Главная страница

рро. Реферат мавзу з бекистоннинг зига хос истилол ва тараиёт йли бажарди тарих йналиши талабаси Тожиддинов Э


Скачать 137.5 Kb.
НазваниеРеферат мавзу з бекистоннинг зига хос истилол ва тараиёт йли бажарди тарих йналиши талабаси Тожиддинов Э
Дата15.10.2022
Размер137.5 Kb.
Формат файлаdoc
Имя файлаozbekistonning_oz_istiqlol_va_taraqqiyot_joli.doc
ТипРеферат
#734676

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Гулистон давлат университети

Ўзбекистон тарихи кафедраси


Р Е Ф Е Р А Т

Мавзу:

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЎЗИГА ХОС ИСТИҚЛОЛ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ

Бажарди: тарих йўналиши талабаси Тожиддинов Э.

Текширди: т.ф.н. Эрбўтаева Ў.С.

Гулистон – 2011
Режа:
Кириш

  1. Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли

  2. Ўзбекистон Конституцияси – демократик жамиятнинг

ҳуқуқий асоси

Хулоса

Адабиётлар рўйхати
КИРИШ
Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти тўғрисидаги қарашлар мустақилликка эришгандан бошлаб шакллана бошлади. Демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти тўғрисидаги, жумладан, демократия, ҳуқуқий давлат, демократик жамият, фуқаролик жамияти ҳақида ғоялар Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарларида, маърузаларида, нутқларида асослаб берилди. Ҳозирги вақтда республикамиз олимлари томонидан бу борада тадқиқотлар, изланишлар олиб борилмоқда.

“Демократиянинг асл моҳияти-инсон қадр-қиммати, ҳурмати ҳамма нарсадан улуғ, деган ақидадан иборат бўлмоғи лозим”.1

“Чинаккам демократиянинг олий мазмуни эса шахслараро, миллатлараро, давлат ва ижтимоий-сиёсий муносабатларни уйғунлаштиришдан иборат. Бунда инсон ва жамият, жамият ва давлат ҳокимияти тинч-тотув яшайди".2 –деган ғояларни илгари сурган эди Президентимиз И.А. Каримов.

Демократия –бу аввало, халқ ҳокимиятчилигидир. У давлат тузумининг асосий тамойилларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг жамиятда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоясини таъминлаш давлат сиёсатининг бош йўналишларидан бири бўлиб қолди. Бинобарин, мамлакатда ўтказилаётган барча ислоҳотларнинг асл мақсади инсонга муносиб турмуш шароитларини вужудга келтиришдир.

Президент И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган, жаҳон тан олган беш тамойилнинг муҳим қисми аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш эканлиги ҳам шу билан боғлиқдир.

Ўзбекистон ҳукумати ана шу беш тамойил асосида ўтиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан зарур чоралар кўрди. Бу чоралар одамларнинг турмуш даражасини кескин пасайиб кетишининг олдини олишда муҳим роль ўйнади ҳамда республикада осойишталик ва барқарорликни сақлаш омили бўлди.
1. Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг кун тартибида жаҳон андозаларига мос келадиган давлат қуриш, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш, уларни қонун билан мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий тизимни вужудга келтириш вазифаси турарди. Чунки собиқ социалистик тузумга хос ижтимоий муносабатлар ва жараёнлар эндиликда барпо қилинажак янги жамият манфаатларига мос келмас эди. Мулкчилик, мулкка эгалик ва уни бошқариш, ишлаб чиқариш омиллари, бозор механизми, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини нормал изга солиш ана шундай жиддий янгиланишларни тақозо этарди.

Шуни айтиш керакки, жаҳонда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳамма мамлакатпоб тамойиллари, барча учун тавсия этиш лозим бўлган тайёр андозалари ҳеч қачон бўлмайди. Шу билан бирга ривожланишнинг маданий, маърифий, тарихий жиҳатдан асрлар мобайнида шаклланган анъаналари мавжуд бўлган Ўзбекистондай қадимий маконда ҳам ўзига хос йўл танлаш учун анча-мунча изланишлар қилиш зарур бўлди. Бироқ вақтни бой бермай, тезкорлик билан иш тутиш лозим эди. Шунинг учун ҳам “мустақил Ўзбекистон туғилган куниёқ оёққа туришга, ўзи юришга мажбур эди” 1.

Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки пайтда мамлакат ичкарисида бўлгани каби, унинг ташқарисида ҳам унга ишонмайдиган, шубҳа билан қарайдиганлар бор эди. Ҳатто собиқ марказдаги айрим кароматгўйлар Ўзбекистонга нисбатан “Ўзларини мустақил бошқаришга, мустақил давлат тузишга қодир эмассизлар”, “Сизлар муте, қарам миллатсизлар”, “Сизлар учун биз фикирлаймиз,назария яратамиз,сизлар эса бажарасизлар, холос” деб шовинистларча ғаразгўйлик қиларди. Мамлакат ичкарисидаги айрим ўртасида эса “Энди Ўзбекистон қандай йўлдан боради?”, “Қандай жамиятни қуради?”, “Марказсиз яшай оладими?”, “Республикада ижтимоий сиёсий барқарорлик таъминланадими?”-қабилидаги саволлар вужудга келган эди. Унга ҳар ким ўзича жавоб қидирар эди.

Табиийки, ана шундай зиддиятли ва мураккаб бир пайтда Ўзбекистон учун ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўлини танлаш, янги жамият барпо қилиш учун ўз андозасини ишлаб чиқиш ғоя долзарб ва аҳамиятли эди. Ўз навбатидаги бундай вазифани уддалаш Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазият, одамлар ўртасида таркиб топган муносабатлар, уларнинг дунёқараши, жумладан, диний эътиқоди, руҳияти ва ҳулқ-атвори нормалари шуни тақозо этарди. Айни чоғда, Ўзбекистоннинг ўз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш андозасини ишлаб чиқишда ривожланган мамлакатларнинг кўп асрлик тажрибасини ўрганиш, уларнинг фойдали қисмини ўзлаштириш билан бирга Ўзбекистон халқининг турмуш тарзи ва анъаналарига ҳам таяниш лозим эди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки куниданоқ, жаҳон ва ўзимизнинг амалиётимиздан олинган барча унумли тажрибани рад этмаган ҳолда ўз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт йўлини танлаб олишга киришди.

Албатта, мамлакат учун ҳаёт мамот босқичи бўлган бир пайтда унинг янги жамиятга ўтиши билан боғлиқ вазифаларни бажариш давлат раҳбаридан янги шароитга мос бошқарув тизимини ишлаб чиқишни, жамиятнинг иқтисодий асосини вужудга келтиришини тақозо қилади. Аҳолининг барча тоифаларини ягона мақсад атрофида бирлаштирувчи ғоялар тизимини яратишни талаб этади. Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли ана шу тарзда шаклланди.

Мамлакат истиқлолининг ташаббускори ва раҳномаси сифатида Президент И.А.Каримов мустақилликнинг дастлабки даврида ўзининг қатъий, илмий жиҳатдан асосли, ҳаётий жиҳатдан яшовчан хулосаларини ўртага ташлади. Ҳали собиқ Иттифоқ мавжуд бўлган даврда у республика раҳбарлигига келган вақтдан бошлаб республиканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида жиддий равишда янгиланишни, туб ўзгаришларни бошлаб юборган эди.

1990 йил март ойидаёқ собиқ Иттифоқ республикалари ичида биринчилардан бўлиб, Ўзбекистонда Президентлик бошқарувининг ташкил этилиши, ғоявий қарашлари, сиёсати бутунлай янгиланаётган жамиятга мос бўлган Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг пайдо бўлиши, ҳокимиятнинг аста-секин ва изчиллик билан партия идораларидан Президент, ҳукумат, маҳаллий идоралар қўлига ўтиши, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиб, миллий қадриятларнинг тиклана бошлаган бевосита И.Каримов номи билан боғлиқ.

Ўзбекистон мустақил бўлгач, И.Каримовнинг республика раҳбари сифатида халқ олдидаги масъулияти яна ҳам ошди. У энди марказга боғлиқ бўлмаган ҳолда бутун муаммоларни ўзи ҳал қилишга, ҳар қандай зиддиятларни юзма-юз туриб бартараф этишга киришди. Ана шундай қарама-қаршиликлар қуршовида унинг катта сиёсатчи сифатидаги раҳбарлик маҳорати кун сайин шаклланиб, янги мазмун касб эта борди.

И.А.Каримов умумхалқ овоз бериши йўли билан мамлакат Президенти этиб сайланганиданоқ ўзининг бутун амалий фаолиятида халқ ва ватан манфаати асосида иш тутди. У Олий кенгашнинг 1992 йил 4 январда бўлиб ўтган навбатдан ташқари IX сессиясида шундай деган эди: “Менга қандай юксак масъулият юкланганини ҳис қилган ҳолда халқнинг муносиб турмуш кечириши учун қандай йўллар танлаганимиз ҳақида баъзи фикрлар билан ўртоқлашмоқчиман.

Халқ иқтисодиётни барқарорлаштириш учун қаттиқ ҳаракатлар қилишни кутяпти. Ўтмиш қолдиқлари халқ елкасига оғир юк бўлиб қолган. Энг муҳим вазифалардан бири халқнинг бахтли ҳаётини таъминлашдир. Президент шиддат билан кириб келаётган бозор зарбаларига бардош берувчи, ёрдамга муҳтож кишиларни ўз ҳомийлигига олиши керак. Булар-кўп болали, кам таъминланган оилалар, ногиронлар... Бундан кейин ҳам биз учун шу тамойил қатъий бўлиб қолаверади”1.

Президент Олий Кенгашнинг мазкур сессияси Дастур аҳамиятига молик бўлган нутқида давлат сиёсатининг стратегиясини аниқ-равшан кўрсатиб берди. Иқтисодий барқарорликни, миллатлараро тинчликни таъминлаш, тотувлик ва осойишталикни сақлаш, фуқароларга эркинлик бериш, жамиятда маънавий янгиланиш учун барча шароитлар яратиш лозимлигини, ёш авлод тарбиясига катта эътибор бериш кераклигини, ҳуқуқий давлатда қонун устивор бўлишини алоҳида таъкидлади. Жумладан, ўз фикрини давом эттирар экан, И.Каримов “Ҳуқуқий давлатда қурол ҳам, қалқон ҳам қонундир... Қонун бу халқ иродаси ва у муқаддасдир”, -деб уқтирди.1

Табиийки, Президент нутқидаги ушбу қоидалар Ўзбекистон истиқлоли ва тараққиётининг асосий йўлларини белгилаб бериш учун асос бўлиб хизмат қилди. Масалага ана шундай ёндашиш мустақилликнинг илк кунлариданоқ аниқ тартиб-интизомга риоя қилиш, қонун устиворлигига интилиш мамлакатда энг мураккаб пайтларда барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлди.

И.А.Каримов Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлини ишлаб чиқар экан, ўтмишдан, собиқ совет тузумидан мерос бўлиб қолган тажрибадан сабоқ чиқарди. Айни чоқда 90-йиллар бошларида, яъни мустақил тараққиётнинг дастлабки йилида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқур таҳлил қилди. Шу асосда “сохта инқилобий сакрашларсиз, фожиали оқибатларсиз ва кучли ижтимоий ларзаларсиз, эволюцион йўл билан нормал, маданиятли тараққиётга қайтиш-танлаб олинган йўлнинг асосий мазмун ва моҳиятидир”, -деган хулосага келди. У Ўзбекистоннинг чинакам мустақиллигини таъминлаш йўлларини ишлаб чиқишда аввало республикани ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва шарт-шароитларини ҳисобга олди.

Маълумки, ўзбек халқи азалдан жамоа бўлиб, уюлиб яшашга одатланган, тўйда ҳам, азада ҳам ёнма-ён туриб, оддий кунларда бир-бирига кўмаклашган. Катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик кўрсатиш, миллатидан қатъи назар одамларга хайрихоҳлик, ўзгаларга ёрдам туйғуси ўзбек халқига тарихан хосдир. Шунинг учун ҳам И.Каримов 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Олий Кенгашининг Х сессиясида “стиқлол йўллари ва муаммолар” мавзуида нутқ сўзлар экан, “Биз ижтимоий тараққиёт ва янгиланиш борасида ўз йўлимиз бор, деб эълон қилдик. Бозор иқтисодиётига ўтар эканмиз, миллий-тарихий турмуш тарзимизни, халқимиз урф-одатларини, анъаналаримизни, кишиларнинг фикрлаш тарзини ҳисобга оламиз”1,деди ва туб ислоҳотларни амалга ошириш борасида дастлабки тамойилини белгилаб берди. Бу-биринчидан.

Иккинчидан, республикадаги ўзига хос маънавий-руҳий вазиятдан келиб чиқиб иш тутилди. Чунки Ўзбекистон аҳолиси ва меҳнат ресурслари йилдан-йилга ўсиб борувчи минтақа ҳисобланади. Ушбу омилнинг аҳамиятига эътибор берар экан, Президент шундай деди: “Халқимизнинг 60 ва ҳатто ундан кўпроқ фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қилади ва уларнинг асосий қисми дехқончилик соҳасида ишлайди. Хулоса шуки, қишлоқ жойда ва район марказларида мавжуд бўлган ортиқча ишчи кучини шаҳарга олиб келиш шарт эмас, балки янги, ихчам, замонавий корхоналарни қишлоқ жойларига, туман марказларига олиб бориб қуришимиз зарур. Содда қилиб айтганда, одамларни ишхонага эмас, ишхонани одамларга яқинлаштириш лозим”1.

Учинчидан, Ўзбекистон тараққиёт йўлини ишлаб чиқишда республиканинг қулай жуғрофий-сиёсий имконияти ҳисобга олинди. Демакки, минтақалараро алоқалар, дунёвий интеграцияни йўлга қўйишга киришилди.

Тўртинчидан, Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтишида ижтимоий онг, ижтимоий психология масаласини ҳисобга олиш лозимлиги ҳам кўрсатиб берилди. Чунки шўролар даврида кишилар онгида ижтимоий тенглик тушунчаси, яъни яхши ишласам ҳам, ёмон ишласам ҳам давлат барибир боқади, деган фикр шаклланиб, боқимандалик кайфиятига тушиб қолган, мулкка эгалик туйғусидан узоқлашган эди. Ислоҳотлар даврида хусусийлаштириш жараёнининг чуқурлашиши, мамлакатда мулкдорлар синфини шакллантириш сари дадил қадамлар қўйилиши мана шу омилдан келиб чиққан хулосадир.

Бешинчидан, И.Каримов мустақил Ўзбекистон сиёсатини белгилашда ислом динига муносабатни тубдан ўзгартириш лозимлигини қайт-қайта уқтирди ва “дин турмуш тарзимизга ўчмас муҳрини босган. Худога қарши курашганларнинг аҳволи нима кечганини кўрдик. Энди бу хил бесамар ва қуруқ инкор йўли ярамайди. Динга нисбатан ижобий муносабат ташқи сиёсатимизда, айниқса, мусулмон давлатлари билан ўзаро алоқаларимизни кенгайтиришда катта аҳамиятга эга”,-деб кўрсатди.1

Олтинчидан, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва сиёсий мустақиллигини химоя қилиш ва таъминлаш имконини берадиган бой моддий-маънавий ҳамда ишлаб чиқариш потенциалига ва кадрлар қудратига эга мамлакат эканлигидир. Энди ҳаммага гап ана шу имкониятлардан унумли фойдаланишда эди.

Ушбу хулосалар И.Каримов томонидан мунтазам тўлдирилиб, қадам-бақадам янги қоида ва йўл-йўриқлар билан бойитиб борилди. Хусусан, 1992 йил август ойи охирида Ўзбекистон мустақиллигининг бир йиллиги тантаналари арафасида Президентнинг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” номли Ўзбекистон истиқлолининг, демократик жамият қуришнинг назарий асослари чуқур таҳлил этилган асари нашрдан чиқди. Ушбу рисола кенг жамоатчилик томонидан маънавий ҳайётдаги янгилик ва қўлланма сифатида кутиб олинди. Унда Ўзбекистон истиқлолининг ҳам назарий, ҳам амалий муаммолари илмий жиҳатдан ўрганилиб, жамият сиёсий ривожининг, иқтисодий тараққиётининг, маънавий покланишининг асосий йўл-йўриқлари янгича мушоҳада ва ёндошув билан кўрсатиб берилди.

Ўзбекистон тараққиётининг энг мақбул йўлини ишлаб чиқар экан, аввало, мамлакатда яратилажак жамият қандай мазмун касб этишига эътибор берди. Президент фикрича, Ўзбекистонда бунёд этиладиган жамият барча “изм”лардан холи бўлиши ва у қандай номланишидан қатъи назар, адолатли, халқчил, инсонпарвар жамият бўлмоғи лозим эди.1

“Республикада собитқадамлик билан халқчил, адолатли жамиятни бунёд этиш-бош вазифадир,-деб уқтиради Президент. Бу борадаги фикрини давом эттириб у “Ўзбекистон-келажаги буюк давлат. Бу-мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу-инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир. Халқ давлат ҳокимиятининг манбаидир”2,-деган қоидани илгари сурди. Бу мустақилликннг бир йиллиги арафасидаёқ қатъий қилиб ўртага ташлаган давлат сиёсат эди. И.Каримовнинг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” номли асарида янгиланган жамиятда яшовчи кишининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий турмуш тарзини кафолатловчи йўллар кўрсатиб берилди.

Жумладан, сиёсий соҳада бу:

- халқ ҳам бевосита, ҳам ўз вакиллари орқали давлат ҳокимиятини амалга оширишда тўлиқ иштирок этиши лозимлигини;

- ҳокимият бўлинишининг жаҳон тан олган қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш тамойилини жорий этиш асосида демократияни чуқурлаштириш ҳамда миллий давлатчиликни барпо қилишни;

- жамиятнинг сиёсий тизимини, давлат идораларининг тузилмасини тубдан янгилашни;

- барча фуқароларнинг қонун олдидаги ҳуқуқий тенглигини ва қонуннинг устунлигини таъминлашни;

- бир мафкуранинг, бир дунёқарашнинг якка ҳокимлигидан воз кечиш, сиёсий ташкилотлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллигини тан олишни;

- демократиянинг қонуний таркиби сифатида кўппартиявийликни шакллантиришни;

- Ўзбекистонда туғилиб, унинг заминида яшаётган, меҳнат қилаётган ҳар бир киши, миллий мансублиги ва эътиқодидан қатъи назар республиканинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлишга эришишни билдиради.

Иқтисодий соҳада эса бу:

- миллий бойликнинг кўпайишини таъминлайдиган барқарор, ривожланиб борувчи иқтисодиётни барпо этишни;

- ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантиришни;

- мулк эгалари ҳуқуқларининг давлат йўли билан ҳимоя қилинишини таъминлаш ва барча мулкчилик шаклларининг ҳуқуқий тенглигини қарор топтиришни;

- иқтисодиётни ўта марказлаштирмасдан корхоналар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кенгайтиришни, давлатнинг хўжалик фаолиятига бевосита аралашувидан воз кечишни билдиради.1

Ижтимоий ва маънавий соҳада бу:

- инсонпарварлик ғояларига содқликни, инсон, унинг ҳаёти ва шахсий дахлсизлиги, эркинлиги, қадр-қиммати, яшаш жойини танлаш ҳуқуқи сақланиб қолишини;

- маънавиятни қайта тиклашни;

- ўзбек тилини ривожлантиришни;

- ҳурфикрлилик, виждон ва дин эркинлигини қарор топтиришни;

- ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқариш, аҳолининг энг ночор қатламлари-кексалар, ногиронлар, етим-есирлар, кўп болали оилалар, ўқувчи ёшларнинг давлат томонидан иқтисодий муҳофазага бўлган кафолатли ҳуқуқларини таъминлашни;

- одамларнинг истеъдод қобилиятларини намоён этиш учун шарт-шароит яратиш, маънавий мулкни ҳимоя қилишни билдиради.

Президент И.Каримовнинг Ўзбекистонни ҳуқуқий демократик давлат сифатида қарор топтиришнинг юқоридагидек дастурий қоидалари демократик, инсонпарвар жамият қуриш борасидаги жаҳон тажрибасини янада ривожлантирди ва янги қоидалар билан бойитди.

Президент янгиланаётган жамият мазмун-моҳиятини кўрсатиш билан бирга долзарб вазифа қилиб, энг аввало бозор иқтисодиётига ўтиш масаласини қўяди. Чунки фақат иқтисодий бақувват давлатгина кучли бўлади ва ҳар қандай ислоҳотларга қодир бўлишини у яхши тушунар эди.

Шунинг учун ҳам И.каримов “Ўзбекистон-бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” рисоласида “Ўзбекистон ўзи учун танлаб олган йўл ижтимоий соҳага йўналтирилган, республиканинг манфаатларига, шарт-шароитлари ва хусусиятларига энг кўп даражада мос келадиган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилгандир. Айни мана шундай йўл Ўзбекистон ҳалқининг муносиб турмушини, унинг ҳуқулари ва маданиятининг қайта тикланиши, инсонни шахс сифатида маънавий ахлоқий камол топишини таъминлаши мумкин”1, -деб қатъий кўрсатиб берган эди.

И.Каримов мустақилликнинг дастлабки йилларидаги тивожланиш жараёнларини чуқур таҳлил қилиб, Ўзбекистон давлат қурилиши ва иқтисодиётини ислоҳ қилиш дастурининг ўзаги сифатида қуйидаги бешта асосий қойдани ўртага ташлади:

Биринчидан, иқтисодий ислоҳатлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак, у бирор мафкурага бўйсундирилиши мумкин эмас. Бунинг маъноси шуки иқтисодиёт сиёсатдан устун туриши керак. Ҳам ички, ҳам ташқи иқтисодий муносабатларни мафкурадан ҳоли қилиш керак.

Иккинчидан, давлат бош ислоҳатчи бўлиши лозим. У ислоҳатларнинг устивор йўналишларини белгилаб бериши, ўзгартишлар сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни изчиллик билан ўтказиши шарт.

Учинчидан. Қонун устиворлигига эришиш, қонунларга қатъий риоё этиш лозим. Бунинг маъноси шуки, демократик йўл билан қабул қилинган янги Конституция ва қонунларни ҳеч истисносиз ҳамма ҳурмат қилиши ва уларга оғишмай риоя этиши лозим.

Тўртинчидан, аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат ўтказиш.

Бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вақтда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан олдиндан таъсирчан чоралар кўрилиши лозим. Бу бозор иқтисодиёти йўлидаги энг долзарб вазифа бўлиб келди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Бешинчидан, бозор иқтисодиётига ўтиш объектив иқтисодий қонунлар талабларини ҳисобга олган ҳолда, яқин ўтмишимиздаги “инқилобий сакраш”ларсиз, яъни эволюцион йўл билан пухта ўйлаб, босқичма-босқич амалга оширилиши керак.

Ана шу муҳим қоидалар Ўзбекистонинг мустақил ривожланиш ва тараққиёт йўлига асос қилиб олинди, янги жамиятга ўтиш даврининг негизини ташкил этди. Ўтган давр мобайнида бу қойдаларнинг амалга оширилиши республикада ижтимоий-сиёсий барқарорликни, энг муҳими, бозор муносабатларини жорий этиш йўлидан изчил харакат қилишни таъминлади.

Шу билан бирга И.Каримовнинг бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш ҳақидаги тамойили вақт ўтгани сайин ўзининг ҳаётий қийматини, сиёсий кучини кўрсатди. Бинобариа, булар етакчи тамоиллар сифатида тан олинди. Чунки улар иқтисодий ислоҳатларнинг бутун ички мантиғини, ривожланиш йўлини ва характерини белгилаб берди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиши, бир томондан, аввалдан мерос бўлиб қолган барча ижобий тажрибаларни чуқур ўзлаштириш имконини берди, иккинчи томондан, ислоҳ қилишнинг асосий босқичларини аниқ ажратиб берди. Бу босқичларнинг ҳар бири учун аниқ мақсадларни, уларга эришиш воситаларини белгилаб олишга шароит яратди. Аниқроғи, бу тамойил халқнинг “янги уй қурмай туриб, эскисини бузмаслик” ҳақидаги доно фикрига асосланганини кўрсатди.

Президент И.Каримов хар бир рисола ва нутқида Ўзбекистон тараққиётига доир тажрибаларни мушохада қилади, уларни бойитиб бориб, янгидан-янги қоидаларни ишлаб чиқади.

Мамлакатимиз раҳбари “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” китобида иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга доир бешта тамойилнинг аҳамиятига яна бир бор тўхталади. Хусусан, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтишнинг Ўзбекистон учун нақадар афзалликларига алоҳида урғу беради. Жумладан, “бир босқични тамомлагандан кейингина зарур шарт-шароитларни яратиб, янги босқичга ўтиш мумкин,-дейди И.Каримов. Ҳар бир босқичда тафаккуримизни ўстириб, эришилган реал натижалар билан одамларни янги тузумнинг афзаллигига ишонтирибгина ислоҳотларни охиригача амалга ошира оламиз. Иқтисодий структураси ривожланган, самарали ижтимоий муносабатларга эга бўлган жамиятни қура оламиз. Ҳозир биз керакли ёндошувларни, зарур иш маромини топдик, муайян фойдали тажриба орттирдик. Дастлабки якунларни чиқариш, навбатдаги босқичнинг вазифалари ва устивор йўналишларини белгилаш зарур”1. Шунинг учун И.Каримов ушбу китобнинг иккинчи қисмида мамлакатни иқтисодий ривожлантириш борасидаги асосий вазифалар-хусусийлаштириш ва рақобатчилик муҳитини шакллантириш жараёнларини чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорликка эришиш, миллий валютани мустаҳкамлаш, ижтимоий кафолатлари кучли бўлган демократик давлатни шакллантириш вазифаларини белгилаб беради. Жумладан, унинг фикрича, мазкур масаланинг устивор йўналишлари қуйидагича бўлмоғи лозим:

Биринчидан, иқтисодий сиёсатда деҳқончиликка, умуман қишлоқ ҳаётига етакчи тармоқ сифатида қараш;

Иккинчидан, миллий валютанинг қадрини муттасил ошириб бориш;

Учинчидан, мулкчиликнинг барча шаклларига эрк бериш, шахсий ташаббус ва ишбилармонликка йўл очиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;

Тўртинчидан, иқтисодни жонлантириш учун корхоналарни хусусийлаштириш, бу жараённи тобора чуқурлаштириш;

Бешинчидан, ўтмиш маданияти ва қадриятларини тиклаш ишларини йўлга қўйиш ва бу борада изчил тадбирларни амалга ошириш мустақил Ўзбекистонда давлат мустақиллигини амалга оширишнинг жамият ривожининг ҳозирги босқичидаги устивор йўналишларидир.

Шундай қилиб, Президент И.Каримов мустақилликнинг дастлабки палласидан бошлаб янги жамиятга мос сиёсий ислоҳотлар ўтказиш йўлларини оқилона кўрсатди. Айни пайтда жамиятнинг бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиши тамойилларини ишлаб чиқди, уни изчил амалга ошириш чора-тадбирларини кўрди. Тараққиётнинг “Ўзбек модели”ни ишлаб чиқишда жаҳон тажрибаси, Ўзбекистоннинг миллий хусусиятлари, имкониятлари ва шарт-шароитлари асос қилиб олинди.

И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган ёш миллий мустақил давлатлар тараққиётига доир ҳам назарий, ҳам амалий йўналишлар, илмий қоидалар, йўл-йўриқлар Ўзбекистон мустақил ривожланишининг етти йили давомида ҳаёт синовидан муваффақиятли ўтди, бошқа мустақил ривожланиш йўлига кирган давлат сиёсатдонлари эътиборини тортди.

Шунинг учун муаллифлар ўз асарларида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасига юксак баҳо берадилар. “Тасаввуримча,-деб ёзади Л.Левитин,-дунё Ўзбекистон мисолида алоҳида цивилизациявий қиёфа кучайиши билан, ўзига хос цивилизациявий ўз-ўзини англашнинг ўсиши билан иш кўраётир”1.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, инсоният тарихи йигирмадан ортиқ цивилизация ва бундан ҳам кўпроқ субцивилизацияларнинг шоҳиди бўлган экан. Улардан кўпчилиги ҳозирги дунёда ҳам амал қилаётир. Ғарб, Ислом, конфуцийлик, японправославян, Лотин Америкаси, Африка цивилизациялари шулар сарасига киради. Европа ва Шимолий Америка, Турк ва араб суперцивилизациялари ҳам бор. Ғарб ва Шарқ: икки суперцивилизация саналади2.


2. Ўзбекистон Конституцияси – демократик жамиятнинг ҳуқуқий асоси

Ҳар бир суверен давлатнинг ҳуқуқий асосларидан бири унинг асосий Қонуни-Конституцияси ҳисобланади. Ўзбекистоннинг янги Конституциясини яратиш ғояси 1990 йил 20 июнда Мустақиллик декларациясининг қабул қилиниши муносабати билан бевосита илгари сурилган эди. Олий Кенгашнинг иккинчи сессиясида мустақиллик декларациясининг муҳим тамойиллари асосида давлатнинг янги конституцияси ишлаб чиқилиши лозим деган хулосага келинди. Сессия Президент И.Каримов раислигидан 64 кишидан иборат конституция лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. 1

Конституциявий комиссия томонидан конститутциянинг ғоявий мағзи, яъни концепцияси устида иш бошлаб юборилди. Натижада учта муқобил концепция яратилди: республика фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институтининг концепцияси, сиёсатшунослик ва бошқарув институтининг концепцияси ва бошқарув институтининг концепцияси ва Президент девони юридик бўлими тайёрланган концепция ишчи гуруҳ мажлисида учинчи концепция асос учун қабул қилинди. У қолган икки концепциянинг диққатга сазавор ғоялари билан бойитилиб, умумлашган, пухта ягона ғоявий асос шаклга келтирилди. Конституциявий комиссия ва унинг раиси томонидан маъқулланган ана шу концепция асосида бўлажак конститутция лойиҳасини яратишга киришилди.

Лойиҳанинг дастлабки варианти 1991 йил октябр-ноябрларигача тайёрлаб бўлинди. Бу муқаддима, олти бўлимга тахсим қилинган 158 моддадан иборат эди.1 Ушбу лойиҳа бюзага келаётган пайтда мамлакатимиз тарихида туб бурилиш юз берди. 1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида Олий Кенгаш баёноти қабул қилинди. Бу билан республика парламенти мустақил Ўзбекистон республикаси, суверен давлат қарор топганини бутун дунёга эълон қилди. Қонунда халқ ҳокимиятчилиги, демократик давлатчилик, инсон ҳуқуқлари муқаддаслиги, қонун устиворлиги, ҳокимият бўлиниши. Мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги каби муҳим принциплар мустаҳкамланди. Ушбу илғор демократик ғоя ва принциплар Конституция лойиҳаси мазмунига ҳам сингдирилди. Шунга қарамасдан дастлабки лойиҳа ҳали мукаммаллик даражасидан анча йироқ эди. Янада жиддийроқ ва талабчанлик билан ишлаш лозим эди.

1992 йил баҳорида лойиҳанинг 149 моддадан иборат иккинчи варианти ишлаб чиқилди. Мамлакат Президенти иштирокида конститутциявий комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Конституция лойиҳаси устида олиб борилган ишлар тўғрисидаги ахборот тингланди. Таъкидланишича, ишчи гуруҳ Ўзбекистон халқ депутатлари, меҳнат жамоа раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда лойиҳанинг учинчи кўринишини тайёрлади. Унда Ўзбек ҳалқининг тарихий, миллий ва маънавий хусусиятларини имкон қадар акс эттиришга ҳаракат қилинди. Конститутциявий комиссия томонидан қабул қилинган қарорга биноан конститутция лойиҳасини узил-кесил ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ (комиссия) тузилди. Унинг таркиби 25 кишидан иборат бўлди. Гуруҳ зиммасига ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш жаҳон тажрибасини, Ўзбекистоннинг демократик ва ижтимоий-сиёсий турмуш тарзини, унинг тараққиёти тажрибасини ҳар томонлама умумлаштиш ва уни Конституция лойиҳасида ҳисобга олиш вазифасини юкланди.

Ўзбекистон Республикасининг лойиҳаси пухта ишловлардан сўнг Конституциявий комиссия қарори билан 1992 йил 26 сентябрда умумҳалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Мустақил давлатимизнинг ҳар бир фуқароси, бутун халқ оммаси Конституция лойиҳасини катта қизиқиш ва озод Ватан учун чексиз ифтихор туйғулари билан кутиб олди. Бу ўз-ўзидан тушунарли ҳолат. Зеро, давлатимизнинг келажаги, халқимизнинг тақдири кўп жиҳатдан Конституциямиз қандай бўлишига боғлиқ, аниқроғи ҳар қандай давлатнинг Конститутцияси унда яшовчи халқнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради.1

Конституция лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ниҳоятда кенг кўламли бўлиб, юксак ижодий кўтаринкилик ва ишчанлик кайфиятида ўтди. У жамиятимизда чинакам демократия қарор топишининг ёрқин намойиши бўлди. Ўз руҳи ва мазмуни жиҳатидан муҳокама давлат ва жамият ҳаётининг ўта муҳим масалалари бўйича бутун халқнинг умумий суҳбатига айланиб кетди. Лойиҳанинг қизғин ҳамда манфаатли муҳокамаси халқимизнинг ўзи мустақил Ўзбекистон Асосий Қонунининг бевосита ижодкори бўлганлигини кўрсатди.

Умумхалқ муҳокамаси қарийб уч ой давом этди. Унда мамлакатда яшаётган турли миллат ва элатга мансуб бўлган барча катта ёшдаги аҳоли иштирок этди. Матбуотда, радио ва телевидение орқали, корхона, муассаса ҳамда ташкилотлардаги йиғилишларда, аудиториларда қизғин муҳокама, баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Лойиҳа қорақалпоғистон Олий Кенгаши сессиясида, ивлоятлар, туманлар ва шахарлардаги фаоллар йиғилишларида муҳокама этилди. Олий Кенгаш Раёсати, вилоят ҳокимликлари таклиф ва мулоҳазаларни мунтазам равишда умумлаштириб, якуний жадваллар тузиб, уларни Конституциявий комиссияга юборб турдилар.

Шу даврда Ўзбекистон Республикаси давлат-ҳуқуқий тажрибасида муҳим бир янгилие бўлди. Унинг мазмуни шундаки, Конституциявий комиссия дастлаб белгиланган икки ярим йиллик муддат мобайнида муҳокама қилинган лойиҳа муҳнаткашлар таклифлари асосида қайта тузатилиб, 1992 йил 21 ноябрда муҳокамани давом эттириш учун иккинчи маротаба матбуотда эълон қилинди. Шундай қилиб, ҳуқуқий процендент рўй берди-умумхалқ муҳокамаси икки босқичда амалга оширилди. Бу ҳол муҳокама иштирокчиларини сиёсий жиҳатдан фаоллаштирувчи қудратли туртки бўлди. Унинг мақсади фуқороларга уларнинг муҳокамадаги жонбозлиги, маҳсули ва самараларини аниқ кўрсатишдан иборат эди.

Умумхалқ муҳокамаси давомида жами 6 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Фақатгина Конституциявий комиссияга мингдан зиёд хатлар тушди. Уларда лойиҳанинг ихчам, лўнда, чуқур маъноли ва барчага тушунарлилигига ёрдам берувчи мулоҳазалар билдирилди.

Таклиф ва мулоҳазаларнинг аксарияти фуқороларнинг ҳуқуқий ва бурчлари, шахс дахлсизлиги, диннниг жамиятдаги ўрни ва роли, иқтисодий ҳуқуқлар, жумладан, мулк ҳуқуқи, бозор муносабатлари ва тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқий тартибот ва қонунийликнинг конституциявий асосларини мустаҳкамлашга қара тилган моддалар, боблар ва бўлимларга тааллуқли бўлди.

Конституция лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси Ўзбекистон ҳалқининг иродасини бевосита аниқлаш, шунингдек муҳокама давомида тўпланган бой материални ҳар томонлама ва чуқур ўрганиб, умумлаштириб, уни мужассам давлат иродаси тарзида Асосий Қонунда ифодалаш имконини берди1. Конституция халқимизнинг сиёсий донолиги ва тафаккури маҳсули бўлди.

Умумхалқ муҳокамаси давом этаётган даврда ҳам конститутциявий комиссия раиси лойиҳани такомиллаштиришга катта эътибор қаратди. Фуқаролар ва меҳнат жамоаларидан тушаётган таклиф-мулоҳазалар жамланиб, унинг эътиборига ҳавола қилиб турилди. Мамлакат Президенти Конституция лойиҳаси устида ишлар экан, унинг ортида миллионлаб кишиларнинг тақдири турганлигини қайт-қайта таъкидлар эди. Буни қуйидагилардан билса бўлади. Масалан, лойиҳанинг 1-моддасида “Ўзбекистон-демократик республика” деб ёзилган эди. Президент бунга аниқлик киритиб, “суверен” сўзини қўшиб қўшган. Натижада бу модда “Ўзбекистон-суверен демократик республика” тарзида бўлди. Маълумки, суверенитет ҳар қандай давлатнинг муҳим белгисидир. Конституцияда бу жиҳатга урғу берилиши Ўзбекистон учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки Ўзбекистон энди илгаригидек Иттифоқ давлатининг таркибида эмас. Иккинчи тарафдан, унинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига қўшилганлиги мустақилликни ва давлат суверенитетини йўқотди, деган маънони англатмайди. Бу МДҲ шаклланаётган ва унинг атрофида турли қарама-қарши мулоҳазалар билдирилаётган бир пайтда катта сиёсий аҳамиятга эга эди.

Дастлабки лойиҳанинг 7-моддаси, 2-қисми мана бундай таҳрирда эди: “Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти Конституция... ваколат берган идоралар томонидагина амалга оширилади”. Президент ниҳоятда муҳим тузатиш киритиб, республикада давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб... амалга оширилади, деб белгилаб қўйди. Бу билан Конституциянинг “халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” (7-модда, 1-қисм) деган қоидаси билан юқорида келтирилган қоидаси ўртасидаги мантиқий боғлиқлик кучайди.

1992 йил 8 декабрда 12-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХI сессияси бўлди. Унда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш ҳақида”ги масала кўрилди. Бу хусусда Конституциявий комиссия Раиси. Президент И.А.Каримов маъруза қилди. Ушбу маърузада сессия муҳокамасига ҳавола қилинган Ўзбекистоннинг Асосий Қонуни. Республикада аввалги йилларда қабул қилган қонунлардан фарқли ўлароқ, демократик йўл билан тайёрланган бўлиб, унда йиллар давомида синовдан ўтган умуминсоний қадриятлар ўз аксини топганлиги, у кўплаб тараққий этган мамлакатларнинг тажрибаларини ўзига сингдирганлиги алоҳида уқтирилди. “Шунинг учун ҳам мазкур Конституция ҳар қандай етакчи мамлакатнинг конституцияси билан баҳслаша олиши мумкин”,-деб таъкидланди1.

Сессияда депутатлар лойиҳага 80 га яқин ўзгариш, қўшимча ва аниқликлар киритдилар. Жумладан, лойиҳадаги Конституциявий, Олий ва Олий хўжалик судларининг ваколат муддати ўн йилдан беш йилга туширилди. Олий Кенгаш 84-моддани қуйидаги янги қисм билан тўлдирди: “Олий Мажлис Раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига ҳар йили ҳисобот бериб турдилар”. 78-модданинг 8-бандига эса шундай жумла қўшилди: “Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш” ва ҳоказо.1

Албатта, депутатлар таклифларининг рад этилганлари, лойиҳага қўшилмаганлари ҳам бўлди. Масалан, депутат В.А.Козлов Олий Мажлис икки палатадан иборат бўлишини таклиф этди. Бироқ бу таклиф қабул қилинмади, тажрибада синалган бир палаталик тизим сақланиб қолинди. Сабаби, Ўзбекистонда бундай анъана бўлмаганлиги ва шунингдек, мамлакатда халқлар ўртасида барқарорлик, миллатлараро муносабатлар, миллий тотувлик йўлга қўйилгани билан ажралиб туради. Гап кўп поғонали парламент тузишда эмас, балки давлатнинг доно, пухта ўйланган миллий сиёсатида, асраш ва ривожлантириш зарур бўлган халқ анъаналарида эди. Шунинг учун Ўзбекистонда тузилажак парламент бир палатали деб лозим топилди.

Шундай қилиб, суверен демократик Ўзбекистон Республикасининг биринчи Конституцияси қабул қилинди. Асосий Қомусимиз давлат, мустақиллигимизнинг меваси, маҳсули сифатида дунёга келди ва ҳурлигимиз, озод-эркинлигимиз қалқони сифатида яшамоқда. Коснтитуция келажаги буюк Ўзбекистоннинг қад ростлаши учун, адолатли ҳуқуқий давлат барпо этиш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Конституциявий комиссиянинг Раиси И.А.Каримов Олий Кенгашнинг ўн биринчи сессиясида Конституция таъкидлади: “Ҳур Ўзбекистонимизнинг тарихида биринчи Конституцияни қабул қилиш-жумҳуриятимизнинг янгидан туғилишидир, ҳуқуқий мустақиллигимизга мустаҳкам пойдевор қуришдир... Конституциямиз асосий қонунимиз сифатида давлатни давлат қиладиган, миллатни миллат қиладиган қонунларга асос бўлиши муқаррар”1.

Сессия иштирокчилари якдиллик билан Конституцияни қабул қилдилар. Конститутция 6 бўлим, 128 моддадан иборатдир.

Фақат миллий истиқлол, давлат мустақиллигига эришиш туфайли Ўзбекистон Республикасининг тамомила янги, инсон манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилувчи чинакам демократик Конституциясини яратишдек улкан тарихий имконият вужудга келди. Ўзбекистон Республикаси ХII чақириқ Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрдаги ўн биринчи сессияси томонидан Ўзбекистон биринчи Конституциясининг қабул қилиниши мамлакат тарихида оламшумул воқеа эди.

Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси ўзига хос хусусиятлари билан диққатга сазовордир.

Биринчидан, шуни таъкидлаш жоизки, ушбу ҳужжат ҳуқуқий ва сиёсий тафаккурнинг энг юксак ютуқларини, ҳозирги замон конституциявийлик илмини ўзида мужассам этган.

Иккинчидан, Ўзбекистон Конституциясининг ўзбек халқи маданияти ва миллий анъаналарининг чуқур илдизларига суянилганлиги ҳам унинг ўзига хос муҳим хусусиятидир.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикасидаги аввалги ижтимоий-иқтисодий, давлат-сиёсий тизимидан амалда бошқа тизимга ўтилганлигини, тубдан янгиланиш рўй берганлигини конститутциявий расмийлаштириш билан ажралиб туради. Масалан, “социалистик” ўтмишдан, айни вақтда совет намунасидаги тизимдан ҳам воз кечган ҳолда, ижтимоий онг давлатлашиб кетган умумхалқ мулкчилигини ижтимоий тараққиётга тўғаноқ сифатида инкор этиб, хусусий мулкни, иқтисодий эркинлик ва якка тартибдаги тадбиркорларни тан олди. Янги Конституция моҳиятининг ўзига хос томони ана шу омиллар билан белгиланади. Демак, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мазмунан янги, принципиал сиёсий хужжатдир.

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг мазмун ва моҳиятини очиб берувчи асосий тамойиллари эътиборга лойиқдир.

Давлат суверенитетининг мазмуни Конституцияда ўз ифодасини топган ва жуда аниқ очиб берилган. Чунончи, 1-бобда “Ўзбекистон суверен демократик республика” эканлиги мустаҳкамлаб берилган. Конституцияда давлат ҳокимияти, бир томондан, мамлакат ичида устунлик ва мустақилликка эга бўлса, иккинчи томондан, ташқи сиёсат, бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатда ўзи эркин, мустақил иш юритиши белгилаб қўйилган. Давлат ўз ҳудуди ва миллий бойликларига нисбатан энг олий ҳуқуққа эгадир. “Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди даҳлсиз ва бўлинмасдир” (3-модда). Ўзбекистон Республикаси мустақил равишда ўзининг миллий давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, ҳокимиятни ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади, республика Конституцияси ўз ҳудудида устунликка эга бўлган қонунлар қабул қилади.

Давлат суверенитетининг беистисно барча ижтимоий ҳокимият ваколатлари фақат конституцияга биноан тузилиб, амалда бўлган давлат институтларидагига тўла ва сўзсиз жамланишини тақазо қилади. Ана шу нуқтаи назардан 10-модда мантиқан жуда катта аҳамиятга эга: “Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайланган Республика Олий Мажлиси ва Парламенти иш олиб бориши мумкин”.

Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятини фақатгина Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида ваколат берилган идоралар амалга ошириши ҳам назарда тутилган. Конституцияда назарда тутилмаган атртибда давлат ҳокимиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги тизимларини яратиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортиш учун асос бўлади (7-модда).

Халқаро доирада Ўзбекистон Республикасининг устунлиги ва мустаҳкамлиги унинг давлатлараро мулоқотларнинг тўлақонлиги ва тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги мақомига асосланади. Конституцияда Ўзбекистон давлатининг аломатлари қайд этилган бўлиб, улар давлатимиз халқаро муносабатларининг тенг ҳуқули субъекти эканлигини таъминлайди.

Янги Конституцияда халқ азалдан орзу қилган, ўз тақдирини ўзи белгилаши қоидаси мукаммал тарзда ўрин олган. Шу боис у халқ ҳокимияти деган ибора бутун ҳокимият амалда ва юридик жиҳатдан халқники эканлигини англатади. Халқ ҳокимияти ўз вазифаларини ҳам бевосита, ҳам ўзи сайланган давлат органлари орқали амалга оширади. Конституциянинг 7-моддасига мувофиқ халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Конституцияда давлат ўз фаолиятини халқ манфаатларини, жамият фаравонлигини кўзлаб амалга оширади, деб белгилаб қўйилган.

Асосий Қонунда халқ ҳокимиятининг реал омиллари кўрсатиб берилган. Халқ сайлов аҳли билан вакиллик ҳокимияти органларини тузади, мамлакат Президентини сайлайди, умумхалқ муҳокамаси ва референдум орқали жамият ва давлат ишларини бошқаришда, қрорлар (қонунлар) қабул қилинишида иштирок этади (9-модда). Шу тарзда халқнинг суверен хоҳиш-иродаси, унинг ўз давлат ҳокимиятини рўёбга чиқариш усуллари конституциявий йўл билан мустаҳкамланади.
ХУЛОСА
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш билан боғлиқ ўтказилаётган туб ислоҳотлар ҳақида Президентимиз Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» китобида шундай дейди: «Мақсадимиз – демократик, адолатли, фуқаролик жамиятини барпо этиш. Бу бизнинг эзгу орзумиздир, стратегиямиздир. Миллий тикланиш ҳамда ривожланиш умумий мафкурасининг ва кенг қамровли дастурининг моҳияти шундадир»1.

Бинобарин, Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш томон қўйилаётган қадамлар қанчалик тез ва шахдам бўлса эркин фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланишига ҳалақит берадиган тўсиқлар тезроқ олиб ташланишига имкон туғилади.

Демократик ҳуқуқий давлатда фуқаролар қонунларга муносабатини ўзгартиради. Қонунга ҳурматсизликнинг тугатилиши, барча соҳаларда қонун устуворлигини таъминлаш шаклланаётган фуқаролик жамияти барча цруктуралари ишини такомиллаштиришга олиб келиши муқаррардир.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган беш тамойилнинг бири — давлат бош ислоҳотчи бўлишида ўз ифодасини топади. Давлат нафақат ўз вазифасини, балки жамият хизматини ҳам бажармоқда. Мустақилликка эришган мамлакатларнинг иқтисоди, ижтимоий тизими, сиёсий салоҳияти, маънавияти ривожланган сари, халқ оммасининг барча соҳалардаги маданияти ўсгани сари аста-секин шароит этилиши билан мулкдорлар ва сармоядорлар синфи ривожланади. Бу эса фуқаролик жамиятининг ривожига олиб келади.

Ривожланиш борасидаги машҳур беш тамойилнинг бирида иқтисодиётни сиёсатдан устуворлиги таъкидлаб ўтилади. Иқтисодиётга катта урғу беришнинг чуқур маъноси бор. Ўзбекистоннинг келажакда буюк мамлакат бўлиши учун асосий муаммолардан бири — ялпи миллий маҳсулот ишлаб чиқаришни аҳолини жон бошига камида 15-20 минг АКШ долларига этказиш хам фарз, ҳам қарздир. Бу — мўл-кўлчилик яратиш деган гап. Бундай кўрсаткичга этиш учун, Ўзбекистон иқтисодини кўп марта ўстириш керак бўлади.

Республикамиз мустақилликка эришганидан сўнг энг катта ўзгаришлардан бири шу бўлдики, мулкдорлар ва сармоядорлар синфи шакллана бошлади. Эндиликда ишбилармон, тадбиркор, ғайратли кишиларга кенг йўл очилди. Давлат улар учун зарур имкониятлар яратиб барча йўллар билан қўллаб-қувватламокда ва рағбатламокда. Бу синф вакиллари қанча кўпайса иқтисодий тараққиётимиз одимлари тезлашади ва кишиларимиз турмушига файз-барака киради.

Хуллас, Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўли мураккаб ва сермашаққат бўлса-да, бу кишилик олами тараққиёти учун ғоят зарур бўлган ишлардан биридир. Зеро, “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” ғояси “Келажаги буюк Ўзбекистон” ҳақидаги орзуларимизга айнан мос эканлигини кўрсатади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2003.

2. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида. //Халқ сўзи, 2003 йил 21 май.

3. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. – Т.: Ўзбекистон, 1996.

4. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2. – Т.: Ўзбекистон, 1996.

5. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. – Т.: Ўзбекистон, 1996.

6. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. Т.4. – Т.: Ўзбекистон, 1996.

7. Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. Т.5. – Т.: Ўзбекистон, 1997.

8. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т.8. – Т.: Ўзбекистон, 2000.

9. Левитин Л., Карлайл Д. Ислам Каримов – Президент нового Узбекистана. – Т.: Ўзбекистон, 1996.

10. Левитин Л. Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида. – Т.: Ўзбекистон, 2001.

11. Шарифхўжаев М. Ўзбекистон: янги ғоялар, янги ютуқлар. –Т.: Шарқ, 2002.

12. Ўзбекистоннинг янги тарихи. 3 китоб. Мустақил Ўзбекистон тарихи.- Т.:Шарқ,2000


1 И.А.Каримов. Янгича фикрлаш ва ишлаш-давр талаби. Т.5. -Т.: Ўзбекистон, 1997. -Б.148.

2 И.А.Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида Т.: Ўзбекистон 1995 262-бет.

1 Каримов И. Ўзбекистон:миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. -Т.:Ўзбекистон. 1996. 4-б

1 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т.:Ўзбекистон, 1992. 10 б

1 www.press-service.uz

1 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т.:Ўзбекистон, 1992. 11 б

1 Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиесат, мафкура. Т.:Ўзбекистон, 1996. 12 б

1 Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиесат, мафкура. Т.:Ўзбекистон, 1996. 15 б

1 Левитин Л.,Карлайл Д. Ислом Каримов - янги Ўзбекистон Президенти – Т., 1996. 56 б

2 Каримов И. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли Т.:Ўзбекистон,1992. 16 б

1 Ўзбекистоннинг янги тарихи. 3 китоб Мустақил Ўзбекистон тарихи Т.:Шарк, 2000. 54 б

1 Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.:Ўзбекистон, 1994. 28 б

1 Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида Т.:Ўзбекистон, 1995. 14 б

1 Левитин Л., Карлайл Д. Ислом Каримов – янги Ўзбекистон Президенти . Т.:Ўзбекистон, 1996. 34 б

2 Ўша жойда, 47 б

1 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 6 май 7 сессиясида сўзлаган нутқи. Хабарнома. 1993. 10 сон. 10 б.

1 Ўразаев Ш. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойихаси қандай тайёрланди? // Халқ сўзи. 1992. 23 декабрь

1 Каримов И.А. Ўзбекистон – келажаги буюк давлат. Т.:Ўзбекистон, 1992. 36 б

1 Каримов И.А. Ўзбекистон – келажаги буюк давлат. Т.:Ўзбекистон, 1992. 37 б

1 Каримов И. Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати – Т.:Шарк, 1993. 7 б

1 Уразаев Ш. Конституция независимого Узбекистана. Т., 1993. 28 б.

1 Каримов И.А. Ўзбекистон – келажаги буюк давлат. Т.:Ўзбекистон, 1992. 44 б

1 Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида – Т.:Ўзбекистон,1995





написать администратору сайта