Главная страница

21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


Скачать 2.02 Mb.
Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
Дата08.06.2022
Размер2.02 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файла21уз.doc
ТипДокументы
#576746
страница1 из 34
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.10.2002 й.

N 1181

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

09.09.2002 й.

N 103


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
21-СОН БҲМС
Хўжалик юритувчи субъектлар

молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия

ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Стандартга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи,

ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи,


Муқаддима

1-§. Умумий қоидалар

2-§. Амал қилиш соҳаси

3-§. Тушунчалар

Илова 1. Хўжалик юритувчи субъектлар

молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари

Илова 2. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик

фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар

режасини қўллаш бўйича Йўриқнома

Мазкур Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи меъёрий элементи бўлиб ҳисобланади.

1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси, молиявий хисобот элементларига мувофиқ гурухлашгирилган молиявий ҳисобот элементларининг йиғиндисини ташкил этади: активлар, мажбуриятлар, капитал, даромадлар ва харажатлар (1-Илова).
2. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси асосида хўжалик операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режасини тузадилар, қайсики хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб счётида акс эттирилиши керак.
3. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома, хўжалик операцияларини хўжалик юритувчи субъектларнинг счётларида бухгалтерия ҳисоби юритиш қоидаларига мувофиқ акс эттириш тартибини белгилаб беради (2-илова).

2-§. АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ
4. Ушбу стандарт хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мулкчилик шаклидан қатъи назар, бюджет муассасалари, суғурта ташкилотлари ва банклардан ташқари, ижро этилиши шарт.

3-§. ТУШУНЧАЛАР
5. Бухгалтерия счёти - корхоналар иқтисодий ресурсларининг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги бухгалтерия ахборотини қайд этиш ва сақлаш услуби ва уларга бўлган талаблар.
6. Доимий счёглар - бу ҳисобот даври охирига сальдога эга бўлиб, бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, мажбуриятлар, сармоялар счётларидир. Доимий счётлар актив, пассив, контр-актив ва контр-пассивларга бўлинади.
7. Актив счет (А) - бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг колдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиш эса кредит бўйича акс эттирилади.
8. Пассив счет (П) - бу мажбурият ва сармояни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбурият ва сармоянинг қолдиғи ва кўпайиш счётининг кредити бўйича, камайиш эса дебет бўйича акс эттирилади.
9. Контр-актив счёт (КА) - бу у билан боғлик бўлган актив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.
10. Контр-пассив счёт (КП) - бу у билан боғлик бўлган пассив счётнинг сальдосидан чегараладиган молиявий ҳисоботда мажбурият ёки сармоянинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.
11. Транзит счётлар (Т) - бу ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин ёпиладиган Молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботда акс эттириладиган ҳисобот даври охирига қолдиққа эга бўлмайдиган даромадлар ва харажатларнинг вақтинчалик счётларидир.
12. Балансдан ташқари счётлар (З) - бу корхонага қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларни бори ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан ўзаро боғланмайди ва корхонанинг ҳисоботида акс эттирилмайди.


Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС)

"Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг

бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича

Йўриқнома"га

1-ИЛОВА


ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР

МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ
Мазкур Ҳисобварақлар режасига қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи,

ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи

I-ҚИСМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР

1-БЎЛИМ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР, НОМОДДИЙ ВА БОШҚА УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР
II-ҚИСМ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР

2-БЎЛИМ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРИ

3-БЎЛИМ. КЕЛГУСИ ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ВА КЕЧИКТИРИЛГАН ХАРАЖАТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ

4-БЎЛИМ. ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ

5-БЎЛИМ. ПУЛ МАБЛАЈЛАРИ, ҚИСҚА МУДДАТЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА БОШҚА ЖОРИЙ АКТИВЛАР
III-ҚИСМ. МАЖБУРИЯТЛАР

6-БЎЛИМ. ЖОРИЙ МАЖБУРИЯТЛАР

7-БЎЛИМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ МАЖБУРИЯТЛАР
IV-КИСМ. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ

8-БЎЛИМ. КАПИТАЛ, ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА ВА РЕЗЕРВЛАР
V-ҚИСМ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ИШЛАТИЛИШИ

9-БЎЛИМ. ДАРОМАДЛАР ВА ҲАРАЖАТЛАР
VI-ҚИСМ. БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ СЧЁТЛАР


Счётлар т/р

Счётлар номи

Счётлар тури



I ҚИСМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР



I БЎЛИМ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР, НОМОДДИЙ

ВА БОШҚА УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР



0100

АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

0110

Ер




0111

Ерни ободонлаштириш




0112

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги сатр)




0120

Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар




0130

Машина ва асбоб-ускуналар




0140

Мебел ва офис жиҳозлари




0150

Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси




0160

Транспорт воситалари




0170

Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар




0180

Кўп йиллик ўсимликлар




0190

Бошқа асосий воситалар




0199

Консервация қилинган асосий воситалар




0200

АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ЭСКИРИШИНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

КА

0211

Ерни ободонлаштиришнинг эскириши




0212

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги сатр)




0220

Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши




0230

Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши




0240

Мебел ва офис жиҳозларининг эскириши




0250

Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши




0260

Транспорт воситаларининг эскириши




0270

Ишчи ҳайвонларнинг эскириши




0280

Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши




0290

Бошқа асосий воситаларнинг эскириши




0299

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги сатр)




0300

МОЛИЯВИЙ ИЖАРА ШАРТНОМАСИ

БЎЙИЧА ОЛИНГАН АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

(ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган

ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги сатр)

А

0310

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги сатр)




0400

НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

0410

Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау




0420

Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари




0430

Дастурий таъминот




0440

Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари




0450

Ташкилий харажатлар




0460

Франчайз




0470

Муаллифлик ҳуқуқлари




0480

Гудвилл




0490

Бошқа номоддий активлар




0500

НОМОДДИЙ АКТИВЛАР АМОРТИЗАЦИЯСИНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

КА

0510

Патентлар, лицензиялар ва ноу-хаунинг амортизацияси




0520

Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналарининг амортизацияси




0530

Дастурий таъминотнинг амортизацияси




0540

Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқларининг амортизацияси




0550

Ташкилий харажатларнинг амортизацияси




0560

Франчайзнинг амортизацияси




0570

Муаллифлик ҳуқуқларининг амортизацияси




0590

Бошқа номоддий активларнинг амортизацияси




0600

УЗОҚ МУДДАТЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

0610

Қимматли қоғозлар




0620

Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар




0630

Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар




0640

Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар




0690

Бошқа узоқ муддатли инвестициялар




0700

ЎРНАТИЛАДИГАН АСБОБ-УСКУНАЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

0710

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - маҳаллий




0720

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - хорижий




0800

КАПИТАЛ ҚУЙИЛМАЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

0810

Тугалланмаган қурилиш




0820

Асосий воситаларни харид қилиш




0830

Номоддий активларни харид қилиш




0840

Асосий подани ташкил қилиш




0850

Ерни ободонлаштиришга капитал қуйилмалар




0860

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қуйилмалар (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги сатр)




0890

Бошқа капитал қуйилмалар




0900

УЗОҚ МУДДАТЛИ ДЕБИТОР ҚАРЗЛАРИ ВА

КЕЧИКТИРИЛГАН ХАРАЖАТЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

0910

Олинган векселлар




0920

Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги сатр)




0930

Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари




0940

Бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар




0950

Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги сатр)




0960

Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар




0990

Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар






II ҚИСМ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР



II БЎЛИМ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРИ



1000

МАТЕРИАЛЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

1010

Хом-ашё ва материаллар




1020

Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар




1030

Ёқилғилар




1040

Эҳтиёт қисмлар




1050

Қурилиш материаллари




1060

Идиш ва идишбоб материаллар




1070

Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар




1080

Инвентар ва хўжалик жиҳозлари




1090

Бошқа материаллар




1100

ЎСТИРИШДАГИ ВА БОҚУВДАГИ

ҲАЙВОНЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

1110

Ўстиришдаги ҳайвонлар




1120

Бўрдоқидаги ҳайвонлар




1200







1300







1400







1500

МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ХАРИД

ҚИЛИШНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

1510

Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш



  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34


написать администратору сайта