Главная страница
Навигация по странице:

  • Дарвинизм таълимоти

  • Гарб олимлари карашлари

  • Бежгот карашлари

  • Людвиг Гумплович

  • Людвиг Гумплович Еьтиборингиз учун рахмат

  • Семинар Социалдарвинизм Узму Сотсиология факультета 1курс талабаси Абдурашидов Сухробжон


    Скачать 0.51 Mb.
    НазваниеСеминар Социалдарвинизм Узму Сотсиология факультета 1курс талабаси Абдурашидов Сухробжон
    Дата08.04.2023
    Размер0.51 Mb.
    Формат файлаpptx
    Имя файла7-mavzu bo'yicha seminar.pptx
    ТипСеминар
    #1046937

    Сотсиология тарихи

    7-семинар

    Социал-дарвинизм


    У́ЗМУ:

    Сотсиология факультета 1-курс талабаси: Абдурашидов Сухробжон

    Режа:

    Дарвинизм таълимоти

    • Дарвинизм таълимоти у ёки бу кўринишда социологик таълимотлар ва фикрларга маълум даражада ўз таъсирини кўрсатган, жумладан бу ҳолат Габриэль Тард, Лестер Уорд, Франклин Гиддингс, Эмиль Дюркгейм томонидан билдирилган нуқтаи назарлар ва илгари сурилган ғояларда яққол кўзга ташланади.

    Эмиль Дюркгейм

    Франклин Гиддингс

    Лестер Уорд

    Габриэль Тард

    Дарвинизм таълимоти

    • Ч.Дарвиннинг ўзи ҳам ва шунингдек, дарвинизм таълимотининг бошқа асосчилари, жумладан Альфред Уоллес ва Томас Гексли каби олимлар ҳам биологик тушунчаларни бевосита тўғридан-тўғри ижтимоий фан соҳаларига ўтказилишига қаршилик билдиришган.

    Дарвинизм таълимоти

    • Социал дарвинизм мукаммал ишлаб чиқилган социал оқим ҳисобланмайди. Бироқ ушбу таълимот тамойилларининг бошқа ижтимоий фанлар соҳаларида кенг тарқалиши, шунингдек публицистика ва бадиий адабиётда акс этиши қайд қилинади.

    Гарб олимлари карашлари

    • Уолтер Бежгот (1826-1877) – Англиялик публицист, иқтисодчи ва сиёсатчи олим, ўзининг «Физика ва сиёсат» китобида (1872) биринчилардан бўлиб, дарвинизм назарияларини ижтимоий фанларга тадбиқ этишга дастлабки уринишларни амалга оширлган.

    Уолтер Бежгот

    Гарб олимлари карашлари

    • Бежгот томонидан табиий танловнинг асосан, кишилик жамиятининг тараққиётининг бошланғич даврларида улкан роль ўйнаганлиги қайд қилиб ўтилади. Бежгот томонидан қуйидаги фикрлар келтирилади: «Бошқа соҳаларда «табиий танлов қонунияти»нинг амал қилинишига қарши фикр билдириш мумкиндир, бироқ сўзсиз равишда бу қонуният кишилик жамияти тарихининг бошланғич даврларида етакчи ўрин тутади, яъни бу даврда кучлилар кучсизларни кучи етгани даражасида ўлдиришлари кузатилган»

    Бежгот карашлари

    • Бежгот томонидан билдирилган фикрларга кўра, дунёда одамлар ўртасида яшаш учун кураш қонунияти асосан индивидлар ўртасида эмас, балки индивидлар гуруҳлари ўртасида амалга ошади. Жумладан, бирорта миллатнинг бошқалари устидан ҳукмронлик қилишга интилиши кузатилади, миллат ичида эса – айрим ижтимоий гуруҳларнинг бошқалари устидан устунлик қилишга интилиши қайд қилинади, ва бу ҳолатни Бежгот асосий ижтимоий қонуниятлардан бири сифатида кўрсатиб ўтади.
    • Бежгот томонидан билдирилган фикрлардан фарқ қилиб, Австриялик социолог ва ҳуқуқшунос олим – Людвиг Гумплович (1838-1909) томонидан бевосита эволюцион назариядан келиб чиқмайдиган концепция ишлаб чиқилган.

    Людвиг Гумплович
    • У биологик ўхшашлик назариясига қарши фикр билдиради ва Конт, Спенсер, Шеффле, Лилиенфельд каби социологлар томонидан таъкидланган: «биологик ўхшашлик социологияда ҳеч қандай аҳамиятга эга ҳисобланмайди ва бу ўхшашликлар фақат бизга тимсолларни солиштириш имконини беради, бироқ ҳеч қандай ҳолатларда ҳам маълум бир аниқ билимларни ифодаламайди...» кўринишидаги танқидий изоҳлашлар тарафдори ҳисобланган.

    Людвиг Гумплович

    Еьтиборингиз учун рахмат



    написать администратору сайта