|
Презентация Мавзу Водород атомининг нурланиш спектри. Bajardi Maxkamova Munisa 519 guruh
тошкент кимё-технология институти презентация Мавзу: Водород атомининг нурланиш спектри. Bajardi: Maxkamova Munisa 5-19 guruh Режа: 1. Водород атомининг нурланиш спектри. 2. Резерфорд тажрибаси. 3. Атомнинг ядро модели. 4. Бор постулатлари. 5. Франк-Герц тажрибаси. 6. Лазерлар ҳақида тушинча. Томсон модели. - 1897 йилда инглиз физиги Ж. Томсон e=1,6*C га тенг манфий зарядланган ва массаси m=9,11кг бўлган, электрон деб аталувчи заррани кашф қилди. Тажрибалар, жумладан, атомларнинг ионлашуви бу зарранинг атом таркибига киришинии тасдиқлади. Чунки электрнейтрал атом ўз таркибига кирувчи зарра – электронни йўқотганда ёки уни қўшиб олганда ионга айланади. Агар атом таркибида манфий зарядланган зарра – электроннинг манфийлиги маълум бўлса, у холда атомда яна нима бўлиши мумкин, деган савол туғилди. Табиийки, электронларнинг зарядига тенг бўлган мусбат заряд мавжуд. Акс ҳолда атом электр жихатдан нейтрал бўлмас эди. Айнан шундай мулохазалар юритган
- Ж. Томсон 1903 йилда атомнинг тузилиши хақидаги ўз моделини таклиф қилди.томсон моделига муофиқ, атом массаси тескари тақсимланган 10* катталикдаги мусбат зарядлардан иборат шар сифатида тасавур қилинади 13.1-расм. Унинг учун эса ўз мувозанат вазиятлар (электронлар) мавжуд бўлиб, мусбат ва манфий зарядларнинг йиғиндиси ўзаро тенг. энди бу моделнинг тўғрилигини тескариси яъний унинг ичига нигоҳ ташлаш керак эди. Бошқа инглиз физиги Д. Резерфорд шу вазифани бажаришга бел боғлади.
Жисмнинг атом тузилиши ҳақидаги тасаввурлар 1900 йилга келиб аксарият олимлар томонидан қабул қилинган. 1890 йилда электрон кашф этилгандан сўнг, физиклар атомни ички тузилишга эга электронларни эса унинг таркибий қисм сифатида тасаввур қилганлар 13.1. расм. Ушбу бобнинг қолган қисми ва кейинги бобда атом тузилиши хақидаги замонавий тасаввурлар эволютсияси ҳамда у билан чамбарчас боғлиқ квант назариясининг ривожланиши тўғрисида сўз юритилади. 1911 йилда эрнест резерфорд (1871-1937) ҳамкасблари билан бирга ўтказган тажриба натижалари Ж.Ж.Томсон моделини инкор этди (расм 13.3.) Ушбу тажрибаларда мусбат зарядланган алъфа зарралар дастаси юпқа металл (олтин) фолгага йўналтирилган. (Уша вақтга қадар топилган алъфа зарралар бир қатор радиоактив моддалар томонидан чиқарилади. Кейинчалик алъфа зарралар ионлашган гелий атомлари эканлиги аниқланди, +2е зарядга эга). Томсон моделидан келиб чиққан ҳолда, алъфа зарралар катта бурчакларга оғмаслиги керак, чунки электронлар алфа зарраларга нисбатан кичик массага эга ва алъфа зарралар йўлида итариб юборадиган катта хажмдаги мусбат зарядларга тўқнашмайди. Резерфорд томонидан олинган экспериментал натижалар ушбу тасаввурларга зид бўлди (13-3 расм). Кўпгина алъфа зарралар фолгадан эркин ўтган. Бошланғич харакат йўналишидан оғган алъфа зарраларнинг бир қисми жуда катта бурчакларга, айрим холларда 180 градус бурчаккача оғади. Резерфорднинг фикрича мусбат зарядланган алъфа зарралар фақат фазонинг жуда кичиқ соҳасида мужассамлашган катта массали мусбат заряд туфайли содир бўлиши мумкин (13.4.Расм.) Водороднинг спектрида бир нечта серия бор. Улардан бирини 1906 йилда инглиз физик олими Лайман очди (ултрабинафша қисмда), бошқасини (инфрақизил диапазондагисини) 1908 йилда немис физиги Пашен очди. Франк – герц тажрибаси. Г. Герц 1913 йилда атомларнинг энергиялари дискрет қийматлари эга бўлишини тажрибада исбот қилдилар ( 13.7-расм) Т трубкадан ҳаво сўриб олиниб, унинг ичига кичик босмли (13 па) симоб парлари киритилади. Трубка ичида К катод, иккита С1, ва С2 сетка ва А анод жойлашган. С1 сеткага катоддан чиқувчи электронларни тезлатувчи потенциал берилади, анод ва С2 сетка орасига 0,5 В га яқин кичик тормозловчи потенциал берилади. 1 – соҳада тезлатилган электронлар 2 – соҳага қириб симоб атомлари билан тўқнашадилар. Тўқнашгандан сўнг, энергиясинипг кўпини йўқотмаган электронлар анодга етиб борадилар. Ноэластик тўқнашувда симоб атоми қўзалиши мумкин. Бор назариясига биноан атом дискрет энергияни ютсагниа қўзғалади. Агар ҳақиқатдан ҳам атомларда дискрет ҳолатлар бўлса, у ҳолда электронларнинг энергияси маълум қийматга эришганда симоб атомлари энергияни ютиши мумкин. 15.6- расмда анод токининг тезлатувчи потенциалга болиқлиги кўрсатилган. Кўриниб турибдики, С1 сеткада потенциал 4,86 В га етгунча ток ошиб боради, потенциал 4,86 В га етганда ток кескин равишда камаяди.. Бундай манзара потенциал қиймати 9,72 В ва 14,58 В бўлганда ҳам қайтарилади. Бунинг сабаби қуйидагича: 1-соҳада 4,86 В билан кучайган электронларнинг энергияси симоб атомини биринчи қўзғалган ҳолатга (орбитага) ўтказиш учун етарли бўлади ва атомга урилганда электронлар ўз энергияларини йўқотадилар ва уларнинг қолган энергиялари анодга етиб олиши учун етмайди, шунинг учун ток кескин камайиб кетади. Бу тажрибада Франк ва Герц биринчи марта атомларнинг дискрет энергети к холатлари борлигини исбот қилдилар. Симоб учун 4,86 эВ – энг кичик ютилиши мумкин бўлган энергия квант эканлиги ҳам кўрсатилди. Бу тажрибада Бор назарияси ўзининг исботини топди. ЛАЗЕР ТЕХНОЛОГИЯСИ - Лазер – Light Amplification ly Stimulated Emission of Radiation – (усиления света в результате вынужденного излучения) – Мажбурий нурланиш туфайли ёруғликнинг кучайиши – Олтин квант генератори. Ёруғликнинг кучайиш ғалаёнини А.Эйнштейн башорат қилган. Ёруғликнинг ўша пайтларида маълум бўлган ютилиш ва ўз-ўзидан нурланиш жараёнларидан ташқари яна резонанс квантлар чиқариш жараёни ҳам бўлиши кераклигини ва бу ёруғлик квантлари қўзғолон атом ёки молекула билан таъсирлашиб, ўзига мос квантли ёруғлик ҳосил қилиши мумкинлигини айтган ва шу туфайли ёруғлик квантлари қўзғолон атоми ёки молекула билан таъсирлашиб, ўзига мос квантли ёруғлик ҳосил қилиши мумкинлигини айтган ва шу туфайли ёриғлик кучайишини ҳисоблаб чиққан.
Инверс тўлдирилган муҳитлар ҳосил қилиш - Лазерларда фотонлар ютилиш туфайли йўқолиши ва мажбурий нурланишда пайдо бўлишини ифодаловчи тенгламани қуйидагича ёзиш мумкин:
=c=ᵟ₂cN₂nₚ-ᵟ₁₂cN₁nₚ (13.13) N1 ва N2 - ε1 ва ε2 ҳолатлардаги заррачалар зичлиги. Аввалгиларни ҳисобга олиб =ᵟ₂(N₂g₁-N₂g₁)nₚ=knₚ (13.14) кўринишида ёзиш мумкин. Бундаги K=ᵟ₂(N₂g₁-N₂g₁) (13.15) актив муҳит коэффициенти дейилади. npI болгани учун =ᵟ₀kl (13.16) деб олиш мумкин. k>0 бўлса муҳитда барча ёруғлик кучаяди. k<0 бўлса яъни N2g1-N2g1 да ёруғлик сусаяди. Демак, ёруғликнинг кучайиши фақат N муҳитдаги энергетик сатҳларда термодинамик мувозанат бўлмаган, юқоридаги сатҳ пастдагига нисбатан кўпроқ тўлдирилган бўлганда вужудга келади. Бундай муҳит инверсион тўлдирилган муҳит дейилади. 0> |
|
|