11.Қоровуллар учун йўриқнома. I. умумий оидалар
Скачать 19.9 Kb.
|
ҚОРОВУЛ ХОДИМЛАР УЧУН ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ БУЙИЧА ЙЎРҚНОМА № I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР Қоровул ходимлар 18 ёшга тулган, юклатилган топширикни бажариш учун соғлиғи тўғри келиши, ўрнатилган тартибда тиббий кўрикдан ўтишлари лозим. Қоровулларни ишга қўйишдан олдин мехнатни мухофаза килиш ва ишни бехатар олиб бориш бўйича йўриқлардан ўтказиш ва ушбу хакида махсус журналга кайд этилиши лозим. Коровуллар ўз хизматини олиб бораётганда муассаса ички мехнат тартиби коидаларига риоя этишлари шарт. Коровуллар биринчи тиббий ёрдам курсатиш усулларини билиши зарур. Коровуллар ёнғин чиккан холатларда ёнғинга карши курашиш коидаларига риоя этган холда харакат килишни билиши лозим. Коровуллар хоналарида тиббий ёрдам курсатиш учун мулжалланган тиббий кутичалари булиши керак. Коровуллар хар бир иш вактида (сменада) содир булган фавкулотда холатлар тўғрисида зудлик билан бўлим бошлиғи ва муассаса рахбарларига хабар бериши лозим. Коровуллар муассаса ва унинг худудигаги жихозлар ва асбоблардаги камчилигини ёки инсон хаёти ва соғлигига тахдид соладиган хавфли омилларни аниклаганда, ушбу холат хакида зудлик билан бўлим бошлиғи ва муассаса рахбарларига хабар бериши керак. ИШ БОШЛАШДАН ОЛДИНГИ ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИ Коровуллар сменада иш бошлашдан олдин куйидагиларга эътибор бериши керак; Алокани, хабар берувчи мосламани ва огохлантирувчи белгиларни, ёнғин чикишини олдини олиш мосламаларини, ўт ўчириш воситаларини, электр тармокларини созлигига ва кўланиладиган хужжатларнинг борлигига; Қоровулларга ажратилган хонанинг ва муассаса худудининг санитария-гигиена холати талаб даражасида эканлигига.; Аникланган барча камчиликлар бўйича бўлим бошлиғи ёки муассаса маъмуриятига хабар бериши ва хизматни олиб бориш хакидаги махсус китобга кайд этиши лозим. III. ИШ ВАҚТИДА ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИ 1. Коровуллар факат узига юклатилган вазифани бажариши шарт; 2. Кечки пайтда, кўриш қийинлашган вактда, барча кўрикланадиган жойларга бориш йўллари ёритилган бўлиши зарур; Муассасага кираётганларни гувохдомаларини ёки кириб-чикиш учун берилган рухсатномаларини текширади. 4. Муассасага кираётган кишиларни белгилангшан тартибда уларнинг қўлларидаги сумка, пакет, портфелларни ёнғин чиқариш, портлатиш воситалари ва моддалари бор- йўқлигини текширади. Гумон бор холларда бу шахсларни объектга киритмайди ва дархол муассаса рахбари, туман ички ишлар бошкармасига хабар беради. Муассаса худудига муассаса рахбарининг рухсатисиз ва коровулхонада руйхати бўлмаган транспорт воситаларини киритмайди. Қуйидагилар ман қилинади: Коровуллар уз вазифасини бажараётган вактда унга бириктирилган худудга бегона шахсларни киришига йўл куймаслик; Иш жойини рухсатсиз ташлаб кетиш; Қўлбола ясалган иситиш мосламаларидан фойдаланиш; Белгиланган жойдан бошка жойда сигарет чекиш; Иш жойида спирти ичимлик истеъмол килиш ва маст холатда ишга келиш; Ўзбошимчалик билан носоз холга келган электр тармокларини таъмирлаш; Ҳудудда очик оловдан фойдаланиш, ахлатларни ёкиш; IV. АВАРИЯ ҲОЛАТИДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ 1. Муассасада носозликлар ёки авария ҳолати пайдо бўлганда ишни тўхтатиши, ишчиларни хавфдан огохлантириши ва раҳбариятга хабар бериш лозим. 2. Тутун хиди сезилганда ёки ёнғин пайдо бўлганда дарҳол электр ва электр токи билан ишлайдиган жихозларни ўчириши, материалларни сақлаб қолиш ҳамда ёнғинни тезда бартараф қилиш чораларини кўриш керак. Иш жойларида ва муассасанинг худудида ёнғин чикданда дархол 101 ракамини териб ўт ўчириш муассасасига телефон килиб манзилни ва нима ёнаётгани тўғрисида хабар килиш, электр тармогини ўчириш, ўт ўчириш воситалари ва бошкалар бйлан ёнғинни ўчириш чораларини куриш; муассасадаги хужжатлар ва кимматбахо буюмларни хавфсиз жойга чикаришни таъминлаш;. бўлим мудири ва муассаса маъмуриятига ёнғин чикканлиги ҳакида хабар бериш. V. ИШ ТУГАГАНДАН СУНГ. Смена тамом бўлгандан сўнг, коровуллар ўзидан кейинги хизмат олиб борадиган шахсга Қоровуллар худудини топшириш, хар бир камчилик тўғрисида огох қилиш, иш жойини озода ва тоза қилиб топшириш; Барча хужжатларни, стол-стулларни ва ўз иш жойларини тартибга келтириб ўз жойларига кўйиш керак. Қоровуллар хизматини олиб бориш хакидаги махсус китобга ишни топширганлиги тўғрисида кайд килади. Уйга кетиш ва келиш вактида пиеда, шахсий ёки муассасадан берилган транспорт воситаларида юрганда йўл харакати коидаларига риоя килиб кетишлари лозим. |