Главная страница
Навигация по странице:

  • 1-§. Оператив ижарага олинган асосий воситалар (001)

  • 2-§. Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар (002)

  • 3-§. Қайта ишловга қабул қилинган материаллар (003)

  • 4-§. Комиссияга қабул қилинган товарлар (004)

  • 5-§. Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (005)

  • 6-§. Қатъий ҳисобот варақлари (006)

  • 7-§. Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи (007)

  • 8-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган (008)

  • 9-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган (009)

  • 11-§. Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк (011)

  • 12-§. Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар (012)

  • 13-§. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича) (013)

  • 14-§. Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари (014)

  • 21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 2.02 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Дата08.06.2022
    Размер2.02 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла21уз.doc
    ТипДокументы
    #576746
    страница34 из 34
    1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34

    ОЛТИНЧИ ҚИСМ. БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ СЧЁТЛАР


    Муқаддима

    1-§. Оператив ижарага олинган асосий воситалар (001)

    2-§. Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий

    қийматликлар (002)

    3-§. Қайта ишловга қабул қилинган материаллар (003)

    4-§. Комиссияга қабул қилинган товарлар (004)

    5-§. Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (005)

    6-§. Қатъий ҳисобот варақлари (006)

    7-§. Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга

    ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи (007)

    8-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган (008)

    9-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган (009)

    10-§. Молиявий ижара шартномаси бўйича

    берилган асосий воситалар (010)

    11-§. Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк (011)

    12-§. Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан

    чиқариладиган харажатлар (012)

    13-§. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича) (013)

    14-§. Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари (014)

    434. Ушбу қисмнинг счётлари корхонага тегишли бўлмаган, лекин вақтинчалик фойдаланаётган ёки ихтиёрида бўлган (оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар, масъул сақлашга ва қайта ишловга қабул қилинган моддий қийматликлар ва бошқа) мавжуд қийматликлар, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш, шунингдек алоҳида хўжалик муомалалари устидан назорат қилиш учун мўлжалланган.

    Келтирилган қийматликларнинг бухгалтерия ҳисоби оддий тизим бўйича юритилади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд)
    435. Ушбу қисмда қуйидаги счётларда ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:

    001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар”;

    002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар”;

    003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар”;

    004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар”;

    005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар”;

    006 “Қатъий ҳисобот варақлари”;

    007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи”;

    008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган”;

    009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган”;

    010 “Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар”;

    011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк”;

    012 “Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар”;

    013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)”;

    014 “Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари”.

    1-§. Оператив ижарага

    олинган асосий воситалар (001)
    436. 001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар” счёти корхона томонидан оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Ижарага олинган асосий воситалар 001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар” счётида шартномада кўрсатилган баҳода юритилади.

    001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ижарага берувчилар бўйича ва ҳар бир ижарага олинган асосий воситалар объектлари (ижарага берувчининг инвентар рақамлари) бўйича юритилади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд)

    2-§. Масъул сақлашга қабул қилинган

    товар-моддий қийматликлар (002)
    437. 002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” счёти масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Товар-моддий қийматликлар 002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” счётида қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки счёт-фактурада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади.

    002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб корхоналар, турлари, нави ва сақлаш жойи бўйича юритилади.

    3-§. Қайта ишловга қабул қилинган материаллар (003)
    438. 003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар” счёти ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан тўланмайдиган ва қайта ишлаш учун берилган (давальческое сырьё) буюртмачининг хом ашё ва материалларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Хом ашё ва материалларни қайта ишлаш ёки қўшимча ишлов бериш (буюртмачининг хом ашё ва материалларининг қийматидан ташқари) харажатларининг ҳисоби харажатларни ҳисобга олувчи счётларда юритилади.

    Қайта ишловга қабул қилинган буюртмачининг хом ашё ва материаллари 003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар” счётида шартномада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади.

    003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар” счёти бўйича аналитик ҳисоб буюртмачилар, хом ашё ва материалларнинг турлари, навлари ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.

    4-§. Комиссияга қабул қилинган товарлар (004)
    439. 004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счёти шартномага мувофиқ комиссияга қабул қилинган товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан комиссионер корхоналар фойдаланади.

    Комиссияга қабул қилинган товарлар 004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счётида қабул қилиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган нархларда ҳисобга олинади.

    004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб товарларнинг турлари ва корхона - комитентлар бўйича юритилади.

    5-§. Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (005)
    440. 005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар” счёти пудратчи корхоналар томонидан монтаж учун буюртмачидан олинган барча турдаги ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан пудратчи корхоналар фойдаланади.

    Ускуналар 005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар” счётида буюртмачи томонидан тегишли ҳужжатларда кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади.

    005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар” счёти бўйича аналитик ҳисоб алоҳида объектлар ёки агрегатлар бўйича юритилади.

    6-§. Қатъий ҳисобот варақлари (006)
    441. 006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счёти сақланаётган ва ҳисобдорлик асосида бериладиган катъий ҳисобот варақлари - патта дафтарчалари, гувоҳнома бланкалари, дипломлар, турли абономентлар, талонлар, товарларни кузатиб борувчи ҳужжатларнинг варақлари ва шу кабиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Қатъий ҳисобот варақларига киритиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни сақлаш ва фойдланиш тартиби корхона томонидан ўрнатилади.

    Қатъий ҳисобот варақлари 006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счётида шартли баҳоларда ҳисобга олинади.

    006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб қатъий ҳисобот варақларининг ҳар бир тури ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.

    7-§. Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг

    зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи (007)
    442. 007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счёти қарздорларнинг тўлашга қобилиятсизлиги туфайли зарарга ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Бундай қарз ҳисобдан чиқарилган пайтидан бошлаб беш йил давомида қарздорларнинг мулкий ҳолати ўзгарган вақтда қарзни ундириб олиш имкониятини кузатиб бориш учун балансдан ташқари счётда ҳисобга олиниши лозим.

    Илгари зарарга ҳисобдан чиқарилган қарзни ундириб олиш натижасида келиб тушган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Бир вақтнинг ўзида кўрсатилган суммага 007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счёти кредитланади.

    007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича юритилади.


    8-§. Мажбуриятлар ва тўловларни

    таъминлаш - олинган (008)
    443. 008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган” счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш учун олинган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Агар кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартидан келиб чиқиб аниқланади. 008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган” счётида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади.

    008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган таъминот бўйича юритилади.

    9-§. Мажбуриятлар ва тўловларни

    таъминлаш - берилган (009)
    444. 009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган” счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича берилган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Агар, кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартларидан келиб чиқиб аниқланади. 009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган” счётида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади.

    009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган таъминот бўйича юритилади.

    10-§. Молиявий ижара шартномаси

    бўйича берилган асосий воситалар (010)
    445. 010 “Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар” счёти молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    010 “Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар” счётидан молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижара муддатининг тугашида эгасига қайтарилганда ёки бошқа сабабларга кўра қайтариб олинган ёки шартнома муддати тугагандан кейин ижарачи сотиб олган вақтдан бошлаб ҳисобдан чиқарилади.

    010 “Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар бўйича алоҳида асосий воситаларнинг ҳисоб инвентар карточкалари бўйича юритилади.
    11-§. Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк (011)
    446. 011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счёти ссуда шартномаси бўйича олинган мулкларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счётидан ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар шартнома муддати тугаши билан эгасига қайтарилганда ҳисобдан чиқарилади.

    011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счёти бўйича аналитик ҳисоб ссуда шартномаси бўйича олинган мулкнинг ҳар бир объекти бўйича юритилади.
    12-§. Келгуси даврларда солиқ солинадиган

    базадан чиқариладиган харажатлар (012)
    447. 012-"Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар" счётида мазкур ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базага киритиладиган, бироқ кейинги ҳисобот даврларидаги солиқ солинадиган фойдадан чегириладиган харажатлар акс эттирилади.

    012-"Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар" балансдан ташқари счётидаги аналитик ҳисоб солиқ солинадиган базадан чегириладиган харажатлар, уларнинг миқдори ва улар чегириладиган муддат тўғрисидаги ахборотни таъминлаши шарт. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)
    13-§. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари

    (турлари бўйича) (013)
    448. 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счёти вақтинчалик солиқ солишдан озод этилган, мақсадли ишлатилиши қўзда тутилмаган бўшаган маблағларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Бюджетга тўловнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобланган бўшаган маблағлар суммаси 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётининг дебетида акс эттирилади.

    013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётида ҳисобга олинган бюджетга мажбурий тўловлар ва солиқлар бўйича ҳисобланган сумма “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” (2-сонли шакл)да акс эттирилмайди ва мос равишда молиявий натижаларнинг шаклланишига таъсир этмайди.

    013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётидан солиқ солишдан озод этилиши натижасида бўшаган маблағлар суммаси имтиёз берилган даврининг тугаши билан ҳисобдан чиқарилади.

    Бунда, бўшаган маблағлар тўғрисидаги маълумот имтиёз муддатининг тугаши билан ҳисобдан чиқарилгандан кейин корхонада 5 йил давомида сақланиши лозим.
    14-§. Фойдаланишдаги инвентар

    ва хўжалик жиҳозлари (014)
    449. 014 “Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари” счёти фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Инвентар ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга бериш вақтида уларнинг қиймати тўлиқ ишлаб чиқариш харажатлари ёки давр харажатларига олиб борилади ва бир вақтнинг ўзида 014 “Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари” счётида акс эттирилади.

    Инвентар ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланиш (ишлатиш)га яроқсиз бўлган ҳолда уларнинг 014 “Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари” счётидан ҳисобдан чиқарилиши тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида амалга оширилади.

    Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозларининг сақланишини таъминлаш мақсадида 014 “Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб якка тартибда фойдаланувчилар ва цехлар омборлари оралиғида юритилади.

    1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34


    написать администратору сайта