Главная страница
Навигация по странице:

  • 1-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар (7000)

  • 2-§. Ажратилган бўлинмалар , шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар

  • 21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 2.02 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Дата08.06.2022
    Размер2.02 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла21уз.doc
    ТипДокументы
    #576746
    страница26 из 34
    1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34


    VII-БЎЛИМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ МАЖБУРИЯТЛАР
    Муқаддима

    1-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга

    тўланадиган узоқ муддатли счётлар (7000)

    2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам

    хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар (7100)

    3-§. Узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларни

    ҳисобга олувчи счётлар (7200)

    4-§. Харидорлардан ва буюртмачилардан олинган

    бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (7300)

    5-§. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни

    ҳисобга олувчи счётлар (7800)

    6-§. Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли

    қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7900)

    306. Ушбу бўлимнинг счётлари корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
    307. Корхонанинг чет эл валютасидаги мажбуриятлари ушбу бўлимдаги счётларда пул ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмда ҳисобга олинади. Ҳисобот ойининг охирги санасига кредиторлик қарзларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолашда аниқланган курс фарқлари (ижобий курс фарқи бўлганда) 9540 “Валюта курс фарқидан даромадлар” ёки (салбий курс фарқи бўлганда) 9620 “Валюта курс фарқидан зарарлар” счётларида ҳисобга олинади.
    308. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:

    7000 - Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар;

    7100 - Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар;

    7200 - Кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар;

    7300 - Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар;

    7800 - Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар;

    7900 - Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётлар.

    1-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга

    тўланадиган узоқ муддатли счётлар (7000)
    309. Корхонанинг мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, шунингдек юк ташиш бўйича олинган хизматлар учун вужудга келган узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    7010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”;

    7020 “Берилган векселлар”.
    310. 7010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счётининг кредитида ҳақиқатда келиб тушган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматларнинг қиймати ушбу қийматликлар ёки тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кўрсатилади.

    7010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир мол етказиб берувчилар ва пудратчилар бўйича алоҳида юритилади.
    311. 7020 “Берилган векселлар” счётининг кредитида сотиб олинган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматлар учун векселлар билан таъминланган узоқ муддатли мажбуриятлар ҳисобга олинади ва улар қопланиш давригача ҳисобда туради.

    7020 “Берилган векселлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб берилган векселларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
    312. Мол етказиб берувчиларга тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмга ўтказилганда 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”, 6020 “Берилган векселлар” счётлари кредитланиб, 7010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”, 7020 “Берилган векселлар” счётлари дебетланади.
    313. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар (7000)нинг бошқа счетлар билан боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Корхонага ўрнатиладиган асбоб ускуналар келиб тушди

    0710, 0720

    7010

    2

    Капитал қўйилмалар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари юзасидан берилган счётлар тўловга қабул қилинди

    0810-0890

    7010

    3

    Мол етказиб берувчилардан материаллар келиб тушди

    1010-1090

    7010

    4

    Мол етказиб берувчилардан ўстиришга ва бўрдоқига боқиладиган ҳайвонлар келиб тушди

    1110, 1120

    7010

    5

    Мол етказиб берувчилардан турли ТМЗ келиб тушди (1510 счёти қўлланилганда)

    1510

    7010

    6

    Мол етказиб берувчилардан товар моддий захиралари сотиб олинганда тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинди

    4410

    7010

    7

    Корхона томонидан асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлабчиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари учун мол етказиб берувчиларнинг бажарган иш ва хизматлари (жумладан: энергия, газ, буғ, сув) қабул қилинди

    2010, 2310, 2510, 2710, 9420-9430

    7010

    8

    Яроқсиз маҳсулотни тузатиш ва кафолатли таъмирлаш бўйича мол етказиб берувчиларнинг кўрсатган хизматлари

    2610

    7010

    9

    Келгуси давр харажатларига тегишли бўлган мол етказиб берувчилардан олинган иш ва хизматлар

    3190

    7010

    10

    Мол етказиб берувчилардан товарлар келиб тушди

    2910-2990

    7010

    11

    Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотиш жараёнида мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг кўрсатган иш ва хизматлари

    9410

    7010

    12

    Табиий офатларни тугатишда мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг хизматлари

    9720

    7010

    13

    Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг қарзлари узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ҳисобдан чиқарилди

    7010

    6010

    14

    Даъво муддати тугаган кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилди

    7010

    9390


    2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик

    жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар (7100)
    314. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    7110 “Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз”;

    7120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарз”.
    315. 7110 “Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз” счётида корхонанинг умумий баланга қўшиладиган филиаллар, ваколатхоналар, бўлимлар ва бошқа ажратилган бўлинмалар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлар (ички хўжалик ёки баланс ичидаги ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.

    7110 Корхонанинг турли хилдаги муомалалар бўйича ажратилган бўлинмалар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари “Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз” счётининг кредитида товар моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажатлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
    316. 7120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарз” счётида корхонанинг шўъба ва қарам хўжалик жамиятлар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари (баланслараро ҳисоб-китоблар ёки ички идоравий ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.

    7120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар” счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги жорий мажбуриятлар товар моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажат ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    7110 “Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз”, 7120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарз” счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ажратилган бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида юритилади.
    317. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счетлар (7100)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Ажратилган бўлинмалардан, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар моддий қийматликлари қабул қилинди

    0710-0890, 1010-1120, 2810-2990

    7110, 7120

    2

    Худди шу ҳолат, 1510 счётни қўллаган ҳолда

    1510

    7110, 7120

    3

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинган ТМЗлар қийматидаги фарқ ҳисобга олинди

    1610

    7110, 7120

    4

    Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлабчиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари учун ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари кўрсатган хизматлар ҳисобга олинди

    2010, 2310, 2510, 2710, 9420-9430

    7110, 7120

    5

    Ажратилган бўлинмалардан олинган ярим тайёр маҳсулотлар қабул қилинди

    2110

    7110

    6

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг келгуси давр харажатлари таркибида ҳисобга олинадиган хизматлари

    3190

    7110, 7120

    7

    Ажратилган бўлинмалардан кассага нақд пул келиб тушди (йўлланмалар учун)

    5010

    7110

    8

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул маблағлари келиб тушди

    5110-5530

    7110, 7120

    9

    Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул эквивалентлари келиб тушди

    5610

    7110, 7120
    1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34


    написать администратору сайта