Главная страница

збекистон республикаси олий ва рта махсус талим вазирлиги мирзо улубек номидаги збекистон миллий университети


Скачать 1.4 Mb.
Названиезбекистон республикаси олий ва рта махсус талим вазирлиги мирзо улубек номидаги збекистон миллий университети
Анкорsulfatlar
Дата28.04.2022
Размер1.4 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаsulfatlar.docx
ТипДокументы
#502087


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ



______________________________________ Факултети

_________________________________________ Йўналиши

________________________________________ Фанидан

Мустақил иш

Мавзу : _________________________________________________________________

Бажарди: _______________________________

Текширди:______________________________

Тошкент-2022

Режа :

1.Кириш

2.Асосий қисм

2.1 Сульфатлар синфи минераллар тўғрисида маълумот

2.1.1 Сувсиз сульфатлар

2.1.2 Сувли сульфатлар

3.Хулоса

4.Фойдаланилган адабиётлар

Кириш

Минералогия (лотинча: минера «руда» + қадимги юнонча: λόγος «таълим, фан»[1]) — минераллар ҳақидаги фан бўлиб, минераллар, уларнинг таркиби, хоссалари, физик тузилиши (структураси)нинг морфологияси ва қонуниятлари, шунингдек, табиатда ҳосил бўлиш жараёнлари ва ўзгариш шароитларини ҳамда сунъий йўл билан (синтез) олиш ва амалда фойдаланиш йўлларини ўрганади. Минералогиянинг асосий вазифаси — фойдали қазилма конларини қидириш ва баҳолаш, хом ашёни амалиётда қўллаш учун бойитишнинг илмий асосларини яратишдан иборат. Минералогиядан 19-асрда кристаллография ва петрография, 20-аср бошларида фойдали қазилмалар ҳақида таълимот, геокимё, сўнгра кристаллокимё ажралиб чиқпи. Минералогияҳозирги замон физикаси, кимёси қонуниятларидан кенг фойдаланади.Ер пўстини ташкил қилган тоғ жинслари минераллардан тузилган.

Минералогия фанига маълум бўлган минераллар 4000 дан ошиб кетган. Уларни илмий тадқиқот институтларида текшириш, ҳосил бўлган шароитини аниқлаш, фойдали қазилмаларни қидиришда муҳим аҳамиятга ега. СҲунинг учун ҳамма минералларни тартибга солиш, яъни классификациялаш керак.

Бу синфга сулфат кислотаси Ҳ2СО4 тузлари киради. Сулфатлар синфи минераллари натрий, калий, магний, барий елементлари билан сулфатларнинг бирикишидан ҳосил бўлади ва ер пўстининг 0,61 % ини ташкил етади.

Ер пўстида енг кўп учрайдиган сувсиз ва сувли сулфатлар минералига:

Сувли сулфатлар:

Селестин – Ср(СО3) Мирабилит – На2СО4 . 10Ҳ2О

Барит – Ба (СО4) Aлунит – КAл3(СО4) . (ОҲ6)

Aнглезит – Пб(СО4) Гипс - CаСО4 . 2Ҳ2О

Aнгидрид – Cа(СО4) киради.

Асосий қисм

2.1 Сульфатлар синфи минераллар тўғрисида маълумот

Барит группаси. Бу синфга Sr, Ba ва Pb ларнинг табиатда сувли бўлиб учрамайдиган сульфатлари киради. Кальцийнинг сувсиз сульфати (ангидрид) кўрсатилган сульфатлар каби ромбик сингонияда кристалланса ҳам, улардан кристалл структураси ва кристалларининг шакли билан кескин фарқ қилади. Бу Ca2+ ионининг кичик радиусга эга эканлиги билан боғлиқдир. Ангидритнинг табиатда пайдо бўлиши шароитлари кальцийнинг сувли сульфати (гипс) билан жуда яқиндан боғлиқ бўлганлиги учун биз уни айрим равишда гипс билан бирга таърифлаб ўтамиз.



Сувсиз сульфатлар

Барит – BaSO4. BaO 65,7%, SO3 34,43%. Изоморф аралашмалар шаклида Sr ва Ca бор. Таркибида стронций кўп бўлган хили баритоцелестин дейилади. Pb ва Ra га бой (хокутолит) хили камдан-кам учрайди. Бошқа аралашмалардан, баъзан Fe2O3, гил моддалар органик ва бошқа моддалар борлиги аниқланади.

Сингонияси ромбик.

Агрегатлари кўпроқ донадор, камдан-кам зич, яширин кристалланган, тупроқсимон бўлади.

Ранги. Сувдек шаффоф рангсиз кристаллари учрайди. Лекин, барит кўп холларда аралашган бошқа моддалар билан оқ ёки кул ранг (микроскопик газ ва суюқлик томчилари билан), қизил (темир оксиди билан), сариқ ёки қўнғир (темир гидрооксидлари билан бўлса керак), қорамтир ва қора (битум моддалар билан), баъзан оч ҳаво ранг, оч яшил ва бошқа тусларга киради .

Ялтираши шишадек,

Қаттиқлиги 3-3,5. Мўрт. Уланиш текислиги мукаммал. Солиштирма оғирлиги 4,3-4,5. HCl да ҳаттоки қиздирганда ҳам эримаслиги.

Пайдо бўлиши. Барит табиатда ҳар хил йўллар билан, лекин фақат кислороднинг параллел босими ортиқ бўлган ва анча паст ҳароратли шароитларда пайдо бўлади. У гидротермал конларнинг деярли ҳаммасида учрайди. У йўлдош минерал сифатида жуда кўп сульфид, марганец (магнетит, браунит билан), темир (сидерит, гематит билан) ва бошқа руда конларида топилади. Олтин-баритли томирлар ҳам бор. Деярли тоза баритдан иборат томирлар, барит-кальцитли, бир оз кварц ва баъзан сульфидлар (галенит, сфалерит, халькопирит, баъзан киновар ва бошқалар) аралашган барит-флюоритли томирлар ҳам учрайди.

Амалий аҳамияти.
1. Майда қилиб янчилган кукунини “гил эритма” таркибига қўшиб нефт конларини пармалашда газ отилиб чиқишига қарши ва сочилувчан жинслар орасидан ўтказилган скважина деворларини мустаҳкамлаш мақсадида цементлаш учун ишлатилади. 2. Кимё саноатида ҳар хил препаратлар ҳам тузлар тайёрланадиган хом ашё бўлиб, бу препарат ва тузлардан пиротехникада, кўнчилик ишларида (тери жунларини тозалаш учун), қанд-шакар ишлаб чиқаришда, фото қоғозлари тайёрлашда, керамикада эмаллар ишлаб чиқариш учун, юқори нур синдириш коэффициентига эга бўлган алоҳида шиша (ойна) навлари тайёрлашда, медицинада ва бошқа мақсадларда қўлланилади.3. Резина ва қоғоз саноатида қўшимча ва оғирлаштирувчи сифатида ишлатилади.4. Лак-бўёқ саноатида юқори сифатли белила (ZnO ва ZnS билан аралаштириб тайёрланилади), рангли бўёқлар ва бошқалар ишлаб чиқаришда қўлланилади.5. Хизматчилари рентген нурларининг таъсирида сақлаш мақсадидат рентген лабораториялари деворлари шувоғининг асосий таркибий қисми сифатида ишлатилади.6. Барий метали баъзи радиолампаларни тайёрлашда ишлатилади.



Целестин – SrSO4. Лотинча “целестис” – ҳаво каби демакдир. Анча кам топилишига қарамасдан, стронций минералларининг асосийсидир. SrO 56,4%, SO3 43,6%. Баъзан Ca билан Ba (кўпинча анча миқдорда) бўлади.

Сингонияси ромбик,

Қаттиқлиги 3-3,5. Мўрт. Уланиш текислиги {001} бўйича мукаммал, {210} бўйича ўртача ва {010} бўйича мукаммал эмас.

Солиштирма оғирлиги 3,9-4,0. Целестиннинг ранги ҳаво ранг-оқ ёки ҳаво ранг-кул ранг, камдан-кам қизғиш ёки сарғиш тусга эга. Баъзан рангсиз, сувдек шаффоф кристаллари ҳам учрайди. Ялтираши шиша каби.

Пайдо бўлиши ва конлари. Бирмунча йирик целестин массалари тугунча (желваклар), уялар, баъзан яхлит уюмлар шаклида чўкинди (доломитлар, оҳактошлар, гипсли гиллар, мергеллар ва бошқа) жинслар қатламларида учрайди. Целестин перм даври чўкинди гипс қатламларида кенг тарқалган.

Амалий аҳамияти. Целестин пиротехникада (очиқ қизил аланга олиш учун) ва кимё саноатида: қанд-шакар ишлаб чиқаришда (стронций оксиди сифатида қандни бўр массасидан тозалашда), шиша ва керамика (кулолчилик) саноатида, (олмосдек ялтирайдиган шиша ва алоҳида сирланган ғиштлар тайёрлашда) ва бошқа саноатларда ишлатиладиган стронций тузлари олинадиган асосий манбадир. Кейинги вақтларда стронций металл сифатида маҳсус қотишмалард тайёрлашда ишлатила бошлади, масалан, чидамлиги ва бир жинслилигини ошириш мақсадида мисга қўшилади бунда миснинг электр ўтказувчанлик хусусияти пасаймайди.

Англезит – PbSO4. Биринчи марта Англези оролида (Уэлс) топилган бўлиб, номи шундан келиб чиққан.

Кимёвий таркиби. PbO 73,6% (Pb 68,3%). SO3 26,4%. Одатда ёт аралашмалар бўлмайди. BaO га бой (8,45%), бўлган хили ҳам маълум.

Сингонияси ромбик. Ранги. Рангсиз, кўпинча сувдек шаффоф. Баъзан кул ранг, сарғиш ёки қўнғир рангларга (темир гидрооксидлари билан) бўялган бўлади. Гоҳо учрайдиган қора ранглари таркибида парчаланиб бўлмаган майда микроскопик галенит борлиги билан боғлиқдир.

Ялтираши олмосдек.

Қаттиқлиги 2,5-3. Жуда ҳам мўрт. Уланиш текислиги {001} бўйича ўртача, {210} ва {010} бўйича мукаммал эмас.

Солиштирма оғирлиги 6,1-6,4.

Пайдо бўлиши ва конлари. Галенит ва қўрғошин бошқа сульфид бирикмаларининг қийин эрувчан оксидланиш маҳсулоти сифатида, асосан, қўрғошин-рух сульфид конларининг оксидланиш зонасида, кўпинча, анча кўп тарқалган минерал-церуссит PbCO3 билан бир ассоциацияда пайдо бўлади. Fe, Zn ва Pb сульфидлари билан бир қаторда топилади. Амалий аҳамияти. Англезит қўрғошин конларининг оксидланиш зоналаридан ковлаб олинадиган бошқа кислородли бирикмалар билан бирга қўшиб эритилади.

Ангидрит – CaSO4. Минералнинг номи (“сувсиз”) гипсдан фарқини, яъни таркибида суви йўқлигини кўрсатади.

Кимёвий таркиби. CaO 41,2%, SO3 58,8%. Кўпинча стронций аралашган бўлади.

Сингонияси ромбик.

Ангидритнинг ранги оқ, кўпинча ҳаво ранг, кул рангроқ, баъзан қизғиш тусларда бўлади. Рангсиз шаффоф кристаллари ҳам учрайди.

Ялтираши шишадек

Қаттиқлиги 3-3,5. Уланиш текислиги {010} бўйича мукаммал {100} ва {001} бўйича ўртача.

Солиштирма оғирлиги 2,8-3,0.

Бошқа хусусиятлари. Атмосфера босимида сув иштирокида секин-секин гипсга айланиб, ҳажми жуда кўп (30% гача) кенгаяди. Ташқи босим ортиши билан гипсга айланиш секинлашади.

Пайдо бўлиши ва конлари. Ангидрит жуда катта уюмлар ҳолида чўкинди тоғ жинс қатламларида топилади. Ангидрит кимёвий чўкинди маҳсулот сифатида (қўлтиқларда ва қурий бошлаган денгизларда) деярли, доимо гипс билан бирга учрайди. Ангидрид қатламлари ер юзига чиқиб қолганда осонликча гипсга айланади. Ангидрит туз конларида айрим кристаллар ҳолида ҳам, қатлам ва қатламчалар, баъзан галит, сильвин, карналлит ва бошқалар билан қават-қават жойлашган нафис (қоғоздек юпқа) қатламчалар ҳолида ҳам жуда кўп топилади.

Амалий аҳамияти. Ангидрид ҳам, гипс каби, асосан ёпишқоқ моддалар (цементлар) ишлаб чиқариш учун фойдаланилади. Зич майин кристалланган хиллари, бундан ташқари, ҳар хил зийнат ишларида қўлланилади.

Сувли сульфатлар

Алунит–KAl3[SO4]2[OH]6. Синонимлари: алюнит, аччиқтош. Адсорблашган сувга бой коллоид хили левигит деб аталади. K2O 11,4%, Al2O3 37,0%, SO3 38,6%, H2O 13%. K2O нинг бир қисми, баъзан Na2O билан алмашади.

Сингонияси тригонал. Алунитнинг ранги кул рангроқ, сарғиш ёки қизғиш-оқ. Ялтираши шиша каби, уланиш текислиги юзаларда, баъзан, садафдек.

Қаттиқлиги 3,5-4.

Солиштирма оғирлиги 2,6-2,8.

Пайдо бўлиши ва конлари. Ишқорли дала шпатлари кўп бўлган магматик тоғ жинсларига паст ҳароратли сульфат гидротермал эритмалар таъсир этиши натижасида шу жинс таркибидаги дала шпатларидан хол-хол доналар ҳолида пайдо бўлади. Тоғ жинсларининг бундай ўзгариш процесси “алунитланиш” термини билан маълумдир. Конкреция шаклидаги алунит маҳсулотлари гоҳо қум, гил ва бокситларда ҳам учрайди, булар экзоген йўли билан юзага келади.

Амалий аҳамияти. Алунитли жинслар аччиқтошлар ва алюминий сульфати олиш учун манба бўлиб хизмат қилади (уларнинг ишлатилиши ҳақида аччиқтошларга қаранг). Кейинги вақтларда алунитга алюминий оксиди олинадиган манба деб ҳам қаралмоқда.



Ярозит – KFe3[SO4]2·[OH]6.

Кимёвий таркиби. K2O 9,4%, Fe2O3 47,9%, SO3 31,9%, H2O 10,8%. Кўпинча, оз миқдорда натрий ва селен, шунингдек, механик аралашмалар бўлиб SiO2, Al2O3 ва бошқа оксидлар иштирок этади.

Сингонияси тригонал. Кўпинча яхлит донадор ёки тупроқсимон массалар ҳолида, бўшлиқларда эса кўпроқ майда ромбоэдрик кристаллар друзаси шаклида топилади. Ярозитнинг

Ранги охра-сариқ; кўпинча аниқ қўнғир тусли бўлади. Чизиғи сариқ.

Ялтираши олмос ялтирашига ўхшашроқ, шиша каби.

Қаттиқлиги 2,5-3,5.

Уланиш текислиги {0001} бўйича аниқ.

Солиштирма оғирлиги 3,15-3,26. HCl да эрийди.

Пайдо бўлиши ва конлари. Ярозит анча кенг тарқалган минерал бўлиб, сульфидли темир конлари, асосан, пирит конларининг оксидланиш зонасида, кўпроқ қуруқ, ярим чўл иқлим шароитларида, шунингдек, пирит ҳисобига баъзи чўкинди жинсларда пайдо бўлади.

Амалий аҳамияти. Ярозитнинг жуда катта тоза массалари топилса печларда қиздириб тайёрланадиган жило берувчи кукун ( Fe2O3) олиш учун хом ашё сифатида диққатга сазовор бўлиши мумкин.

Хулоса

Сулфатлар, табиий сулфатлар — сулфат кислотасининг табиий тузларидан иборат минераллар синфи. 190 га яқин минерали бор; аммо барқарор ва кенг таркалган С. сони Йер пустила нисбатан кам (ангидрит, барит, гипс, селестин, алунит, мирабилит ва бошқалар). С. массаси бўйича Йер пўстининг 0,1%ни ташкил қилади. Кимёвий жиҳатдан С. оддий сувсиз тузлардан ёки кўп қисми оддий ва кристалланган сувли ёки қўшимча анионли қўшалоқ тузлардан иборат. Оддий тузлар учун уларнинг умумлашган формуласи Aм[СО4]пЗқхҲ2О ва қўшалоқтузлар учун AмБЖСОЖпЗқхҲ2О, бунда A ва В — катионлар, З — еса қўшимча анионлар (ЙУН], СГ, [СО3]2, РО43ъ). Мухим турларни юзага келтирувчи катионлар С.да: Ғе (айниқса, Ғе3Қ), НаҚ, КҚ, Cу2Қ, Мг2Қ, Aл3Қ, Cа2Қ, Пб2Қ, Ба2Қ. С.нинг асосий структура бирлиги — тетраедр [СО4]2

. С. кимёвий хом ашё, баъзан металл рудаси. [СОЖ2 анионлари доим бошка катионлар ва анионлар билан ажралган ҳолда бўлади, шунинг учун С. орасида оролли структура кўпроқ бўлади. С. структураси бўйича оролли, халқали, занжирли, қатламли ва бошқа С.нинг кристаллари изометрик габитусга ега. Ранги ионхромофорларга, минерал қўшимчалар ва структуралар нуқсонига боғлиқ. С.нинг зичлиги 1,5—6,9 г/см³, сувда тез ерувчан. Қаттиқлиги кам, 3,5 дан ошмайди. Деярли барча С. катта сув ҳавзаларидаги седиментогенезда ва гипергенез зоналарида хрсил бўлади. С. гидротермал конларда барит, баъзан сувсиз С. — ангидрит, селестин ва англезит ҳолида учрайди. Кўплаб С. мас, гипс, брошантит, ярозит, купорослар вулканларнинг солфатар ҳаракатларида (мас, алунит) сулфид конларининг оксидланиш зонасида ҳосил бўлади; баъзи кам учрайдиган С. (мас, халкопирит) фумарол ҳаракатлар натижасида пайдо бўлади. С. кимё саноатида металлар (Ва, Ср, Р,A1) олиш учун хом ашё сифатида; бурғилашда — гилли еритмани (барит) оғирлаштиришда; резина, қоғоз, локбўёқ, шакар саноатида; ойна ва керамика ишлаб чиқариш.да; қурилиш ишларида семент (гипс ва ангидрит) тайёрлашда, фармацевтика, чарм, тўқимачилиқда кенг қўлланилади. Баъзи Сдан калий ўғитлари олишда фойдаланилади. Ўзбекистонда гипс ва ангидритнинг Хўжакўл (Қорақалпоғистон), Шарғун (Сурхондарё вилояти), Қамишбоши (Фарғона вилояти), Қўнғиртог (Самарқанд вилояти) ва мирабилитнинг Тумруқ (Қорақалпоғистон) конлари мавжуд.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Минералогия ва геокимё – Умаров Акрамиддин Зайниддинович

  2. Минералогия – Қўшмуродов.О.Қ

  3. Сульфатлар синфи минераллари. - Ўқитувчи: Шаназаров С.И

  4. Интернет сайтлари Wikipediya


написать администратору сайта