I. ИНСОН ҚАДРИНИ ЮКСАЛТИРИШ ВА ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ХАЛҚПАРВАР ДАВЛАТ БАРПО ЭТИШ
|
9-мақсад. «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этиш.
|
31
| Электрон давлат хизматларининг улушини ошириш.
| 1. «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали давлат органлари ҳамда хусусий тижорат ташкилотлари ўртасида маълумот алмашинуви йўлга қўйиш асосида бюрократик жараёнларни қисқартириш.
2. Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID тизимини жорий қилиш.
3. Шахсга доир маълумотларни ҳимояланишини таъминлайдиган рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тизимини жорий этиш.
4. Фуқароларга муддатли, муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш ва алмаштиришни ҳамда композит давлат хизматларини уларнинг мурожаатини кутмасдан туриб таклиф этиш амалиётини йўлга қўйиш.
5. Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, уларга қулайликлар яратиш.
6. Давлат хизматларини рақамлаштириш ва уларни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш чораларини кўриш.
| Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
| 2022 йил октябрь
| Н.Камилов,
С.Алимов
| Бажарилмоқда.
Мазкур вазифанинг жорий ҳолати юзасидан маълумот мавжуд эмас. Масъул бўлимлар томонидан мониторинг ташкил этилмаган.
Ахборот технологиялари вазирлигидан тегишли маълумотлар олиниб, таҳлил қилинмаган.
|
32
| «Рақамли идора» лойиҳаси доирасида давлат органларида аҳоли билан ҳужжат алмашиш ва иш юритишнинг 90 фоиздан ортиғини рақамлаштириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштириш.
| 1. «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили асосида давлат органларида аҳоли билан ҳужжат алмашиш ва иш юритишни электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил октябрь
| Н.Камилов,
М.Холиқов
| Бажарилмоқда.
Мазкур вазифа ижросининг жорий ҳолати юзасидан маълумот мавжуд эмас. Масъул бўлимлар томонидан мониторинг ташкил этилмаган.
Ахборот технологиялари вазирлигидан тегишли маълумотлар олиниб, таҳлил қилинмаган.
|
2. Давлат бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг қуйи бўлинмаларининг бухгалтерия, кадрлар билан ишлаш ва девонхона каби йўналишлардаги иш фаолиятини рақамлаштириш ишларини олиб бориш.
| Чора-тадбирлар дастури
| 2022 йил апрель
|
33
| «Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳ?жжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш.
| 1. Ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ гувоҳномаси, диплом олганлик каби фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни текширишнинг ягона электрон тизимини яратиш.
2. Ягона электрон тизимининг ишга туширилишини ва тегишли ташкилотлар билан интеграция қилинишини таъминлаш.
3. Давлат хизматларидан идентификация ID карта орқали фойдаланилганда, бошқа ҳужжатларни талаб қилмаслик амалиётини йўлга қўйиш.
| Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
| 2022 йил июль
| Н.Камилов,
М.Холиқов
| Бажарилмоқда.
Мазкур вазифа ижросининг жорий ҳолати юзасидан маълумот мавжуд эмас. Масъул бўлимлар томонидан мониторинг ташкил этилмаган.
Ахборот технологиялари вазирлигидан тегишли маълумотлар олиниб, таҳлил қилинмаган.
|
11-мақсад. Халқ билан мулоқотнинг механизмларини такомиллаштириш.
|
39
| Давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган мурожаатларнинг Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформасида юритилишини таъминлаш.
| 1. Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг қуйи ташкилотларига турли воситалар орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилиш, барча келиб тушган мурожаатларни ягона тизим доирасида рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш ҳамда марказлашган ҳолда «маҳаллабай» мониторинг ва таҳлил қилиш имкониятини таъминлаш.
2. Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари орқали келиб тушган мурожаатларнинг Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформасида рўйхатдан ўтказилиши тартибини жорий қилиш.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил охирига қадар
| Н.Камилов,
М.Холиқов,
Т.Ҳамрақулов
| Бажарилмоқда.
1. Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш жараёнларига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилган. Мазкур қарор лойиҳасига “Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси томонидан тегишли таклифлар тақдим этилган (01-26/1317-сон хат, 24.08.2022й.)
2. «Ўзкомназорат» Давлат инспекциясининг расмий веб-сайти орқали келиб тушган мурожаатларнинг Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформасида рўйхатдан ўтказиш Қарор лойиҳаси тасдиқлангандан ва Тартиб жорий этилгандан сўнг амалга оширилади.
3. Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформасини «Ўзкомназорат» Давлат инспекциясининг «murojaat.gis.uz.» ахборот тизими билан интеграциялаш қарор лойиҳаси тасидиқлангандан сўнг босқичма-босқич амалга оширилади.
|
3. Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформасини вазирлик ва идораларнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича идоравий тизимлари билан босқичма-босқич интеграциялаш.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил охирига қадар
|
40
| Мурожаатларнинг давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши муддати ва сифати устидан «рақамли назорат» ўрнатиш.
| Мурожаатлар билан ишлаш муддати бузилганда, автоматик тарзда юқори турувчи инстанцияни электрон хабардор қилиш тартибини жорий этиш.
| Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
| 2022 йил декабрь
| Н.Камилов,
М.Холиқов,
Т.Ҳамрақулов А.Усманова
| Бажарилмоқда.
Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасида (17-банд) «Ўзкомназорат» Давлат инспекциясига ҳар чоракда вазирлик ва идораларнинг «Ишонч телефонлари» фаолиятини мониторинг қилиш ва мониторинг натижаларини Президент Администрациясига киритиш вазифаси белгиланган.
Вазифа ижросининг жорий ҳолати бўйича маълумот мавжуд эмас.
|
III. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЮҚОРИ ЎСИШ СУРЪАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ
|
25-мақсад: Рақамли иқтисодиётни асосий «драйвер» соҳага айлантириб, унинг ҳажмини камида 2,5 баравар оширишга қаратилган ишларни олиб бориш.
|
100
| Рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш орқали барча аҳоли масканларини ва ижтимоий объектларини ва магистрал автомобиль йўлларини кенг полосали уланиш тармоқлари билан қамраб олиш.
| 1. Оптик толали алоқа линияларининг умумий узунлигини 170 минг км га етказиш.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил декабрь
| М.Мамарасулов,
У.Махмудов,
Т.Сиротин,
Ҳудудий инспекция бошлиқлари
| Бажарилмоқда.
1. Оптик толали алоқа линияла-рининг умумий узунлиги 150,469 минг километрга етказилди. Режелаштирилган лойиҳалар бўйича ишлар давом эттирилмоқда
(“Ўзбектелеком”АКнинг 27-04-10/3953-сон хат 08.09.2022й.).
2. Кенг полосали кириш портларини умумий сони 3 814 мингтага етказилди. Режелаштирилган лойиҳалар бўйича ишлар давом эттирилмоқда (“Ўзбектелеком” АКнинг 27-04-10/3953-сон хати,08.09.2022й.).
3. Бажарилган. Халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларининг 50 фоизи “Ўзмобайл” мобил алоқа қамрови билан таъминланди. (“Ўзбектелеком” АКнинг 27-04-10/3953-сон хати,08.09.2022й.).
4. Бажарилган. “Узмобайл” филиали мобил алоқа база станцияларини умумий сони 19 457 тага етказилди (“Ўзбектелеком” АКнинг 27-04-10/3953-сон хати,08.09.2022й.).
5. Бажарилган. Худудлараро магистрал телекоммуникация тармокдари ўтка-зувчанлик қобилияти:
Вилоятлар даражасида - 600 Гбит/с;
Туманлар даражасида - 60 Гбит/с га етказилди (“Ўзбектелеком” АКнинг 27-04-10/3953-сон хати,08.09.2022й.).
6. Халқаро пакетли коммутация маркази ўтказувчанлик қобилияти 3200 Гбит/сга етказилди (“Ўзбектелеком” АКнинг 27-04-10/3953-сон хати,08.09.2022й.).
7. Бажарилган. Мавжуд маълумотларни сақлашва кайта ишлаш марказлари 6,2 Петабайтгача хажмда кенгайтирилди ҳамда 5 Петабайтга эга янги маълумотларни саклаш ва кайта ишлаш маркази ўрнатилиб монтаж ишлари якунланди. Ҳозирда ишчи комиссия томонидан кабул килиш жараёни олиб борилмокда ((“Ўзбектелеком” АКнинг 27-04-10/1617-сон хати,13.04.2022й.)
|
2. Кенг полосали портлар умумий сони 4 300 мингтага етказиш.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил декабрь
|
3. Халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини 50 фоизини мобил алоқа қамрови билан таъминлаш.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил декабрь
|
4. Республика бўйлаб, айниқса узоқ аҳоли масканларида, мобил алоқа сифатини яхшилаш мақсадида таянч станцияларини умумий сонини 42 мингтага етказиш.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил декабрь
|
5. Ҳудудлараро магистрал телекоммуникация тармоқлари ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш:
Вилоятлар даражасида 600 Гбит/с;
Туманлар даражасида — 60 Гбит/с.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил декабрь
|
6. Халқаро пакетли коммутация маркази ўтказувчанлик қобилиятини 3 200 Гбит/с га етказиш.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил декабрь
|
7. Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини кенгайтириш ҳамда 1 та янги марказни қуриш.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил март
|
101
| Иқтисодиётни реал секторида ҳамда молия ва банк соҳаларида ишлаб чиқариш ва операцион жараёнларини рақамлаштириш.
| 1. Иқтисодиётни реал секторида ҳамда молия ва банк соҳаларида ишлаб чиқариш ва операцион жараёнларини автоматлаштириш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш.
Бунда:
молиявий-иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарувни оптималлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини автоматлаштириш (ЭРП) тизимлари;
саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ва диспетчерлик бошқарув жараёнларини (СCАДА) автоматлаштириш бўйича тизимлари;
савдо ҳажмини ошириш ва мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида буюртмачилар (мижозлар) билан ўзаро муносабатларни бошқариш (CРМ) тизимлари;
банк хизматлари онлайн турларини кенгайтириш ҳамда кредит ажратиш бўйича таҳлилларни автоматик тарзда амалга ошириш бўйича скоринг тизимларини жорий этилишини инобатга олиш.
| Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
| 2022 йил июль
| Н.Камилов,
М.Холиқов
| Бажарилмоқда.
Топшириқнинг жорий ҳолати юзасидан маълумот мавжуд эмас. Масъул бўлимлар томонидан мониторинг ташкил этилмаган.
|
2. Тасдиқланган манзилли дастур доирасида белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш орқали иқтисодиётни реал секторида ҳамда молия ва банк соҳаларида фаолиятини рақамлаштириш даражасини 30 фоизга етказиш.
| Амалий чора-тадбирлар
| Манзилли дастурда белгиланган муддатларда
|
3. Иқтисодиётни реал секторида ва тижорат банклари ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида 700 нафар мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил декабрь
|
4. Сунъий интеллектни мамлакатимизда муваффақиятли амалга ошириш учун «Сунъий интеллект технологияларини 2023 — 2030 йилларда ривожлантириш Стратегияси»ни ишлаб чиқиш.
| Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси
| 2022 йил июнь
| Н.Камилов,
М.Холиқов
| Бажарилмоқда.
Вазифа ижросининг жорий ҳолати юзасидан маълумот мавжуд эмас. Масъул бўлимлар томонидан мониторинг ташкил этилмаган.
|
102
| Дастурий маҳсулотлар индустрияси ҳажмини 5 баробар, уларнинг экспортини эса 10 баробар ошириб, 500 млн АҚШ долларига етказиш.
| Ахборот технологиялари соҳасида, шу жумладан, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
| Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси
| 2022 йил апрель
| Н.Камилов,
М.Холиқов,
Н.Далибаев
| Бажарилмоқда.
Вазифа ижросининг жорий ҳолати юзасидан маълумот мавжуд эмас. Масъул бўлимлар томонидан мониторинг ташкил этилмаган.
|
Бухоро вилояти Қоракўл туманида рақамли технологияларга ихтисослаштирилган алоҳида замонавий талабларга жавоб берадиган ахборот технологиялари соҳасида таълимдан ишлаб чиқаришгача бўлган яхлит занжир яратишни кўзда тутувчи ИТ-Кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш.
| Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
| 2022 йил август
| Н.Камилов,
М.Холиқов,
Н.Далибаев,
М.Наврузова
| Бажарилмоқда.
Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан Қоракўл туманида рақамли технологияларга ихтисослаштирилган алоҳида замонавий талабларга жавоб берадиган ахборот технологиялари соҳасида таълимдан ишлаб чиқаришгача бўлган яхлит занжир яратишни кўзда тутувчи IT-Кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланган.
Қарор лойиҳасига мувофиқ, “Қоракўл” IT-кластери негизида “Acharya International University of Uzbekistan” университетини ташкил этиш, шунингдек, 100 ўринга мўлжалланган инкубация маркази, 50 ўринга мўлжалланган экспорт хизматлари кўрсатиш маркази (BPO маркази), 300 ўринга мўлжалланган университет биноси ҳамда спорт комплексини қуриш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Ҳозирги кунда ушбу қарор лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш жараёнида.
|
2022–2026 йилларда вилоят марказларида ахборот коммуникация-технологияларини қўллаш орқали масофавий хизматларни кўрсатиш (ИТ-аутсорсинг) марказларини ташкил этиш.
| Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
| 2022 йил июнь
| Н.Камилов,
М.Холиқов,
Н.Далибаев
| Бажарилмоқда.
Вазифа ижросининг жорий ҳолати юзасидан маълумот мавжуд эмас. Масъул бўлимлар томонидан мониторинг ташкил этилмаган.
|
МАМЛАКАТИМИЗ ХАВФСИЗЛИГИ ВА МУДОФАА САЛОҲИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШ, ОЧИҚ, ПРАГМАТИК ВА ФАОЛ ТАШҚИ СИЁСАТ ОЛИБ БОРИШ
|
327
| Кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини яратиш.
| 1. 2023 — 2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг киберхавфсизлик стратегиясини ишлаб чиқиш.
Бунда, «УЗ» домен зонаси Интернет-маконининг киберхавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишларини ҳамда электрон ҳукумат, энергетика, рақамли иқтисодиёт тизимларини ва муҳим ахборот инфратузилмасига тааллуқли бошқа йўналишларни ҳимоя қилиш бўйича комплекс вазифаларни белгилаш.
| Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси
| 2022 йил октябрь
| М.Холиқов,
Н.Камилов,
А.Усманова
| Бажарилмоқда.
1. “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан ишлаб чиқилган Cтратегия лойиҳаси “Ўзкомназорат” Давлат инспекциясига келиб тушган (01-16-02/1714-сон хат, 08.08.2022й.)
“Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси томонидан Стратегия лойиҳасига таклифлар тақдим этилган (03-12/1270-сон хат, 15.08.2022й.) Шунингдек, жорий йил 16 август куни Киберхавфсизлик маркази биносида лойиҳа муҳокамаси бўйича ўтказилган йиғилишда Ахборот хавфсизлиги гуруҳи етакчи мутахассиси К. Атаханов иштирок этган.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси келиб тушган (29/1-1047-сон хат, 11.08.2022й.)
Мазкур қонун лойиҳасида кибержиноятчилик учун жиноий жавобгарлик масалалари қайта кўриб чиқилган. Лойиҳа бўйича “Ўзкомназорат” Давлат инспекциясининг таклифлари тақдим этилган (16.08.2022й.даги 12/122-сон).
|
2. Кибержиноятчилик учун жиноий жавобгарликни қайта кўриб чиқиш.
| Қонун лойиҳаси
| 2022 йил апрель
| М.Холиқов,
Н.Камилов,
А.Усманова
|
3. Ахборот майдонидаги киберҳужум ва таҳдидларни мониторинг қилиш тизимини янада такомиллаштириш.
Бунда:
киберхавфсизликнинг Ягона тармоғининг техник инфратузилмасини кенгайтириш;
«Кибернетикада инновациялар ИТ-парки» фаолиятини янада жадаллаштириш;
ИТ-паркнинг ҳудудлардаги рақамли технологиялар ўқув марказлари негизида ёшларни киберхавфсизлик асослари бўйича ўқитилишини таъминлаш, ҳамда ҳар йили талаба ва ўқувчилар орасида киберҳужумлар аниқлаш бўйича республика миқёсида конкурслар ўтказиш назарда тутилади.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил июль
| М.Холиқов,
Н.Камилов,
А.Усманова
|
328
| Фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялаш мақсадида замонавий коммуникацион дастурлар ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратиш.
| 1. Миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ҳамда ахборот коммуникацион дастурлар яратиш.
Бунда:
соҳанинг етук мутахассислари ва йирик тадбиркорларни миллий коммуникация платформаларини яратишга жалб қилиш;
маълумотларни узатиш ва қайта ишлашнинг замонавий талабларига мос дастурий таъминот ва техник воситалар билан таъминлаш.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил декабрь
| Н.Камилов,
М.Холиқов,
С.Алимов,
Н.Далибаев
| Бажарилмоқда.
Вазифа ижросининг жорий ҳолати юзасидан маълумот мавжуд эмас. Масъул бўлимлар томонидан мониторинг ташкил этилмаган.
|
2. АКТ соҳасида миллий маҳсулот яратиш тизимини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш.
Бунда, яратилган дастур ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни аудиториясининг қамрови ортишига қараб солиқ имтиёзларни бериш тизимини йўлга қўйиш.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил ноябрь
| Н.Камилов,
М.Холиқов,
С.Алимов,
Н.Далибаев
|
3. Миллий коммуникация платформаларини аҳоли орасида оммалаштириш.
Бунда:
миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни замонавий дизайн ҳамда техник талаблар асосида янгилаб боришни йўлга қўйиш;
аҳоли ўртасида миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни тарғиботи бўйича амалий чоралар кўриш;
фуқароларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш.
| Амалий чора-тадбирлар
| 2022 йил декабрь
| Н.Камилов,
М.Холиқов,
С.Алимов,
Н.Далибаев
|