Главная страница
Навигация по странице:

  • Юртдошларимиз “Байроқ”, “Герб” ва “Мадҳия” ҳақида

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

  • 1 Давлат рамзлари 508 КБ. Миллий кутубхонаси давлат рамзлари


    Скачать 0.53 Mb.
    НазваниеМиллий кутубхонаси давлат рамзлари
    Дата09.12.2021
    Размер0.53 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла1 Давлат рамзлари 508 КБ.doc
    ТипДокументы
    #298313
    страница2 из 7
    1   2   3   4   5   6   7
    Президентимиз Ислом Каримов
    “Давлат рамзлари” ҳақида


    Миллий валюта, байроқ, герб, мадҳия, Конституция каби давлат ва халқнинг рамзи, мустақилликнинг муқаддас белгисидир.

    * * *

    Халқнинг ватанпарварлик ҳис-туйғулари, унинг озодликка ва бахт-саодатга интилиши ҳар ўзбекистонлик* * *

    Давлатимиз рамзлари - байроқ, тамға, мадҳия Ўзбекистон халқларининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштиради. Мана шу рамзларни эъзозлаш - ўзининг қадр-қимматини, ўз мамлакатига ва шахсан ўзига бўлган ишончни мустаҳкам- лаш демакдир. Ўз мамлакати билан фахрланадиган инсон жуда кўп нарсаларга қодирдир. Бу эса оиланинг ҳам, ўз Ватанининг ҳам шон-шуҳратини оширади.

    Юртдошларимиз “Байроқ”, “Герб” ва “Мадҳия” ҳақида

    ... Мусаффо осмонимиз узра мағрур ҳилпираётган байроғимиз юракларда ҳаяжон ва ғурур уйғотади. Зотан, у ҳар бир ватандошимиз учун Ватан ва Миллат бирлиги, ифтихори ва ҳурлиги рамзидир. Уни мудом эъзозлаш барчамизнинг қонуний, виждоний бурчимиздир.

    Р.Жабборов

    Ўзбекистонимиз жаннатмакон ўлкадир. Мана шу жиҳатлари байроғимизда тўла акс этган десак муболаға бўлмайди. Йилнинг тўрт фасли - тўрт хил ранг. Қуёшли юрт, осмони мусаффо - юлдузли, ери сахий, одамлари доно, меҳнаткаш-мўмин, сабр-тоқатли, камтаринлигини

    байроғимиздан билса бўлади.

    Н.Усмонбеков

    Байроғимиз абад ул-абад ҳилпираб турсин. Чунки Давлат байроғи халқни бирлаштиради, ҳар бир фуқарода Ватанга меҳр-муҳаббатни кучайтиради.

    Султонмурод Олим

    Халқимиз қалбида герб тимсолида мустақил Ўзбекистоннинг бахтли фуқароси эканлигидан ғурурланиш ҳисси кундан-кунга ошиб бормоқда. Чунки, унда халқимиз- нинг орзу-умиди, идеаллари, мақсад-муддаоси, миллий ифти- хори ўз ифодасини топган. Шу боисдан ҳам давлатимиз гербини миллий ғуруримиз белгиси сифатида севиш, эъзоз- лаш, қаДр-қимматини бутун Дунёга намоён этиш ҳар биримизнинг Ватан, ҳалқ, миллат, келажак авлод олдидаги бурчимиз ҳисобланади.

    О.Мусурмонова

    Туғу тамғамизДаги миллий Давлатимиз рамзлари - Ватан тимсоллари. Ватаннинг қадрига етган ҳар бир киши бу тимсоллар моҳиятини теран англаши, куни келганида, уларни бурро-бурро тушунтира олиши керак.

    Султонмурод Олим

    Бугун миллатимиз бошига Тангри сояси насиб этди. Ўз давлат рамзлари - байроғи, герби ва мадҳияси эса жонажон Ўзбекистонимиз жаҳон ҳамжамиятида ўз нуфузига эга.

    А.Ҳошимов

    Давлат маДҳияси...

    Унинг илк садоси, биринчи сўзи янграй бошлаши билан кўз олдимизда жонажон Ўзбекистонимиз гавдала- нади. Чунки, у байроғимиз ва гербимиз каби, Давлат рамзи. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси жаранглаганда ҳаммамиз уни тик туриб эшитамиз, жўр бўлиб куйлаймиз.

    Султонмурод Олим* * *

    Мадҳиямизнинг яратилиши асоси-Истиқлолдир. Мадҳиямиз Ўзбекистонни жаҳонга истиқлол ғояси йўли- даги юрт сифатида таништиради ҳамда миллий ифтихор- ни тараннум этади.

    К.Норматов

    Давлат мадҳияси давлат суверенитетига эътиқод- нинг расмий белгисидир.

    Ў.Очилов

    Турли халқаро учрашувлар ҳамда анжуманларда мадҳиямиз тинчлик, дўстлик, тенгҳуқуқлилик, ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик симфонияси оҳангида баралла янграган- лигидан хабардорсиз. Мамлакат ичкарисида эса мадҳиямиз миллий ғурур, ўзликни англаш, қадриятларни қадрлаш, ватанпарварлик, барқарорлик, биродарлик тимсоли бўлиб қолганлигини яхши биламиз. Жаҳон таниган ва тан берган келажаги буюк давлатимизнинг рамзи - мадҳияси ана шундай куч-қудратга эга, унинг муқаддаслиги боиси шунда.

    И.Норматов

    Давлатнинг Конституцияси, қонунлар билан тасдиқ- ланган мустақиллигини ифода этувчи: номи, чегараси, тили, байроғи, герби, пойтахти ва бошқа рамзлари билан бир қаторда мадҳияси ҳам Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун муқаддас қадриятдир.

    А.Акмалов, Т. Мирусмонова

    Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов билан Ўзбекистон халқ артист

    иМутаваккил Бурҳонов ҳамкорлигида бунёд бўлган бу оҳанг- - жонажон Мадҳиямиз янги-янги асрларда ҳам жаранг лайверади, Ўзбекистонимизнинг шуҳратини ёяверади!

    М.Хўжаев

    18 ноябрь (1991) -Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи
    қабул қилинган кун

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ
    БАЙРОҒИ ТЎҒРИСИДА

    1. модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи- нинг схематик ва рангли тасвири тасдиқлансин (илова).

    2. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Республика давлат суверенитетининг рамзидир.

    3. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда: Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафар- лари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасинииг тимсоли бўлади.

    4. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи - байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангда учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.

    Байроқнинг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли эн- ларнинг кенглиги бир хил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенг- дир. Байроқнинг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган.

    Байроқнинг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тавсирланган.

    Янги ой ва юлдузларнинг тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 70х30 сантиметрга тенг тўғри тўрт- бурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган.

    Янги ой вертикал ҳолатда дўнг томони дастага қаратилган, дастадан 20 сантиметр масофада жойлаштирил- ган бўлиб, диаметри 30 сантиметрли доирага сиғади.

    Юлдузлар диаметри 6 сантиметрли доирага сиғади. Доиралар орасидаги масофа - 6 сантиметр. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қаторда - учта, ўрта қаторда -тўртта ва қуйи қаторда - бешта юлдуз. Қуйи қатордаги юлдузлар янги ойнинг пастки учидан 3,5 сантиметр масофада жойлашади.

    1. модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи:

    1. Доимий суратда: Ўзбекистон Республикаси Президентининг аппарати биносида;

    Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг биносида;

    Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг биносида;

    Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ва Ҳукумати биносида;

    Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари маҳаллий Советлари биносида;

    Ўзбекистон Республикаси доимий ваколатхонлари биносида;

    1. халқ депутатлари Советларининг сессиялари ўтказилаётган бинолар ва уйларда - бутун сессия давомида;

    2. Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белги- ланган байрам кунларда Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмита- лари ва идоралари, бошқа давлат ва жамоат идоралари бино- ларида, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда, шунинг- дек, турар жой биноларида;

    3. Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари, Республика халқ депутатлари маҳаллий Советлари депутат- лари сайлови кунларида ёки референдум кунларида - овоз бериш ўтказилаётган биноларда ва уйларда;

    4. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия, савдо ваколатхоналари ва консуллик муассаса- лари биноларида ва ҳаракатланиш воситаларида - дипломатия протоколининг халқаро қонун-қоидаларига мувофиқ;

    5. чет элдаги республикага қарашли бўлган, расмий шахслар сифатида Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири, Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа ишлари вазири - Миллий гвардия қўмондони, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ва консуллик ваколатхоналарининг бошлиқлари тушган денгиз кемаларида ва дарё кемаларида ва бошқа ҳаракатланиш воситаларида;

    6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фармойишига мувофиқ;

    7. республиканинг давлат ва жамоат идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган маросимларда, тантанали тадбирларда;

    8. спорт майдонларида - Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва биринчиликларини, миллий терма коман- далар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш чоғида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг спорт терма командаларидан вакил бўлган халқаро мусобақа ғолиблари- ни мукофотлаш муносабати билан маросимлар ўтказиш вақтида кўтарилади.

    1. модда. Ушбу Қонуннинг 5-моддаси 3-бандида кўзда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи соат 6 да кўтарилади ва соат 22 да тушириб қўйилади, 5-модданинг 4-бандида кўзда тутилган ҳоллардамодда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда бошқа давлатнинг байроғи кўтарилса, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (бинонинг олд томонига қараб турганда) ўнг томондан, бошқа давлатнинг байроғи чап томондан кўтарилмоғи керак.

    Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда бир қанча давлатларнинг байроқлари кўтарил- ганда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи алоҳи- да, қолганлари эса ўзбек алфавити бўйича кўтарилади.

    Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи бошқа давлатларнинг байроқлари билан бир хил баландликда жой- лаштирилиши керак.

    1. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда, ёхуд тегишли тутқичи бўлган дастада, ё бўлмаса флагштокда байроқнинг дастаси бино- нинг олди томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда кўтарилади.

    Кўтариб қўйилган Давлат байроғининг матоси камида 2,5 метрли баландликда бўлиши керак.

    1. модда. Мотам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи мотамга мослаб кўтарилади. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Респуб- ликаси Давлат байроғи дастаси ёки флагштокнинг юқори учига байроқ энининг 1/20 қисмига тенг бўлган кенгликдаги қора тасма боғланади, тасманинг икки учи байроқнинг бутун эни узунлигида осилиб туради.

    2. Байроқ мотам муносабати билан флагштокда кўтарилган тақдирда у флагшток узунлигининг 1/3 бўлагича тушириб қўйилади.модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ва унинг тасвири, катта-кичиклигидан қатъий назар ҳамма вақт ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва схематик тасвирига аниқ мос бўлиши керак.

    3. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, корхо- налар, муассасалар ва ташкилотлар биноларида кўтариш чоғида ушбу Қонунда баён этилган талабларга риоя қилини- ши учун масъулият уларнинг раҳбарлари зиммасига, байроқ тураржой биноларида кўтарилган вақтда эса уларнинг эга- лари ёки уйлардан фойдаланишни ташкил этиш топширил- ган мансабдор шахслар зиммасига юклатилади.

    4. модда. Ушбу Қонуннинг аниқ бажарилишини кузатиб бориш халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталарига ва Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхоналарига юклатилади.

    5. модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаро- лари, шунингдек, Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

    Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини беҳурмат қилганлик Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жазоланади.

    Ўзбекистон Республикасининг

    Президенти И.Каримов

    Тошкент шаҳри, 1991 йил 18 ноябрь.

    1   2   3   4   5   6   7


    написать администратору сайта