Главная страница
Навигация по странице:

  • 4-§. Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар (8600)

  • 5-§. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар (8700)

  • 21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


    Скачать 2.02 Mb.
    Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
    Дата08.06.2022
    Размер2.02 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла21уз.doc
    ТипДокументы
    #576746
    страница29 из 34
    1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34


    3-§. Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8500)
    350. Корхона таъсис ҳужжатларига асосан фойда ҳисобидан шакллантириладиган резерв капитали (фонд), мулкни қайта баҳолашдан юзага келадиган инфляция резервлари, пул маблағларидан ташқари текинга олинган мулклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги хат боши)

    8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар”;

    8520 “Резерв капитали (фонди)”; (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги хат боши)

    8530 “Текинга олинган мулк”.
    351. 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётида мулкларни қайта баҳолаш натижасида вужудга келган ўзгаришлар ҳисобга олинади. Мулкларни қайта баҳолаш натижасида резерв капиталининг шаклланиши ва тўлдирилиши 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг кредитида қайта баҳолаш натижасида қиймати ошган мулкларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Агар қайта баҳолаш натижасида мулкларнинг қиймати камайса, камайган сумма ўша мулкнинг навбатдаги қиймати ошиши ҳисобига тўлдирилади ва у 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг дебетида акс эттирилади. Шу мулкнинг аввалги қайта баҳолашдаги қийматидан ошган арзонлаштирилган сумма харажат сифатида тан олинади ва 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётида акс эттирилади.
    352. Мулкни қайта баҳолаш бўйича жамланган сумманинг таъсисчилар ўртасида тақсимланиши 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётнинг дебетида 6620 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
    353. 8520 “Резерв капитали (фонди)” счёти корхона томонидан таъсис ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилган резерв капиталининг ҳолати ва харакати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

    Резерв капитали (фонди) маблағлари корхона зарарларини қоплаш ва бошқа қоплаш манбалари бўлмаган бошқа мақсадларга сарфланиши мумкин.

    Резерв капитали (фонди)нинг шаклланиши 8520 “Резерв капитали (фонди)” счётининг кредитида 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд)
    354. 8530 “Текинга олинган мулклар” счёти корхона томонидан текинга олинган мулкни ҳисобга олиш учун мўлжалланган.

    Текинга олинган мулклар 8530 “Текинга олинган мулклар” счётининг кредитида корхона мулкларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Текинга олинган мулклар қиймати солиққа тортиш мақсадида умумий корхона умумий даромадига қўшилади. Текинга олинган мулкларни солиққа тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги билан тартибга солинади.
    355. Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8500)нинг бошқа счетлар билан боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1.

    Резерв капитали ҳажмининг мулк қийматини қайта баҳолаш натижасида кўпайиши:

    а) асосий воситалар;

    б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар;

    в) ўрнатиладиган асбоб ускуналар;

    г) тугалланмаган қурилиш;

    д) узоқ муддатли инвестициялар

    0110-0199
    0310

    0710-0720

    0810

    0610-0690

    8510

    2.

    Мулкнинг қийматининг ўтган қайта баҳолаш қийматининг оширилган миқдоригача камайтирилиши натижасида резерв капиталининг камайиши:

    а) асосий воситалар;

    б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар;

    в) ўрнатиладиган асбоб ускуналар;

    г) тугалланмаган қурилиш;

    д) узоқ муддатли инвестициялар

    8510

    0110-0199
    0310

    0710-0720

    0810

    0610-0690




    ўтган қайта баҳолаш қийматидан ошган суммага:

    а) асосий воситалар;

    б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар;

    в) ўрнатиладиган асбоб ускуналар;

    г) тугалланмаган қурилиш;

    д) узоқ муддатли инвестициялар

    9430

    0110-0199
    0310

    0710-0720

    0810

    0610-0690

    3

    Асосий воситалар эскиришини қайта баҳолаш:

    а) қиймати оширилганда;

    б) қиймати камайтирилганда.

    8510

    0211-0290

    0211-0299

    8510

    4

    Таъсис ҳужжатларига мувофиқ ва жорий йилнинг тақсимланмаган фойда суммаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган тартибда резерв капиталига (фондига) йўналтирилди (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги сатр)

    8710

    8520

    5

    Корхонани тугатиш натижасида резерв капитали (фонди) ҳисобидан таъсисчиларга даромад (дивиденд)лар ҳисобланди (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги сатр)

    8530

    6610, 6620

    6.

    Резерв капитали (фонди) суммаси жорий ҳисобот йилида фойда олинмаганлиги ёки фойда суммаси етарли бўлмаганлиги сабабли имтиёзли акцияларга даромад (дивиденд)лар ҳисоблаш учун йўналтирилди (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги сатр)

    8520

    6610

    7

    Текинга олинган қимматли қоғозлар ҳисобга олинди

    0610, 5810

    8530

    8

    Текинга олинган асосий воситалар ҳисобга олинди

    0110-0190

    8530

    9

    Текинга олинган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар ҳисобга олинди

    0710-0720

    8530


    4-§. Сотиб олинган хусусий акцияларни

    ҳисобга олувчи счётлар (8600)
    356. Кейинчалик қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида сотиб олинган хусусий акцияларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий”;

    8620 “Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли”
    357. Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар 8300 “Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар”га нисбатан контр-пассив счёт ҳисобланиб, акциядорлик жамиятларининг устав капитали миқдорини камайтиради ва балансда устав капитали суммасидан чегириладиган сумма сифатида кўрсатилади.

    Эмитент томонидан сотиб олинган хусусий акцияларнинг қиймати 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий” ва 8620 “Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли” счётларининг дебетида ҳақиқий сотиб олиш баҳосида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

    Сотиб олинган хусусий акцияларни сотиб олиш баҳосидан юқори баҳода қайтадан сотганда ўртадаги фарқ суммаси 9590 “Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари” счётига кредитланади. Агарда сотиб олинган хусусий акция сотиб олиш баҳосидан паст баҳода қайта сотилса ўртадаги фарқ суммаси 9690 “Молиявий фаолият бўйича харажатлар” счётининг дебет томонида кўрсатилади.

    Номинал қийматидан паст баҳода сотиб олинган хусусий акцияларни бекор қилишда ушбу қийматлар ўртасидаги фарқ 9590 “Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари” счётининг кредитида акс эттирилади.

    Агар бекор қилинган сотиб олинган хусусий акцияларнинг қиймати уларнинг номинал қийматдан юқори бўлса, унда фарқ 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар” счётининг дебетида акс эттирилади.
    358. Бошқа корхоналар (масъулияти чекланган жамиятлар, шерикчилик ва бошқалар) сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар (8600)ни корхона томонидан ўрнатилган тартибда бошқа қатнашувчиларга ёки учинчи шахсга бериш учун сотиб олинган устав капиталидаги улушни ҳисобга олиш учун фойдаланади.
    359. Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар (8600)нинг бошқа счетлар билан боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Акциядорлардан уларга тегишли акциялар (қатнашчи улуши) сотиб олиш қийматида сотиб олинди

    8610, 8620

    5110-5530, 6620

    2

    Сотиб олинган хусусий акциялар (пайлар)ни сотиб олиш баҳосидан юқори баҳода қайта сотиш:

    сотиб олиш қийматига

    сотиб олиш қийматидан юқори фарқига

    5010-5530

    5010-5530

    8610. 8620

    9590

    3

    Сотиб олинган хусусий акциялар (пайлар)ни сотиб олиш баҳосидан паст баҳода қайта сотиш:

    сотиш қийматига

    сотиб олиш қийматидан паст фарқига

    5010-5530

    9690

    8610, 8620

    8610, 8620

    4

    Номинал қийматидан паст баҳода сотиб олинган хусусий акциялар (пайлар)ни бекор қилиш

    сотиб олиш қийматига

    номинал қийматидан паст фарқига

    8310,8320

    8310,8320

    8610, 8620

    9590

    5

    Номинал қийматидан юқори баҳода сотиб олинган акциялар (пайлар)ни бекор қилиш:

    Номинал қийматига

    Номинал қийматидан юқори фарқига

    8310,8320

    9690

    8610, 8620

    8610, 8620


    5-§. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни

    ҳисобга олувчи счётлар (8700)
    360. Корхонанинг барча йиллар бўйича фаолияти ва ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда ёки қопланмаган зарар суммасининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

    8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)”;

    8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)”
    361. 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётида корхонанинг ҳисобот даврида фаолияти бўйича тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олинади.

    Соф фойда суммаси ҳисобот даврининг охирида якуний ёзув билан 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётининг кредитига, зарар суммаси эса ушбу счетнинг дебетига 9900 “Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар” счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.

    Тақсимланмаган фойда суммаси дивидендлар тўлаш учун йўналтирилганда 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётининг дебетида ва 6610 “Тўланадиган дивидендлар” счётининг кредитида акс эттирилади.

    Тақсимланмаган фойда суммасидан қонунчиликда белгиланган тартибда резерв капиталини (фондини) шакллантириш учун фойдаланиш мумкин, бунда 8710 “Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” счёти дебетланади ва 8520 “Резерв капитали (фонди)” счёти кредитланади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги хат боши)

    Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойдани тақсимлашдан кейин қолган сумма 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётидан 8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)лар” счётига ўтказилади.
    362. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар (8700)нинг бошқа счетлар билан боғланиши



    Т/р

    Хўжалик муомалаларининг мазмуни

    Счётларнинг боғланиши

    Дебет

    Кредит

    1

    Ҳисобот даврида аниқланган якуний молиявий натижа тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) счётига ўтказилди:

    фойда суммаси

    зарар суммаси

    9910

    8710

    8710

    9910

    2

    Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси дивиденд тўлашга йўналтирилди

    8710

    6610

    3

    Тақсимланмаган фойда резерв капиталини шакллантиришга йўналтирилди

    8710

    8520

    4

    Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси қолдиғи жамғарилган фойдага ўтказилди:

    Фойда

    Зарар

    8710

    8720

    8720

    8710
    1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34


    написать администратору сайта