Главная страница

21уз. збекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181


Скачать 2.02 Mb.
Названиезбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рйхатга олинган 23. 10. 2002 й. N 1181
Дата08.06.2022
Размер2.02 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файла21уз.doc
ТипДокументы
#576746
страница25 из 34
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34

10-§. Турли кредиторларга бўлган

қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900)
296. Турли кредиторлар билан муомалалари бўйича қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

6910 “Тўланадиган оператив ижара”;

6920 “Ҳисобланган фоизлар”;

6930 “Роялти бўйича қарзлар”;

6940 “Кафолатлар бўйича қарзлар”;

6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми”;

6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар”;

6970 “Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар”;

6990 “Бошқа мажбуриятлар”.
297. 6910 “Тўланадиган оператив ижара” счётида корхонанинг оператив ижара бўйича ижарага берувчи олдидаги мажбурияти акс эттирилади. Ҳисобланган ижара суммаси 6910 “Тўланадиган оператив ижара” счётининг кредит томонида, ижарага берувчига тўланган сумма эса ушбу счетнинг дебет томонида акс эттирилади.

6910 “Тўланадиган оператив ижара” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир оператив ижара шартномаси бўйича алоҳида юритилади.
298. 6920 “Ҳисобланган фоизлар” счётида кредиторлар томонидан берилган қарзлар ва кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар акс эттирилади. Тўланиши лозим бўлган фоизлар бўйича ҳисобланган суммалар 6920 “Ҳисобланган фоизлар” счётининг кредитида, фоизлар бўйича қарзларни тўлаш эса ушбу счетнинг дебетида акс эттирилади.

6920 “Ҳисобланган фоизлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида юритилади.
299. 6930 “Роялти бўйича қарзлар” счётида корхонанинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан фойдаланиш учун активларнинг олиниши натижасида вужудга келган роялти тўловлари бўйича корхонанинг мажбуриятлари ҳисобга олинади. Роялти бўйича ҳисобланган қарзлар 6930 “Роялти бўйича қарзлар” счётининг кредит томонида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

6930 “Роялти бўйича қарзлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида юритилади.
300. 6940 “Кафолатлар бўйича қарзлар” счётида корхонанинг сотилган маҳсулотларга кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича харидорлар олдидаги мажбуриятлари акс эттирилади. Агар корхона маҳсулотини сотиш вақтида харидорга кафолатли муддат берса, ушбу мажбурият бутун кафолат муддати давомида мавжуд бўлади. Кафолат суммаси маҳсулот сотиш амалга оширилган даврда харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Корхона ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, келгуси даврларга бериладиган кафолат суммаси қанчага тўғри келиши, яъни товар ёки хизматнинг бир бирлигига тўғри келадиган ўртача хизмат қийматини ҳисоблаб чиқиши ва ушбу суммани 6940 “Кафолатлар бўйича қарзлар” счётининг кредит томонида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттириши мумкин.

6940 “Кафолатлар бўйича қарзлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб кафолат билан сотилган хар бир маҳсулот, иш ва хизматларнинг турлари бўйича алоҳида юритилади.
301. 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми” счётида мазкур ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли қарз мажбуриятларининг жорий қисми акс эттирилади. Узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмга ўтказилганда 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми” счёти тўланадиган суммага узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади ва узоқ муддатли мажбуриятларнинг бошланғич суммасини камайтиради.

Шунингдек ушбу счётда молиявий ижара бўйича ижарага берувчи олдидаги узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ҳам акс эттирлади.

6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми” счёти бўйича аналитик ҳисоб узоқ муддатли мажбуриятларнинг турлари, қайтарилиш муддатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва унинг ташқарисидаги узоқ муддатли мажбуриятларни ажратган ҳолда, алоҳида юритилади.
302. 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” счёти харидорлар, буюртмачилар ва бошқа корхоналар томонидан билдирилган даъволар, шунингдек тан олинган (ёки эътироф этилган) жарималар, пенялар ва неустойкалар бўйича корхонанинг қарзи тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Даъволар асосан шартнома мажбуриятларини бажармаганликдан келиб чиқиб, 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” счётининг кредитида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор ва даъво бўйича алоҳида юритилади.
303. 6970 “Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар” счёти корхона ишчиларига маъмурий-хўжалик ва операцион харажатлар, шунингдек хизмат сафарлари учун берилган ҳисобдорлик суммалари билан ҳақиқий сарфланган суммалари ўртасидаги фарқ натижасида келиб чиқадиган қарзлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Агар сарфланган сумма ҳисобдорлик бўйича берилган суммадан ошса, корхонанинг ҳисобдор шахс олдида қарзи вужудга келади ва ушбу сумма 6970 “Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар” счётининг кредит томонида кўрсатилади.

6970 “Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ҳисобдор шахслар бўйича алоҳида юритилади.
304. 6990 “Бошқа мажбуриятлар” счёти турли нотижорат муомалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслар (ўқув юртлари, илмий корхоналар ва ш.к.) олдидаги суд органларининг ижроя ҳужжатлари ёки қарорлари асосида корхона ишчиларининг меҳнат ҳақидан турли корхона ва алоҳида шахслар фойдасига ушлаб қолинган суммалар бўйича корхонанинг жорий мажбуриятлари акс эттирилади.

6890 “Бошқа мажбуриятлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб бошқа мажбуриятларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
305. Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900)нинг бошқа счетлар билан боғланиши



Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Оператив ижара бўйича фоиз ҳисобланди

Харажатларни ҳисобга олувчи счетлар

6910

2

Оператив ижара бўйича қарз тўланди

6910

5010-5530

3

Молиявий ижара бўйича фоиз ҳисобланди

9610

6920

4

Қарзлар бўйича фоизлар ҳисобланди

9610

6920

5

Қарзлар бўйича ҳисобланган фоизлар тўланди

6920

5110-5530

6

Роялти ҳисобланди

9690

6930

7

Ҳисобланган роялти тўланди

6930

5110-5530

8

Кафолатли хизмат бўйича қарз ҳисобланди

9430

6940

9

Кафолатли хизмат бўйича ҳақиқий харажатлар ҳисобдан чиқарилди

6940

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

10

Узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмга ўтказилди

7810-7920

6950

11

Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми бўйича тўланган сумма

6950

5110-5530

12

Тан олинган даъволар (хатолар, йўлдаги камомад, маҳсулот сифатининг мувофиқ келмаслиги ва ҳоказолар) бўйича қарзлар ҳисобланди

9430

6960

13

ТМЗ лардаги арифметик хатолардан келиб чиққан даъволар бўйича қарзлар (ҳисоб-китоб ҳужжатларидагидан ҳақиқатда кам етказиб берилганда) ҳисобланди

1010-2990

6960

14

Шартнома мажбуриятларига риоя қилмаганлик учун жарималар, пенялар, неустойкалар суммалари бўйича қарзлар (тан олинган ёки арбитраж томонидан эътироф этилган хажмда) ҳисобланди

9430

6960

15

Асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлабчиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари, хизмат кўрсатувчи хўжаликларга тааллуқли харажатларни амалга оширганлиги учун ҳисобдор шахсларга қарзлар ҳисобланди

2010, 2310, 2510, 2710, 9420

6970

16

Яроқсиз маҳсулот билан боғлиқ бўлган турли харажатлар (қайтариб олиб келиш ва ҳоказо) тўлови учун ҳисобдор шахсларга қарзлар ҳисобланди

2610

6970

17

Сотиб олинган товарлар учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар ҳисобланди

2910-2990

6970

18

Маҳсулотни сотиш билан боғлиқ бўлган (транспорт ва бошқа) харажатларни амалга оширганлиги учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар ҳисобланди

9410

6970

19

Табиий офатларнинг олдини олиш ёки бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган турли харажатларнинг тўлови учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар ҳисобланди

9720

6970

20

капитал қўйилмаларда турли корхоналар хизматлар кўрсатди

0810-0890

6990

21

Турли корхона ва шахслардан турли ТМЗ сотиб олинди ва ҳар хил хизматлар қабул қилинди

1510

6990

22

Турли корхоналар асосий, ёрдамчи, умумишлабчиқариш цехлари ва хизмат кўрсатиш хўжаликларга хизматлари кўрсатишди

2010, 2310, 2510, 2710

6990

23

Яроқсиз маҳсулотни тузатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар бўйича истеъмолчиларга бўлган қарз

2610

6990

24

Бошқа шахслардан товарлар келиб тушди

2910-2990

6990

25

Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда кўрсатган хизматлари учун бошқа корхоналарга бўлган қарз

9210

6990

26

Бошқа шахслардан пул эквивалентлари келиб тушди

5610

6990

27

Бошқа шахслардан ўтказмалар келиб тушди

5710

6990

28

Бошқа шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олинди

0610, 5810

6990

29

Турли корхоналарнинг ижтимоий соҳа объектларини сақлаш бўйича кўрсатган хизматлари ҳисобланди

2710

6990

30

Сотиб олинган акцияларни сақлаганлиги учун депозитарийга бўлган қарз ҳисобланди

9690

6990
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34


написать администратору сайта