Главная страница
Навигация по странице:

  • 4-§. Харидорлардан ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (7300)

  • 5-§. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7800)

  • 21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 2.02 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Дата08.06.2022
    Размер2.02 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла21уз.doc
    ТипДокументы
    #576746
    страница27 из 34
    1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34


    3-§. Узоқ муддатли кечиктирилган

    мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (7200)
    318. Корхонанинг узоқ муддатга кечиктирилган мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар”;

    7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар”;

    7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар”;

    7240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар”;

    7250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар”;

    7290 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар”.
    319. 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг дисконти (чегирмаси) бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотиб олувчиларда қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти ва тўланган сумма пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредит томонида узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Облигациялар бўйича дисконт (чегирма)лар жорий қисмга ўтказилганда 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади ва 6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитланади.

    7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
    320. 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг мукофоти (устамаси) бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти ва 7830 “Тўланадиган облигациялар” счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади. Облигациялар бўйича мукофот (устама)лар жорий қисмга ўтказилганда 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади ва 6220 “Мукофот (устама)лар шаклидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитланади.

    7220 “Мукофот (устама)лар шаклидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
    321. 7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти товарлар, ишлар ва хизматлар учун пул маблағларини олиш ва товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш муддатлари орасидаги фарқ билан боғлиқ корхона мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш учун мўлжалланган. 7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счётининг кредитида келгуси даврга тегишли бўлган даромадлар суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, дебетида эса тегишли давр келганда 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счётига ўтказилган даромадлар жорий қисмининг суммаси акс эттирилади.

    7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида юритилади.
    322. 7240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счётида қонунчиликка мувофиқ тегишли ҳукумат идораларининг қарори бўйича бир неча йилга кечиктириб тўлашга рухсат этилган солиқ бўйича бюджет олдидаги узоқ муддатли қарзлар ва мажбурий тўловлар акс эттирилади. 7240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счётининг кредитида узоқ муддатли кечиктирилган тўловлар суммаси бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (6400), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни (6500) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.

    7240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб хар бир кечиктирилган солиқ ва тўловлар тури бўйича ва қопланиш муддати бўйича алоҳида юритилади.
    323. 7250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар” счётида вақтинчалик фарқлар натижасида юзага келадиган кечиктирилган фойда солиғи суммаси акс эттиради.

    Фойда солиғи бўйича харажатлар ҳисоб даромадидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, тўланадиган фойда солиғи эса солиқ солинадиган даромаддан келиб чиқиб ҳисобланади. Ҳисоб даромад ва солиқ солинадиган даромадни аниқлашдаги ёндашувлардаги фарқ молиявий ҳисоботда акс эттирилиши лозим. Корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳисоб маълумотлари бўйича ҳисобланган фойда солиғи бўйича харажатлар корхона томонидан даромадни олиш даъвомида амалга оширилган деб қаралиб, тегишли даромадлар ва харажатлар юзага келган даврда ҳисобланади ва корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаси тўғрисидаги Ҳисоботда акс эттирилади. Бунда ҳисоб даромадидан келиб чиқиб, ҳисобланган фойда солиғи ва солиққа тортиладигандаромаддан келиб чиқиб ҳисобланган тўланадиган фойда солиғи ўртасидаги фарқ, вақтинчалик фарқ сифатида юритилади ва 7250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар” счетининг кредитида акс эттирилади.

    Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятларнинг тегишли жорий қисми 7250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар” счётининг дебетидан 6250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар” счётининг кредитига ўтказилади.
    324. 7290 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счётида 6210-6250 счётларида кўрсатилмаган корхонанинг бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлари акс эттирилади.
    325. Узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (7200)нинг бошқа счетлар билан боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Дисконт билан сотилган облигацияларнинг дисконт суммаси

    5110-5530

    7210

    2

    Кечиктирилган дисконтнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди

    7210

    6210

    3

    Облигациялар мукофот билан сотилганда ҳисобланган мукофот суммаси

    5110-5530

    7220

    4

    Кечиктирилган мукофотнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди

    7220

    6220

    5

    Келгусида жўнатиладиган ТМЗ, кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар учун олдиндан пул маблағларини келиб тушди

    5110-5530

    7230

    6

    Узоқ муддатли кечиктирилган даромадларнинг ҳисобот даврига тааллуқли жорий қисми ҳисобдан чиқарилди

    7230

    6230

    7

    Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктириш берилди

    6410, 6510-6530

    7240

    8

    Бюджетга тўловлар учун ҳисобот давридаги солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисобдан чиқарилди.

    7240

    6240

    9

    Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар

    9810

    7250

    10

    Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғининг узоқ муддатли қисмини жорий қисмга ўтказиш

    7250

    6250


    4-§. Харидорлардан ва буюртмачилардан

    олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (7300)
    326. Корхонанинг буюртмачиларга қисман тайёр ТМҚни етказиб бериши ёки иш бажариши ва хизматлар кўрсатиши учун олган бўнаклари бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 7310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” счётида амалга оширилади.

    Олинган бўнак суммалари, шунингдек, қисман тайёр маҳсулот (иш, хизмат) учун олинган тўловлар суммаси 7310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” счётининг кредит томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган узоқ муддатли бўнаклар суммасининг жорий қисмга ўтказилиши 7310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” счётининг дебети, 6310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    7310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” счёти бўйича аналитик ҳисоб олинган бўнаклар тури бўйича алоҳида юритилади.
    327. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (7300)нинг бошқа счетлар билан боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Узоқ муддатли бўнаклар олинди

    5010-5530

    7310

    2

    Узоқ муддатли бўнаклар суммаси жорий қисмга ўтказилди

    7310

    6310

    3

    Илгари олинган узоқ муддатли бўнаклар қайтарилди

    7310

    5010-5530

    4

    Илгари олинган бўнаклар банк кредитлари ва бошқа корхоналарнинг қарзи ҳисобига қайтарилди

    7310

    6110-6190, 7110-7190


    5-§. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни

    ҳисобга олувчи счётлар (7800)
    328. Корхонанинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва чет элдаги банклар ва қарз берувчилардан сўмда ва чет эл валютасида олган узоқ муддатли (12 ойдан узоқ муддатга) кредит ва қарзларининг ҳолатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    7810 “Узоқ муддатли банк кредитлари”;

    7820 “Узоқ муддатли қарзлар”;

    7830 “Тўланадиган облигациялар”;

    7840 “Тўланадиган векселлар”.
    329. Олинган узоқ муддатли банк кредитлар суммаси 7810 “Узоқ муддатли банк кредитлари” счётининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.

    Узоқ муддатли банк кредитини жорий қисмга ўтказишда, тегишли суммага 7810 “Узоқ муддатли банк кредитлари” счёти дебетланади ва 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми” счёти кредитланади бунда узоқ муддатли банк кредитининг бошланғич қиймати камайтирилади.

    Узоқ муддатли кредитларнинг аналитик ҳисоби уларга берилган кредитларнинг турлари ва муддатлари, банклар бўйича алоҳида юритилади.
    330. 7820 “Узоқ муддатли қарзлар” счётида корхонанинг Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги қарз берувчилар (банкдан ташқари)дан 12 ойдан узоқ муддатга олган қарзлари ҳисобга олинади.

    Қарз берувчилардан (банкдан ташқари) келиб тушган маблағлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 7820 “Узоқ муддатли қарзлар” счётининг кредитида акс эттирилади.

    Узоқ муддатли қарзлар жорий қисмга ўтказилганда 7820 “Узоқ муддатли қарзлар” счёти дебетланади ва тўланадиган сумма узоқ муддатли қарзларнинг бошланғич суммасини ушбу миқдорга камайтириб, 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисм” счётининг кредит томонида кўрсатилади.

    7820 “Узоқ муддатли қарзлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қарз берувчи ва қарзларни тўлаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
    331. 7830 “Тўланадиган облигациялар” счётида тўлов муддати 12 ойдан кўп бўлган облигацияларни сотиш ҳисобига корхонага жалб этилган маблағлар ҳисобга олинади. Агар маблағларни жалб қилиш облигацияларни номинал қийматидан юқори баҳога сотиш йўли билан амалга оширилса, унда облигацияларни сотиш баҳоси билан номинал қиймати ўртасидаги фарқ 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счётининг кредитида ҳисобга олинади.

    Узоқ муддатли тўланадиган облигициялар жорий қисмга ўтказилганда 7830 “Тўланадиган облигациялар” счёти дебетланади ва тўланадиган сумма узоқ муддатли тўланадиган облигацияларнинг бошланғич суммасини ушбу миқдорга камайтириб, 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисм” счётининг кредит томонида кўрсатилади.

    7830 “Тўланадиган облигациялар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигация тури ва тўлаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
    332. 7840 “Тўланадиган векселлар” счётида қарз берувчиларга 12 ойдан ортиқ муддатда қайтариш учун берилган векселлар ҳисобга олинади.

    Берилган векселлар корхонада 7840 “Тўланадиган векселлар” счётининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ҳисобга олинади.

    Узоқ муддатли тўланадиган векселлар жорий қисмга ўтказилганда 7840 “Тўланадиган векселлар” счёти дебетланади ва тўланадиган сумма узоқ муддатли тўланадиган векселларнинг бошланғич суммасини ушбу миқдорга камайтириб 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисм” счётининг кредит томонида кўрсатилади.

    7840 “Тўланадиган векселлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб векселлар ҳисобини амалга оширадиган банклар, вексел ушловчилар ва ҳар бир вексел бўйича алоҳида юритилади.
    333. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7800)нинг бошқа счетлар билан боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлар олинди

    5110-5530

    7810-7820

    2

    Узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлар ҳисобига олинган ТМЗ қабул қилинди

    1010-2910

    7810-7820

    3

    Узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлар ҳисобидан бўнаклар берилди

    4310-4330, 4410, 4510-4520

    7810-7820

    4

    Узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар ҳисобидан мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарз тўланди

    6010

    7810-7820

    5

    Берилган вексел ва облигациялар эвазига узоқ муддатли қарз олинди

    5110-5530

    7830-7840

    6

    Узоқ муддатли кредитлар, қарзлар, облигациялар ва векселларни жорий қисмга ўтказиш

    7810-7840

    6950
    1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34


    написать администратору сайта