевнинг “Оқсаройнинг чироғи” шеъридан олинган). Қуйида келтирилган шеърий парча қайси шоирнинг қаламига мансуб? Ҳурриятнинг офботи порлоқ, Ўзбек элим бошида байроқ, Давлатбошим ҳамиша уйғоқ, Мустақиллик абадий, мангу. Беллашув якунини ҳакамлар маълум балл қўйиш билан якунлайдилар. Бунда жавобларнинг тўғрилиги, батаф- силлиги ҳам эътиборга олинади. Ҳакамлар ҳайъатига адабиётшунослар, тарихчилар, сиёсатшунослар, файласуф- лар, ҳуқуқшунослар, адабиёт ва тарих ўқитувчилари, журналистлар, ёзувчи ва шоирлар таклиф этилади. Ғолиб- ларни совғалар билан тақдирлаш тавсия этилади. Совғалар тариқасида китоблар, давлат рамзлари акс эттирилган плакатлар, гуллар ва эсдаликлар топшириш мумкин. “ |