Главная страница
Навигация по странице:

  • Қисқа хулоса

  • Ўз-ўзини назорат ва муҳокама учун саволлар: 1. Касб таълими методларига нималар киради 2. Ишлаб чиқариш жараёнида фаоллик методини изоҳланг

  • 3. Назарий таълим методи деганда нимани тушунасиз 4. Кўргазмали ва амалий методларни изоҳлаб беринг

  • 7. Меҳнат фаолиятининг ҳаракатларини кўрсатиш методига нималар киради 8. Таълим жараёнида назорат қилишнинг қандай турлари мавжуд

  • олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш. Таълим олувчиларнинг билим, кникма ва малакаларини назорат илиш


    Скачать 73 Kb.
    НазваниеТаълим олувчиларнинг билим, кникма ва малакаларини назорат илиш
    Дата15.12.2021
    Размер73 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаолувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш.doc
    ТипДокументы
    #304958

    Aim.uz


    Таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш

    Таълимда назорат қилишнинг 2 тури мавжуд. Биринчи – таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятини ҳар хил кузатиш, иккинчиси – таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини текширишдан иборат.

    Кўникма деганда шахснинг билим олиши, элементар тажриба ва малакага таяниб бирон ишни муваффақиятли бажариш имконияти тушунилади. Орттирилган билимлар шахс хатти-ҳаракатининг назарий асоси ҳисобланади. Билимларга асосланиб хатти-ҳаракатларнинг кетма-кетлиги, алоҳида босқичлари фикран хаёлдан ўтказилади. Элементар тажриба талабларида айнан бирор фаолият ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Бирон касб ёки фаолият ҳақида тасаввурга эга бўлишда элементар тажриба билан бирга бошқаларнинг тажрибасини тасаввур қилиш аҳамият касб этади. Бу ерда педагогнинг шахсий намунаси, мутахассис кадрларнинг илғор тажрибалари, етук олим ижодкорларнинг иш жараёни мисол бўла олади.

    Меҳнат кўникмаларининг шаклланиши жараёнида талабалар кўриш ёки эшитиш орқали фақат ҳаракатларнинг қандай бажарилиши ҳақида тасаввурга эга бўладилар. Бу фақат намуна, бажарилиши керак бўлган иш ҳақидаги кириш инструктати ҳисобланади Кўникманинг шаклланиши учун талаба бу ҳаракатларни ўзи бажариб кўриши шарт. Таълимнинг турли босқичларида талабалар меҳнат кўникмаларининг даражаси ҳар хил бўлади. Элементар кўникмалар аста-секин мураккаб кўникмаларга айланади, мураккаб кўникмалар кўп марта қайтарилиши ёки машқ қилиниши натижасида малакалар пайдо бўлади.

    Малака – билимларга асосланиб машқ ёрдамида айланган фаолиятнинг автоматлашган компоненти ҳисобланади. Малака тез ва аниқ бажариш билан боғлиқ бўлган кўникмаларнинг автоматлашган элементлари саналади. Малакалар бажарилаётган фаолиятнинг фақат маҳорат томонини, яъни айрим ҳаракатларни ифодалайди.

    Меҳнат кўникмаларининг шаклланиши учун фақат тафаккурнинг ёки ақлий фаолиятнинг ўзигина етарли эмас. Талабаларда мураккаб кўникмаларнинг, умумлашган сафарбар кўникмаларнинг шаклланиши учун улар бевосита амалий меҳнат фаолиятида, узоқ пайт машқ бажаришда қатнашишлари шарт.

    “Касбий педагогика” фанини ўрганишда назарий таълим жараёнида назорат қилишнинг асосий методлари, таълим олувчиларнинг билимларини оғзаки текшириш, ҳамда ёзма текшириш, назорат ишлари «техник диктант»лар ўтказиш, техник ҳужжатларни муҳокама қилиш ва бошқалар қўлланилади. Назарий таълимда таълим олувчиларнинг билимларини амалиётда қўллай олишини назорат қилиш, схемаларни йиғиш, ўлчаш, механизмларни тузатиш, бузилиш сабаблари каби методлар қўлланилади. Бу методга яна лаборатория – амалий ишлар орқали текширишни ҳам киритиш мумкин.

    Ишлаб чиқариш таълими жараёнида таълим олувчиларнинг ўқув ишлаб чиқаришда бажарган ва бажараётган назорат қилишнинг асосий методлари: жорий, оралиқ ва якуний назоратлар ҳисобланади.

    Ташхисли назорат турларидан биритест ўтказишдир. Тест икки усулда ўтказилади.

    Биринчи усул – ташкил қилувчи сифатида, дастурлаштирилган таълим, назорат ва қайта алоқа тизими.

    Иккинчи усул – мустақил назорат қилиш методи. Ишлаб чиқариш таълимида тест мустақил ўз-ўзини назорат қилиш методи ҳисобланади. Ишлаб чиқариш таълимининг ҳар бир босқичида тестлар ўтказиш мумкин.

    Педагог ва талабанинг дастурли фаолияти таълим жараёнидан жамики ортиқ ҳаракатларни йўқотишга, юқори ҳамжиҳатликни таъминлашга ва пировард натижада – кўзланган якуний натижаларни қўлга киритишга интилишни ифодалайди. Дидактик жараённи лойиҳалашда педагог «технолог» сифатида фаолият кўрсатади: ҳар бир дарсда таълим мақсадини аниқ ўрнатиши, ўтилаётган ўқув материалларини мазмунан саралашда талабаларнинг ўзлаштириш фаолияти даражаларини, фанни баён қилишнинг илмий тилини ҳисобга олиши лозим. Шунингдек, ташкилий шаклларнинг мосини танлаб, белгиланган вақт доирасида самарали дидактик жараённи ташкил этади. Бу кўрсаткич талабига мос ҳолда ўқув-билиш фаолиятини амалга ошириш учун унга олдиндан алоҳида тайёргарлик кўриш керак бўлади. Умуман таълим жараёнига олдиндан ишлов бермасдан, якуний натижаларининг таълим мақсадига мос келишини чамаламасдан, ўқитиш давомида юзага келадиган ноқулай ҳолатларга боғлиқ ҳолда бошқариш имкониятларини ҳисобга олмасдан туриб таълим жараёнини технологиялаштириш мумкин эмас.

    Баҳолаш жорий, оралиқ ва якуний назоратни ўз ичига олади. Жорий назорат узлуксиз қайта боғланишни таъминлайди ва одатда баҳолашсиз ўтказилади, шунинг учун у билимларни шакллантиришда иштирок этади. Педагогик технологияда қайта боғланиш нафақат ўқитиш жараёнини тузатиб бориш учун, балки ўқув мақсадларини аниқлаштириш учун ҳам хизмат қилишади. Якуний назоратда режалаштирилган ўқув мақсадларига эришганлик даражаси баҳоланади.

    Рейтинг назорати оғзаки, ёзма ва тест усулида бўлиши мумкин:

    1. Оғзаки ва ёзма назорат.

    Оғзаки назоратнинг афзалликларига шахсий муносабат, ўқитувчининг талаба билан жонли мулоқоти, унинг фикрларини нутқ шаклида ифодалашга машқ қилдириш, билимларни янада чуқурроқ текшириш мақсадида педагог томонидан қўшимча саволлар бериш имкониятлари киради. Педагог томонидан қўйилган саволга оғзаки жавоб беришга тайёрланиш доимо талабанинг фаол фикрлаши билан боғланган.

    Оғзаки жавоб яхши тайёрланган талабага ўзининг иқтидорини, қўшимча эгаллаган билимларини намойиш этишга имкон беради. Бевосита мулоқот туфайли педагогда савол-жавоб давомида талабанинг билимлари тўғрисидаги барча гумонларни бартараф этиш имкони бўлади. Шу билан бир вақтда оғзаки назоратда талабалар билимларини баҳолашда маълум даражада педагог шахсиятининг акс этиши намоён бўлади. Ҳар бир педагогда талабаларнинг ўзлаштириш даражаларини баҳолашда доимо холис ва шахсий муносабат бир вақтнинг ўзида рўёбга чиқади.

    Умуман олганда, талабанинг ёзма ва оғзаки назоратда олган баҳоси баъзан холисона бўлмайди. Талабанинг баҳоси, одатда, нафақат унинг билимлари даражасига боғлиқ бўлади. Билимларни баҳолаш амалиётида педагоглар гуруҳнинг ўртача даражасини мўлжалга олади. Шунинг учун кучсиз гуруҳларда баҳолар одатда кўтарилган, кучли гуруҳларда пасайтирилган бўлиб чиқади.

    Ёзма назорат ўқув материалини ўзлаштириш даражасини ҳужжатли тарзда ўргатиш имконини беради, шунингдек, талабага ўз фикрларини қоғозда баён қилиш имконини беради. Икки-уч мустақил экспертларнинг ишларини текшириш учун жалб қилиш билан ўтказиладиган ташқи ёзма назорат аниқ мезонлар бўлган тақдирда объектив баҳога яқин баҳолашга имкон беради. Аммо билимларни оғзаки ва ёзма назорат қилишнинг анъанавий усули маълум камчиликларга ҳам эга:

    • имтиҳонда талаба берилган билетнинг 3-4 саволига жавоб беради, баҳо эса бутун ўқув фанини билиш учун қўйилади;

    • фарқ қилиш қобилияти кучсиз бўлган 5 баллик шкала ишлатилган;

    • оғзаки ва ёзма назорат ҳар доим ҳам билимларни баҳолашнинг объективлигини, аниқлигини ва ишончлилигини таъминламайди;

    • оғзаки сўров кўп ўқув вақти сарфланишини талаб қилади, ёзма ишлар педагогларнинг уларни текширишга кўп меҳнат сарфлашлари билан боғлиқ.

    2. Тест (инглизча–синаш) – бу бирор-бир фаолиятни бажариш учун маълум даражадаги билимни эгаллашга қаратилган топшириқлардир. Тестнинг тўғри бажарилганлигини ўлчаш ва баҳолаш мақсадида ҳар бир тестга эксперт методи ёрдамида эталон ишлаб чиқилади. Ўз эталонига эга бўлмаган ҳар қандай тест, одатдагидек, бажарилиш сифати ҳақида субъектив мулоҳаза юритиш эвазига хулоса чиқарувчи назорат топшириғига айланиб қолади.

    Тест назоратлари ва унинг афзалликлари:

    • етарли тарзда тузилган педагогик тест натижалари назорат ўтказаётган шахсга боғлиқ бўлмаган холис педагогик ўлчов қуроли ҳисобланади;

    • тест ўқув мавзуларининг барча асосий мазмунини қамраб олиши мумкин, ўқитиш натижаларини тест усулида ўлчаш барча текширилувчиларга баравар қўлланадиган олдиндан ишлаб чиқилган мезон асосида аниқ ва ишончли баҳо беради;

    • тест назорати технологиялашувчан бўлиб, у нисбатан қисқа вақт ичида маълум ўқув мавзулари ўзлаштирилишининг тўла назоратини кам куч ва воситалар сарфлаган ҳолда ўтказиш имконини беради.

    • тест назорати компьютерлар ёрдамида осон автоматлаштирилади. Бу педагогик тест ўтказишнинг асосий афзалликларидан биридир.

    Тўғри ташкил қилинганда педагогик тест талабалар билимларини холис баҳолаш самарасини беради, чунки бу баҳо уни қўяётган одамга боғлиқ бўлмайди. У барча текширилувчиларга бир хил қўлланадиган қилиб тузилган мезон бўйича тўғри ечилган тест топшириқлари фоизи асосида аниқланади. Шунинг учун педагогик тест тўла асос билан ўқитиш натижаларини аниқ ва ишончли баҳолашга имкон берадиган педагогик ўлчов қуроли деб аталади. Аммо бундай баҳолаш жараёни фақат илмий талабларга риоя қилинган ҳолда тузилган, текширилувчан ва меъёрига етказилган сифатли тест воситасидагина амалга оширилиши мумкин.

    Таълим жараёнида билим, иқтидор ва кўникмалар шаклланганлигини назорат қилиш муҳим ўрин эгаллайди. Ўтказилган тажрибаларга ва ўқув адабиётларида изоҳланган илғор услубларга асосланиб назоратнинг мезони ва бажарадиган функцияларини қуйидагича белгилаш мумкин:

    1.Назоратнинг диагностик функцияси. Назорат натижасида билим, иқтидор ва кўникмаларнинг шаклланганлик даражаси аниқланади.

    2.Назоратнинг талабаларда билим олишга иштиёқини ўстириш функцияси. Назорат натижасида талабаларда ўз билим, иқтидор ва кўникмаларини янада такомиллаштириш эҳтиёжи уйғонади.

    3.Назорат жараёнида талабаларнинг шахсий хусиятлари шакллантирилади ва энг асосийси ривожлантирилади. Ривожланиш ўқув фаолияти орқали, яъни нутқ орқали амалга оширилади.

    4.Назорат жараёнида талабалар ўз билимларини мустаҳкамлайди. Ўқув материали янада чуқур ўзлаштирилади, ҳодисалар ўртасида янги боғланишлар ўрнатилади, шу билан ақлий фаолият янада такомиллашади.

    5.Назоратнинг тарбиявий функцияси. Назорат жараёнида талабаларнинг психологик ижобий хислатлари шаклланиб бормоғи лозим.

    6.Назоратни баҳолаш функцияси. Назорат натижасида сифат ўзгаришларининг меъёри аниқланади.

    7.Назорат – кўп қиррали мураккаб жараён. Назорат талабаларда доимо жонли қизиқиш, куюниш, аянч, хурсандчилик ҳисларини уйғотиб, ақлий фаолиятни фаоллаштиради. Юқорида кырсатилган функциялар бир-бирига узвий боғланган ҳолда юз беради.

    Тўғри ташкил қилинган ўзини ўзи назорат ўқув материалини ўзлаштиришга ижодий ва танқидий ёндашиш имконини беради. Бу айниқса янги предмет ўрганилаётганида талабаларнинг бундан олдинги ўқув предметларида ўзлаштирилган билимларга эга бўлишлигида кўринади. Талабалар мустақил ишлаб етишмайдиган билимларини тўлдириб борса яхши, аммо ўзини ўзи назорат қила олмайдиган талабаларнинг янги мавзуни ўзлаштириш жараёни мураккаб кечади. Шунинг учун ҳам олий ўқув юртларида ишлайдиган педагоглар янги предмет ва янги мавзуни бошлашдан олдин талабаларнинг янги дастурни ўзлаштиришга тайёрлик даражасини аниқлаш мақсадида дастлабки назоратни амалга оширишлари зарур бўлади.
    Қисқа хулоса
    Педагогик амалиётда қўлланиладиган методлар – оғзаки метод (оғзаки баён, тушунтириш, суҳбат), китоб билан ишлаш (инструктив материаллар), кўргазмали метод (кўргазмалар, кино, видеофильм, кузатув), амалий метод (машқлар, лаборатория, амалий ишлар) лардан фойдаланиш бўйича қатор материаллар берилган. “Касб педагогикаси” фанини ўрганишда назарий таълим жараёнида назорат қилишнинг асосий методлари, таълим олувчиларнинг билимларини оғзаки текшириш, ҳамда ёзма текшириш, оралиқ назорат, жорий назорат, якуний назорат ишлари ва тестларни ўтказиш жараёнлари юзасидан фикрлар баён қилинган.

    Шунингдек ушбу бобда касб таълими усуллари, назарий таълим ва ишлаб чиқариш таълим усуллари, таълим олувчиларни ўқув билиш фаолиятини ташкил қилиш, машқлар ва мустақил таълим, ишлаб чиқариш жараёнида фаоллик методи, тест, рейтинг, таълим усулларини танлаш кабилар талабаларга тушунарли тарзда баён этилган.
    Ўз-ўзини назорат ва муҳокама учун саволлар:


    1. Касб таълими методларига нималар киради?


    2. Ишлаб чиқариш жараёнида фаоллик методини изоҳланг?


    3. Назарий таълим методи деганда нимани тушунасиз?


    4. Кўргазмали ва амалий методларни изоҳлаб беринг?


    5. Нима учун ишлаб чиқаришда ёзма йўриқномадан фойдаланилади?


    6. Билим, кўникма ва малакага таъриф беринг?


    7. Меҳнат фаолиятининг ҳаракатларини кўрсатиш методига нималар киради?


    8. Таълим жараёнида назорат қилишнинг қандай турлари мавжуд?


    9. Тестнинг афзаллик томонлари нимада?


    10. Суҳбат методига нималар киради?

    Тавсия этиладиган адабиётлар:

    1. Бордавская Н.В., Реан А.А. Педагогика. - М.: Питер, 2004.

    2. Профессиональная педагогика. Учебник для студентов. – М.: Педагогика, 2002.

    3. Галактинов В.В. Чернова М.В. Международная практика взаимного признания документов об образования и профессиональных квалификаций. - М.: 2003.

    4. Педагогика. Педагогические теории системы, технологии. Под. редакцией. С.А.Смирнова в качестве учебника. - М.: Академиа, 2004.

    5. И.Й.Турсунов., У.Н.Нишоналиев. Педагогика курси. – Т.: Ўқитувчи, 1997.

    6. Толипов Ў., Баракаев М., Шарипов Ш. Касбий педагогика. (Маърузалар матни).– Т.: ТДИУ, 2001 йил.

    7. www.inter-pedagogika.ru.


    Aim.uz



    написать администратору сайта