Главная страница
Навигация по странице:

  • 7-§. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900)

  • ШАКЛЛАНИШИ ВА ИШЛАТИЛИШИ IX-БЎЛИМ. ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР

  • 1-§. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000)

  • 21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 2.02 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Дата08.06.2022
    Размер2.02 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла21уз.doc
    ТипДокументы
    #576746
    страница30 из 34
    1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34


    6-§. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800)
    363. Мақсадли молиялаштириш маблағларининг ҳолати ва ҳаракати, шунингдек аъзолик бадаллари ва мақсадли йўналиш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган бошқа қайтарилмайдиган маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    8810 “Грантлар”;

    8820 “Субсидиялар”;

    8830 “Аъзолик бадаллари”;

    8840 “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари”

    8890 “Бошқа мақсадли тушумлар”.
    364. Ушбу мақсадли тушумларни корхонанинг хусусий капитали сифатида акс эттириш шартлари қуйидагилар ҳисобланади:

    а) маблағларнинг мақсадли йўналиш бўйича ишлатилиши;

    б) маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг йўқлиги;

    в) белгиланган шартлар бажарилганда қайтариб берилмаслиги.
    365. Грант деганда ижтимоий хусусиятга эга мақсадлар, иқтисодиётни ривожлантириш, илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш учун Ҳукумат, нодавлат, хорижий, ҳамда халқаро ташкилотлар ва жамғармалар томонидан кўрсатиладиган текин, гуманитар ёки моддий-техник маблағлар тушунилади. Грант маблағлари қатъий равишда белгиланган мақсадларга ишлатилади.
    366. Ажратилган грант тўғрисида хабарнома олинганда ушбу грант суммаси 8810 “Грантлар” счётининг кредитида 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзи” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Грант суммасидан молиялаштириладиган ва бюджетда кўзда тутилган пул маблағлари ёки мулкнинг қабул қилиниши пул маблағларини ҳисобга олувчи счетлар (5110-5530), капитал қўйилма (0800), ўрнатиладиган ускуналар (0700), ТМЗ ва бошқа активларни ҳисобга олувчи счетларнинг дебетида 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзи” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Чет эл валютасида олинган грант суммаси хўжалик муомалалари амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютага ўтказилади.
    367. 8820 “Субсидиялар” счёти ажратилган субсидиялар, яъни иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида белгиланган шартлар учун корхоналарга давлат томонидан пул ёки натура кўринишида кўрсатилган ёрдам суммаси ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Давлат (ҳукумат) томонидан берилган ёрдам турли кўринишда (қўшимча бериш, субвенция ва бошқалар) бўлиши ва ҳар хил шартларга мувофиқ берилиши мумкин.

    Давлат субсидияларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 19 октябрда 52-сон билан тасдиқланган (10-сонли БҲМС) “Давлат субсидияларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдамини очиш” Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига (03.12.1998 й. 562-сонли рўй., “Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлар маълумотномаси” 1999 й., 6-сон) мувофиқ амалга оширилади.
    368. 8830 “Аъзолик бадаллари” счетида жамият аъзоларининг таъсис ҳужжатларида белгиланган аъзолик бадаллари акс эттирилади.

    Аъзолик бадалларининг келиб тушиши 8830 “Аъзолик бадаллари” счетининг кредит томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счетлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
    369. 8840 “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” счетида мақсадли вазифаларни бажариш учун солиқ тўлашдан озод қилинган суммалар акс эттирилади.

    Солиқ тўлашдан озод қилинган суммалар бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счетларнинг дебет томонида 8840 “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” счети билан боғланган ҳисобга олинади.

    Солиқ тўлашдан озод қилиш натижасида вужудга келган суммалар имтиёзли давр белгиланган ҳолатда ушбу давр тугагунгача, қолган ҳолатларда ҳар йили 8840 “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” счетининг дебетидан 8530 “Текинга олинган мулклар” счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
    370. 8890 “Бошқа мақсадли тушумлар” счётининг кредитида бошқа мақсадларга мўлжалланган тушумлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800) бўйича аналитик ҳисоб мақсадли маблағларнинг йўналиши ва молиялаштириш манбалари бўйича алоҳида юритилади.
    371. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800)нинг бошқа счетлар билан боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Ажратилган грант ва субсидиялар ҳақида хабарнома олинди

    4890

    8810, 8820

    2

    Грант ва субсидиялар бўйича маблағлар олинди

    5110-5530

    4890

    3

    Тегишли тузулмаларнинг қарорига мувофиқ берилган грант ва субсидия суммаси корхона устав капитали ҳажмини кўпайтиришга йўналтирилди

    8810, 8820

    8310, 8320, 8330, 8420

    4

    Тегишли тузулмаларнинг қарорига мувофиқ илгари берилган грант ва субсидия суммаси корхона резерв капитали ҳажмини кўпайишига йўналтирилди

    8810, 8820

    8530

    5

    Аъзолик бадаллари ва бошқа мақсадли тушумлар келиб тушди

    5010-5530

    8830

    6

    Солиққа тортишдан озод қилиш натижасида вужудга келган бўш пул маблағлари ҳисобга олинди

    6410

    8840

    7

    Солиққа тортишдан озод қилиш бўйича имтиёзли даврнинг тугаши натижасида вужудга келган бўш пул маблағлари ҳисобдан чиқарилди

    8840

    8530

    8

    Бошқа мақсадли тушумлар келиб тушди

    5010-5530

    8890


    7-§. Келгуси харажатлар ва тўловлар

    резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900)
    372. Харажатлар ва тўловларни харажатларга бир маромда олиб бориш мақсадида ўрнатилган тартибда резерв қилинган суммаларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 8900 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётида амалга оширилади.

    Харажатларга қўшиладиган суммаларни резервлаш қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низоми билан тартибга солинади.

    Резервларни ҳисоблаш муомалалари 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётининг кредитида ва харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттрилади.

    Резерв қилинган суммалар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ва тўловлар суммаси захиралар миқдорини камайтириб 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётининг дебетида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.

    У ёки бу резервнинг ташкил қилиниши ва маблағларнинг фойдаланиши вақти-вақти билан (йилнинг охирида албатта) меъёр, ҳисоблар ва бошқаларга асосан текширилиб турилади, зарурият туғилганда тўғирланади (корректура).

    8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир резерв турлари бўйича алоҳида юритилади.
    373. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900)нинг бошқа счетлар билан боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Келгуси харажатлар ва тўловларнинг резервлари ташкил қилинди

    Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

    8910

    2

    Корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан асосий воситаларни таъмирлаш учун ва бошқа бажарилган ишлар, хизматлар қиймати ҳисобга олинди

    8910

    2010, 2310,
    2510, 2710

    3

    Ҳисобланган келгуси харажатлар захираларининг фойдаланилмай қолган сумаси корхона даромадига қўшилди

    8910

    9390

    БЕШИНЧИ ҚИСМ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИНГ

    ШАКЛЛАНИШИ ВА ИШЛАТИЛИШИ
    IX-БЎЛИМ. ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР
    Муқаддима

    1-§. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини

    ҳисобга олувчи счётлар (9000)

    2-§. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг

    таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)

    3-§. Асосий воситалар ва бошқа активларнинг

    чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар (9200)

    4-§. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини

    ҳисобга олувчи счётлар (9300)

    5-§. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400)

    6-§. Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9500)

    7-§. Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи

    счётлар (9600)

    8-§. Фавқулодда фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар (9700)

    9-§. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг

    ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар (9800)

    10-§. Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар (9900)

    374. Ушбу бўлимнинг счётлари ҳисобот давридаги корхона фаолияти молиявий натижаларининг шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари билан тартибга солинади (ЎзР. ВМ. ҚТ. 1999 й. 2-сон, 9-модда).
    375. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади:

    9000 - Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;

    9100 - Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар;

    9200 - Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар;

    9300 - Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;

    9400 - Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар;

    9500 - Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;

    9600 - Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар;

    9700 - Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар;

    9800 - Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар;

    9900 - Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар.

    Молиявий натижаларни шакллантириш учун алоҳида даромадларни ҳисобга олувчи счётлар ва алоҳида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар ишлатилади. Маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни сотишдаги қўшилган қиймат солиғи, акциз ва бошқа тўловлар олинадиган счётлар ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6400) кредитида акс эттирилади.

    1-§. Асосий (операцион) фаолиятнинг

    даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000)
    376. Тайёр маҳсулот, товар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шунингдек сотилган товарларнинг қайтиши, сотиш ва баҳолардан чегирмалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”;

    9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”;

    9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар”;

    9040 “Сотилган товарларнинг қайтиши”;

    9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар”.
    377. 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётларининг кредитида корхонанинг асосий фаолияти (тайёр маҳсулотлар, товарларни сотиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)дан даромадлар олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади, бироқ, олдинги ҳисобот даврларида олинган, аммо жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммалари 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Маҳсулот, товар, иш, хизматларни сотишда 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётларида сотишдан тушган соф тушум суммаси акс эттирилади.

    Ҳисобот даврининг охирида 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётлари 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан ёпилади.
    378. 9040 “Сотилган товарларнинг қайтиши” счёти сотилган маҳсулот ва товарларнинг қайтишини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Бу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарлар сотишдан даромадни камайтиради. 9040 “Сотилган товарларнинг қайтиши” счётининг дебетида қайтарилган товарлар қиймати, тегишли: пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан - харидорлар ва буюртмачилар томонидан қайтарилган товарларнинг қиймати; олинадиган счётлар билан - қайтарилган товарлар бўйича бекор қилинган дебиторлик қарзлари суммаси; тўланадиган счётлар билан - мазкур товарлар учун харидорлар ва буюртмачилардан олинган тўловлар ва бўнаклар бўйича вужудга келган қарз суммаси акс эттирилади. Бунда илгари ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи бўйича бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётларнинг кредитида ёзув амалга оширилади. Қайтарилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархи ТМЗларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебетида ва сотилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархини ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг кредитида акс эттирилади.
    379. 9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счёти шартнома шартларига мувофиқ берилган сотув чегирмалари, шунингдек сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларда аниқланган яроқсизликлар ва ҳоказолар натижасида берилган нарх чегирмаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Ушбу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарларни сотишдан, иш бажаришдан ва хизмат кўрсатишдан даромадларни камайтиради. 9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счётининг дебетида сотув ва нархлардан берилган чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади

    Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) бўйича аналитик ҳисоб сотилган маҳсулотлар (товарлар), бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади. Бундан ташқари, аналитик ҳисобни сотувнинг географик сегментлари (ҳудудлар) ва корхонани бошқариш учун зарур бўлган бошқа сегментлар бўйича юритиш мумкин.
    380. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000)нинг боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Жўнатилган маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар (ҚҚС, акцизлардан ташқари) учун харидорларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги суммага

    4010, 4020

    9010, 9020, 9030

    2

    Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни нақд пулга сотиш

    5010, 5020

    9010, 9020, 9030

    3

    Корхона ходимига маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар (жумладан махсус кийимлар) сотилди

    4790

    9010, 9020, 9030

    4

    Дивидендлар маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар билан тўланди

    6610

    9010, 9020, 9030

    5

    Воситачилик операциялари бўйича комиссион мукофотлар суммаси

    4010

    9010

    6

    Маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилди

    4120

    9010, 9020, 9030

    7

    Кечиктирилган даромадлар суммаси улар тааллуқли бўлган ҳисобот даври келганда сотиш ҳажмига киритилди

    6230

    9010, 9020, 9030

    8

    Сотилган товарларнинг қайтиши

    9040

    4010

    9

    Сотишдан ва нархдан чегирмалар бериш

    9050

    4010

    10

    Ҳисобот даврининг охирида 9040 “Сотилган товарларнинг қайтиши” счётини ёпилиши

    9010, 9020

    9040

    11

    Ҳисобот даврининг охирида 9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счётини ёпилиши

    9010, 9020,9030

    9050

    12

    Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

    9010, 9020. 9030

    9910

    1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34


    написать администратору сайта