Главная страница
Навигация по странице:

  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Макроиқтисодиёт кафедарси доц.в.б., PhD Режапов Хайрилло Хикматуллаевич

  • Калит сўзлар

  • Ключевые слова

  • Key words

  • Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

  • Тадқиқот методологияси

  • Таҳлил ва натижалар

  • 1-жадвал Меҳнат бозорининг турли ривожланиш босқичларида олий таълим хизматларини ташкил этиш моделлари

  • 1-расм. Олий таълим хизматлари кўрсатишнинг “уч фазали” механизми 1

  • 8_Режапов_Х_УзМУ_Статистика_кўмитаси_кирил. Телефон (телеграм) 998998212072 удк 331 378. 1 Менат бозорини турли ривожланиш босичларида олий таълим хизматларини ташкил этиш моделлари мирзо Улубек номидаги збекистон Миллий университети Макроитисодиёт кафедарси доц в.


    Скачать 39.17 Kb.
    НазваниеТелефон (телеграм) 998998212072 удк 331 378. 1 Менат бозорини турли ривожланиш босичларида олий таълим хизматларини ташкил этиш моделлари мирзо Улубек номидаги збекистон Миллий университети Макроитисодиёт кафедарси доц в.
    Дата18.06.2022
    Размер39.17 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла8_Режапов_Х_УзМУ_Статистика_кўмитаси_кирил.docx
    ТипДокументы
    #601454

    Телефон: (телеграм) +998998212072

    УДК 331.0.378.1

    МЕҲНАТ БОЗОРИНИ ТУРЛИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МОДЕЛЛАРИ

    Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Макроиқтисодиёт кафедарси доц.в.б., PhD

    Режапов Хайрилло Хикматуллаевич

    ORSID: 0000-0001-5403-9400. SPIN-8101-5325

    hayrillo0606@mail.ru

    Аннотация

    Мақолада инсон капиталани инвестициялашда олий таълим хизматларини аҳамияти, инсон капиталини инвестициялашда таълимнинг самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш услубиятлари ёритилган. Бундан ташқари ишчи ҳодимларни малакасини ошириш бўйича самарадорлик коэффициентини ҳисоблаш услубиятлари ёритилган. Шунингдек, меҳнат бозорининг турли ривожланиш босқичларида олий таълим хизматларини ташкил этиш моделлари ҳамда олий таълим хизматлари кўрсатишнинг “уч фазали” механизми таклифи ишлаб чиқилган.

    Калит сўзлар: олий таълим, таълим хизматлари, меҳнат бозори, иш берувчи, инсон капитали, инсон капиталини инвестициялаш, касбий билим, касбий кўникма.

    В статье рассматривается значение услуг высшего образования при инвестировании в человеческий капитал, методы определения эффективности образования при инвестировании в человеческий капитал. Кроме того, описаны методы расчета эффективности обучения персонала. Также на разных этапах развития рынка труда разработаны модели организации услуг высшего образования и предложены «трех этапный» механизм оказания услуг высшего образования.

    Ключевые слова: высшее образование, образовательные услуги, рынок труда, работодатель, человеческий капитал, инвестиции в человеческий капитал, профессиональные знания, профессиональные навыки.

    The article discusses the importance of higher education services when investing in human capital, methods for determining the effectiveness of education when investing in human capital. In addition, methods for calculating the effectiveness of staff training are described. Also, at different stages of the development of the labor market, models for the organization of higher education services were developed and a “three-stage” mechanism for the provision of higher education services was proposed.

    Key words: higher education, educational services, labor market, employer, human capital, investment in human capital, professional knowledge, professional skills.
    Кириш

    Бугунги кунда инсон капитали мамлакатлар миллий бойлигининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Жумладан, инсон капитали мамлакат иқтисодиётининг амал қилиши, ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш, меҳнат бозорининг амал қилиши, иқтисодиёт тармоқларини инновацион ривожлантириш йўлига ўтказишнинг самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Ушбу вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатда миллий инсон капиталини ривожлантириш ва унинг сифатини оширишда таълим хизматларидан кенг фойдаланилади.

    Инсон капитали назарияси тарафдорлари инсон капиталини инвестициялашни амалга оширишда таълим, соғлиқни сақлаш хизматлари, миграция, самарали бандлик, меҳнат унумдорлигини ошириш, туғилиш ва оилада ёш болаларни тарбиялаш жараёнларининг жамият ва оила учун иқтисодий самарасини ҳисоблашнинг миқдорий услубини фанга жорий этишди. Мазкур услубда асосий эътибор инсоннинг камол топишида унга йўналтирилаётган инвестицияларнинг даражаси турли бўлганлиги сабабли даромадлар ҳажмининг ўзаро фарқланиши ва инсон қобилиятларининг шаклланишига ҳам ўз таъсирини ўтказишига қаратилган.

    Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

    Олий таълим тизимини ривожланишини назарий ва амалий жиҳатлари, таълим сифати ва унинг минтақаларда ривожланиши, таълим хизматларини шакллари А.В.Вахабов, А.О.Очилов, Н.Р.Рахмонов, С.А.Исхаковаларнинг тадқиқот ишларида ўрганилган[1, 2, 3, 4]. Хорижлик иқтисодчи Ю.Б. Рубин тадқиқотлари меҳнат бозоридаги муносабатларнинг турли ривожланиш босқичларида амал қилган олий таълим хизматларини ташкил этиш моделлари ўрганилган[5].

    Узоқ хорижлик иқтисодчи олимлардан Э. Вудс ва К. Метцгерлар ўз илмий тадқиқотларида инсонни капитал сифатида баҳолаб уни меҳнат ресурсида симметрик тарзда “қадрсизланиш”, “сақлаш” ва “ишдан чиқиш” каби категорияларда ўрганадилар. Инсон капиталини сақланиши иш ҳақидан инсоннинг товар ва хизматлар истеъмолига харажатлари билан асосланади. Унинг қадрсизланиши ва ишдан чиқиши эса ўртача даромадлар даражси билан асосланади: “мазкур факторлар (қадрсизланиш ва ишдан чиқиш) ёш жиҳатдан катта ва нисбатан ёш ишчи ҳодимларнинг ўртача йиллик даромадлари ҳажмининг орасидаги фарқ билан характерланади. Ёш жиҳатдан катта ишчи ҳодимлар ўзларидан ёш ва соғлиги жиҳатдан мукаммалроқ бўлган ёшроқ кадрларга нисбатан камроқ иш ҳақи оладилар. Чунки ёшлар келажакда ўзидан аввалги авлоднинг малака ва кўникмаларини ўзлаштириш ҳисобига ўзларининг ўртача йиллик даромадларини ошириш имкониятига эга бўладилар ва кексалар эса аста секин ишдан чиқа бошлайдилар[6].”

    Тадқиқот методологияси

    Тадқиқот ишини амалга оширишда олий таълим муассасалари томонидан тайёрланаётган олий маълумотли мутахассисларга қўйилаётган малака қобилиятлари, касбий қобилиятлари ва иш берувчилар томонидан уларнинг қобилиятларига қўйилаётган талаблар статистик, эмпирик таҳлил қилиш асосида мавжуд муаммолар аниқлаб олинган ҳамда олий таълим ва меҳнат бозорини боғлиқлигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

    Таҳлил ва натижалар

    Таҳлилларга кўра, инсон капиталини инвестициялаш қайси йўналишда амалга оширилганлигига қараб ундан кутилаётган самара турли даражада бўлади. Яъни, инсон капиталини инвестициялаш соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт каби турли ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан боғланган бўлиб, улар инсонга турлича таъсир кўрсатадилар. Мазкур инвестициялар пировард натижада мамлакат иқтисодий салоҳиятига ўз таъсирини кўрсатади.

    Инсон капиталини инвестициялаш жаҳон амалиётига кўра, кўп ҳолларда таълим тизимида рўй беради. Ушбу инвестицияларни мақсадли йўналтиришга оид қарор қабул қилишда мазкур жараёндан кутилаётган даромадлар ва харажатларнинг дисконт фоизлари орасидаги фарқни тўғри ҳисоблаш муҳим аҳамият касб этади.

    Агар индивидуал дисконт ставкасини γ деб белгиласак, инсон капиталини инвестициялашда таълимнинг самарадорлик кўрсаткичи қуйидаги формулалар орқали ҳисобланади[7]:

    (1)

    Бу ерда, PVB – кутилаётган даромадлар оқимини S муддат учун дисконтланган коэффициенти аниқланади.

    Кейинги босқичда эса, PVС – кутилаётган харажатлар ҳажмини S муддат учун дисконтланган коэффициенти ҳисобланади[7].

    (2)

    ournal of Econometrics, vol. 18(1), pp. 115–68.

    Ушбу юқоридаги икки формулани умумлаштирган ҳолда, Дж. Минцер ишчи ҳодимларни малакасини ошириш бўйича самарадорлик коэффициентини ҳисоблаш учун қуйидаги моделни яратади[8]:

    (3)

    Бу ерда:

    βi – мажбурий таълимнинг самарадаорлиги нормаси;

    β2 – меҳнат фаолияти давомида малака оширишнинг меҳнат унумдорлигига таъсири;

    Sii ишчи ҳодимнинг ёши;

    kii интервалдаги малака оширишга сарфланган вақт улуши;

    Xii ишчи ҳодимнинг ki гача бўлган (малака ошириш даври) меҳнат стажи.

    Юқорида келтириб ўтилган таълим хизматлари орқали мамлакатда инсон капиталини инвестициялаш самарадорлигини баҳолаш амалиёти бугунги кунда халқаро миқёсда амалга оширилаётган тадқиқотларда кенг қўлланилади. Ушбу баҳолаш амалиёти ҳар қандай мамлакат учун хос бўлиб, таълим хизматларининг инсонларнинг даромадлари ҳажмига таъсирини баҳолаш имконини беради.

    Таҳлилларга кўра, меҳнат бозорида меҳнатни ташкил этиш, унинг мазмуни ва моҳияти ўзгариб боргани сари, олий таълим хизматларини ҳам уларга мослаштириб бориш талаб этилади. Яқин хорижлик иқтисодчи олим Ю.Б. Рубин ўз илмий тадқиқотларида меҳнат бозоридаги муносабатларнинг турли ривожланиш босқичларида амал қилган олий таълим хизматларини ташкил этиш моделларини ажратиб кўрсатади. Ушбу йўналишдаги гуруҳлашни амалга ошириш орқали олим меҳнат бозори ва олий таълим хизматларининг ўзаро боғлиқликдаги ривожланиш тенденциясига эга эканлигини исботлайди (1-жадвал).

    1-жадвал

    Меҳнат бозорининг турли ривожланиш босқичларида олий таълим хизматларини ташкил этиш моделлари[5]

    Модел номи

    Амал қилиш даври

    Хусусиятлари

    Амал қилиш механизми

    Классик универси-тетлар

    XIX асрнинг бошларидан 1917 йилга қадар

    Касбга йўналтирилганлик ва нодавлат олий таълим муассасаларининг мавжудлиги

    Меҳнат бозори талабларини қондиришга йўналтирилган касбий таълим бериш

    Касбга йўналтирил-ган классик универси-тетлар

    ХХ асрнинг ўрталаридан 1990 йилларнинг бошига қадар

    Бозор тамойилларини нисбатан инкор этилиши, олий таълим муассасалари ўртасида рақобатнинг йўқолиши ва яширин секторнинг ривожланиши

    Нуфузли университетларнинг шаклланиши натижасида олий таълим муассасалари ўртасидаги рақобатнинг йўқолиши ва таълим сифатининг пасайиши

    Касб бўйича ихтисослаштирилган универси-тетлар

    1990 йиллардан то бугунги кунга қадар

    Олий таълим муассасалари фаолиятини давлат томонидан тарибга солиш, Олий таълим муассасалари ўртасида рақобат курашининг кучайиши ва таълим хизматларининг касбга ихтисослашуви бўйича дифференциациялашуви

    Олий таълим хъизматлари бозорида чуқур таркибий ислоҳотларни амалга ошириш ва меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда, касб бўйича ихтисослашган олий таълим хизматларини йўлга қўйиш

    1-жадвал маълумотларига кўра, XIX асрдан то бугунги кунга қадар олий таълим хизматлари билан меҳнат бозорининг интеграциялашувининг ривожланиш босқичларида классий университетлар, касбга йўналтирилган классик университетлар ва касб бўйича ихтисослашган университетлар моделлари шаклланган бўлиб, улар қуйидаги тартибда таснифланади:

    - XIX асрнинг бошларида 1917 йилга қадар бўлган давр. Бунда олий таълим хизматларини кўрсатишда классик университетлар шаклланган бўлиб, улар томонидан меҳнат бозоридаги ишчи кучига бўлган талаб асосида касбий таълим бериш амалга оширилган. Бунда касб бўйича меҳнат бозоридаги мавжуд иш ўринларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим хизматлари кўрсатилган бўлиб, касбий таълим асосий талабаларга у ҳақдаги умумий маълумотларни бериш билан чекланган. Шу билан биргаликда, асосий эътибор таълим сифатига эмас, балки меҳнат бозоридаги ишчи кучига бўлган талабга мос бўлган миқдордаги битирувчиларни ўқитишга қаратилган.

    - ХХ асрнинг ўрталаридан 1990 йилларнинг бошларига қадар бўлган давр олий таълим хизматлари билан меҳнат бозорини интеграциялашувининг иккинчи босқичи сифатида баҳоланади. Ушбу босқичда олий таълим хизматлари бозорида айрим университетларнинг бошқа олий таълим муассасаларига нисбатан нуфузи ортиб, бу турдаги университетларда ўқишни ҳоҳловчилар сони кескин ортиб кетади. Натижада олий таълим хизматлари бозоридаги рақобат кураши нисбатан камайиб, нуфузли университетлар монопол кучга эга бўла бошлайди. Ушбу ҳолат олий таълим хизматлари сифатига ўз салбий таъсирини кўрсатиши билан биргаликда, меҳнат бозорида таклиф этилаётган иш ўринлари бўйича битирувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларининг сифат кўрсаткичларини кескин тушиб кетишига олиб келади. Меҳнат бозорида олий таълим муассасаларининг ўзлари истаган иш ўринларига эга бўла олмаслик ҳолатлари ортиб боргани сари, мамлакатлар иқтисодиётининг норасмий секторида аҳоли бандлиги кўрсаткичи орта боради. Натижада олий таълим хизматлари бозорида чуқур таркибий ислоҳотларни ўтказиш зарурияти вужудга келади.

    - кейинги босқич 1990 йиллардан то бугунги кунга қадар бўлган даврни ўз ичига олиб, ушбу даврда олий таълим хизматлари бозорида чуқур таркибий ислоҳотлар амалга оширилади. Бунда меҳнат бозорида иш берувчилар томонидан таклиф этилаётган иш ўринлари бўйича касбий билим, кўникма ва малакаларга асосланган олий таълим хизматлари кўрсатиш амалиётини ривожлантиришга устуворлик қаратилади. Натижада касбий ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилиб, олий таълим муассасалари билан иш берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш, олий таълим муассасаларининг академик ва молиявий соҳадаги мустақиллигини таъминлашга устуворлик қаратилади[5].

    Таҳлиллар кўрсатишича, олий таълим хизматлари билан меҳнат бозори ўртасидаги интеграциялашув жараёнларининг ривожланиш босқичларида ушбу икки бозор ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ривожланиши натижасида иш берувчилар томонидан ёлланма ишчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар ортиши билан биргаликда, олий таълим муассасалари томонидан талабаларга касбий таълим бериш сифатининг тобора ортиши кўзга ташланади.

    Жумладан, иқтисодий адабиётда олий таълим хизматлари кўрсатишнинг давлат томонидан бозор иқтисодиёти дастаклари орқали тартибга солишнинг жамоавий ва оммавий моделлари ўзаро фарқланади. Жамовий модел учун қуйидаги хусусиятлар хос ҳисобланади:

    - академик ва молиявий соҳалардаги олий таълим муассасаларининг институционал жиҳатдан мустақиллиги;

    - олий таълим муассасалари фаолиятини ўзини-ўзи бошқаришга ихтисослашганлиги;

    - нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйилганлиги;

    - олий таълим хизматлари бозорини давлат томонидан маълум бир ташкилотлар орқали билвосита тартибга солиш;

    - олий таълим муассасаларининг ташкилий тузилиши жиҳатидан қатъий талабларнинг йўқлиги ва бу борадаги эркинлиги;

    - иш берувчилар уюшмалари билан олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро алоқадорликнинг мавжудлиги;

    - олий таълим хизматларининг меҳнат бозори талабларига йўналтирилганлиги;

    - касбий стандартларни шакллантиришда давлатнинг минимал иштироки ва иш берувчилар уюшмаларининг ушбу соҳадаги устуворликка эгалаги[9].

    Юқорида келтириб ўтилган олий таълим хизматлари кўрсатишнинг давлат томонидан бозор иқтисодиёти дастаклари орқали тартибга солишнинг жамоавий модели учун хос бўлган хусусиятлар бугунги кунда тараққий этган мамлакатлар амалиётида кенг қўлланилади.

    Олий таълим хизматлари кўрсатишнинг давлат томонидан бозор иқтисодиёти дастаклари орқали тартибга солишнинг оммавий моделида юқорида келтириб ўтилган жамоавий моделга нисбатан давлатнинг иштироки кўп бўлиб, ушбу модел учун қуйидаги хусусиятлар хос ҳисобланади:

    - олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга солишда давлатнинг бевосита иштироки ва давлат томонидан олий таълим хизматларини кўрсатиш амалиётини марказлашган бошқарувга асосланганлиги;

    - олий таълим тизимида давлат мулкининг устуворлиги. Яъни, олий таълим муассасалари давлат тасарруфидаги таълим ташкилотлари ҳисобланади;

    - олий таълим муассасаларининг ташкилий тузилиши қатъий белгиланган иерархик тузилишга асосланади;

    - олий таълим муассасалари билан иш берувчилар уюшмалари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг йўқлиги;

    - касбий таълим беришда анъанавий усулларга асосланиш ва меҳнат бозори талабларига номувофиқликнинг юқорилиги;

    - олий маълумотли кадрларни тайёрлашда давлат буюртмасига асосланиш. Бошқа сўз билан айтганда, олий таълим муассасалари учун қабул квоталари давлат мутасадди ташкилотлари томонидан тасдиқланади[9].

    Таҳлилларга кўра, олий таълим хизматлари кўрсатишнинг давлат томонидан бозор иқтисодиёти дастаклари орқали тартибга солишнинг оммавий модели асосан бозор иқтисодиёти шаклланаётган ва ривожланаётган, шунингдек, кам даромадли мамлакатлар гуруҳларида кенг қўлланилади.

    Олий таълим хизматлари кўрсатишнинг давлат томонидан бозор иқтисодиёти дастаклари орқали тартибга солишнинг жамоавий ва оммавий моделларининг қиёсий таҳлилига асосланган ҳолда айтиш мумкинки, жамоавий модел бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида амал қилиб, ушбу моделда юқори малакали, сифатли кадрлар тайёрлаш имконияти оммавий моделга нисбатан юқори ҳисобланади. Оммавий модел ҳар тарафлама бозор иқтисодиёти талабларига тўлиқ жавоб бера олмайди. Жумладан, ушбу модел олий таълим хизматлари сифатини кескин тушиб кетиши билан биргаликда, олий таълим хизматлари бозоридаги соғлом рақобат муҳитини шаклланишига салбий таъсир кўрсатади.

    Кейинги йилларда мамлакатимиз олий таълим хизматлари бозорида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, жумладан, олий таълим муассасалари бошқарувининг замонавий тизимларини жорий этиш, уларнинг академик ва молиявий соҳадаги мустақиллигини таъминлаш, нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш кабий чора-тадбирлар олий таълим тизимини бозор иқтисодиёти тамойилларига мослаштириш борасида қўйилаётган муҳим қадамлардан ҳисобланади. Аввалга йилларда мамлакатимизда олий таълим хизматлари кўрсатишнинг давлат томонидан бозор иқтисодиёти дастаклари орқали тартибга солишнинг оммавий модели амал қилган бўлса, эндиликда жамоавий моделга ўтишга қаратилган чуқур таркибий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумлaдaн, 2030 йилгa қaдap мaмлaкaтимиздa aҳoли туpмуш дapaжaси вa сифaтини тaвсифлoвчи xaлқapo индекслap қaтopигa киpувчи инсoн тapaққиёти индекси кўpсaткичини 2020 йилдaги 0,720 кoэффициентдaн 0,820 гaчa oшиpиш мaқсaд этиб белгилaнгaн. Ушбу мaқсaдгa эpишишдa инсoн тapaққиёти индексининг тapкибий кoмпoнентлapи ҳисoблaнгaн кутилaётгaн ўpтaчa умp дaвoмийлиги индексини 2030 йилгa бopиб 0,900 гa, тaълим индексини 0,830 гa, дapoмaд индексини эсa 0,740 гa еткaзиш pежaлaштиpилгaн.

    Жумладан, узoқ муддaтли истиқбoлдa мaмлaкaтдa aҳoлигa кўpсaтилaётгaн тaълим xизмaтлapи қaмpoви вa улapнинг сифaтини oшиpишгa қapaтилгaн устувop дaстуpлap ишлaб чиқилгaн бўлиб, ундa ёшлapни oлий тaълим xизмaтлapи билaн қaмpoв дapaжaсини 2026 йилгa бopиб 50 фoизгa еткaзиш pежaлaштиpилгaн[10]. Бу opқaли мaмлaкaт меҳнaт бoзopини юқopи мaлaкaли кaдpлap билaн тўйинтиpиш вa aҳoлининг дapoмaдлapи ҳaжмини oшиpишгa эpишиш нaзapдa тутилгaн. Ушбу вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда меҳнат бозорида иш берувчилар томонидан ёлланма ишчиларнинг касбий малакаларига қўйиладиган талаблари асосида олий таълим хизматлари орқали сифатли кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш орқали инсон капитланини инвестицион самарадорлигини оширишга эришилади, деб ҳисоблаймиз. Бунда олий таълим хизматлари кўрсатишнинг “уч фазали” механизмини амалиётга жорий этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз (1-расм).



    1-расм. Олий таълим хизматлари кўрсатишнинг “уч фазали” механизми1

    Таклиф этилаётган олий таълим хизматлари кўрсатишнинг “уч фазали” механизми олий таълим муассасаларида инсон капиталини инвестициялаш самарадорлигини ҳам кескин ошириш имконини беради. Таклиф этилаётган механизмнинг биринчи фазаси иш берувчи, яъни меҳнат бозорида тегишли соҳа бўйича ишчи кучининг касбий билим, кўникма ва малакаларига йўналтирилган бўлиб, бунда талабаларга ўқитиладиган умумкасбий фанлар олий таълим муассасаси томонидан белгиланса, танлов фанлари эса иш берувчи корхоналарнинг етакчи мутахассислари (кадрлар билан ишлаш бўлими вакили, корхона менежари, корхона директори, бўлим бошлиқлари ва ҳ.к.) томонидан танлаб берилади. Жумладан, олий таълим муассасасида иш берувчилар томонидан танланган фанларни ўқитишда олий таълим муассасаси билан иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаси асосида узоқ корхонада йиллик меҳнат стажига, юқори касбий кўникма ва малакага эга бўлган етакчи ҳодимларини жалб этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Шу билан биргаликда, талабаларнинг малакавий амалиётларини иш берувчи корхона ва ташкилотлар базасида ташкил этиш лозим бўлади. Бу орқали талабаларга таълим бериш жараёнларининг амалиёт билан узвий бағлиқлигини таъминлашга эришилади.

    Ишлаб чиқилган механизмнинг иккинчи фазаси олий таълим муассасаларининг ўз эҳтиёжларига йўналтирилган бўлиб, бунда талабаларга ўқитиладиган умумкасбий ва танлов фанлари бевосита олий таълим муассасаси вакиллари (илмий кенгаш аъзолари, факультет деканлари, кафедра мудирлари ва ҳ.к.) томонидан белгилаб берилади. Фанларда танлашда талабаларга илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, илмий тадқиқот ишлари, жумладан, илмий мақолалар, диплом иши, магистрлик, номзодлик ва докторлик диссертацияларини ёзиш, уларни расмийлаштириш, таълим бериш бўйича педагогик маҳоратларини оширишга қаратилган фанларга устуворлик қаратилиши мақсадга мувофиқ. Талабаларнинг малакавий амалиётларини бевосита олий таълим муассасаси ёки илмий тадқиқот институтларида ташкил этилиши лозим, деб ҳисоблаймиз.

    Таклиф этилаётган механизмнинг сўнгги, учинчи фазаси бевосита истеъмолчига йўналтирилган бўлиб, бунда умумкасбий фанлар олий таълим муассасаси томонидан белгиланса, танлов фанлари эса талабанинг ўзи ёки унинг вакили (масалан, ота-онаси, яқинлари, қариндошлари) томонидан танланиши мақсадга мувофиқ. Ушбу фаза ўз бизнесига эга бўлган ўрта маълумотли жамият аъзоларига йўналтирилиб, улар келажакда меҳнат бозорида иш берувчи сифатида иштирок этишлари эҳтимоли юқори бўлган аҳоли гуруҳлари ҳисобланишади. Ушбу фазада малакавий амалиётларни ташкил этишда талабаларни олий таълим муассасаси билан турли иш берувчи корхоналарга йўналтириш мақсадга мувофиқ. Бу орқали корхона фаолиятини ташкил этиш борасидаги иш берувчиларнинг ўзаро тажриба алмашинуви жараёнлари жадаллашишига эришилади.

    Хулоса

    Фикримизча, юқорида билдирилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни инобатга олган ҳолда, олий таълим хизматлари орқали инсон капиталини ривожлантириш узоқ муддатли истиқболда уларнинг меҳнат бозоридаги фаолияти самарадорлигини ошириш билан биргаликда, юқори даромадга эга бўлиш имкониятларини кенгайиб, битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш муаммосини ҳам ижобий ҳал этишга эришилади.

    Адабиётлар

    1. Вахабов А.В. Олий таълим сифатини оширишнинг хориж тажрибасидан Ўзбекистон олий таълим тизимини ислоҳ этишда фойдаланиш имкониятлари. // Олий таълим сифати иқтисодий диагностикаси: жаҳон амалиёти ва миллий хусусиятлари. Рес. илм.-амал. конф. матер. тўп.. – Наманган, 2019. – 403-407 б.;

    2. Очилов А.О. Юқори малакали кадрлар тайёрлашни бошқариш самарадорлигини ошириш: Иқт. фан. док. (DSc) дисс. –Т., 2018. –241 б.;

    3. Рахмонов Н.Р. Минтақавий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш асосида олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш. Иқт. фан. док. (DSc) дисс. автореф. –Тошкент, 2019, 82 б.;

    4. Исхакова С.А. Хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари даромадларини ошириш ва таркибини такомиллаштириш стратегияси (Олий таълим хизматлари соҳаси мисолида): иқт. фан. фал. док. дис. автореф. (PhD). Самарқанд.: 2019. 64 б.;

    5. Рубин Ю.Б. Рынок образовательных услуг: от качества к конкурентоспособным бизнес моделям (часть 1) // Высшее образования в России. - № 3. – 2011. – с. 23-64

    6. Woods E.A., Metzger C.B. Americas Human Wealth: Money Value of Human Life. N.Y.: F.S. Crofts & Co, 1927. P. 122.

    7. Sattinger, M. (1993). Assigment models of the distribution of earnings. Journal of Economic Literature, vol. 31 (2). pp. 831-880.

    8. James J. Heckman. Introdduction to The Distribution of Earning and of Individual Output, by A.D. Roy. The Economic Journal, 125 (March). 2015. – pp. 378-402. DOI: 10.1111/ecoj.12226

    9. Вахштайн В. Две модели образовательных систем: континентальная и атлантическая. [Электронный ресурс]. с. 32. – Режим доступа: http://www.intelros.ru/pdf/prognosis/321-352_vahshtain.pdf

    10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон фармони, 28.01.2022 й. https://lex.uz/docs/5841063



    1 Муаллиф томонидан тузилган


    написать администратору сайта