Суицид для школ. Суицидни келтириб чиарувчи асосий омиллар Инсоният амиша ёру келажакка интилиб яшаган. У илмийтехника инилоби натижасида табиатнинг кплаб сирасрорларини билиб олди.
Скачать 1.12 Mb.
|
СУИЦИДНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР… Инсоният ҳамиша ёруғ келажакка интилиб яшаган. У илмий-техника инқилоби натижасида табиатнинг кўплаб сир-асрорларини билиб олди. Бироқ, инсон унинг салбий оқибатлари намоён бўлишига ҳам гувоҳдир. Масалан, транспорт шовқинлари, жисмоний толиқиш, кам ҳаракатчанлик, турли зиддиятли вазиятлар, руҳий-маънавий номукаммаллик, сурункали асабийлик, руҳий зўриқишларга сабаб бўлмоқда. Хасталикларнинг келиб чиқиш сабаблари хилма-хил. Улардан энг асосийси инсоннинг руҳий муаммоларидан бири - СТРЕСС. Стресс (инг. Stress -сўзидан олинган бўлиб)таранглик, зўриқиш, деган маънони англатади.Ушбу ибора илк бор 1936 йили Канада олими Ганс Селье томониданкиритилганТарангликнинг кучайиши (хавотирлик босқичи)Бу босқичда инсон организми мобилизацияси бошланади.Нафас олиш тезлашуви, қон босими ошиши, психик ҳолатнинг қўзғалиши намоён бўлади. Инсон эътибори тўлиқ қўзғатувчига йўналтирилади. Шу пайтнинг ўзида инсон ўз-ўзини, хатти-ҳаракатларини, хулқини, сўзларини бошқара олмай қолиши, кузатилади. Организм стрессдан ҳимоялаш механизмларини ишга тушуришни бошлайди. Бу босқичда инсон узоқ тура олмайди, агар организм бу босқични енгиб ўтса, ҳавотирлик босқичи аста секин сўна бошлайди. Агар, аксинча бўлса, стресснинг кейинги босқичи ишга тушадиЭътибор беринг, ҳавфли вазият! Иштаҳанинг йўқлиги ёки овқатдан ўзини тўхтата олмаслик, уйқусизлик ёки кўп ухлаш;
Агар фарзандингизда шу каби ҳолатлар сезилса, унда суицидал мойиллик кучайган бўлади! ёСуицидал хулқ-атворга мойил шахслар гуруҳи Отасиз тарбияланаётганлар; оилада онасининг устун туриш холатлари. Алкогол кўп истеъмол қилина-диган оилада тарбияланаётганлар Наслида суицидни амалга оширганлар бўлса Жисмоний нуқсонга эга бўлганлар Яккаланиш ва камситиш холатларида бўлганлар Ички (соматик)касалликлар билан оғриганлар Руҳий тушкунликка тушганлар Суицидал хулқ-атворнинг даврийлиги Суицидни олдини олишда шахснинг суицидал ҳолатларга тушиш фаоллигини аниқлаш жуда мухим. Бундай фаоллик қуйидаги даврларда кучайиб боради: - баҳор ва куз фасллари даврида, яъни - Январь, февраль, март. Сентябрь-ноябрь. - Май. Битирув кечалари арафасида. - эрта тонг, оқшом ва тун пайтларида; - ой тўлган ва янги чиққан даврда; - 14 – 24 ёш даврида; - жамоада ва оиладаги чуқур маънавий руҳий ҳолатларда. СУИЦИДНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР… Биринчи омил - оиладаги келишмовчиликлар, оиладаги тазъйиқ, оиладаги носоғлом мухит (62% амалга оширилаётган суицид холатлари бевосита оила муаммолари билан боғлиқ), Иккинчи омил - мактаб билан боғлиқ муаммолар, айрим педагогларнинг лоқайдлиги, Учинчи омилда ўсмирнинг тенгдошлари билан бўлган муаммолари, асосан қарама-қарши жинс вакиллари билан бўлган шахслараро муносабатлардаги келишмовчиликлар акс этмоқда. Оиладаги келишмовчиликлар, оиладаги тазъйиқ, оиладаги носоғлом мухит Оилавий низоларда кекса авлоднинг қарашларига қаршилик кўрсатиш, улардан воз кечишга ҳаракат қилиш намоён бўлади; оилада оғир касаллик билан ётган инсон бўлса ҳам, оиладаги мухит таранглиги билан ажралиб туради. Яқин инсоннинг ўлими ўсмирда йўқотиш хиссини юзага келтириб, ҳаётга қизиқишни сусайтириши мумкин. Ичкиликка берилган оилада низоли вазиятнинг тез-тез рўй бериши суицидни ривожлантирувчи омилга айланиши мумкин. Мактабдаги муаммолар Аксарият муаммолар мактабдаги ўзлаштириш, ўқитувчилар билан келишмовчиликларда намоён бўлади. Ўсмирларнинг 70% суицидга сабаб бўлган омил сифатида мактабдаги кичик тўқнашувларни айтишган. Бироқ, психологик таҳлил шуни кўрсатмоқда-ки, суицидга сабаб - оиладаги носоғлом мухит, яъни ота-она ва бола муносабатлари бузилганлиги бўлган, бола кўпроқ вақтини мактабда ўтказганлиги сабабли, мактабдаги тўқнашув -, “сабр косасидаги оҳирги томчи” ролини ўйнаган. Тенгдошлари ўртасидаги муаммолар Болада ўлим хаётнинг тугаши билан ифодаланмайди, у “ҳамма нарсани қайтариш мумкин”, “мен тирик қоламан”, деб фикрлайди. Ўлимни тўғри англаш ва тушуниш 18 ёшда бошланади. Оиладаги носоғлом мухит болани ўз тенгдошларидан бирига эмоционал жихатдан қаттиқ боғланиб қолишига замин яратади. Сирларини унга айтиш, оиладаги холатни мухокама қилиш – тобеликни кучайтиради. Бу ўзига хос компенсатор механизм сифатида ифодаланади. Тенгдошлар ўртасидаги юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчилик эса, суицидга замин яратади. Қандай қилиб суицидни олдини олиш мумкин?Боланинг ҳар бир суицидал ҳаракатига катталар жавобгардир! Суицид тўғрисидаги хар қандай фикрга ўта эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур. Ёлғизлик, чорасизлик хисси эътибордан четда қолмаслиги суицидни олдини олишга кўмаклашади. Ўсмирларда тушкунликни олдини олиш суицид профилактикасини таъминлайди. Тушкунлик профилактикасида ота-оналар мухим аҳамият касб этади. Болада тушкунлик аломатларининг пайдо бўлиши билан, дарҳол унга шу холатдан чиқиб кетишга кўмаклашиш зарур! Birinchidan,bola bilan suhbat qilish, uning ahvoli bilan qiziqish, kelajak haqida suhbatlashib , hamkorlikda reja tuzish kerak. Bolani qo`llab- quvvatlash o`z maqsadiga etisha oilshiga ishonishni shakillantirish zarur ,o`z maqsadiga erisha olishi uchun umid berish kerak Bolani xech qachon “qovogi soliqligi”,”aqilsizligida” ayiblamang, undan ko`ra uning shaxsiy fazilatlarini oshiring Bolani chaqqon ,a`lochi ,omadli tengdoshlari bilan taqqoslamang.Bu bolani o`z-o`ziga past nazar bilan qarashga olib keladi. Undan ko`ra ,kechagi holati bilan bugungi holatini solishtiring , ijobiy holatlarini rag`batlantirib undagi o`zgarishlarni his qiling. Ikkinchidan, bola bilan astoidil shug`illaning,yangilikka intiling.Bola bilan yangi mashg`ulotlar,avval qilmagan ishlarni birgalikda bajarishga urunib qo`ring. Bola sizga kerakligini his qilsin va sizning mehringizni tuyishi kerak. Agar farzandingizni yaxshi farzand bo`lishini istasangiz kun davomida 3 marotaba bag`ringizga bosing!Agar farzandingiz yaxshi inson bo`lishini istasangiz kun davomida 6 marotaba bag`ringizga bosib mehringizni bering!Agar farzandingizni komil inson bo`lishni istasangiz kun davomida 12 marotaba bag`ringizga bosib, mehringizni bering !Farzandingiz kelajagi Sizning qo`lingizda! |