21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
Скачать 2.02 Mb.
|
4-§. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300) 392. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда”; 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда”; 9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар”; 9340 “Ўтган йиллар фойдалари”; 9350 “Оператив ижарадан даромадлар”; 9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар”; 9370 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари”; 9380 “Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам”; 9390 “Бошқа операцион даромадлар”. 393. Ҳисобот даврининг охирида асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётининг кредитида 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 394. Ҳисобот даврининг охирида бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётининг кредитида 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 395. Хўжалик шартномаларининг шартларини бузганликлари учун қарздорлардан ундирилган жарималар, пеня, устамалар ва бошқа жарима турлари, шунингдек етказилган зарарларни қоплаш бўйича даромадлар 9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 396. Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдалари 9340 “Ўтган йиллар фойдалари” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки тегишли олинадиган счётларнинг дебети билан боғланган ҳолда акс эттрилади. 397. Мулкни оператив ижарага беришдан даромадлар 9350 “Оператив ижарадан даромадлар” счётининг кредитида 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 398. Даъво муддати ўтиб кетган кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар 9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чикаришдан даромадлар” счётининг кредитида кредитор ва депонент қарзларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 399. 9370 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари” счётида шу корхонанинг асосий фаолияти бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар ҳисобга олинади. Буларга корхона балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй жой комунал хўжалиги, маданият ва спорт объектларидан олинган даромадлар киради. 400. Пул маблағлари ва пул эквивалентлари кўринишида текинга олинган даромадлар 9380 “Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам” счётининг кредитида пул маблағлари ва пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 401. Бошқа операцион фаолиятдан олинган даромадлар 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счетлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 402. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300)нинг боғланиши
5-§. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400) 403. Ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган сотиш харажатлари, бошқарув харажатлари, бошқа операцион харажатлар, шунингдек келгусида солиқ солинадиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9410 “Сотиш харажатлари”; 9420 “Маъмурий харажатлар”; 9430 “Бошқа операцион харажатлар”; 9440 “Келгусида солиқ солинадиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари”. 404. Давр харажатларининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади (ЎзР. ВМ. ҚТ. 1999 й. 2-сон, 9-модда). 405. 9410 “Сотиш харажатлари” счётида маҳсулотни сотиш бўйича харажатлар, яъни маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ, транспорт воситаларига ортиш, маркетинг билан шуғулланувчи ходимлар ва бўлимларнинг харажатлари ва бошқалар акс эттирилдаи. Ҳисобот даврининг охирида 9410 “Сотиш харажатлари” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 406. 9420 “Маъмурий харажатлар” счётида корхонани бошқариш бўйича харажатлар, бошқарув ходимларининг меҳнат ҳақи харажатлари, умумбошқарув аҳамиятига молик асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари, умумхўжалик аҳамиятидаги биноларнинг ижара тўловлари ва бошқа харажатлар ҳисобга олинади. Ҳисобот даврининг охирида 9420 “Маъмурий харажатлар” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 407. 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари, ахборот, аудиторлик ва маслаҳат хизматлари учун тўлов харажатлари, иш ҳақи ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган компенсациялаш ва рағбатлантириш аҳамиятига молик тўловлар, банк ва депозитария хизматларининг тўловлари, зарарлар, жарималар, пенялар ва бошқа оперцион фаолият жарёнида вужудга келадиган, ишлаб чиқариш жараёни, молиявий фаолият ва фавқулодда харажатлар моддаларининг белгилари бўлмаган бошқа харажатлар акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9430 “Бошқа оперцион харажатлар” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 408. 9440-"Келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари" счётида Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова) 146-моддасига асосан келгусида солиқ солинадиган базадан чеги риладиган ҳисобот даври харажатлари акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9440 “Келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. Ушбу счётда ҳисобот даври давомида йиғилган харажатлар тўғрисидаги ахборот балансдан ташқари 012 “Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар” счётининг дебетига ёзилади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг) 409. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400)нинг боғланиши
|