Главная страница
Навигация по странице:

  • Ҳилпирайди элим виқори” мавзусида савол-жавоб кечаси учун тахминий саволлар

  • Буюк шон-шарафимиз тимсоли» мавзусида билимдонлар беллашуви учун тахминий саволлар

  • 1 Давлат рамзлари 508 КБ. Миллий кутубхонаси давлат рамзлари


    Скачать 0.53 Mb.
    НазваниеМиллий кутубхонаси давлат рамзлари
    Дата09.12.2021
    Размер0.53 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла1 Давлат рамзлари 508 КБ.doc
    ТипДокументы
    #298313
    страница3 из 7
    1   2   3   4   5   6   7
    Ўзбекистон Республикасининг Давлат
    байроғи тасвири


    Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи - Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида 1991 йил 18 ноябрь куни тасдиқланган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи - мамлакат давлат суверенитетининг рамз- ларидан биридир. У бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда мамлакатнинг миллий-маданий анъана- ларини ўзида мужассамлаштиради.

    Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи, ўз кўринишига кўра, бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангда учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.

    Байроқнинг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли эн- ларнинг кенглиги бир хил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенг- дир. Байроқнинг ўртасида оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган. Байроқнинг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юза томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тавсирланган.

    1. Байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс эт- ган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу - яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳратни ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ҳам ранги мовий рангда эди.

    2. Байроқдаги оқ ранг - муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг - поклик, беғуборлик, софлик- ни, орзу ва хаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.

    3. Яшил ранг - табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўп- гина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.

    4. Қизил чизиқлар - вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.

    5. Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритил- ган мустақиллигимиз рамзи ҳам.

    6. Юлдузлар барча учун руҳоний, илоҳий тимсол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилно- мамизга бевосита алоқадор. Бизнинг ўн икки юлдузга бўлган эътиборимиз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади.

    Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комиликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.

    Ҳилпирайди элим виқори” мавзусида савол-жавоб
    кечаси учун тахминий саволлар


    Буюк тимсол бугунги кунда мамлакати- миз Президенти саройида, Олий Мажлис, Ўзбекистон ҳукумати, маҳаллий давлат идораларида, Ўзбекистоннинг турли ваколат- хоналари иш олиб бораётган хорижий мамлакатларда, БМТ ва бошқа қатор халқаро ташкилотлар қароргоҳида мағрур ҳилпираб турибди.

    Бу тимсол ҳар бир ўзбек учун, ўзбекистонлик учун она Ватан каби азиз ва муқаддас.

    Ғулом Мирзо

    1. Давлат байроғи давлатнинг рамзий белгиларидан бири сифатида шаклланиши узоқ тарихга эга, бунга сабаб нима?

    2. БМТда Ўзбекистон байроғи тикилганини қандай изоҳлайсиз?

    3. Байроғимиз - озод юртимиз рамзи, бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

    4. Байроғимиздаги ўн икки юлдузни шарҳлаб беринг?

    5. Шоирларимиз шеърларида Ўзбекистон байроғи- нинг қаламга олинишига сабаб нимада?

    6. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги Қонун қачон қабул қилинган ва моддаларидан айримларини шарҳлаб беринг?

    7. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўринишини изоҳлаб беринг?

    2 июль (1992) - Ўзбекистон Республикаси Давлат герби
    қабул қилинган кун

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ГЕРБИ
    ТЎҒРИСИДА

    1. модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли ва оқ-қора тасвири тасдиқлансин.

    2. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби республика давлат мустақиллигининг рамзидир.

    3. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккиз- бурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксевар- лик рамзи - қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг паст қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида “Ўзбекистон” деб ёзиб қўйилган.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар - кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва “Ўзбекистон” ёзуви - олтин рангида; чаноқлардаги пахта - оқ рангда; лента Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда, саккизбурчак - олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар - олтин рангида тасвирланган.

    1. модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири:

    1. қуйидаги биноларда:

    а) Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг биносида;

    б) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши

    биносида;

    в) Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг биносида;

    г) Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг биносида;

    д) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, Республика Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа идораларнинг биноларида;

    е) Ўзбекистон Республикаси судлари ва ҳакамлик судлари биноларида;

    ж) Ўзбекистон Республикаси прокуратура идоралари- нинг биноларида;

    з) Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколат- хоналари ва консуллик муассасаларининг биноларида;

    1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиялари, Президентлик Кенгаши, Ўзбекистон Респуб- ликаси Олий Кенгаши Раёсати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси мажлислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ўтказилаётган биноларда, судлар ва ҳакамлар судлари суд мажлислари ўтказаётган хоналарда, шунингдек, туғилиш ва никоҳ тантанали суратда рўйхатга олинадиган хоналарда;

    2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, унинг Раёсати, қўмиталари, комиссиялари ва Республика Олий Кенгашининг Котибияти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат қўмиталарининг; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа идораларнинг, Ўзбекистон Республикаси судлари ва ҳакамлик судларининг, Ўзбекистон Республикаси Консти- туциявий назорат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловини ўтказувчи марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси прокуратура идора- лари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг, давлат нотариал контораларининг, Ўзбекистон Республикаси банк муассаса- лари ва ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Респуб- ликаси қонунлари билан муҳрлар ва бланкаларда гербнинг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган республика ва маҳаллий бўйсунувдаги корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларнинг муҳрлари ва бланкаларида;

    3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси- нинг расмий нашрларида;

    4. Ўзбекистон Республикасининг пул-буюм лоторея- лари билетларида;

    5. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти- да, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бериладиган дипломатия ва ўзга чет эл паспортларида;

    6. Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларида ўрнатиладиган сарҳад столбаларида ўрнатиб қўйилади.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг бўртма тасвиридан Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари мажлис залларида, судлар ва ҳакамлик судлари суд ўтказиладиган мажлис залларида, фуқаролик ҳолатини қайд этиш идоралари - туғилиш ва никоҳ танта-Ўзбекистон Республикасининг қонунларида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини акс эттириш мажбурий бўлган бошқа ҳоллар ҳам назарда тутилиши мумкин.

    1. модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг такрорланаётган тасвири, унинг катта-кичиклигидан қатъий назар, ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва оқ-қора тасвирга аниқ мос бўлиши керак.

    2. модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги ушбу Қонунда баён этилган талабларга риоя қилиниши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвиридан фойдаланиш ҳуқуқи берилган давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг раҳбарлари зимма- сига юклатилади.

    3. модда. Ушбу Қонуннинг аниқ бажарилишини кузатиш халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари зиммасига юклатилади.

    4. модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда турган ўзга шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт.

    Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини беҳурмат қилганлик Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жазоланади.

    Ўзбекистон Республикасининг

    Президенти И.Каримов

    Тошкент шаҳри,

    1992 йил 2 июль.

    Ўзбекистон Республикасининг Давлат
    герби тасвири

    Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби - мамлакатимиз давлат мустақиллигининг рамзларидан биридир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида 1992 йил 2 июль куни тасдиқланди.

    Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби думалоқ кўринишга эга бўлиб, бу шаклнинг сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шох- ларидан иборат чамбарга ўралган, узоқдаги тоғлар ва дарё- лар манзарасида гуллаган водий узра қуёш заррин нурлари- ни сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида эса Ўзбекистон озодлигининг рамзи сифатида саккизбурчак юлдуз, унинг ички қисмида эса яримой ва юлдуз, марказида бахт ва эрк- севарлик рамзи - қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвир- ланган. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умид- ларини ифодалайди. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи уч рангдаги чамбар тасмасига “Ўзбекистон” деб ёзиб қўйилган.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар - кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва “Ўзбекистон” ёзуви - олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водийлар - яшил рангда; чаноқлардаги пахта - оқ рангда; тасма Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда, саккизбурчак - олтин зарҳал

    Буюк шон-шарафимиз тимсоли» мавзусида
    билимдонлар беллашуви учун тахминий саволлар


    Ўзбекистон бир узук бўлса герб - гўё шу узукнинг кўзи.

    Султонмурод Олим

    1. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғриси- даги Қонун қачон қабул қилинган ва неча моддадан иборат?

    2. Тамғамиздаги ҳар бир белгидаги рамзий маъно- ларни биласизми?

    3. Гербнинг марказидаги қанотларини ёзган Ҳумо қуши қандай рамзни билдиради?

    4. Гербимиз тепасидаги саккиз қиррали юлдузнинг берилишини қандай изоҳлайсиз?

    5. Гербдаги қуёш тасвирини шарҳлаб беринг?

    6. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири- ни қайси биноларда ўрнатилиши Ўзбекистон Республикаси- нинг Давлат герби тўғрисидаги Қонуннинг қайси моддасида кўрсатилган?

    7. Гербдаги Ҳумо тасвири кимнинг қаламига мансуб?

    8. Герб ғуруримиз ва ифтихоримиз тимсоли, буни сиз қандай таърифлайсиз?

    9. Тарихчиларимизнинг қайси асарларида “тамға” сўзи келтирилган?

    10. Президент Ислом Каримовнинг қайси асарларида тамға тилга олинган?

    11. Қайси шоирларнинг шеърларида “туғро”, “тамға” сўзлари қаламга олинган ва ундан парча келтиринг?

    10 декабрь (1992) - Ўзбекистон Республикаси Давлат
    мадҳияси қабул қилинган кун

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ
    МАДҲИЯСИ ТЎҒРИСИДА

    1. 1   2   3   4   5   6   7


    написать администратору сайта