12_саноат_чикиндиларини_туркумлари_ва_зарарсизлантириш. Тошпти нукус филиали Гигиена ва эпидемиология кафедраси Маъруза 19 Мавзу Саноат чииндиларининг туркумлари ва зарарсизлантиришни санитария назорати Тиббий профилактика иши факультети 4курс талабаларига млжалланган Проф., т ф. д. Мадреимов А
Скачать 0.68 Mb.
|
ТошПТИ Нукус филиали Гигиена ва эпидемиология кафедраси Маъруза №19 Мавзу: Саноат чиқиндиларининг туркумлари ва зарарсизлантиришни санитария назорати Тиббий профилактика иши факультети 4-курс талабаларига мўлжалланган Проф., т.ф.д. Мадреимов А. Кўриб чиқиладиган саволлар:1. Саноат чикиндиларининг туркумлари 2. Саноат чикиндиларининг зарарсизлантиришни узига хос хусусиятлари 3. Саноат чикиндиларининг зарарсизлантириш холатини самарадорлоигини бахолаш Давлат стандарти буйича саноат корхоналари чикиндилари захарлилиги ва ташки мухитга хавфлилиги билан турт гурухга булинади: 1. Фавкулотда хавфли 2.Жуда хавфли 3. Уртача хавфли 4.Кам хавфли.чиқиндилар таркибида симоб, маргимуш, хром, уч хлор сурьма, бензпирен ва бошқа шунга ўхшаш ҳаёт учун хавфли кимёвий моддалар бўлса, у ҳолда бундай чиқиндилар хавфлилиги жиҳатдан 1-турга киради. Агар чиқиндилар таркибида мис хлорид, хлорли никель, уч оксидли сурма, қўрғошинли азот-туз ва бошқалар бўлса, ўзининг хавфлилиги жиҳатидан 2-турга киради. Корхона чиқинди-ахлатларидаКорхона чиқинди-ахлатларида мис сульфати, миснинг шовул кислотали тузлари, никелнинг хлорли тузи, қўрғошин оксиди, тўрт хлорли карбонлар бўлса ўзининг киши организмига таъсири жиҳатидан 3-турга киради. Чиқинди таркибида фосфат, марганец, рухнинг сульфат тузлари бўлса, 4-турга киради. Канадада саноат-корхона чиқиндилари 10 турга бўлинади — органик химикатлар, эритмалар, ёғлар, мойлар, кислота ва ишқорлар, металл чиқиндилари, пластмасса чиқиндилари, тўқимачилик чиқин-дилари, тери ва резина чиқиндилари, ёғоч ва қоғоз чиқиндилари. Германияда эса алоҳида чиқиндилар рўйхати бўлиб, янги чиқиндилар тури пайдо бўлса рўйхатга қўшиб борилади ва уларни зарарсизлантириш чора-тадбирлари кўрилади РОССИЯ илмий-тадқиқот институти томонидан тавсия қилинган таснифи- қуйидагилар: Гальван кукунлари, лойқа чўкмалари, реагентлар ва кимёвий реакция чиқиндиси киради. Улар ўз таркибида кобальт, никель, қўрғошин, хромни ушлайди. Кимё саноатининг кислотали, ишқорли ва ноорганик чиқиндилари ҳам киради. Турли сувлар чўкмаси, нефт маҳсулотларини ушловчи саноат корхона чиқиндилари, саноат корхоналари зонасидаги турли маҳаллий ва бошқа тозалаш иншоотларида ҳосил бўладиган чўкма чиқиндилар. ДавомиДавоми Нефт чиқиндилари, нефт шламлари, енгил аланга берувчи суюқ совитувчи мойлар, лак, мой, саноат чиқиндилари. Полимер, пластмасса, сунъий толалар ва бошқа чиқиндилар. Вулканизация чиқиндилари. Ёғоч саноати чиқиндилари. ДавомиДавоми Қоғоз саноати чиқиндилари. Рангли, қрра металлар, пўлат чиқиндилари. Шлаклар, куллар, чанглар. Озиқ-овқат чиқиндилари. Енгил саноат чиқиндилари. Ойна ишлаб чиқариш корхоналари чиқиндилари. Қурилиш индустрия чиқиндилари. Саноат чикиндиларини кайта ишлаш: хозирги замон саноат корхоналари ишлаб чикариш техналогияси хар кандай шароитда жуда куп чикинди- ахлатларини хосил булишига сабаб, бу чикиндилар куп вактлар давомида инсон саломатлигига жуда хавфли, ташки мухитни хамма объектларини ифлослантирувчи омилларидан хисобланади. Саноат корхоналарини чикиндиларни 2га булинади. 1.Фойдаланиш мумкин булган саноат чикиндилари. 2. Фойдаланиш мумкин булмаган саноат чикиндилари.Чикиндиларни термик яъни иссиклик усуллари зарарсизлантириш махсус учокларда 1000-1200 С да куйдирилади, улар ёниши окибатида пайдо буладиган захарли газлар газ ушлагич иншоатларида ушлаб колинади. Гохо саноат корхона чикиндиларини хужалик ахлатлари билан хам бирга ёкиш мумкин. Каттик чикиндилар ураларга каватма-кават килиб жипслаб куйилади. Полигон ишлаётган вактида 3000 м масофа ва радиусда унинг атмосфера хавоси, ер остисувлари, усимликлар таркиби ва тупрок таркиби текширилиб турилади. Органик суюк чикиндилар: эмульсия, буёк колдиклар, клёнкалар,пластмаса ишлаб чикариш корхона чикиндилари 15 м чукур ураларга кумилади. 2-2,5 м калинликдаги лой билан бекитилади. Усимлик устириш учун тупрок тортилади, сунгра манзарали дарахтлар экилади. Ута захарли чикиндилар: таркибида симоб, маргумуш, сарик фосфор ва бошкалар бетонли ёки метал калийгенларда чукур ураларга кумилади, 2-2,5 м калинликда лой тулдирилади, кейин усимлик усиши учун тупрок тортилади.Ёниш хусусиятига эга булган корхона чикиндиларидан фойдаланиш ва уларни кайта ишлаш кийин булганда сувдан ажратиб олиб, горизантал цилиндрли ёкиш учогига юборилади, бундай чикиндилар форсункалар ёрдамида хаво юборилиб ёндирилади. ХУЛОСАХУЛОСА Демак бугунги маърузамиздан келиб чикиб куйидаги хулосага келишимиз мумкин, яъни ташки мухитни ифлослантирувчи маънба булмиш корхона чикиндиларни келиб чикиш холати зарарсизлантиришни узига хос хусусиятга эга уларни зарарсиз холга келтиришни тугри ташкил килиш катта ахамият касб этади. Фойдаланилган адабиётлар. 1. Уз.Рес давлат санитария назорат тугрисидаги конуни. Т. 1992 йил № 657- 12. 2. Коммунал гигиена Акулов К.И. тахрири остида. М 1986 йил 3. Коммунал гигиена Отабоев, Иснандаров Т.И. Т 1994 йил 4. Узбекистон Республикасининг Концтиутсияси. 5. СанПиН 0068-96 санитарный правила сбора, хранения, транспортировку. 6. СанПиН РУз № 0129-02. санитарные аибвения к системам канализация в особих природных и условях Рес Уз. 7. СанПиН РУз № 0128-02 гигиенические класификатор. 8. СанКМ №0127-02 саноат чикиндиларини руйхатдан утказиш, таснифлаш, туплаш ва зарарсизлантириш санитар коидалари. |