21.Мустакил иш услубий курсатма - копия. збекистон республикаси ишло Хжалик вазирлиги андижон ишло Хжалиги ва агротехнологиялар институти
Скачать 181 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР ИНСТИТУТИ
ГИДРОТЕХНИКА ВА МЕЛИОРАТИВ ИНШООТЛАР КАФЕДРАСИ “Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар” фанидан МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ БАЖАРИШ УЧУН Андижон – 2021 й. Услубий кўлланма асосан 5450200 “Сув хўжалиги ва мелиорация”, таълим йўналиши талабалари учун Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Кенгашининг2021 йил 28 августдаги 1- сонли қарори билан тасдиқлаган ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди. Тузувчилар:
Такризчи: “Гидротехника ва мелиоратив иншоотлар” кафедраси доценти , т.ф.н. А. Сабитов Услубий кўлланма институт Кенгаши йиғилишининг ____сонли баёни билан тасдиқланган. «_____» __________2021___ йил. КИРИШ Ўқитиш жарёнида таълим бериш сифатини кўтариш ишларидан бири фанларни ўзлаштириш учун мустақил таълимни ташкил қилиш ва уни сифатли ўтказишдан иборатдир. Бунинг сабаби хозирги кунда талабанинг мустақил таълимига ва уни ижодий ишлашига, (фаолиятига), ўқув жараёнининг асосий бир таркибий қисми деб қаралади. Охирги такомиллаштирилган ва тасдиқланган ўқув режаларида ўқитишнинг мустақил таълим қисмига катта аҳамият берилаётганлигини инобатга олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу методик қўлланма «Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» фанидан мустақил ишларини бажариш бўйича ўзбек тилида тайёрланган биринчи қўлланма бўлиб, асосан 5450200 “Сув хўжалиги ва мелиорация”, бакалавр таълим йўналишлари талабалари “Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар” фани бўйича мустақил ишларни бажаришда фойдаланиши мумкин 1. Мустақил ишларнинг асосий мақсади ва вазифалари. Мустақил ишларнинг асосий мақсади юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича таълим олаётган талабаларнинг фанни ўрганишда олинган билимни қўшимча мустақил ишларга киритилган мавзулар билан мустаҳкамлаш. Бунга эришиш учун талаба ўқитувчи берган мавзуни тавсия этилган адабиётдан мустақил ўрганади ва реферат тайёрлайди. Бунинг натижасида талабада адабиёт билан ишлаш малакаси ошади ва мустақил фикрлаш кўникмаси ҳосил бўлади. Мақсаддан келиб чиққан ҳолда унинг вазифаси қуйидагилардан иборат: - фан дастури бўйича тўлиқ тасаввурга эга бўлиш; -янги ва дарсларда олинмаган, берилмаган билимларни ва кўникмаларни мустақил ўрганиш ва ўзлаштириш; -илмий-услубий, интернет маълумотларини излаб топиш ва ишлатиш, тахлиллаш методикасини ўзлаштириш; -илмий адабиёт ва интернетдан олинган маълумотлар билан ишлаш, уларни излаб топиш; -олинган маълумотлардан самарали фойдаланиш; -тўпланган маълумотларга асосланиб рационал ечимларни белгилаш; -ишлаб чиқилган ечим ва лойиҳаларни асослаш ва ҳимоя қилиш ва бошқалар киради. 2. Асосий қисм Мустақил ишни ташкил этиш шакли ва мазмуни Мустақил иш ҳар бир талаба томонидан реферат шаклида мустақил равишда тайёрланади. Адабиётлардан фойдаланишда нафақат намунавий ва ишчи дастурларда кўрсатиладиган адабиётлардан, балки талаба ташқи қўшимча адабиётлардан ҳам фойдаланилади. Мустақил иш мавзу, таълим режаси, асосий матн ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.Мустақил иш тайёр бўлганидан сўнг, уни маълум бир тартибга келтирилади ва ўқитувчи билан савол-жавоб қилинади ва таълим мазмунини ойдинлаштирувчи саволларига жавоб берилганидан сўнг рейтинг низомига асосан баллар билан баҳоланади. Мустақил ишлар аввало илмий-услубий адабиётларни танлаш ва тўплашдан бошланади.Танлаш, тўплаш ва тахлил учун талаба мавзу бўйича маъруза эшитганидан сўнг, маълумотлар эса интернет ва бошқа илмий-услубий адабиётлардан олинганидан сўнг бошланади. Тахлил асосида олинган маълумотлар реферат кўринишига келтирилади ва баҳолаш мезонлари эса ўқитувчи томонидан ишлаб чиқилади. Хусусан “Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар” фанидан талаба мустақил ишини баҳолаш икки қисмдан иборат бўлади. 1-қисмда мавзу бўйича тайёрланган рефератнинг тўғри тузилганлиги (режа,кириш, асосий қисмлари, хулоса , фойданилган манбалар) ва ёритилганлиги бўйича баҳоланади: - рефератда мавзу тўлиқ очилган, тўғри хулоса чиқарилган ва ижодий фикрлари бўлса,қўшимча адабиёт ва интернет маълумотларидан фойданилган бўлса – аъло -мавзу моҳияти очилган, фақат хулосаси бор, қўшимча адабиёт ва интернет маълумотларидан фойданилган бўлса – яхши -мавзу моҳияти ёритилган, фақат хулосаси бор, қўшимча адабиёт маълумотларидан фойданилган бўлса – қониқарли 2-қисмда реферат мавзуси бўйича ўқитувчи томонидан берилган саволларга жавобларига кўра баҳоланади: -талаба жавобларида хулоса ва карор кабул килиш; ижодий фикрлай олиш;мустакил мушохада юрита олиш; олган билимларини амалда кўллай олиш;мохиятини тушуниш; билиш, айтиб утиш;тасаввурга эга булиш хусусиятларига эга бўлса – аъло; - талаба жавобларида мустакил мушохада юрита олиш; олган билимларини амалда куллай олиш; мохиятини тушуниш; билиш, айтиб утиш; тасаввурга эга булиш хусусиятларига эга бўлса – яхши; - талаба жавобларида мохиятини тушуниш; билиш, айтиб ўтиш; тасаввурга эга булиш хусусиятларига эга бўлса – қониқарли Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари : 1 Магматик тоғ жинслари-бирламчи, отқинди, иккиламчи ва чўкинди тоғ жинслари. Метаморфик тоғ жинслари, уларнинг турлари, қазиб олиш ва ишлов бериш. Махаллий табиий тош материаллар 2 Деворбоп сопол материаллар: лойдан қуйилган оддий ғишт, ғовак, ичи ковак ғиштлар ва ичи ковак сопол тошлар. Сопол қувурлар (канализация ва дренаж). Ички ва ташқи деворларни қоплаш учун ишлатиладиган сопол материаллар. Ўзбекистон сопол материаллари: қоплама сопол плиткалар, деворбоп сопол ғиштлар, черепицалар. Шиша ва шиша буюмлар. Шиша ишлаб чиқариш. 3 Тахта ойна турлари, деразабоп ойна, меъморчилик-безатиш ойналари, пулат сим тур билан арматураланган ойна, рангли ойналар. 4 Гидравлик боғловчи моддалар. Гидравлик оҳак хоссалари, ишлатилиши. Ангидрит цемент, пардозбоп гипс, магнезиал боғловчилар 5 Портландцементнинг турлари: гидрофоб, сульфатга чидамли, тез қотувчан, пластиклаштирилган, оқ ва рангли. Боғловчи моддаларни ташиш ва сақлаш 6 Минерал боғловчи моддалардан тайёрланган сунъий тош материаллар ва буюмлар. Силикат материаллар ва буюмлар, гипс ва гипсбетон материаллар ва буюмлар. Асбоцемент буюмлар. Магнезиал боғловчилар асосида тайёрланадиган буюмлар. 7 Оғир бетон учун ишлатиладиган материаллар. Цемент, қум, шағал, чақилган тош, уларнинг хоссалари ва уларга қўйилган техник талаблар. Бетон учун сув. Бетон қоришмасига қўшиладиган махсус қўшилмалар. 8 Бетон қоришма тайёрлаш, ташиш, жойлаш ва зичлаш. Бетоннинг қотиш жараёнига харорат ва намликнинг таъсири. Бетонни парваришлаш. Иссиқ ва совуқ шароитларда бетон ишлари. Бетон ва бетон ишлари сифатини назорат килиш. 9 Енгил бетонлар ва уларнинг турлари, хоссалари, ишлатилиши. Кўп ковакли бетонлар: газ-бетон, кўпик-бетон, органик тулдиргичли енгил бетон. Уларнинг хоссалари ва ишлатилиши. 10 Қишлоқ ва сув хўжалиги қурилишида ишлатиладиган темир-бетон буюмлар, конструкциялар, уларнинг асосий хоссалари. Бинонинг хажмий элементлари. Арматура каркасларини тайёрлаш. Темир-бетон конструкцияларининг сифатини текшириш 11 Боғловчи моддаларни тежаш мақсадида қоришма таркибини танлаш принципи. Қоришма турлари ва уларнинг қурилишда ишлатилиши 3 12 Грунтларнинг келиб чикиши, минерал таркиби. Инженерлик грунтшунослиги фаннининг ривожланиш йўли ва бу йўлда ўзбек олимларининг қўшган хиссалари. 13 Замин ва пойдеворларни лойихалашда қўлланиладиган меъерий хужжатларни аниқлаш ва улардан фойдаланишни ўрганиш. 14 Гилсимон грунтларнинг электрон қатламида ион реакцияси ва ундан грунтларнинг хусусиятини яхшилашда фойдаланиш 3 15 Сувларни грунтларнинг физик-механик хоссаларига таьсири. Гилсимон грунтларнинг қуйқаланиши (оқувчанлик) шартлари ва ундан ҳимоялаш усуллари 16. Грунтларнинг хисобий таснифлари ва консистенция курсаткичларини аниқлаш усулларини тахлил қилиш. 17. Грунтларни ташқи юк таъсиридан зичланиши. Компрессион эгри чизиқлар ва уларнинг тенгламалари. Кўп фазали грунтларнинг зичланиши (сиқилиши). 18 Пойдевор орқали заминга таъсир қилувчи босимнинг минимал ва максимал қийматларини хисолаб топиш усулларини ўрганиш. 19 Турли геологик ва гидрогеологик шароитларда грунтларнинг хусусий оғирлигидан хосил бўладиган кучланишларнинг тақсимланиши. 20 Турли хилдаги грунтлардан ташкил топган заминлардаги табиий босимнинг тақсимланиш эпюраларини қуриш, актив (сиқилувчи) қатлам қалинлигини аниқлаш усуллари. 21 Грунтларда тўғри тўрт бурчак шаклидаги юза орқали узатилаётган тенг тақсимланган юк таъсирида хосил бўладиган зўриқишларни аниқлаш. Тўғри тўртбурчакли пойдевор юзасининг оғирлик марказидан ўтувчи вертикал ўқда кучланишларни тақсимланишини ўрганиш. 22 Грунтларнинг деформация модули ва уни эластик модулидан фарқлари. 23 Остки катламда туб жинсли сикилмайдиган грунтлар мавжуд булган хал учун чукиш микдорини хисоблаш 24 Пойдеворнинг бир хил бўлмаган чўкишларини иншоотга таьсирини камайтириш учун кўриладиган конструктив чоралар. 3 25 Устун қозиқларни ростверкнинг остки юзаси бўйича жойлаштириш. Қумоқ ва гилсимон грунтларга қозиқлар ўрнатишда юз бериши мумкин бўлган ходисалар 26 Лёсс грунтлар ва уларнинг хоссалари. Асосий белгилари, хосил бўлиши, донадорлик таркиби, структураси ва ўта чукувчанлик хусусиятлари 3 27 Чуқур жойлашма пойдеворларни ҳисоблашни ўзига хос хусусиятлари. Қувурларнинг ботишини ҳисоблаш. Қувур ичидаги грунтларни қазиш ва чиқазиб ташлаш усуллари 28 Ўта чўкувчанликка қарши асосий чора - тадбирлар. Машиналар тагига ўрнатилувчи пойдеворлар, уларнинг таснифи ва уларни лойихалашга қўйиладиган асосий талаблар 29 Грунтларда фильтрация, суффозия ва миграция ходисалари хақида умумий маълумотлар. 30 Фуқаро, гидротехника ва ирригация иншоотлари заминларида рўй бериши мумкин бўлган ўта чукувчанликни ҳисоблаш. Замин грунтидаги қўшимча босим ва бошланғич ўта чўкувчанлик босими эпюраларини ўзаро жойлашуви 3. Мустақил ишни бажариш учун талабага бериладиган тавсиялар Мустақил иш фан бўйича тузилган намунавий ва ишчи дастурларда келтирилган, тавсия қилинган илмий, ўқув ва услубий адабиётлардан хамда мавзуни талаба тахлили асосида танлаган адабиётлардан фойдаланиб амалга оширилади. Мустақил иш ўқув жараёнининг асосий таркибий қисми бўлганлиги учун, у билан жиддий шуғулланилади ва умумий тартибда рейтинг тизими талаблари асосида баҳоланади. Мустақил иш қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда бажарилади: биринчидан ўқув режасида кўрсатилган маъруза ва амалиёт дарслари ҳажми талабага фанни чуқур ва тўлиқ, ўрганиш имконини бермайди; иккинчидан фанни ўрганиш учун ажратилган соатлар натижаларидан фойдаланиб амалий кўникмаларни тўлиқ шакллантириб бўлмайди; учинчидан ўқув режаси бўйича ишлаш, талабада илмий ва услубий адабиётлар билан ишлаш кўникмаларини етарли даражада ривожлантирмайди ва шулар сабабли талаба фан бўйича кенг қамровли фикрлашни етарли даражада ривожлантира олмайди. Шу каби етишмовчиликлар ўрнини тўлдириш учун албатта мустақил иш ўтказилади. Намуна Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фани ҳақида умумий маълумотлар Режа: 1. Кириш 1.1. Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фанининг мақсади, вазифалари ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги. 1.2. Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар тушунчалари. Пойдеворсозлик соҳаси ривожланишининг қисқача тарихи. 1.3. Хулоса КИРИШ Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб, жахон андозасига мос келадиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш масаласи давлатимиз олдида турган энг долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Шу боис хам таълим тизимида кейинги йилларда «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» асосида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг учиничи босқичида бажарилиши лозим бўлган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, таълим тизимида ўқув жараёнини илғор педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, таълим бериш ва таълим олиш самарадорлигини ошириш бўйича устувор йўналишда аниқ ишлар олиб борилмоқда. Булар жумласига замонавий талаблар асосида яратилаётган ўқув режалари, фан дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини киритиш мумкин. Ушбу ўқув дастури гидротехника ва ирригация тизимидаги бино ва иншоотлар қурилишида заминлардаги грунтларнинг турлари, физик, механик ва сув хоссалари, уларнинг ташқи юклар таъсиридаги кучланиш- деформация холатлари ҳамда турли хилдаги пойдеворларни лойихалаш, қуриш ва уларнинг техник холатини тахлил этишга оид материалларни, шу билан бирга ҳар қандай қурилиш объектининг асоси бўлган қурилиш материалларининг турлари, уларнинг сифатини бахолаш ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни қамрайди. Ҳар қандай инженерлик иншооти мустаҳкам ва устивор бўлиши, шунингдек деформациялар бўйича унга қўйиладиган талабларга жавоб бериши лозим. Турли замин шароитларида бундай талабларни таъминлаш қоидаларини ўрганиш билан «Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» фани шуғулланади. Талабаларни грунтшунослик ва пойдеворсозлик соҳасидаги инженерлик вазифаларини ечишнинг замонавий қоидалари билан яқиндан таништириш, уларда фан бўйича етарли даражадаги билим ва кўникмаларни шакллантириш «Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» фанини ўрганишнинг асосий мақсади ҳисобланади. 1.Грунтлар ҳақида асосий маълумотлар, грунтларнинг физик, физик-кимёвий, грунтларнинг сув хоссалари, грунтларнинг механик хоссалари ҳамда уларнинг кўрсаткичларини аниқлаш усуллари билан танишиш. 2.Замин грунтида ҳосил бўладиган кучланишлар ва уларни аниқлаш усулларини ўрганиш, заминдаги кучланиш-деформация ҳолати босқичлари бўйича маълумотларга эга бўлиш. 3. Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар ларни чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблашнинг асосий қоидалари, пойдеворларнинг турлари, уларнинг қўлланилиш соҳалари ҳамда замин ва пойдеворларни лойиҳалаш тартиблари билан яқиндан танишиш. 4.Замин грунтларини сунъий кучайтириш усуллари ва махсус шароитларда пойдеворларни барпо этиш қоидалари ҳақида пухта билимларга эга бўлиш. «Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» фани шартли равишда икки қисмга бўлиб ўрганилади. Фаннинг «Қурилиш материаллари» деб аталадиган биринчи қисмида Сув хўжалигида қўлланиладиган қурилиш материалларининг турлари, физик, механик хоссалари, ишлаб чиқариш технологияси, уларни танлаш усуллари ва б.лар кўриб чиқилади. «Грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» деб аталадиган иккинчи қисмида эса грунтларнинг турлари, таркиби, хоссалари, кучланиш-деформация ҳолатлари ва устиворлик шартлари,турли хил грунт шароитларида барпо этиладиган пойдеворларни лойиҳалаш масалалари кўриб чиқилади. Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларининг замин ва пойдеворлари фаннинг асосий қоидалари ва талаблари бўйича лойиҳаланади. Фаннинг ривожланиши жараёнида, шунингдек қурилиш ишлаб чиқариши амалиётининг ҳам муҳим ўрни бор, чунки фаннинг кўплаб қоидалари амалиёт натижалари асосида такомиллаштирилиб борилади. «Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» курсини мукаммал ўзлаштиришлари учун, талабалар қуйидаги фанлар бўйича талаблар даражасидаги билим ва кўникмаларга эга бўлишлари керак: 1.Физика (механика бўлими); 2.Умумий кимё (дисперс тизимлар ва коллоидлар бўлимлари); 3.Назарий механика 4.Инженерлик геологияси 5.Материаллар қаршилиги 1.2. Замин ва пойдевор тушунчалари. Пойдеворсозлик соҳаси ривожланишининг қисқача тарихи Иншоот учун замин, муҳит ёки қурилиш материали сифатида ишлатиладиган ҳар қандай тоғ жинси ГРУНТ дейилади. Маълумки, тоғ жинслари физикавий (ҳарорат, шамол, сув ва бошқалар), кимёвий ва қисман биологик таъсирлар натижасида ўз тузилишини ўзгартириб (емирилиб) боради, бу эса хилма-хил грунтларнинг ҳосил бўлишига олиб келган. Иншоотдан узатиладиган босимни ўзига қабул қиладиган грунт қатлами - ЗАМИН дейилади. Бунда табиий ва сунъий заминлар бир-биридан фарқланади. Агар пойдевор таъсир зонасидаги грунтдан унинг табиий тузилишини ўзгартирмасдан фойдаланилса, у табиий замин бўлади. Сунъий заминда эса грунт турли усуллар билан зичланади ёки қотирилади. Иншоотни заминнинг ишончли қатлами билан боғловчи унинг ер ости ёки сув остида жойлашадиган қисмига ПОЙДЕВОР дейилади. Пойдевор иншоотдан тушаётган юкни ўзига қабул қилувчи ва уни заминга узатувчи ҳамда заминнинг устиворлигини таъминловчи конструкциядир. Замин ва пойдеворларни лойиҳалаш ва барпо этиш билан инсоният жуда қадим замонлардан бери шуғулланиб келади. Эрамиздан бир неча минг йиллар илгари ҳам Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон, Арабистон, Марказий Осиё ва Европанинг тараққий этган мамлакатларида заминга кўп юк узатувчи муҳташам бино ва иншоотлар барпо этилган. Мисол тариқасида Нил дарёси соҳилида бундан 4,5 минг йил аввал қурилган, заминга 120 Н/см2 босим узатувчи Хеопс пирамидасини келтириш мумкин. Замин ва пойдевор турларини танлаш ҳамда уларни қуриш ҳақидаги маълумотлар эрамиздан бир аср илгари яшаб ўтган римлик меъмор Витрувийнинг «Архитектура ҳақида ўнта китоб» асарида ҳам ёзиб қолдирилган. Агар тарихга назар ташласак, Ўзбекистон ҳудудида яшаган халқлар ҳам қадимдан ишончли пойдеворларни қуриш бўйича катта тажриба ва билимларга эга бўлганлигига гувох бўламиз. Бобоколонимиз Абу Райхон Беруний ўзининг геология ва қурилишга оид асарларида замин тайёрлаш ишларига жиддий эътибор билан ёндошиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Аждодларимизнинг пойдеворсозлик бўйича билим ва тажрибалари даражасини Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва улардан кейинги даврларда қурилган иншоотлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Замин ва пойдеворларнинг биргаликда ишлашини таъминлаш айниқса йирик гидротехника иншоотлари учун жуда муҳимдир, чунки сувга тўйинган ёки сув таъсирида бўлган грунтларнинг хоссалари, қуруқ ҳолдаги грунтларникидан кескин фарқ қилади. Аждодларимизнинг гидротехника иншоотларини қуриш соҳасида ҳам катта тажрибага эга бўлганлигини Х-асрда Фориш тумани ҳудудида қурилган Хон туғони ёки ХVI-асрда барпо этилган Абдуллахон туғонларининг конструкциялари тасдиқлай олади. Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фанининг замонавий асосларини яратишда К.Терцаги, Н.М.Герсеванов, Н.А.Цитович, М.И.Горбунов-Посадов, Д.Е.Польшин, Б.И.Долматов, Н.Н.Маслов, А.И.Симвулиди, С.С.Вялов ва бошқаларнинг катта ҳиссалари бор. Ўзбекистон олимларидан Г.О.Мавлонов, Х.З.Расулов, Т.Ширинқулов, Е.С.Песиков, И.О.Одилов ва бошқалар фаннинг асосий қоидаларини Марказий Осиё минтақалари шароитларига мувофиқлаштириш ва янада ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот ишларини бажарганлар. Рефератни тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1.ҚМҚ 2.02.01-98. Бино ва иншоотлар заминлари. – Тошкент, 1999. 2.ҚМҚ 2.01.07-97. Юклар ва таъсирлар. – Тошкент, 1998. 3.Фролов Н.Н. Проектирование оснований и фундаментов гидромелиоративных сооружений. М.: Колос, 1985. 4.Силкин А.М., Фролов Н.Н. Основания и фундаменты. М.: Колос, 1987. 5.Цитович Н.А. Механика грунтов. М.: Стройиздат, 1983. 6.Расулов Х.З. Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар. Т.: Ўқитувчи, 1993. 7.Ашрабов А.А., Зайцев Ю.В. Қурилиш конструкциялари. Т.: Ўқитувчи, 1988. 8.Далматов Б.И. Механика грунтов, основания и фундаменты. М.: Стройиздат, 1986. 9.Песиков Е.С. Проектирование фундаментов гидротехничес-ких сооружений. Т.: ТИИИМСХ, 1989. 10.Гидротехнические сооружения. - http: //WWW. Vozrojderie. ru/gidroteh. htm. 11.Гидротехнические сооружения. – Строительство.-http: //vesi. ru/Map/ц/ц. 20Я ННПС. htm. Талабага “Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фани ҳақида умумий маълумотлар” мавзуси бўйича бериладиган назорат саволлари: 1.Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фанининг асосий мақсади нималардан иборат? 2. Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фанининг асосий вазифалари нималардан иборат? 3. Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фанининг бошқа қайси фанлар билан ўзаро боғлиқлигини айтиб беринг. 4.Замин ва пойдевор тушунчаларининг таърифларини айтиб беринг. 5.Замин ва пойдеворлар фанининг сув хўжалиги қурилишидаги ўрни ва вазифалари. 6.Нима учун пойдевор ер сатҳидан бироз қуйироқда жойлаштирилиши лозим? 7.Пойдеворсозлик соҳаси ривожланишининг қисқача тарихи. 8.Замин ва пойдевор ва грунт тушунчаларининг таърифи. Тавсия этилган адабиётлар рўйхати Асосий адабиётлар 1M.Clara Goncalves,Fernanda Margarido, Materials for construction and civil engineering. Springer International Publishing, Swtizerland 2015, pages 870-874 (“Natural aggregates” by J.Neves, pages 870-874) 2.A.Hamidov “Qurilish materiallari va buyumlari”, Toshkent, Fan va texnologiya,2014. 3. Қосимов Э., Қурилиш ашёлари. Олий ўқув юртларининг талабалри учун. Дарслик Т. “Мехнат” 2004.,512 бет 4.Самитов Н.А.Самитов М.С “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Тошкент “Мехнат” 2004й 310. 5.Қосимов Э., Қурилиш ашёлари Т. “Мехнат” 2004, 511 бет. 6. Rasulov H.Z., Gruntlar mexanikasi, zamin va poydevorlar. T.,”Tafakkur”, 2010, 271 bet. 7.N.D.Kayumov, A.A.Adilov, N.M.Kayumova “Gruntshunoslik”. Cho’lpon.Toshkent - 2012y140 b. 8. Комар А.Т. Строительные материалы и изделия. – М., Высщая школа, 1988. 9. Силкин А.М.,Фролов Н.Н. Основания и фундаменты. М. Агропром, 1987., 285с. Қўшимча адабиётлар 10. Мирзиёев Ш.М. “Фанлар академияси фаолият, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чорағтадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. Маърифат газетаси 2017 йил 18 феврал, № 14 (8975). 11 Мирзиёев Ш.М. “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Халқ сўзи газетаси 2017 йил 21 апрел, № 79 (6773). 12. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз.Тошкент Ўзбекистон. 2016.56 б. 13. Мирзиёев Ш.М. Танқидий тахлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – хар бир рахбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Тошкент, Ўзбекистон 2017. 104 б Интернет сайтлари 23.http// www.ibeton.ru/: 24.http://www. allbeton.ru/: 25.http:// www.gosstroy.gov.ru/: 26.http:// www.material.ru/: 27.http:// www. specural.com/: 28.http:// www study .uz/: 29 www.Ziyo.net Илова- 1 Талабалар учун «Қурилиш материаллари, грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» фанидан мустакил таълим учун мавзулар вариантлари
МУНДАРИЖА
|