Главная страница
Навигация по странице:

  • Пастки тебрантирувчилар

  • Шундай экан овоз янграшида қолган тебрантирувчиларнинг вазифаси кандай

  • Бош тебрантирувчилар

  • Кўкрак ҳаво йўллари

  • Инсон овози резонаторлари. Тебрантирувчилар (резонаторлар)


    Скачать 18.9 Kb.
    НазваниеТебрантирувчилар (резонаторлар)
    Дата23.12.2021
    Размер18.9 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаИнсон овози резонаторлари.docx
    ТипДокументы
    #314763

    Тебрантирувчилар (резонаторлар)

    Тебрантирувчилар (резонаторлар) овозни кучайтириш учун хизмат қилади. Акустикада тебрантирувчи деб мустаҳкам деворда тугаган ҳаво ҳажми тушунилади. Одамда улар суякли тоғайсимон ёки мушакли юмшоқ бўлиши мукин. Тебрантирувчиларнинг ҳажми ва шакли овоз кучига ва тембрига таъсир этади. Тебрантирувчининг табиий ҳажми ҳар бир хонанда учун ўзига хос бўлади. Тебрантирувчининг улчови канчалик кичик бўлса овознинг ингичкалиги шунча ортади, ва аксинча қанчалик катта бўлса овознинг йўғонлиги шунча ортади.

    Инсоннинг овоз чиқариш аъзолари тузилиши баъзи ҳолатларда исталган мусиқий асбобдан мукаммалроқдир.

    Одам овози иккита тебрантирувчи: юқори ва пастки тебрантирувчилар мавжуд бўлиб, мусиқий созларда эса фақат биттагина, у ҳам бўлса чолғу созининг корпусидир.

    Юқори тебрантирувчиларни яна бош тебрантирувчилар ҳам дейишади. Яъни улар бошнинг юз қисмида, танглайдан юқорида жойлашган.

    Пастки тебрантирувчилар эса кўкрак тебрантирувчилари дейилади. Бу иккита тебрантирувчиларни ҳиқилдоқ бирлаштиради. У эса ўз навбатида ҳам тебрантирувчи, ҳам ўзига хос бошқарувчи вазифасини бажаради.

    Юқори тебрантирувчилар таркибига қуйидагилар киради: халқум, оғиз ва бурун бушлиулари. Бурун халқум бўшлиғи ҳамда буруннинг ён бўшлиқлари, яъни пешона ва гаймор бўшликларидир.

    Пастки тебрантирувчиларга трахея ва йирик бронхлар киради.

    Қолган барча тебрантирувчилар товушини кучайтиришда деярли ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Улар ташқаридаги ҳаво билан боғлиқ эмас ва эшитувчиларнинг қулоғига етиб бормайди.


    Шундай экан овоз янграшида қолган тебрантирувчиларнинг вазифаси кандай?

    Уларда бош ва кўкрак тебраниши намоён бўлади, яъни хонандаларнинг муҳим сезгилари бўлган ўз овози ҳақида фикр юрита олиш имконини беради.

    Бош тебрантирувчилар бурун, халқум бўшликларидан бошқа бўшликлар ҳажмини ва тебрантирувчилик фаолиятини ўзгартира олиш хусусиятига эга эмас. Улар ҳавони маълум бир ҳажмда сақлайди. Шунинг учун фақатгина овознинг юқори товуш обертонларини тебрата олади. Бундан шуни тушуниш мумкинки, куйлаётган вақтда овоз тембри юқори частотали обертонларга бой бўлгандагина юз қисмидаги тебрантирувчилар фаолияти яққол кўринади.

    Оғиз халқум йўллари орқали товуш ўтаётган вақтда унинг энергиясининг катта қисм юз скелетининг қаттиқ тўқималари орқали овоз тебрантирувчиларига узатади. Шу билан бирга у ердаги ҳавони тебратади ва тебраниш ҳолатини келтириб чиқаради.

    Бош тебрантирувчиларида тўпланган энергия ҳаво йўллари орқали ташқарига чиқиш имкони бўлмагани учун тебрантирувчилар деворнинг титрашини келтириб чиқаради. Мана шу тебранишларни хонанда тебрантирувчига тушган товуш сифатида қабул қилади. Бош тебрантирувчидаги тебранма ҳолати овоз вазифасининг энг муҳим кучайтирувчисидир.

    Демак товуш бош тебрантирувчига тушиши хонанда учун куйлаш вақтида қулай шароит яратиб беради. Бош тебрантирувчилар тўғри нафас олганда ва ҳиқилдоқ мўтадил ишлаганда соф овоз ҳосил бўлади. Шуни ҳам такидлаб ўтиш жоизки, бош тебрантирувчиларини ҳис эта олиш барча хонандаларда ҳам бир хил эмас. Шунинг учун ҳар бир хонандага ўзига хос равишда ёндашмоқ лозим бўлади.

    Кўкрак ҳаво йўллари орқали овоз чиқаётганда кўкрак қафаси тебранади. Қўлни кўкракка босиб бу ҳолатни ҳис этиш мумкин. Кўкрак қафсидаги тебраниш ҳислари ҳам эшитувчи учун бош тебрантирувчиларнинг тебранишлари каби фойдасиздир. Кўкрак қафаси ўпка билан тўлган. Ўпка тўқимаси эса товушни ютади. Шунинг учун тебраниш трахея ва юрак бронхларда ривожланади.

    Трахея ва бронхларнинг узунлиги ва бўшлиқларнинг катталигига ўзгариб туриши мумкин. Бунда фақат паст товушлар бошқарилади. Шунинг учун ҳам сохта овоз (фалцет)да кўкрак резонатори умуман ишламайди.

    Фалцет-италянча falsetto –сўзидан олинган бўлиб, ёлғон маъносини англатади. Бу ёлғон овоз ёки юкори регистрларда ғингиллаш деганидир. Баъзида уни «бош» регистр ёки «фистула» деб ҳам аташади.

    Кукрак тебранишлари овознинг тўлиқлиги, бойлиги, ҳажми, илиқлиги, майинлиги, дилкашлигига ва гўзаллигини таъминлайди. Овоз баландлашган сари кўкракда тебранишлар сони камаяди. Таянч ҳисси диафрагма ва қовурғалар зиммасига, тебрантириш вазифаси эса бош тебрантирувчилар зиммасига ўтади. Куйлаш вақтида войламларнинг биргаликда ишлашига ҳаракат қилиш керак, шунда бош ва кўкрак тебрантирувчилари бир вақтда фаолият юритади ҳамда регистрдан регистрга осонлик билан ўтишини таъминлайди. Шуни кўзда тутиш керакки, бош ва кўкрак тебрантирувчиларини яхши ўзлаштириб олган хонанда ўз овози устидан назоратини эркин бошқара олади. Фақатгина бош ёки кўкрак тебрантирувчиларига, яъни бир томон тебрантирувчиларига, таяниб товуш ҳосил қилиш овоз сифатига зарарли таъсир кўрсатади. Бундай ҳолат овоз софлиги ва сифатини ҳам бузади.

    Маълумки, инсон қулоғининг эшитиш частотаси 16 герцдан 20000 герцгача бўлган тебранишларни қабул қилади. Сўзлашиш ва куйлай вақтидаги товуш баландлиги эшитиш диапозонининг бир қисмини эгаллайди. Яъни инсон овози 74 герцдан 1056-1054 герцгача бўлади. Одам овозининг баландлиги овоз бойламларининг тебраниш частотасига боғлиқлигидир.

    Овоз бойламлари қанчалик катта ва ингичка бўлса кучланиши, тебранишлар частотаси, ҳамда ҳиқилдоқ тешигидан ўтувчи ҳавонинг тезлиги катта бўлади. Бу ҳолда овоз баландлиги ошади ёки аксинча.

    Инсон овозининг кучи ва бойламлари тебранишлар оралиғи орқали ҳосил бўлади. Тебранишлар оралиги қанчалик катта бўлса, овоз янграши шунчалик кучли бўлади. Тебранишлар оралиги овоз мушакларининг қисқариш кучига ва нафас олишга боғлиқ ҳолда ҳосил бўлади. Бундан ташқари овозкучига тебрантирувчи бўшликларнинг ҳолати ҳам таъсир этади. Эшитувчининг онгига овознинг жилоси ва тембри тез етиб боради. Тембрнинг асосий қисми ҳиқилдоқада ҳосил бўлади. Гуёки бу товушлар таркибидаги тебранишларнинг кучи ва частотаси ҳам овоз тембрига таъсир этади.

    Овоз баладлиги ва изчиллигининг ўзгариши тембрнинг ўзгаришига олиб келади. Овоздаги нотекис ҳаракатлар унинг синишига ва тембрнинг хунуклашишига сабаб бўлади. Овоз манбаидан тембргача бўлган оралиқ масофо ҳам унга таъсир этади. Чунки юкори обертонларнинг ҳаво ютиб кетиши, пастки асосий товушларни мустаҳкам бўлиши тембр кучи ва жилосига боғлиқдир. Чиройли тембр ҳосил қилиш билан бирга унинг софлигига ҳам этибор бериш лозим.


    написать администратору сайта