Главная страница
Навигация по странице:

  • 7-§. Таъсисчиларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6600)

  • 8-§. Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700)

  • 9-§. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)

  • 21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 2.02 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Дата08.06.2022
    Размер2.02 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла21уз.doc
    ТипДокументы
    #576746
    страница24 из 34
    1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   34


    6-§. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига

    тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)
    275. Корхона мулки ва ходимларини суғурта қилиш, давлат ижтимоий суғуртаси, корхона ходимларининг нафақа таъминоти ва тиббий суғуртаси, мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар, шунингдек, учинчи шахслар мулкий манфаатларига келтирилган зарарлар учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    6510 “Суғурта бўйича тўловлар”;

    6520 “Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар”.
    276. 6510 “Суғурта бўйича тўловлар” счёти корхонанинг мулки ва ходимини суғурталаш бўйича қарзлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. (ЎзР АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд)
    277. 6520 “Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар” счёти мақсадли давлат жамғармалари олдидаги ажратмалар бўйича қарзлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
    278. Суғурта тўловлари ва мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммалари суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг кредит томонида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Суғурта тўловлари ва мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммаларининг тўланиши суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500) бўйича аналитик ҳисоб суғуртачилар ва алоҳида суғурта шартномалари, шунингдек корхона тўловчи деб ҳисобланган ҳар бир мақсадли давлат жамғармалари бўйича алоҳида юритилади.
    279. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг бошқа счетлар билан боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Капитал қўйилмалар билан боғлиқ суғурта тўловлари бўйича қарз суммалари

    0810-0890

    6510

    2

    Суғурта бўйича ҳисобланган тўловлар корхона харажатларига ўтказилди

    Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

    6510

    3

    Ҳисобланган суғурта тўловлари суммаси банкдаги счётлардан тўланди

    6510

    5110-5530

    4

    Корхона ходими ҳисобидан мақсадли Давлат жамғармаларига ажратмалар қилинди

    6710

    6520

    5

    Корхона ходими ҳисобидан мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар қилинди

    Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

    6520

    6

    Мақсадли давлат жамғармаларига илгари ҳисобланган суммалар ўтказиб берилди

    6520

    5110-5530


    7-§. Таъсисчиларга бўлган қарзларни

    ҳисобга олувчи счётлар (6600)
    280. Корхонанинг таъсисчилар олдида дивидендлар бўйича ва чиқиб кетаётган таъсисчилар олдида уларнинг улушлари бўйича жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    6610 “Тўланадиган дивидендлар”;

    6620 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар”.
    281. Корхона раҳбарияти томонидан акцияларга дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор эълон қилингандан сўнг, дивиденд суммаси жорий мажбурият сифатида акс эттирилади. Дивидендлар акциялар бўйича қонунчиликка мувофиқ тақсимланади.
    282. 6610 “Тўланадиган дивидендлар” счёти ҳисобланган дивиденд суммасига 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счёти билан боғланган ҳолда кредитланади.
    283. 6620 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар” счётининг кредит томонида корхонанинг чиқиб кетаётган таъсисчиси улушлари бўйича ҳисобланган мажбуриятлари суммаси 8330 “Пай ва улушлар”, 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий”, 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли” счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    6610 “Тўланадиган дивидендлар”, 6620 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар” счётлари бўйича аналитик ҳисоб (кўрсатувчига акциялардан ташқари) ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади.
    284. Таъсисчиларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6600)нинг бошқа счетлар билан боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Акциядорларга дивидендлар ҳисобланди

    8710

    6610

    2

    Дивиденд тўлаш манбаида даромад солиғи ҳисобланди

    6610

    6410

    3

    Ҳисобланган дивидендлар тўланди

    6610

    5010-5530

    4

    Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар ҳисобланди

    8330, 8610, 8620

    6620

    5

    Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар тўланди

    6620

    5010-5530


    8-§. Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан

    ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700)
    285. Корхона рўйхатида бўлган ва рўйхатда турмаган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш (меҳнат ҳақининг ҳамма турлари, мукофотлар, ёрдам, ишлайдиган пенсия олувчиларга ҳисобланган пенсия ва бошқа тўловлар) бўйича жорий қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”;

    6720 “Депонентланган иш ҳақи”.
    286. 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” счётининг кредит томонида меҳнат ҳақи, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, пенсиялар ва бошқа шу каби суммалар акс эттирилади. 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” счётининг дебет томонида ҳисобланган меҳнат ҳақини тўлаш ва ундан ушланмалар акс эттирилади.
    287. Ҳар йилги ва қўшимча таътил бўйича суммаларни ҳисоблашда ушбу суммалар меҳнат ҳақи жамғармасига жорий ойга тўғри келадиган таътил кунлари суммаси миқдорида киритилади. Таътилнинг бир қисми кейинги ойга ўтган ҳолларда, ушбу кунлар учун ходимларга тўланган суммалар жорий ойда берилган бўнак суммаси каби акс эттирилади ва 4290 “Ходимларга берилган бошқа бўнаклар” счётининг дебетида ва 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари” счётининг кредитида кўрсатилади.
    288. 6720 “Депонентланган иш ҳақи” счётида ходимларнинг олинмаган иш ҳақи бўйича қарзлари акс эттирилади.

    6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” ва 6720 “Депонентланган иш ҳақи” счётлари бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг ҳар бир ходими бўйича алоҳида юритилади.
    289. Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётлар (6700)нинг бошқа счетлар билан боғланиши.



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Капитал қўйилмалар соҳасида банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

    0810-0890

    6710

    2

    ТМЗ ларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди

    1010-1120, 2910-2990

    6710

    3

    ТМЗ ларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди (1510 счёти қўлланганда)

    1510

    6710

    4

    Асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлабчиқариш цехлари, яроқсиз маҳсулотни тўғирлаш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар ишчиларига меҳнат ҳақи суммаларини ҳисобланди

    2010, 2310, 2510, 2610, 2710

    6710

    5

    Маҳсулот сотишда, бошқарув ва бошқа муомалаларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

    9410-9430

    6710

    6

    Келгуси давр харажатларига киритиладиган ишлар учун меҳнат ҳақи ҳисобланди (мавсумий тармоқларда ва бошқалар)

    3190

    6710

    7

    Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш жараёнлари бўйича ҳисобланган меҳнат ҳақи

    9210

    6710

    8

    Ортиқча тўланган суммалар (меҳнат ҳақи ва ҳоказолар) кассага қайтарилди

    5010

    6710

    9

    Табиий офатлар, ёнғинларни бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

    9720

    6710

    10

    Ходимларга бир марталик мукофот ҳисобланди

    9430

    6710

    11

    Маҳсулот, иш, хизматлар қиймати корхона ишчиларидан ушлаб қолинди

    6710

    4790

    12

    Ходимларга ҳисобланган суммалар кассадан тўланди (меҳнат ҳақи, мукофотлар ва ҳоказо)

    6710

    5010

    13

    Ҳисобдор шахсларнинг қайтармаган бўнак суммалари ушлаб қолинди

    6710

    4220-4290

    14

    Акцияларга обуна бўйича мажбуриятлар қопланди

    6710

    4610

    15

    Кредитга сотиб олинган товарлар учун ҳисоб-китоблар бўйича навбатдаги тўловлар ишчилардан ушлаб қолинди

    6710

    4710

    16

    Айбдор ишчиларнинг меҳнат ҳақи суммасидан етказилган моддий зарарлар суммаси ушлаб қолинди

    6710

    4730

    9-§. Қисқа муддатли кредитлар ва

    қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)
    290. Корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги банклар ва қарз берувчилардан сўмда ва чет эл валютасида олинган турли қисқа муддатли (12 ой муддатгача) кредит ва қарзларнинг ҳолатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари”;

    6820 “Қисқа муддатли қарзлар”;

    6830 “Тўланадиган облигациялар”;

    6840 “Тўланадиган векселлар”.
    291. 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётида корхонанинг банклардан олган турли қисқа муддатли кредитлари ҳисобга олинади.

    Олинган қисқа муддатли банк кредитларининг суммалари 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.

    Қайтарилган қисқа муддатли банк кредитлари суммаси 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётининг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитни тақдим этган банк, кредит суммаси, муддати бўйича алоҳида юритилади.
    292. 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счётида Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги қарз берувчилар (банкдан ташқари)дан 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга олинган қарзлар ҳисобга олинади.

    Қарз берувчилардан (банкдан ташқари) тушган маблағлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счётининг кредити бўйича қайд қилиб борилади.

    Олинган қарзларни қайтариш 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.

    6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб қарз берувчилар ва қарзларни қайтариш муддати бўйича алоҳида юритилади.
    293. 6830 “Тўланадиган облигациялар” счётида тўлов муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган облигацияларни муомалага чиқариш ҳисобига корхонага жалб этилган маблағлар ҳисобга олинади. Агар маблағларни жалб қилиш облигацияларни номинал қийматидан юқори баҳога сотиш йўли билан амалга оширилса, унда облигацияларни сотиш баҳоси билан номинал қиймати ўртасидаги фарқ 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счётининг кредитида ҳисобга олинади.

    6830 “Тўланадиган облигациялар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигация тури ва уни қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
    294. 6840 “Тўланадиган векселлар” счётида қоплаш муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган берилган векселлар ҳисобга олинади.

    Корхонада берилган векселларни ҳисобга олиш муомалалари 6840 “Тўланадиган векселлар” счётининг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети томонида акс эттирилади.

    Вексел бўйича муомалалар натижасида қарз берувчидан олинган пул маблағларининг корхона томонидан қайтариши 6840 “Тўланадиган векселлар” счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    6840 “Тўланадиган векселлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб векселлар ҳисобини амалга оширадиган банклар, вексел ушловчилар ва ҳар бир вексел бўйича алоҳида юритилади.
    295. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)нинг бошқа счетлар билан боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар олинди

    5110-5530

    6810-6820

    2

    Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар ҳисобига ТМЗ харид қилинди

    1010-2910

    6810-6820

    3

    Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар ҳисобидан мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг қарзи тўланди

    6010

    6810-6820

    4

    Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар қайтарилди

    6810-6820

    5110-5530

    5

    Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар ажратилган бўлинмалар ҳисобидан қайтарилди

    6810-6820

    6110

    6

    Берилган вексел ва облигациялар эвазига қисқа муддатли қарз олинди

    5110-5530

    6830-6840

    7

    Берилган вексел ва облигациялар қопланди

    6830-6840

    5110-5530

    1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   34


    написать администратору сайта