Главная страница

тв (2). Витринада уёш нурлари ва ёингарчиликларнинг тридантри таъсирига учрайдиган олатда


Скачать 35.5 Kb.
НазваниеВитринада уёш нурлари ва ёингарчиликларнинг тридантри таъсирига учрайдиган олатда
Дата26.05.2022
Размер35.5 Kb.
Формат файлаdoc
Имя файлатв (2).doc
ТипДокументы
#551008

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилаётган озиқ-оқат махсулотларини қадоқлаш талабларига жавоб бермаслиги, шунингдек белгиланган сақлаш қоидаларига жавоб бермаётганлиги истеъмолчиларнинг ўринли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шу боис, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Сирдарё вилояти худудий тузилмаси ҳамда вилоят Санитария ва эпедимиолагия осойишталик ва жамоат саломатлигини назорат қилиш бошқармаси ходимлари билан биргаликда вилоятдаги барча озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга сотиладиган маҳсулотлар лозим даражада сифатли бўлиши, яроқлилик муддати ўтган, ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган товарларни сотиш, товарни (иш, иш хизмат) ларни касса ёки товар чекини бермасдан сотиш, озиқ-овқат маҳсулотларини тўғридан-тўғри қуёш нури остида сақламаслик ҳамда бузилганлик белгилари бўлган нон ва нон-маҳсулотларини истеъмолчиларга сотмаслик юзасидан тадбиркорлик субъектлари ўртасида тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Чакана савдо қоидаларининг 40-бандига мувофиқ, озиқ-овқат товарларини витринада қуёш нурлари ва ёғингарчиликларнинг тўғридан-тўғри таъсирига учрайдиган ҳолатда, шунингдек товарларни ёнма-ён сақлаш тартиби бузилган ҳолда сақлашга ва жойлаштиришга йўл қўйилмаслиги, гўшт-сут, балиқ, қандолатчилик маҳсулотлари (бисквит тортлар, пирожноелар ва бошқалар), ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр масаллиқлар ва бошқа тез бузиладиган маҳсулотларни сотишга фақат совутиладиган пештахталар, витриналар бўлган тақдирда рухсат берилиши белгиланганлиги боис сақлаш қоидалари бўйича махсус пешлавҳалар тадбиркорлик субъектларига тарқатилди.

Шу ўринда истеъмолчилардан сотиб олаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатига ва сақлаш шароитларига эьтибор берган ҳолда ҳарид қилишларини ҳамда агарда шундай ҳолларга дуч келинма ёки истеъмолчилик хуқуқларингиз бузилган тақдирда Итеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигинг қисқа 1159 ёки бошқарманинг 67 226 37 00 ишонч телефонлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин эканлигини билдириб ўтилди.



написать администратору сайта