Главная страница
Навигация по странице:

  • 1. ТЕХНОЛОГИК ҚУРИЛМАЛАРИ СТРУКТУРАСИ СИНФЛАНИШИ ВА АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

  • Ускуналар структураси (таркиби

  • Ускуналарнинг асосий кўрсаткичлари

  • 2. СЕПАРАТОРЛАР Сепараторлар таснифи ва асосий қисмлари

  • Қабул қилиш – чиқариш мосламаси

  • Сутни фракцияларга ажратиш

  • 3. СЕПАРАТОР – Қ АЙМО Қ АЖРАТКИЧНИНГ ҲИСОБИ

  • 5. УСКУНАГА ҚУЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

  • ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  • Технологик урилмалари структураси синфланиши ва асосий крсаткичлари


    Скачать 137.06 Kb.
    НазваниеТехнологик урилмалари структураси синфланиши ва асосий крсаткичлари
    Дата29.04.2021
    Размер137.06 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаSeparator.docx
    ТипДокументы
    #200171

    МУНДАРИЖА





    Кириш




    1.

    Технологик қурилмалари структураси синфланиши ва асосий кўрсаткичлари













    2.

    Сепараторлар













    3.

    Сепаратор-каймок ажраткичнинг хисоби




    4.

    Ускунага қўйиладиган асосий талаблар




    5.

    Ҳисобот







    Хулоса







    Фойдаланилган адабиётлар рўйхати





    КИРИШ
    Ферма рентабеллигини ошириш ва фойда олиш учун нафақат сутни хом ашё сифатида сотиш, балки хўжалик шаклидан ва сутни қайта ишлаш хажмидан қатъий назар сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан, бу иш қанчалик мураккаб ва маълум даражада сарф–харажат, махсус билмлар талаб этмасин боғлиқдир. Сутчилик тарихи хонаки кустар холдан йирик махсус тўла автоматизациялаштирилган сут корхоналаригача бўлган йўлни босиб ўтади. Охирги йиллардаги вазият шуни тақазо этмоқдаки, фермалар ва шахсий томорқалар қошида ихтисосланган модуллар ва кичик қувватли заводлар ташкил этилиб сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш анъанавий тус олмоқда.

    Мини – заводларда ишлаб чиқариладиган сут маҳсулотлари малакали мутахассислар томонидан тайёрланган бўлиб, амалдаги барча меъёрий хужжатлар талабларига жавоб берадиган технологиялар ёрдамида амалга оширилиши лозим.

    Қайта ишланадиган сутнинг хажми кичиклиги туфайли, транспорт харажатларининг қисман ёки бутунлай бўлмаслиги, маҳсулот ассортиментини ўзгариши анча осон кечиши, иккиламчи хом Аше ва чиқиндилардан максимал фойдаланиш, маҳсулот бирлигига сарфланадиган меҳнат ресурсларини минимал холга келиши кўзда тутилади.

    Кичик корхоналар юқори сифатли сут маҳсулотларини таклиф этиш ҳамда арзон нарх қўйиш орқали муваффақиятли рақобатлашуви ва мавсумий ишчилар, талабалар, сайёхлар ва бошқалар учун махсус тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконига эга.

    Мини – заводлар иккиламчи хом ашёдан чорва моллари ва паррандалар учун юқори функцилнад озуқа ва озуқавий қўшимчалар ишлаб чиқариши ва чиқиндилардан техник эхтиёжлар учун фойдалиншлари мумкин.

    Сутни қайта ишлаш билан бирга кичик корхоналар ҳар хил қишлоқ хўжалик хом ашёларини ва ёввойи ўсимликларни қайта ишлашнинг альтернатив усулларини ривожлантиришлари лозим. Бундан ташқари бошқа саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналари маҳсулотларини сотиш каби хизматларни ҳам бажаришлари кўзда тутилади.

    Агросаноат комплексида сутни саноатда ишлов бериш самарадорлигини ошириш, айниқса бозор иқтисодиёти шароитида, унинг барча таркибий қисмларидан тўлиқ ва рационал фойдаланишга асосланган чиқиндисиз технологиялар принципларига таянган ҳолда олиб боришни тақазо этади. Сутдан маҳсулот тайёрлаш жараёнида иккиламчи маҳсулотлар – ёғсизлантирилган сут, ардоб ва зардоб ҳосил бўладики, улар иккиламчи хом ашё деб саналади. Кичик корхоналар мутахассислари иккиламчи хом ашёдан рационал фойдаланиб, озиқ – овқат маҳсулотлари, озуқа воситалари, тиббиёт препаратлари ва техникавий полуфабрикатлар ишлаб чиқаришни ташкил этишлари лозим. Бу эса ўз навбатида сутни қайта ишлашнинг барча таркибий компонентларидан тўла фойдаланган ҳолда олиб борилишини, чиқиндисиз технологияни татбиқ этиш имконини, хом ашё бирлигидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорининг кўпайишини таъминлайди.

    Ушбу лойиҳа тузилишидан мақсад фермерлик, деҳқон – томорқа хўжаликлари қошида сутни қайта ишлаб ундан юқори сифатли маҳсулотлар тайёрлашнинг асосий технологик жараёнлари баёни, хом ашё ва маҳсулот ҳисоби, минизавод план ива бошқа биринчи навбатда зарур бўлган маълумотлар баён этилган.
    1. ТЕХНОЛОГИК ҚУРИЛМАЛАРИ СТРУКТУРАСИ СИНФЛАНИШИ ВА АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

    Сут саноати корхоналари қўл механатини механизациялаштириш ва уни бошқаришни автоматлаштиришга хизмат қиладиган ускуналар билан жихозланган. Сут хом ашёсини озиқ – овқат ва техник маҳсулотларга қайта ишлашдаги операцияларни бажаришга мўлжалланган ишлаб чиқариш ускуналари технологик деб аталади.

    Ишлов берилаётган маҳсулот ўз физик – механик ва бошқа хоссаларини сақлаган ҳолда фақат шаклини, ўлчамларини ва шунга ўхшаш жихатларини ўзгартирадиган технологик қурилма машина деб аталади. Машинанинг конструктив жихатдан ажралиб туриши–маҳсулотга механик таъсир кўрсатувчи характерланадиган ишчи органларининг борлиги.

    Ишлов берилаётган маҳсулот ўз физик–механик, биокимёвий хоссаларини ёки агрегат холатини ўзгартиридиган технологик ускуна – аппарат деб аталади. Аппарат конструкциясининг ўзига хослиги – маҳсулот хусусятларин ўзгартириш мақсадида таъсир кўрсатиш имконини берадиган реакцион бўшлиқ (хажм) ёки ишчи камеранинг (резервуар) мавжудлиги.

    Бундан ташқари аппарат фаолият кўрсатиши учун иссиқлик ва совуқлик ташувчи ҳар хил суюқликлардан (иссиқ сув, совуқ, яхна сув, буғ ва бошқалар) фойдаланилади.

    Ишчи суюқлик ва ишлов берилаётган маҳсулот аппарат ичида бир – бири билан бевосита контактда ёки ёки контактсиз ҳолда бўлиши мумкин. Иккинчи ҳолда, аксарият ўзаро таъсир ажратиб турувчи юза (қисм) орқали (метал девор) амалга оширилади.

    Ускуналар структураси (таркиби)

    Ҳар бир технологик ускуна бирлиги қўйидаги қисмлардан иборат: станиналар (корпуслар, рамалар ва б.х.к.), маҳсулот соладиган (бўшатиладиган) мослама ёки қисм, химоя (блокировка), узатиш ва иш механизмлар, ишчи бажарувчи орган ва назорат – ўлчов асбоблари. Ускуна техник таснифини белгиловчи асосий қисмлар узатиш қисми, иш механизм ва ишчи органларининг ўзаро (боғлиқликдаги) фаолиятидир.

    Станина ускунанинг барча қисмларини маҳкамлаш учун, шу жумладан қушимча мосламаларни (транспортировка қилувчи, кўтарувчи ва х.к.) мўлжалланган. Баъзи бир ускуна турларида (сепараторлар ва бошқалар) станина асосий вазифадан ташқари ишчи механизмни мойлаш учун мўлжалланган мой турадиган мослама (картер) вазифасини ҳам ўтайди.

    Юклаш ва бўшатиш мосламаси маҳсулотни ускунага даврий ёки узлуксиз равишда солиб туриш, ҳамда технологик жараён талабидан келиб чиқиб уни хажм ёки массасига қараб дозировка қилиш имконини беради.

    Ҳимоя мосламаси (блокировка) ускунанинг баъзи қисмларини нотўғри ёки бевақт ишга тушиб кетиши олдини олиш ёки уларнинг авария вақтида бузилишидан сақлаб қолиш учун хизмат қилади.

    Узатиш (привод) харакатни ишчи механизм ёки ишчи органлар орқали узатиш учун керак. Узатувчи сифатида электр, гидравлик ва пневматик механизмлар қўлланилади.

    Электр узатмалар энг кенг тарқалган механизмлардир. Унинг асосий қисми электродвигател.

    Электр токига қараб электродивигателлар уч гуруҳга бўлинади:

    Ўзгармас ток ўзгармас ёки бошқариладиган, кучланишли. Уларда вал айланиш частотасини кенг миқиёсида силлиқ (плвное) ўзгартириш имкони бор;

    Уч фазали ўзгарувчан ток (трёх фазные переменного тока) – нисбатан кам қўлланиладиган синхрон ва кенг қўлланиладиган асинхрон. Синхрон электродвигателлар валнинг доимий частотаси билан (перечулируемой) нагрузкадан боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлайди. Асинхронларга қараганда улар анча юқори фойдали иш коэффициентига эга, юқори юкланишларга чидамли. Асинхрон электородвигателлар технологик ускуналарни харакатга келтириш учун фойдаланилади, улар конструктив ва хазмат кўрсатиш бўйича содда, уларни сетга бевосита, (преобразователларсиз) ток ўзгартиргичларсиз улаш мумкин;

    Кам қувватли бир фазали асинхрон. Уларни (аксарият) кўпинча, ёрдамчи қурилмаларда қўлланилади.

    Уч фазали асинхрон электродвигателлар бир ва кўп тезликка эга бўлиши мумкин (тезлик сони – максимал тўртта). Катта тезликка эга электродвигателларнинг қулайлиги шундан иборатки, улар ўзгарувчан тезлик (ступенчато) билан ишлаши мумкин.

    Уч фазали асинхрон электродвигателлар ёпиқ (суюқлик томчилари ва чангдан) ҳолда ёпиқ ва (шамоллатиш) еллатиладиган (обдувасмом) ҳолда, ёпиқ ва еллатиладиган юқори ишга тушириш моментига эга ҳолда, юқори сирпалишли (скольисением) ёпиқ ва бошқа ҳолда ишлаб чиқарилади.

    Таянчга (опора) махкамлаш концтрукцияси бўйича электродвигателлар фланецли, чиқиш қисми пастда жойлашган вертикал, силжийдиган (сирпаладиган) плитали ва (встраиваемые) ўрнатиладиганга ажратадилар. Электр харакатга келтирувчи сифатида тизим электродвигателлари (линейные электродвигателлари) ва соленоидлар (электро магниты) ҳам хизмат қилишлари мумкин.

    Гидравлик харакатга келтирувчи ишчи суюқликни гидросистемага ва ундаги босим ва сарф меъёрини таъминлаб турувчи насосдан узатувчи (минерал ва кастор ёғи, глицерин, сув ва бошқалар) (харакатни ишчи механизмга узатувчи) гидродвигателдан, насос ва гидродвигателни боғловчи қувурлардан, ишчи суюқликларни сақловчи идишлардан; ишчи суюқликларни тозалаш (фильтр) ва совутиш қурилмаларидан ташкил топган. Ишчи суюқликни узатиш учун (лопастли) шестрерняли, поршенли ва бошқа турдаги насослар қўлланилади.

    Гидродвигателлар ротацион, буриладиган (поворотные) (сервомоторы) ва поршенли (гидроцилиндрлар) бўладилар. Биринчилари иш механизмини айланма, иккинчилари–бурилиш ва учинчилари–олдига ва орқага (возвратно-поступательное) харакатга келтирадилар.

    Пневматик харакатга келтиришда ишчи восита сифатида қисилган ҳаводан фойдаланилади. Узатгич таркибига системага ҳаво пуфлайдиган компрессор, ҳаво заҳирасини ҳосил қилиш учун ресивер (герметик идиш); фильтр; қувурлар; пневмодвигателлар; назорат ва автоматика асбоблари киради. Пневмодвигателлар ротацион, поршенли, мембранали ва бошқа турли бўлади. Поршенли кенг тарқалган.

    Ишчи(узатиш) механизми. (Исполнительный (передаточный)

    Ҳаракатни харакатлантирувчидан технологик ускунанинг ишчи органларига узатиш учун ҳизмат қилади.

    Бу механизм привод билан боғланган етакловчи звенодан ва ишчи органлар билан боғланган эргашувчи звенодан иборат. Ишчи механизм фаолиятини бағолайдиган асосий кўрсаткич – узатиш (сони) нисбати.

    У қуйидагилар нисбати билан ифодаланади; тишли узаткичларда етакловчи ва эргашувчи тишлар сонининг етакловчи ва эргашувчи шестернялар диаметрига; тишли ва ременли узаткичларда эргашувчи шестерня(шкив) айланиш частотасининг етакловчи шестерня (шкив) айланиш частотасига.

    Узатиш механизми ишчи органлар ишлаш шароити билан баҳоланади.

    Қуйидаги узатиш механизмлари мавжуд:

    Узлуксиз ишлайдиган – иш органлари ишлов берилаётган маҳсулот билан механизмларнинг бутун цикли даврида доимий контактда бўладилар;

    Даврий ишлайдиган – иш органлари ишлов берилаётган маҳсулот билан узатиш механизми ҳаракатининг бир қисми давомида контактда бўладилар, қолган вақтда ишсиз ҳолатда бўладилар.

    Узатиш механизмлари қаттиқ ва юмшоқ бўлиши мумкин. Тишли, червякли, ричагли, кривошип-шатунли, шарнирли, крест кўринишли, пружинали, планетар, фракцион ва дифференциал турдагилар қаттиқ узатиш механизмларига киради. Юмшоқ узатиш механизмлари – ременли, занжирли, тасмали ва х.к.лар кичик узатиш нисбатида, ҳамда қаттиқ механизмлар билан бирга ишлатилади.

    Ишчи органлар ишлов берилаётган маҳсулотга бевосита энаргетик (механик, иссиқлик) таъсир кўрсатиш ёки ишлов берилаётган маҳсулотнинг ишчи восита ёки энергетик майдон билан ўзаро таъсирда бўладиган шароит яратиш учун ҳизмат қилади. Бу органларт маҳсулот ҳоссалари, уларга бериладиган ишлов усули, режими ва йўналишидан келиб чиққан ҳолда ҳар-хил конструкцияда бўладилар.

    Ишчи органлар конструкцияси бўйича шнек ва винтли, барабанли, вальцовые, мембранали ва шлангли, тасмали, тўрли, фракцион, цилиндр-поршен жуфтлигида, соплали, форсункали ва дискли бўлиши мумкин.

    Кўрсатадиган таъсир бўйича ишчи органларни тозалайдиган, майдалайдиган, аралаштирадиган ва иссиқлик берувчи, узатадиган бўлиши мумкин.

    Тасниф (класссификация)

    Сут саноати корхоналари технологик ускуналари тузилиши, ишлаш принципи, бажарадиган технологик операциялари ва уларни амалга ошириш усулларига қараб ажратилади. Ускуналар ўзларига тегишли бўлган умумий ҳусусиятларига қараб у ёки бу гуруҳга бирлаштирилиб тавсифланиши мумкин: иш цикли характери билан, ишлаб чиқариш тизимига мослиги билан, механизмланиш ва автоматлаштириш даражаси билан, функционал вазифаси билан ва бошқалар.

    Иш цикли характерига қараб ускуналар даврий ва узлуксиз бўлади. Даврий ишлайдиган ускунада маҳсулотга маълум вақт давомида ишлов берилади, сўнг бўшатилади. Узлуксиз ишлайдиган ускунада маҳсулотни юклаш(ортиш), ишлов бериш ва бўшатиш бир вақтда амалга оширилади.

    Ускунанинг механизациялаш ва автоматлаштириш даражаси у бажарадиган асосий ва ёрдамчи операцияларнинг нисбати билан белгиланади. Бу нисбатдан елиб чиққан ҳолда ускуналар автоматлаштирилмаган, ярим автоматлаштирилган ва автоматлаштирилган турларга бўлинади.

    Автоматлаштирилмаган ускуналарда ёрдамчи ва асосий операцияларнинг бир қисми қўл меҳнати ёрдамида бажарилади. Яримавтомат ускуналарда асосий операцияларни ускуна, ёрдамчиларни эса одамлар бажаради.томатларда ҳамма операциялар ускунада бажарилади.

    Технологик ускунанинг ишлаб чиқариш тизимидаги тутган ўрнига қараб алоҳида бирликлари (битта операцияни бажаради), агрегатлар (кетма-кет ғар-хил операцияни бажаради), ускуналар комбинацияси (якунланган операциялар циклини бажаради) ва потокли технологик линиялар (ҳамма операциялар узлуксиз потокда бажарилади)

    Сут хом ашёсига ишлов бериш усули ва таъсир кўрсатиш принципларига қараб ускуналар функцияси белгиланади. Функционал белгисига қараб ускуналар қуйидаги умумий гуруҳларга бўлинади: сутни қабул қилиш, транспортировка қилиш ва сақлаш учун; сутга механик ишлов бериш учун; сутга иссиғлик ишловини бериш учун; қуюлтириш ва қуритиш учун; сут ва сут маҳсулотларини қуйиш, қадоқлаш ва упаковка қилиш учун. Функционал аломатларига қараб таснифлаш ускуна иш принципини механика, гидромеханика, иссиқлик физикаси, физкимё, биокимё ва микробиология қонунлари билан махкамроқ боғлаш имконини беради.

    Бундан ташқари сут маҳсулотларининг конкрет турларини ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган ускуналардан (сариёғ тайёрловчи, сариёғ ҳосил қилувчи, фризерлар, сыр учун пресслар) ҳам фойдаланилади)

    Ускуналарнинг асосий кўрсаткичлари

    Технологик ускуналарнинг иши техник характеристикасини ташкил қилувчи технологик ва техник кўрсаткичлари орқали ифодаланади. Уларга одатда қуйидагилар киради:

    - Қуввати, яъни қайта ишланадиган хом ашё ёки ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг вақт бирлигидаги миқдори;

    - сарфланадиган энергетик қувват, вақт бирлигидаги иссиқлик ёки совуқлик миқдори, электр энергияси билан ифодаланади;

    - электр энергияси кўрсаткичлари (кучланиш, частота, фазалар сони) иссиқлик ташувчи кўрсаткичлари (ҳарорати, босими). Совуқлик ташувчи кўрсаткичлари( тури, ҳарорати);

    - хом-ашё ва ишлаб чиқарадиган маҳсулот кўрсаткичлари;

    - ускуна ва унинг айрим элементлари ва қисмлари ишлаш режими кўрсаткичлари – босим, ҳарорат, айланиш частотаси ва бошқалар;

    - ускуна габарит ўлчамлари ва массаси;

    - эксплуатация шароитлари (ишлаб чиқариш биноси характеристикаси, ҳарорати ва ҳавонинг нисбий намлиги)

    Ускуна техник характеристикаси унинг конкрет маҳсулот турини ишлаб чиқарадиган технологик операцияни бажара олишга яроқли эканлигини аниқлаб беради.

    2. СЕПАРАТОРЛАР

    Сепараторлар таснифи ва асосий қисмлари. Технологик жараёнларни амалга оширишига қараб бу ускуна икки асосий гуруҳга бўинади: Сепаратор–сут тозалагич ва сепаратор–қаймоқ ажратгич. Сепаратор–сут тозалагичларда сутни механик ва табиий қўшилмалардан марказдан қочма равишда тозаланади. Бу гуруҳга, шунингдек оқсилни зардобдан ажратувчи, творог лахтасини намсизлантирувчи сепараторлар ва сепаратор–бактерия ажратгичлар киради. Сепаратор–қаймоқ ажратгичларда сут қаймоқ ва ёғсизлантрилган сутга ажратилади, сут ёғи миқдори меъёрлаштирилади (қўшимча мосламалар ўрнатилгач), зардоб ёғсизлантирилади ва юқори ёғлили қаймоқ олинади.




    1-расм. Қуйқани марказдан қочма куч орқали даврий чиқарувчи

    А1–ОЦР–5 типидаги сепаратор – қаймоқ ажратгич.

    а – умумий кўриниши: 1 – горизонтал вал; 2 – тахометр; 3 – чўкмани қабул қилгич; 4 – таянчнинг юқориги каллаги; 5 – асос; 6 – поршень; 7 – тарелька ушлагич; 8 – барабан қопқоғи; 9 –сепаратор қопқоғи; 10 – қабул қилувчи-чиқарувчи мослама; 11 – қаймоқни чиқариш линияси; 12 – ёғсизлантирилган сутни чиқариш линияси; 13 – истеъмол трубкаси; 15 – гидроузел;16 - вертикал вал; 17–станина


    Конструктив тузилишга қараб, сепараторлар очиқ, яримёпиқ, ёпиқ турларга бўлинади. Очиқ сепараторларда сут кириши ва фракцияларнинг чиқиши герметикланмаган. Яримёпиқ турларда сутнинг кириши очиқ ёки ёпиқ, лекин босимсиз, маҳсулот чиқиши эса–ёпиқ, сепараторда ҳосил бўлган босим остида бўлади. Ёпиқ сепараторларда сут кириши, фракцияларга ажратилиши ва уларнинг чиқиши герметикланган. Сут келиши ва фракциялар чиқиши босим остида амалга оширилади.

    Шунингдек, сепараторлар чўкмани чиқариш усулига қараб ҳам таснифланади: чўкмани сепараторни тўхтатиб, барабанларни ажратиб чиқариш, сепараторни узлуксиз ишлаш жараёнида даврий марказдан қочма ва узлукиз чиқариш.

    Сепараторлар қуйидаги асосий қисмлардан иборат: коса кўринишидаги станина, барабан, қабул қилиш–чиқариш мосламаси ва (узатиш) харакатга келтириш механизми.

    Станинага сепараторнинг барча қисми ва узеллари бириктирилган, паст қисмида харакатлантирувчи механизм жойлашган. Станина косасида тормоз, стопор (тарелкаларнинг ўз – ўзидан айланиб кетмаслиги учун), ҳамда қабул қилиш – чиқариш мосламаси махкамланган.

    Станинанинг ич қисми (картер) бир вақтнинг ўзида мой идиш вазифасини ҳам ўтайди.

    Барабан (сепаратлаш мосламаси) сепараторнинг ишчи органи. Барабанлар конструкцияси сут тозалагич ва қаймоқ ажратгичларда фарқ қилади: қаймоқ ажратгичларда фарқ қилади: қаймоқ қилади: қаймоқ ажратгичларда сут тарелкалар оралиғига тарелкалардаги тешиклардан тушади, сут тозалагичларда эса – перифериядан, чунки сут тозалагич тарелкаларида тешиклар бўлмайди; сут тозалагичнинг қабул қилиш – чиқариш ускунаси битта чиқариш патрубкасига эга (тозаланган сут учун), қаймоқ тозалигичда эса–иккита (қаймоқ ва ёғсизлантирилган сут учун); тарелкалар аро масофа сут тозалагичда катта (2–5 мм), қаймоқ ажратгичда эсас кичик (0,6 – 0,8 мм); периферия бўшлиғи (грязевое) сут тозалагичда каттароқ.

    Барабаннинг асосий қисмлари (қопқоқ, асос, тортиш, халқа – гайка) штамповкаланган пўлатдан ясалган. Тортиш гайкаси чап резбали бўлади. ликопчалар листлари материал ишлаб чиқарган завод маркери билан белгиланади. Зичлагичлар шакллаш усулида озуқавий резинадан ясалади. Ҳамма зичлагичлар ювиш ва дезенфекциялаш воситаларига чидамли бўлиши керак, иссиқликка чидамли 80 0С дан юқори, 20% ли азот кислотасига чидамли бўлиши лозим. Ёт хидли ва захарли бўлмасликлари керак.

    Қабул қилиш – чиқариш мосламаси. Сепараторнинг юқори қисмига ўрнатилади.конструкциялари ҳар хил, лекин ҳаммаларида қаймоқ ва ёғсизлантирилган сутни қабул қилиш ва фракциялари учун босим дисклари бор. Қабул қилиш мосламаси иккита изоляцияланган (қаймоқ ва ёғсизлантирилган сут учун) камералардан иборат. Қаймоқ енгил фракция сифатида барабандан пастки, ёғсизлантирилган сут эса – юқори патрубкадан чиқади. Қаймоқ чиқадиган патрубкага ёғлилигини ўзгартириш учун винт ва қаймоқ миқдорини аниқлаш учун ротиметр ўрнатилади. Қабул қилиш – чиқариш мосламаси сутнинг ёғлилигини меъёрлаш қурилмаси билан жихозланиши мумкин.

    Ҳамма саноатда ишлатиладиган сепараторлар электр харакатлан-тирувчига эга. Уларнинг асосий қисми электродвигатель: марказдан қочма муфта (эргашувчи ва эргаштирувчи полумуфта); тишли эргаштирувчи ғилдирак; эргашувчи мультипликатор ғилдираги, вертикал вал.

    Сутни фракцияларга ажратиш. Жараён сепаратлаш мосламасида (барабанда), асосдан (дно), консухдан (крышка), ликопча тутгичдан (тарелкодержатель) ва конуссимон оралиқ ва ажратувчи ликопчалардан ташкил топган, амалга оширилади.



    2-расм. Сепаратор барабанидаги сут, тозаланган сут, қаймоқ ва ёғсизлантирилган сут йўналишлари схемаси:

    а – сут тозалагичда; б – қаймоқ ажратгичда.

    Сут барабанган юқоридан ёки пастдан берилади. Сут қабул камерасидан (сут тозалагичда) барабанган келиб тушади ва ликопча тутгич каналлари орқали барабан перифериясига отилади. У ердан сут ликопчалар оралиғига киради.

    Марказдан қочма куч остида, зичлиги сутникидан катта бўлган ёт қўшилмалар, барабандан оғир фракция сифатида ўтаётиб барабаннинг ички чиқинди – (грязевом) шлам оралиғида (простракстве) чўкади (ёпишади). Оралиқ тўлгач сепаратор тўхтатилиб барабан ювилади. Сепараторнинг тўхтовсиз ишлаш даври 2 – 2,5 соат.

    Сепаратор–қаймоқ ажратгичда сут барабандан ликопча тутгич каналлари орқали периферия томон боради ва бунда ликопчалар оралиғига тарқалади. Марказдан қочма куч таъсирида сут плазмаси оғир фракция сифатида периферияга қараб оқади, ёғ шарчалари эса сутнинг енгил фракцияси сифатида – айланиш ўқи томонга силжийди.

    Ликопчаларнинг ташқи юзасига сузиб чиқиб ва тўпланган ёғ шарчалари қаймоқ оқимини ҳосил қилади, улар тарелкалардан барабан ўқи томон боради.

    Доимий кириб келаётган сут оқими остида қаймоқ ва ёғсизлантирилган сут оқимлари барабаннинг юқори қисмига сиқиб чиқарилади ва махсус тешиклардан чиқарилади. Оқимлар аралашиб кетмаслиги учун ликопчалар пакетига махсус қовурғали ликопча ўрнатилган.

    Ёғсизлантирилган сут ажратувчи ликопча ва барабан кожухи оралиғидаги бўшлиқдан кожухнинг юқори қисмига йўлланади ва у ердан чиқариб юборилади. Қаймоқ юқорига ликопча тутгич каналлари орқали ажратувчи ликопчадаги қаймоқ камерасига келиб тушади ва узлуксиз чиқариб турилади.


    3. СЕПАРАТОР –ҚАЙМОҚ АЖРАТКИЧНИНГ ҲИСОБИ
    Агар ω – барабан бурчак тезлиги, рад/с;

    Rб ва Rм – тарелькаларнинг ташқи ва ички радиуслари, м;

    Rд – дискнинг максимал радиуси, м;

    V – шпалово бўшлиқ ҳажми, м3;

    G – сепараторларнинг айланиш қисмлари ва суюқлик билан

    бирга бўлган массасис, кг

    Қўшалоқ дисклар ҳосил қиладиган босим, ёки фракцияларнинг чиқишдаги босими:



    Бу ерда, ρ – сепаратордан чиқаётган суюқлик зичлиги;

    η – барабан айланишлар сони;

    Rд – диск максимал радиуси;

    rк – суюқлик гардиши ички диаметри, rк=0,015;

    Қаймоқ чиқишдаги босим:



    Чиқишдаги ёғсизлантирилган сут босими:



    Энергетик ҳисоб:

    Сепараторга сарфланадиган энергия қуйидагича тақсимланади: суюқликка бериладиган кинетик энергия, барабаннинг ҳаво қаршилигини енгиши, подшипниклардаги ишқаланиш, редуктордаги энергиянинг йўқолиши.



    N1 –суюқликни сепаратордан отилиб чиқишдаги зичлик



    Бу ерда, М – сепаратор унумдорлиги;

    Р – чиқишдаги босим;

    ηп.д.- дискнинг Ф.И.К.

    N2 – барабан ишқаланишини ҳавони енгиш учун қувват:



    Бу ерда, ρ – ҳавонинг зичлиги;

    F – барабаннинг ишқаланиш юзаси;

    Vв – барабан тезлиги.



    N3 – подшипниклардаги ишқаланиш кучини енгишга сарфанадиган қувват:



    μ – ишқаланиш коэффициенти;

    Vв – вал айланишини чизиқли тезлиги, 0,2 м/с;

    dв – вал диаметри, 0,04 м;

    G – айланаётган сепаратор қисмлари ва суюқлик массаси.

    АО2-42-4 двигателини танлаймиз.


    4. УСКУНАГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР
    Сут саноати корхоналари технологик ускуналарига, ҳамма турдаги озиқ-овқат ускуналарига тегишли умумий талаблар билан бирга маҳсус, яъни қайта ишланадиган хом ашёнинг ҳусусиятларига қараб ҳамда ҳавфсизликни таъминловчи талаблар қўйилади.

    Сут корхоналари технологик ускуналарига қўйиладиган умумий талабларга, керак даражадаги қуввати, материал ва энергиянинг минимал сарфланиши, меҳнат ҳажми ва фойдаланиш ҳавфсизлиги, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифати, ремонт қилиш имкони, ишончлилиги, узоқ муддатлилиги, экологик ҳавфсизлиги киради.

    Сут хом-ашёсини қайта ишловчи технологик ускуналарнинг ўзига хослиги–бу унинг конструкциясига қўйиладиган юқори даражадаги санитария талаблари. Технологик ускуналарнинг иш органлари конструкцияси шундай бажарилган бўлиши керакки, эксплуатация шароити бузилган ноқулай шароитда ҳам мойловчи ёғлар, занг ёки металл чанглари ва бошқа ёт материаллар ва предметлар иш зонасига тушиб қолиш эхтимоли бўлмасин.

    Технологик ускуналар конструкцион материаллари озиқ-овқат маҳсулотлари билан контактда бўлганда, маҳсулотни ифлослантирмайдиган ва сифатини туширмайдиган бўлиши лозим. Иш зонасида қўрғошиндан, цинкдан, мисдан, уларнинг қотишмаларидан ясалган деталлардан фойдаланиш ҳамда кадмий, никель, хром, эмал, пенопластлар, формальдегид асосида тайёрланган пластмассалар, такибида ойна толаси (стекловолокно) бўлган материаллар, асбест керамикадан, шишадан ясалган қисмлар қопланишлар ёрдамида қўлланилиши ман этилади.

    Фойдаланиладиган материаллар ускуналарни сурункали ювиш, тозалаш ва дезинфекциялар жараёнларидаги кимёвий, иссиқлик ва механик таъсирларга бардош бера оладиган бўлиши лозим. Конструкцион материалларнинг иш зонасидаги ранги озиқ–овқат маҳсулоти сифатини аниқлашга ва тозалигини назорат қилиб туришга ҳалал бермаслиги керак.

    Металлоконструкциялар (рамалар, станина, боғловчи ва бошқалар) ясаш учун қирқим бўйича ёпиқ шаклдаги профиллардан фойдаланиш лозим.

    Ускуналар конструкцияси маҳсулотни ташқи муҳитдан ифлосланишдан ҳимоя қила олиши керак, маҳсулотни ёки ёрдамчи материалларни атрофга сочилиш эҳтимолини олдини олиш, ускунанинг тўла бўшатилиши ва сифатли тозаланиши, маҳсулот қолдиқлари қолиб чириши жараёнини олдини олиш имконларини бериши керак. Ҳамма ёғи санитар ишлови бериш ва уни назорат қилиш учун қулай бўлиши шарт.

    Маҳсулотга ишлов бериш зонаси конструкциясида, агар технологик талабларга асосан кўзда тутилмаган бўлса, ювилмайдиган жойлар, тор чўнтаксимон чуқурлар, ёриқлар, тўсиқлар, зиначалар ( ступенка), кескин торайган кесимли жойлар бўлмаслиги керак. Жумладан ванналар, металл идишлар ва қисмлар осон ювиб тозаланадиган силлиқ, тозалашни қийинлаштирадиган, ҳалақит берадиган дўнглик, тор оралиқлар, деталларсиз юзага эга бўлишлари лозим.

    Ёпиқ тизимда санитар ишлови(безразборная мойка) беришга мўлжалланган маҳсулот зонаси конструкцияси, вақти – вақтида ечилиб қўл билан ювиб тозалаш ва назорат қилиш имконини бера оладиган бўлиши керак. Ечиладиган ва йиғиладиган қисмлар ва деталлар осон бўлинадиган бириктирувчилар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

    Ускунанинг маҳсулот зонасида заклепка, болтлар, нуқтали пайвандлаш, бир-бирига кийдирилиб маҳкамланган боғланишлар қўлланиши ман этилади. Юзалар уланган жойи ва бурчак қирралари 6 мм дан кўпроқ радиус бўйича, механик ювиш қўлланилганда 50 мм дан кам бўлмаган радиусда бажарилган бўлиши лозим. Ускунадан чиққан оқава сувлар тўкиладиган қувурлар канализация тизимига сифонлар ёрдамида ёпиқ ҳолда уланган бўлиши керак. Валларнинг зичлаб маҳкамланган мосламалари хом-ашё, ювиш воситаларининг узатиш механизмларига, мойловчи материалларнинг эса, маҳсулот зонасига тушиши холлари олдини олиш шарт. Ускунанинг жойлашиши, унинг қувурлар билан уланиши, канализацияга боғланиши санитар ишлов бериш ва назорат қилишга тўсқинлик бермаслиги лозим. Арматуралар жойлашуви ва қувурлар уланган ерлари маҳсулотга бошқа нарсалар (гидравлик ёғ, совутиш суюқликлари ва х.к) оқиб тушиб ифлослантириши ва ускунага санитар ишлов беришга халақит қилиши ҳолларига йўл қўймаслик керак.

    Ускуна ташқариси изоляцияси атроф муҳитни ва маҳсулотни ифлослантирмайдиган, ҳароратни ўтказмайдиган материаллардан бажарилган бўлиши керак. Жумладан, ҳар қандай юзани стекловолокно ёки шлаковата таркибли материаллар қўллаб изоляция қилиш мумкин эмас.

    ГОСТ 12.2.003 “Ишлаб чиқариш ускуналари. Ҳавфсизлик умумий талаблари” ишлаб чиқариш ускуналарига ҳавфсизлик талабларини белгилайди, жумладан конструкцияларга, уларни бошқарув органларига, ҳимоя воситаларига, ҳамда монтаж ва таъмирлаш ишлари, ишлаб чиқариш ускуналарини транспортировка қилиш ва сақлаш ҳусусиятлари билан белгиланадиган ҳавфсизлик талабларини. Ускуналар монтаж, эксплуатация, таъмирлаш, транспортировка ва сақлашда ҳавфсиз бўлишлари, ташқи муҳитни ўрнатилган меъёрдан ортиқ заҳарли моддалар чиқариб ифлослантирмаслиги керак. Ускуналар ҳавфсизлиги фаолият принципини, конструктив схемаларни, ҳавфсиз конструкцион элементларни танлаш ва х.к., механизациялар, автоматлаштириш, дистанцион бошқариш ва ҳимоя воситаларини қўллаш ёрдамида; эргономика талабларини бажариш билан; техник хужжатлар таркибига монтаж, эксплуатация, таъмирлаш, транспортировка қилиш ва сақлаш жараёнларидаги ҳавфсизлик талабларини киритиш билан таъминланади. Ускуналар ёнғин ва портлашдан ҳавфсиз, юқори намликка, ҳарорат ва босим ҳзгаришига, агрессив моддалар таъсирига, шамол кучига, музлашга чидамли бўлиши керак.

    Ускунанинг харакатланувчи қисмлари – сидирувчи, валларнинг учлари ва уларнинг элементлари (винтлар, шпонкалар), валиклар, роликлар, очиқ узаткичлар, конвейер тасмаси қайрилган еридаги барабан ёнлари, пайвандланган жойлар, маҳсулот солиш бункерлари(воронка) – тўсиқлар ёрдамида ўралган бўлиши лозим. Тишли узатмаларнинг бутунлай маҳкамлаб ташланмаган тўсиқлари (болтлар, винтлар ва х.к.) машина тўла тўхтагандан сўнг очиш имконини берадиган ёки тўла ёпилганда машина ишга туша оладиган мослама билан жиҳозланган бўлиши керак.

    Ишчи хизматчилар иш зонаси механизмлар, хом ашё ва тайёр маҳсулотлар характерланиш зонасидан ташқарида бўлиши керак.

    Ускуналар конструкциясида конвекцион ва нурли иссиқлик (лучостого тепла) ажралиб чиқишини чегаралаш чораларини кўриш имконини бериши лозим (теплоизоляция). Белгиланган жойни совутадиган машиналарда, совутиш агенти (хладоноситель) йўқ бўлганда машинани ишга тушишини блокировкаловчи мослама ўрнатилган бўлиши лозим.

    Намлик, газлар чанг ва ёт хидларни ажратиб чиқарувчи ускуналар максимал равишда герметик ёпилган бўлиши керак.

    Герметик етарлича бўлмаса, вентиляцион тизим ёрдамида ҳавони хайдашни таъминлаш лозим.

    Ускуна ташқи қисмидаги бўртиқ қисмлари 5 мм дан катта радиусда юмалоқланган бўлиши керак. Ишлаб чиқариш ускунасини ишга тушириш кнопкаси коробка корпусидан 3 – 5 мм чуқурликда ўрнатилган бўлиши керак.

    Доимий иш жойидаги бошқарув органлари (кнопкалар, қўлушлагичлар, маховиклар ва х.к.) қуйидагича чегараланган иш зонасида жойлашган бўлиши керак: узунасига 0,7 м гача, 0,4 м гача чуқурликда, 0,6 м гача баландликда. Кўрсатилган бошқариш органлари пол юзасидан (площадкадан) 0,9–1,5 м тик туриб бошқарилганда ва 06–1,2 ўтириб бошқарилганда баландликда бўлиши керак. Барча қўлушлагичлар, кнопкалар,маховиклар ва бошқа бошқариш органлари уларнинг функционал вазифаларини билдирадиган белгилар ёки ёзувларга эга бўлишлари ҳамда мос рангларга бўялган бўлишлари лозим:

    Қизил – тўхташ;

    Ахроматик (қора, кулранг ёки оқ), баъзида яшил – ишга тушириш;

    Сариқ – аввррия холатида ишга тушириш;

    Ахроматик ёки кўк – махсус уланиш.

    Юқорида жойлашган машина ва ускуналарга хизмат кўрсатиш майдонлари тўсиқлар ва зиналар (қўлушлагичлари билан) билан жихозланган бўлиши керак, ҳамда 0,7 м дан кам бўлмаган ўтиш йўлкачаларига эга бўлиши лозим.

    Майдончалар юзаси сирпанчиқ бўлмаслиги ва чекка қисмлари 0,15 м баландликда бўлиши керак. Тўсиқлар ва перилалар баландлиги 1 м дан кам бўлмаслиги, майдончаси (зина) юзасидан 0,5–0,6 м баландликда эса узунастга қўшимча тўсиқ ва ҳар 1,2 м дан узоқ бўлмаган оралиқда вертикал устунлар ўрнатилмоғи лозим. Зиналар 3–5 м баландликда ўтиш майдончалари билан жихозланган бўлиши керак; зина кенглиги – 0,6 м дан кам бўлмаслиги; босқичлар оралиғи – 0,2 м, босқич кенглиги – 0,12 м дан кам бўлмаслиги керак. 1,5 м дан баланд зиналар 45 0 дан кам бўлмаган қияликка, кам баландликдагилар–горизонтга нисбатан 60 0 гача қиялиқка эга бўлиши керак.

    Ускуналарнинг оёқ ёрдамида бошқариш (педиллари) мосламалари тўсиқлар билан жихозланган ёки ускунанинг бехосдан тўхтаб қолиши олдини оладиган (бехос педал босилиши, бирор нарса тушиб кетиши), сақлагичлар (предохранитель) билан жихозланган бўлиши керак.

    Педал тўсиғи мустахкам бўлиши, қирралари текисланган ва оёқ харакатига халил қилмайдиган бўлиши лозим. Педал юзаси тўғри ғадур– будур юзали ва боши юмалоқланган ва оёқни тираш учун тўсиқли бўлиши керак. Педал кенглиги 80 мм дан кам бўлмаслиги тираш тўсиғигача узунлик эса – 110 – 130 мм керак.

    Педал майдон (пол) юзасидан 120 мм гача баландликда (ишга тушмасдан), босилиши 60 мм (ишга тушгач) ни ташкил қилиши; ўтириб бошқарганда педалга тушган кучланиш – 24,5 Н, тик турганда – 34,5 Н ни ташкил қилиши лозим.

    Полдан 2 м баландликда ёки чуқурликда жойлашган задвижкалар, вентиллар ва кранлар иш жойидан туриб очиш ва ёпиш имконини берадиган мосламаларга эга бўлиши керак.

    Иш жойларига ўрнатилган стационар назорат ўлчаш аппаратуралари полдан 2 м гача баландликда бўлиши керак.

    Ускуналарининг ток ўтказувчи қисмлари ишончли қилиб электроизоляцияланган, тўсилган ёки одамлар тега олмайдиган жойларга бўлиши керак.

    Технологик ускуналарга ўрнатилган электр аппаратлари, ҳада уларнинг ерга уланган симлари электрускуналари қурилмалари қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.

    Ускуналар юзасининг иш жойларидаги тўсиқ ва қувурларнинг қизиш даражаси 45 0С дан ошмаслиги лозим. Ванна, баклар ва бошқа ишчи идишлар канализация тизими билан ёпиқ усулда боғланган тўкиш, тошиб қуйилиш мосламалари ва ёпиб қўйиш мосламалари билан жихозланган бўлиши керак.

    Босим остида ишлайдиган ускуналар (автоклавлар, стерилизаторлар ва б.) босим остида ишлайдиган идишларни эксплуатиция қилиш хавфсизлиги ва тузилиш қонунларига асосан лойихаланади ва эксплуатация қилинади.

    Бу қоидалар 0,07 Мпа дан ортиқ босимда ишлайдиган металл идишларга тегишли.

    Идишлар конструкцияси ишончли, эксплуатация қилишда хавфсиз, кўздан кечириш, санитар ишловчи ва таъмирлаш имконини берадиган бўлиши лозим. Ич қисмини кўздан кечиришга халақит қиладиган ҳамма нарса олинадиган бўлиши керак. Ички диаметри 800 мм катта бўлган идишлар сони етарлича бўлган таъмирлаш ва кўздан кечириш тешикларига (туйнук) эга бўлишлари керакки, улар хизмат кўрсатиш учун қулай ерларда жойлашган бўлсин. Туйнуйнуклар юмалоқ ва овал шаклда бўлади. айлана шаклдаги туйнуклар диаметри 400 мм дан кам бўлмаслиги, овал шаклдагилар кичик ўқи камида 325 мм, каттаси – 400 мм бўлиши керак. Қувурсимон иссиқлик алмаштиргичлар кўринишидаги идишлар люк ва туйнукларсиз ясалган бўлиши мумкин. Тўнтариладиган идишлар ўз–ўзидан тўнтарилиб кетиш олдини оладиган мосламаларга эга бўлиши керак. Идишлар таги одатда элиптик шаклда бўлади, лекин шар ёки шар сегменти кўринишида ҳам ясалган бўлиши мумкин. Идишларнинг пайвандланган ерлари фақат бир – бирига нисбатан бир текисликда бажарилган бўлиши керак. Ҳар хил қалинликдаги элементлар пайвандланганда бир элементдан иккинчи элементга қирраларсиз, бир маромда ўтиши керак. Ўтиш юзаси қиялиги 15 0 ошмаслиги лозим.

    Пайвандланадиган элементлар қалинлиги нисбати 30% дан кўп бўлмаса ва юпқа элемент қалинлиги 5 мм дан ортиқ бўлмаса, қалин элементларни юпқаламасдан пайвандлашга рухсат этилади.

    Пастки қисми кўздан кечириш учун ноқулай бўлган горизонтал идишларда бўйича пайвандланган йўл 140 0 га тенг пастки қисмидаги марказий бурчакка тўғри келмаслиги лозим.

    Туйнук ва люклар тешиклари пайвандлаш чокларига тўғри келмайдиган (жойларда) ерларда қурилиши жойлашган бўлиши керак.

    Идишларни (сосудларни) тайёрлаш ва таъмирлаш учун босим остида ишлайдиган сосудлар таркиби ва хавфсизлик қонун ва қоидаларида келтирилган материаллардан фойдаланиш лозим.
    5. УСКУНАГА ҚУЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

    Ҳар томонлама универсал (бажаридиган иши бўйича) ва кўпоперацияли ускуна қўллаш иқтисодий қулайдир. У осон ва тез ўзгартириладиган, арзон, ишончли ва кўп муддатли бўлиши лозим. Бундай ускунани агрегатлаш принципига асосан, умумий узатгичдан фойдаланиб, ҳар хил операцияларни бажарадиган ўзлаштириладиган ишчи органларига эга қилиб яратиш мумкин. Деталларни ва қисмлари (унифицированные) алмаштириладиган ва минимал ўлчамда бўлиши мумкин.

    Ускуналарнинг кичик корхоналарда ишлаши учун, одатда, буғ, сиқилган ҳаво ва газ қўлланилмайди. Ускуналар ва кичик корхона фаолиятининг юқори самарадорлиги махаллий иссиқлик, сув, совуқлик билан таъминловчи манбаларга боғлиқ. Ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалашда маҳсулотларни ва хом ашёни сақлаш учун табиий манбалардан фойдаланиш имкониятларини ҳисобга олиш керак. Кичик корхоналардаги ускуналарни эксплуатация қилиш учун махсус тайёрланган матахассислар – технологлар, механиклар, лаборантлар ва ишчилар талаб қилинади.


    ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
    1. Сурков В.Д., Липатов Н.Н., Барановская Н.В. Технологическое оборудования предприятий молочный промышленности. -М.:«Пищевая промышленность», 1970.

    2. Стахеев И.В. пособие по «Курсовому проектированию процессов и аппаратов пищевых производств» М.: 1961.

    3. Ростросса И. Практикум по оборудованию молочной промышленности. –М.:1977.

    4. Бредихин С.А. и другие. Технология и техника переработки молока. –М.: КолосС. 2003, -400 с.

    5. Гальперин Д.М., Миловидов Г.В. Технология монтажа, наладки и ремонта оборудования пищевых производств – М: Агропромиздат, - 1990 г. – 399 с. – (Учебники и учебн. пособия для студентов ВУЗ)

    6. Гальперин Д.М. Монтаж и наладка технологического оборудования предприятий пищевой промышленности. Справочник – М: Агропромиздат., 1988 г. -320 с.: ил.

    7. Тартаковский М.А., Царев А.Г. Ремонт и монтаж оборудования.- М.: Агропромиздат, 1987. - 264 с.

    8. Красов В.В. Ремонт и монтаж предприятий молочной промышленности. – М.: Легкая и пищевая промышленность, 1982. – 240 с.

    9. Зайцев Н.В. Ремонт и монтаж оборудования предприятий пищевой промышленности. – М.: Пищепромиздат, 1957. – 335 с.

    10. Т.А. Исмоилов. «Сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари жиҳозлари». КҲК ўқувчилари учун ўқув қўлланма. –Т.:2012. -260б.

    11. Т.А. Исмоилов. «Сут ва сут маҳсулотлари технология ва техникаси». ОЎЮ бакалавриатура талабалари учун ўқув қўлланма. –Т.:2013. -300б.




    написать администратору сайта