топширик. Тишларнинг ретенцияси нима
Скачать 17.25 Kb.
|
Javoblar . Тишларнинг ретенцияси нима ? Ретенция сўзма сўз таржима қилинганда ушланиб қолиш деган маънони билдиради агар тиш ўз чиқиш давридан 2-3 йил кечикса бундай тишлар ретинирланган ҳисобланади. Козик тишларнинг дистопиясига олиб келадиган сабаблар? Асосий сабаблардан бири тиш каторида козик тишларга жой етмаслиги. Бунинг сабаби козик тишларнинг ён курак ва биринчи премолярлардан кейин чикиши. Козик тишларнинг юкори жагда дистопиясига яна бир сабаби улар узок масофадан яьни орбитанинг пастки кисмидан то альвеоляр усимтагача, пастки жагда эса огиз бушлиги тубидан альвеоляр усимтагача харакат килиб ёриб чикади. Шунинг учун козик тишлар чикканда уларни жойини улардан олдин чиккан тишлар эгаллаган булади. Юкори ва пастки жагларда дистопияланган козик тишлар кандай холатда булади? Козик тишларнинг дистопияси бу козик тишнинг юкори вестибуляр жойлашуви деб кабул килинган,качонки козик тиш тишлар каторидан ташкарида огиз дахлизида, юкори жаг супраокклюзия ва пастки жагда инфраокклюзия холатларида булади. Мазкур аномалиянинг даволаш принциплари кандай? Козик тишнинг дистопиясини даволаш принципи куйидагидан иборат: тиш каторида козик тишга жой очиш(буни тиш каторини кенгайтирувчи ёки ён тишни олиб ташлаш билан купрок биринчи премолярни олиб ташлаш билан) ва вестибуляр жойлашган тишни, тиш каторига силжитиш билан амалга ошириш мумкин. Козик тиш дистопиясини кандай аппаратлар билан даволаш мумкин? Даволашда ечиладиган механик тасир этувчи аппаратлар(вестибуляр ёйли кулсимон пружинали пластинкалар, ричаглар. ) шунингдек ечилмайдиган аппаратлар(Энгелни резина тортгичлари, вертикал штангали копламалар) ёрдамида амалга оширилади. Бу аномалияни даволашда кандай ассоратлар юзага келади? Бир жагда Энгел аппаратини куллаганда ён тишларнинг мезиал сурилиши сабабли козик тишлар учун хосил булган жой (биринчи премолярлар олингандан кейинги жой) кискариши мумкин. Шу сабабли жаглараро таянчни ишлатиш яхши натижа беради. Диастема нима? Марказий курак тишлар орасидаги ёрик ёки тиркишнинг булишига диастема дейилади. Юкори жагда куп учрайди. Учраш фоизи 7,8+0,17 % Хорошилкина марказий курак тишларнинг латерал сурилиши натижасида ривожланишини айтиб утган. Диастеманинг кандай турларини биласиз? Урта чизикка нисбатан – симметрик ва асимметрик Этиологик факторига кура – сохта ва чин Тишнинг укига нисбатан – параллел, дивергацияланувчи, конвергацияланувчи. Физиологиясига кура – физиологик ва патологик Чин диастеманинг сабаблари. Наслий Танглай урта чоки буйича суяк тукимасининг зичлашиши Юкори лаб юганчасининг пастрок бирикиши Сохта диастеманинг сабаблари. Зарали одатлар: ,бармокни суриш Жаг ва тишлар улчамининг мос келмаслиги Ён курак тишларнинг адентияси 1!1тишлар орасида куп сонли тишларнинг булиши Диастемани даволашдаги асоратлар. Ортодонтик аппарат катта булмаган куч билан таьсир килиши лозим. Агар катта куч билан таьсир килса пулпа ва пародонтда патологик узгаришлар ва илдиз учининг резорбсиясига олиб келади. Ундан ташкари тезлик билан доимий тишларни сижитилганда уларнинг илдизи тулик шаклланмаган булса илдиз учи найзасимон кийшайишига олиб келади. |