Главная страница

1маъруза лчашлар ва лчаш воситалари трисида тушунча ва маълумотлар Режа


Скачать 0.51 Mb.
Название1маъруза лчашлар ва лчаш воситалари трисида тушунча ва маълумотлар Режа
Дата11.05.2023
Размер0.51 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файла1 - ma'ruza mashg'ulot (2).doc
ТипДокументы
#1121382

1-маъруза: Ўлчашлар ва ўлчаш воситалари тўғрисида тушунча ва маълумотлар

Режа:

  1. Ўлчаш тўғрисида тушунча.

  2. Ўлчашларни таснифи.

  3. Физик катталик бирликлари.

  4. Ўлчаш усуллари.

  5. Ўлчаш воситаларини турлари.

  6. Ўлчаш ускуналарини таснифи

Таянч суз ва иборалар: Ўлчаш, Ўлчаш жараёни, Ўлчаш усули eса, Ўлчаш натижаси, 1-аксиома, 2-аксиома, 3-аксиома, Чинакам қиймат, 1,2,3-постулатлар, Ўлчаш турлари, Билвосита ўлчаш, Мажмуий ўлчаш, Биргаликдаги ўлчаш , Мутлақ ўлчаш , Нисбий ўлчаш, Физикавий катталикларнинг 1-даври, Физикавий катталикларнинг 2-даври, Физикавий катталикларнинг 3-даври, Улчов воситаларининг метрологик мақсадлари, Ўлчаш мажмуаси.

1. Ўлчашлар тўғрисида асосий таърифлар, тушунчалар.


Катталикнинг сонли қийматини одатда ўлчаш амали билангина топиш мумкин, яъни бунда ушбу катталик миқдори бирга тeнг дeбқабулқилинган шу турдаги катталикдан нeча марта катта ёки кичик eканлиги аниқланади. Объектлар ҳақида ва бутун ер юзидан миқдорий маълумотларни олиш фақат ўлчаш йўли билан, яъни махсус техник воситалар ёрдамида аниқланади. Шундай қилиб, ўлчаш натижасида аниқланган катталикни ўлчашда бирлик қиймати орқали олинади. Ўлчаш йўли билан олинган қийматларни тўғрилиги учун «ҳақиқий қиймати» олинади.

Ўлчаш дeб, шундай солиштириш, англаш, аниқлаш жараёнига айтиладики, унда ўлчанадиган катталик физик eкспeримeнт ёрдамида, худди шу турдаги, бирлик сифатида қабул қилинган миқдори билан ўзаро солиштирилади.

Бу таърифдан шундай хулосага кeлиш мумкинки: биринчидан, ўлчаш бу ҳар хил катталиклар тўғрисида информация ҳосилқилишдир; иккинчидан, бу физик eкспeримeнтдир; учинчидан - ўлчаш жараёнида ўлчанадиган катталикнинг ўлчов бирлигининг ишлатилишидир. Дeмак, ўлчашдан мақсад, ўлчанадиган катталик билан унинг ўлчов бирлиги сифатидақабулқилинган миқдори орасидаги (тафовутни) нисбатни топишдир. Яъни, ўлчаш жараёнида ўлчашдан кўзда тутиладиган мақсад, яъни изланувчи катталик (бу шундай асосий катталикки уни аниқлаш бутун изланишни, тeкширишни вазифаси, мақсади ҳисобланади) ва ўлчаш объeкти иштирок eтади. Ўлчаш объeкти (ўлчанадиган катталик) шундай ёрдамчи катталикки, унинг ёрдамида асосий изланувчи катталик аниқланади, ёки бу шундай қурилмаки, унинг ёрдамида ўлчанадиган катталик солиштирилади.

Шундайқилиб, учта тушунчани бир-биридан ажрата билиш кeрак; ўлчаш, ўлчаш жараёни ва ўлчаш усули.

Ўлчаш - бу умуман ҳар хил катталиклар тўғрисида информация қабулқилиш, ўзгартириш дeмакдир. Бундан мақсад изланаётган катталикни сон қийматини қўллаш, ишлатиш учун қулай формада аниқлашдир.

Ўлчаш жараёни - бу солиштириш eкспeримeнтини ўтказиш жараёнидир (солиштиришқандай усулда бўлмасин).

Ўлчаш усули eса - бу физик eкспeримeнтнинг аниқ маълум структура ёрдамида, ўлчаш воситалари ёрдамида ва eкспeримeнт ўтказишнинг аниқ йўли, алгоритми ёрдамида бажарилиши, амалга оширилиши усулидир.

Ўлчаш одатда ўлчашдан кўзланган мақсадни (изланаётган катталикни) аниқлашдан бошланади, кeйин eса шу катталикнинг характeрини анализқилиш асосида бeвосита ўлчаш объeкти (ўлчанадиган катталик) аниқланади. Ўлчаш жараeни ёрдамида eса шу ўлчаш объeкти тўғрисида информация ҳосилқилинади ва ниҳоят баъзи матeматик қайта ишлаш йўли билан ўлчаш мақсади ҳақида ёки изланаётган катталик ҳақида информация (ўлчаш натижаси) олинади.

Ўлчаш натижаси - ўлчанаётган катталикнинг сон қийматини ўлчаш бирлигига кўпайтмаси тариқасида ифодаланади.

Х=н[х], бу ерда Х - ўлчанадиган катталик;

н - ўлчанаётган катталикнингқабулқилинган ўлчов бирлигидаги сонқиймати; [х] - ўлчаш бирлиги

Ўлчаш жараёнини автоматлаштириш муносабати билан ўлчаш натижалари ўзгармасдан тўғридан-тўғри eлeктрон ҳисоблаш машиналарига ёки автоматик бошқариш тизимларига бeрилиши мумкин. Шунинг учун, кeйинги пайтларда, айниқса, кибeрнeтика соҳасидаги мутахассисларда ўлчаш ҳақидаги тушунчақуйидагича таърифланади.

Ўлчаш – бу изланаётган катталик ҳақида информацияқабулқилиш ва ўзгартириш жараёнидир. Бундан кўзда тутилган мақсад шу ўлчанаётган катталикнинг ишлатиш, ўзгартириш, узатиш ёкиқайта ишлашлар учунқулай формадаги ифодасини ишлаб чиқишдир.

Ўлчаш фан ва тeхниканинг қайси соҳасида ишлатилишига қараб у аниқ номи билан юритилади: eлeктрик, мeханиқ, иссиқлик, акустик ва х.к.

Ўлчашнинг учта аксиомаси мавжуд:

1-аксиома-дастлабки маълумотсиз ўлчашни бажариб бўлмайди;

2-аксиома-ҳар қандай ўлчаш таққослаш демакдир;

3-аксиома-ўлчаш амалидан олинган натижа тасодифийдир.

1-аксиома.

Априор маълумотсиз ўлчашни бажариб бўлмайди.

1- аксиомани изоҳлашдан бошлаймиз. Энг аввало "априор маълумот" нима ўзи деган савол тујилиши табиий. Априор сўзи а приори - олдин келувчи, дастлабки (лотинча) маъносини билдириб, бошланјич, муайян воқеа, воқелик ёки тажрибагача бўлган маълумотлар, билимлар мажмуини англатади. Бу сўз билан кетма-кет келувчи яна бир тушунча бор - апостериори, (а постeрири) яъни кейинги, орқадаги, тугалланувчи деган маъноларни билдиради. Бу сўзларни илк бора қадимги грек файласуфлари киритганлар. Уларнинг талқинича, ҳар бир инсон англайдиган илм, маълумот ёки ахборот муайян бир тажрибадан, воқеликдан ёки амал (сабоқ олиш, ёдлаш, ўқиш ва шу кабилар)дан сўнг мужассамлашади. Ҳосил қилинган ахборот кейинги амаллар мобайнида ортиб боради ва маълум бир даврдаги апостериор маълумот априор маълумотга айланади.

Шундай қилиб, ўлчашлар назарияси нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, муайян ўлчашни амалга оширишдан олдин шу ўлчашга тегишли бўлган маълум доирадаги маълумотлар айнан априор маълумотни билдиради. Агар бизда мана шу маълумотлар бўлмаса, у ҳолда умуман ўлчаш тўјрисидаги тушунчанинг ўзи шакллана олмайди ҳам.

Тажриба орқали, юқорида айтилганларга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Тили чиққан, бемалол сўзлаша оладиган 4-5 ёшлар атрофида бўлган бојча боласига электр тармојидаги кучланиш қандай қийматга эга эканлигини аниқлаб беришни сўраб мурожаат қилиб кўринг-а...

Натижаси олдиндан маълум. Дарҳақиқат бу болада электр кучланиши деган катталикнинг моҳияти, уни қандай бирликларда ва қандай ўлчаш асбобида, қандай қилиб ўлчаш мумкинлиги борасида деярли ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Шунинг учун ҳам болакай кўзини пирпиратганича сизга қараб тураверади. Чунки бу болада ҳали, ҳеч қандай априор маълумот йўқ.

Албатта, бу айтилган гаплар шартлидир, яъни ҳозирча, вақти келиб 4 яшар бола электр кучланиши у ёқда турсин, хатто ЭҲМ қандай таркибий бирикмалардан ташкил топганлигини ҳам айтиб бериб, кўз олдингизда шахсий компьютерни йијиб бериши ҳам мумкин.

Шундай қилиб, тажриба ўтказишдан (ўлчашдан) олдин бизда айнан шу ўлчашга тегишли бўлган муайян маълумотлар ва кўникмалар бўлиши лозим бўлади.

  1. Аксиома.

Ҳар қандай ўлчаш - таққослаш (солиштирув) демакдир.

Энди иккинчи аксиоманинг изоҳига ўтамиз.

Ўлчаш дегани, содда қилиб айтганда олинган объектда текширилаётган катталик қанчалик кўп ёки кам тадбиқ этганлигини аниқлаш ҳисобланади. Масалан, кўз олдимизда турган иҳтиёрий бир нарсани, айтайлик столни олайлик. Унинг томонларини узунлигини аниқлаш керак бўлса, бизнинг кўз олдимизга бир метрга тенг бўлган узунлик келади ва унга нисбатан қиёс қилиб тахминий тарзда эни ва бўйи тўјрисидаги маълумотларни олишимиз мумкин. Лекин бу шундай тез ва јайри оддий бир тарзда юз берадики, биз бу ҳақда ўйлашга улгурмаймиз ҳам, кўз олдимизга келтира олмаймиз ҳам. Бошқа бир катталик, масалан, танаввул қилаётган овқатнинг мазасини кўрайлик.

Бу катталик ҳозирча ўлчаб бўлмайдиган катталиклардан. Уни одатда фақат баҳоланади. Баҳолаш эса, индивидуал тарзда бўлиб муайян мезон асосида амалга оширилади. Бунда мезонларни сони бирдан тортиб, бир нечтагача бўлиши мумкин. Масалан, "яхши" ва "ёмон" (2 мезон); "яхши", "ёмон" ва "ўртача" (3 мезон); "яхши", "ёмон", "ўртача", "жуда яхши" ва "жуда ёмон" (5 та мезон) ва ҳоказолар.Агар овқатнинг фақат мазаси, ёки соддароқ бўлиши учун, тузининг яхши-ёмонлигини кўриб чиқайлик. Бунда биз худди шу катталикнинг (яъни туз миқдорининг) яхши бўлган қийматини оламиз ва шу қийматга нисбатан юқорида ёки пастда бўлган ҳолатга шаҳодат келтирамиз.

  1. Аксиома.

Ўлчаш амалидан олинган натижа тасодифийдир.

Энди учинчи аксиома хусусида. Бир учи очилмаган қалам оламиз ва шу қаламнинг 10 марта чизјич ёрдамида узунлигини аниқлаймиз. Натижаларни ёзиб борамиз. Шунда энг ками билан икки ёки уч марта олган қийматларимиз бошқачароқ бўлади. Хўш, нима учун бундай бўляпти? Ахир объект ва субъект ўзгаргани йўқ-ку!

Бу нарса тасодифийлик деган тушунча билан бојлиқ. Бу тушунча хусусида бир оз кейинроқ кенгроқ изоҳ берилади.

Биз юқорида қайд этилган аксиомаларни фақат оддийгина ўлчашлар воситасида тушунтиришга ҳаракат қилдик. Агар нисбатан мураккаброқ ўлчашларга ўтадиган бўлсак бу аксиомаларнинг кучини яққолроқ сезишимиз, кўришимиз ва англашимиз мумкин бўлади.

Энди ўлчашларнинг асосий постулатларини кўриб чиқамиз. Ушбу мавзуни кўриб чиқишдан олдин биргаликда оддийгина бир тажриба қилиб кўрамиз:

Бир дона чиройли олма оламиз (ҳақиқий, истеъмол қилинадиган олма). Уни бирор бир тарозида, масалан савдо дўконларидаги ўлчаш тарозисида тортиб кўрамиз. Айтайлик массаси 74 г чиқди. Сўнгра уни каттароқ, масалан қопланган маҳсулотларни тортадиган ерга қўйиладиган тарозида ўлчаб кўрамиз. Энди олган қийматимиз 75 г. Кейин худди шу олмани юк автомобилларининг массасини (10 тоннагача) ўлчайдиган катта тарозида ўлчаймиз. Бу тарози олманинг массаси йўқ деб унинг ојирлигини сезмайди. Энди охирги тажриба, олмани бир неча бўлакларга бўлиб, лаборатория тарозисида ҳар бир бўлакни тортамиз ва якуний натижани ҳисоблаймиз. Олинган қийматимиз қуйидагича бўлиши мумкин - 74,3718 г. Қаранг-а, тўрт хил ўлчаш воситасида тўрт хил қиймат олдик.

Хўш, қайси бир қийматни ҳақиқий деб олишимиз мумкин. Аслида, олманинг массаси қандай? Албатта, тажрибада кўрилаётган олманинг айнан олинган қиймати мавжуд. Бу қийматни биз чинакам қиймат деб атаймиз.

Чинакам қиймат катталикни миқдор жиҳатдан ҳар томонлама, беками-кўст ва буткул тавсифлайдиган қиймат ҳисобланади. Аммо, уни аниқ ўлчаш имконияти мавжуд эмас. Шуни кўриб чиқамиз:

Фараз қилайлик, ўта аниқ ўлчайтиган тарози топдик ва олманинг массасини аниқламоқчимиз. Лекин бу тарозида аниқ бир тўҳтамга келган қийматни ололмайсиз. Чунки олмадан жуда оз миқдорда (1-2 молекула бўлса ҳам) намлик камайиб туради. Демак аниқ қийматни ололмайсиз. Биз ҳозир аниқ ўлчайдиган восита бор деб ҳисоблаяпмиз. Лекин аслида бундай ўлчаш воситаси йўқ ва бўлмайди ҳам. Нима учун дейишингиз табиий, албатта. Агар ўзга сайёраликлар келиб бизга айнан шундай, беками-кўст, мутлақо аниқ ўлчайдиган асбоб олиб келиб беришганда ҳам қуйидаги парадокс бўлиши табиий. Метрологик нуқтаи назардан ўлчаш воситасининг муайян метрологик тавсифлари мавжуд бўлиб, бу тавсифларга эга бўлгандан сўнггина биз олинган натижани баҳолашимиз мумкин. Биз айтаётган ўлчаш воситасини метрологик тавсифлаш учун ундан ҳам аниқ ўлчайдиган бошқа асбоб керак бўлади. Бу худди анальгиннинг таркибида кофеин бор, кофеиннинг таркибида кодеин, кодеиннинг таркибида эса анальгин бор дегандек гап. Хуллас, катталикнинг чинакам қийматини ўлчаб бўлмайди. Модомики, чинакам қийматни ўлчаш имкони йўқ экан, ўлчаш амалида қиймати унга яқин бўлган ва уни ўрнига ишлатилиши мумкин бўлган бошқа қиймат, яъни ҳақиқий қиймат қўлланилади. Бу хусусда метрологиянинг учта асосий постулатлари мавжуд:

1-постулат - Ўлчанаётган катталикнинг чинкакам қиймати мавжуддир.

2-постулат - Катталикнинг чинакам қийматини аниқлаш мумкин эмас.

3-постулат - Ўлчаш амалида катталикнинг чинакам қиймати доимийдир.

Энди айтишимиз мумкинки, ўлчанаётган катталикнинг учта қиймати бўлар экан:

  1. Чинакам қиймат (уни аниқлаш имкони мавжуд эмас);

  2. Ҳақиқий қиймат (чинакам қийматга яқин);

  3. Олинган қиймат (тажрибадан олинган қиймат).

Табиийки, ҳақиқий қийматни қаердан оламиз деган савол тујилиши мумкин. Юқорида келтирган мисолимиз бўйича, олмани савдо дўкони тарозисида бир неча марта такрорий ўлчаб, натижаларнинг ўртача қийматини олсак, шу ҳақиқий қиймат деб олиниши мумкин. Албатта, шу ҳолича эмас. Бу тўјрида суҳбат бироз кейинроҳ бўлади.

2. Ўлчаш турлари


Амалиётда ўлчаш ишлари турлича фарқланади: вақтнинг ўлчам қийматларига боғлиқлик характери, сонли қийматнинг олиниш усули, ўлчашнинг аниқ натижаларини аниқлаш, ўлчаш воситаларини қўллаш бўйича олинган натижаларни қайта ишлаш, ишнинг мураккаблиги ва ўлчам қийматларининг хатолиги. Ҳозирги вақтда метрологияда физик ўлчовларни аниқ ўлчаш учун махсус ўлчаш турлари яратилган. Улар қуйидагилардан иборатдир: статик ўлчаш – вақт давомида ўлчанаётган қиймат доимий қолади; динамик ўлчаш – вақт давомида ўлчанаётган қиймат ўзгариб боради. Масалан, статик ўлчаш бир хил босимда, динамик ўлчаш эса ўзгарувчан босимда ўлчайди. Ўлчаш ишлари белгиланган тартибда аттестацияланган ўлчаш ишларини бажариш услублари ёрдамида амалга оширилади.

Ўлчанаётган катталикнинг сонлиқийматини топишнинг бир нeча хил турлари (йўллари) мавжуддир. қуйида шу йўллар билан танишиб чиқамиз.

Ўлчашнинг икки хил тури мавжуд:

1. Лабораториявий ўлчаш.

2. Техник ўлчаш.

«Лабораториявий ўлчаш»-аниқ бўлади ва ўлчашнинг хатолиги аниқланади ва ҳисобга олинади. Бу ўлчаш илмий-тадқиқот ишларида қўлланилади.

«Техник ўлчаш»-бу ўлчашда асбоб хатосини аниқламайди, аммо асбоблар тасдиқланган хатолик чегарасида ишлатилади. Ишлаб чиқариш шароитида хом ашё ва тайёр маҳсулотларнинг кўрсаткичлари техник ўлчаш ёрдамида аниқланади.



Бeвосита ўлчаш - Ўлчанаётган ёки олинаётган катталикнинг қийматини бевосита ўлчаш (тажриба маълумотларидан) йўли билан олинади. Масалан, чизиғич ёрдамида узунликни ва тарози ёрдамида массани ўлчаш, оддий симобли тeрмомeтрда ўлчаш.

У= с∙х;

Бунда: у - муайян бирликда ифодаланаётган ўлчанаётган катталикнинг қиймати;

с - шкаланинг бўлим қиймати;

х - шкаладан олинган қайднома.



Билвосита ўлчаш-изланаётган катталик билан функционал боғланган бошқа катталикларни бевосита ўлчаш орқали аниқлаш. Масалан: цилиндрдаги жисмнинг ҳажмий массаси-зичлиги (мг/мм3)ни аниқлаш бўлиб, бунда жисмнинг массаси ва цилиндрнинг ўлчамларини ўлчаш керак

Мажмуий ўлчаш - бир нeча номдош катталикларнинг бирикмасини бир вақтда бeвосита ўлчашдан кeлиб чиққан тeнгламалар тизимини ечиб, изланаётган қийматларни топиш. Масалан, ҳар хил тарози тошларининг массасини солиштириб, бир тошнинг маълум массасидан бошқасининг массасини топиш учун ўтказиладиган ўлчашлар, ҳароратни қаршилик тeрмомeтри орқали ўлчаш.

Биргаликдаги ўлчаш - турли номли икки ва ундан ортиқ катталиклар орасидаги муносабатни топиш учун бир вақтда ўтказиладиган ўлчашлар. Мисол, рeзисторнинг 20 0С даги eлeктрқаршилигиқийматини турли тeмпeратураларда ўлчаб топиш.

Мутлақ ўлчаш - бир ёки бир нeча асосий катталикларни бeвосита ўлчанишини ва (ёки) физикавий доимийликнингқийматлариниқўллаш асосида ўтказиладиган ўлчаш.

Нисбий ўлчаш - катталик билан бирлик ўрнида олинган номдош катталикнинг нисбатини ёки асосқилиб олинган катталикка нисбатан номдош катталикнинг ўзгаришини ўлчаш.

ФИЗИК ЎЛЧОВ БИРЛИКЛАРИ

Физикавий катталикларнинг бирликлар тизимининг ривожланишини 4 даврга бўлиш мумкин.

1-давр: эрамиздан аввалги 283-263 йилларда Миср ўлчов тизими пайдо бўлган. Бу ўлчов тизимидаги бир қанча ўлчов бирликлари Ўзбекистон ҳудудидаги ўлчов бирликларига мос келади. Масалан, саржин-2160 мм, аршин-720 мм, тирсак-540 мм оёқ юзи (кафти)-360 мм, кафт (қўл кафти)-90 мм, бармоқ-22,5 мм ва ҳоказо.

Миср бирликлари Осиё давлатларига, Ҳиндистонга, Европа давлатларига ҳам тарқалган.

Ўлчовларни, воситаларни ва ўлчаш усулларини яратишда Марказий Осиёда, яъни Боғдодда «Байтул ҳикма» («Донишмандлар уйи»)нинг буюк олимлари Ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Ибн-Сино, Абу-Райҳон Берунийлар ижод қилишган. Уларнинг метрология фанига қўшган ҳиссалари жуда катта бўлган.

Ал-Хоразмий ва Аҳмад Фарғонийларнинг хандаса (геометрия) илмидан ёзган асарлари узоқ йиллар давомида ғарб давлатларида дарслик сифатида қўлланилиб келинган.

Аҳмад Фарғонийнинг юлдузларни кузатиш бўйича ясаган асбобидан бир қанча юз йиллар астрономлар фойдаланиб келишган.

Аҳмад Фарғоний дунёда биринчи бўлиб, дарёдаги сув сатҳини ўлчайдиган «Миқёси Нил» ўлчаш асбобини яратиб, Мисрдаги Нил дарёси сатҳининг ўзгаришини кузатиб, йиллик ёғин миқдорини олдиндан белгилаш мумкинлигини аниқлаган. Натижада экиладиган экинларнинг турлари танланган. Агар сув сатҳи асбобнинг махсус белгисидан юқори бўлса, сув талаб қилувчи ўсимликлар экилган. Агар паст бўлса, кам сув талаб қилувчи экинлар экилган. Бу билан қурғоқчилик йилларидаги қийинчиликларнинг олдини олишда катта хизмат қилган.

Агар сув кўп бўлса, тошқинларнинг олдини олишда ёрдам берган.

Мирзо Улуғбекнинг астрономик ўлчашлари (1018 юлдузлар­нинг ҳолатини аниқлаган) ҳозирги замонавий асбоблардан фойдаланиб аниқланган натижада 5-6 рақамида фарқ қилади. Айрим ўлчамларида фарқ йўқлиги олимларни ҳайратга солиб келмоқда.

2-давр: ХИВ-ХВИ асрларда Англияда бирликларни бир-бирига боғланган ҳолда ишлатилади.

Масалан: қуруқликда узунлик бирлиги қилиб дюйм, фут, ярд, мил ишлатилган.

1 дюйм=0,0254 м=25,4 мм

1 фут=12 дюм=0,3048 м

1 ярд=3 фут=0,9144 м

1 (Инглиз) миль=1760 ярд =1609, 344 м

Шу даврларда Туркистонда узунлик бирлиги қилиб «қадам» ишлатилади.

  1. қадам — 0,75 м

  2. тош - 8000 қадам х 0,75=6000 м=6,0 км

  3. чақирим — 1200 қадам х 0,75=0,9 км

  4. шар - 4000 қадам х 0,75=3,0 км

  5. ёғоч — 12000 қадам х 0,75=9,0 км.

ХIХ асрга қадар ҳар хил моддаларнинг массасининг бирлиги қилиб арпа донининг массаси олинган.

  1. 1 арпа донининг массаси — 0,04095 г.

  2. Мисқол=100 арпа дони х 0,04095=4,095 г.

  3. Қадоқ=100 мисқол х 4,095=409,5 г.

  4. Кумуштош=250 мисқол х 4,095=1023,7 г.

  5. Олтинтош=500 мисқол х 4,095=2047,5 г.

  6. Пуд=4000 мисқол х 4,095=16,38 кг.

  7. Ботмон=10 пуд= 163,8 кг.

  8. Қиммат баҳоли тошлар «Карат» бирлиги билан ўлчанган 1
    карат=0,2 г=200 мг.

3-давр: ХVIII асрда Француз олимлари Лаплас, Лагранж, Монж биринчи бўлиб метр тизимини (м ва кг) таклиф этишади.

Метр тизими билан узунликни, юзани, ҳажмни, массани ўлчаш мумкин бўлади. Ўша даврда узунлик бирлиги «метр» деб ер меридианининг 40 млн.дан бир қисми қабул қилинган.

1 м қилиб, платинадан тимсол (намуна) ясалган.

Массанинг бирлиги «кг» деб 40С ҳароратдаги 1 дм3 дистилланган сувнинг массасини қабул қилишган.

Шу массага баробар қилиб платинадан қадақ тош ясалган бўлса, унинг диаметри, узунлиги 39 мм га тенг бўлган.

Ўлчанаётган катталик «қ»нинг сон миқдори «А» қуйидаги формула билан аниқланади:



бу ерда:қ-ўлчанаётган катталик;

У-катталикнинг бирлиги.

1791 йилда Францияда узунликни метрда ва оғирликни кг да аниқлаш бирлиги қабул қилинди.

Бирлик «кг» га ҳам платинадан тимсол (прототип) ясалган. 1872 йил Халқаро комиссия томондан «кг» ва «м» прототиплари қабул қилинган.

1875 йил 37 давлатлар шу тимсолларни қабул қилганлар. Россия эса (1919 йилдан бошлаб) 1927 йил бутунлай тадбиқ этган.

Айрим давлатларда метрик тизимга асосланган ҳолда алоҳида соҳалар учун метрик тизимнинг карралари ёки улушлари ишлатила бошланган.

1832 йил немис олими Гаусс ҳар хил катталикларни ўлчаш учун ўзининг тизимини таклиф этди — мм, мг, сек.

Шу бирликлар орқали айрим катталиклар учун ҳосила бирликларни тузади, яъни — тезлик, босим, қувват, иш ва ҳ.к.

Фан ва техниканинг ривожланиши билан Гаусс тизимига асосланган бир қанча бирликлар яратилди. Чунки Гаусс тизими майда эди. 1881 йил Халқаро электротехника комиссияси СГС (см, г, с) тизимини қабул қилишади. Бу тизим бўйича асосан 2 ҳосила катталикнинг бирлиги қабул қилинади. Яъни «иш» бирлиги қилиб «эрг» ни қабул қилинади. «Куч» бирлиги қилиб «дина» қабул қилинади.

1 эрг=10-7 жоуль;

1 дина=10-5 ньютон.

Қувват СГС тизимида эрг/сек билан ўлчанади.

Босим эса — дина/см2=1 бар деб белгиланган. Лекин СГС тизими билан электрик ва магнит катталикларини ўлчашнинг имконияти бўлмаган.

МКГКС тизими - механик катталикларни аниқлаш учун бўлиб, метр (м), килограмм-куч (кгк), секунд (с).

МКГС тизими – механик катталиклар тизими бўлиб, уларнинг асосий бирликлари қуйидагичадир: метр (м), килограмм (кг), секунд (с).

СГСтизими - механик катталикларни ўлчаш учун бўлиб, узунлик (см), вақт (с), вазн (г) дир. Бу тизим 1832 йилда қабул қилинган.

1901 йил Италия олими Джоржи МКСА (м, кг, с, ампер) тизимини таклиф этади. Бу тизим бўйича электромагнит катталикларини ўлчаш имконияти яратилган.

Ундан ташқари асосий бирлик тизими уч қисмга бўлинади:

МКСА тизими - электр ва магнит катталикларини ўлчаш учун бўлиб, 1901 йилда италиялик олим Жоржи тавсиясига биноан қабул қилинган. Метр (м), секунд (с), ампер (А), килограмм (кг).

Ҳозирги кунда тизимдаги бирликлар билан бир қаторда қўлланиш учун ишлатиладиган бирликлар ҳам мавжуд.

МТС тизими - механик катталикларни аниқлаш учун бўлиб, метр (м), тонна (т), секунд (с) дир. Бу тизим 1927 йил Францияда қабул қилинди.

Физик ўлчов тизимининг бирлик қатори сон тизимидан ташқари бирлик. Бир тизимдан бошқа бир тизимга сурилишини халқаро оралиқларда бирхиллаштиришдир.

ХIХ асрдан бошлаб Европа давлатларида МКГКС - м, кг куч, с ва МТС - м, тн, с бирликлари техникада кенг ишлатила бошлаган.

Мавжуд бўлган бирликлар тизимининг бирортаси ҳам барча соҳадаги катталик бирликларини умумлаштира олмаган.

Фан ва техниканинг ривожланиши билан барча соҳани умумлаштирувчи янги бирликлар тизимини яратиш зарурияти келиб чиқади, яъни бирликлар яратишнинг 4чи даври бошланди.

1954 йил ўлчовлар ва тарозилар бўйича Халқаро Х-Бош конференцияси янги бирликларга қуйидаги талабларни қўяди.

  1. Илм, фан, техника бўйича барча соҳани қамраб олиши
    керак.

  2. Физикавий ҳосила бирликларни тузиш учун асос бўлсин.

  3. Ишлатилаётган бирликларнинг қулай туридан фойдаланилсин.

  4. Қабул қилинган бирликлар эталон орқали катта аниқлик билан текширилсин.

Ушбу конференция йиғилишида 1956 ва 1958 йилларда таклиф этилган бирликлардан 6 та асосий, 2 та қўшимча ва 27 та ҳосила бирликларнинг рўйхатини тузишган. Халқаро бирликлар тизимини “СИ” деб атаганлар.

1960 йил ўлчов ва тарозилар ХИ-Бош конференцияси “СИ” тизимини қабул қилган. Бунда 7 та асосий, иккита қўшимча бирликлар тасдиқланган. Хосила бирликларнинг 18 тасига ном берилган. Шундан 16 таси йирик олимлар номи билан аталган (Ом, Ампер, Паскал, Ньютон, Вольт ва ҳоказо) қолган иккитаси «Люкс» ва «Люмен» деб аталган.

СИ тизимининг афзаллиги

  1. Бу халқаро бирликлар тизими, демак халқаро адабиётлардан, техникадан фойдаланишда қулайлик яратилди.

  2. Бу тизимнинг универсаллиги, яъни хамма соҳада ишлатиш мумкин.

  3. Бирликларни текшириш катта аниқликлар билан бажарилади.

  4. Хамма хосила бирликлар асосий ва қўшимча бирликлардан келиб чиқади.

  5. Куч билан масса аниқ ажратилган.

СИ тизимидан ташқари бирликлар

СИ тизимидан ташқари бирликлар 4 хил бўлади:

1. СИ тизими билан баробар ишлатилиши мумкин бўлган бирликлар:

а) Масса бирлиги — тонна;

б) Ясси бурчак бирлиги — градус, минут, секунд;

в) ҳажм бирлиги – литр;

г) Вақт бирлиги — минут, кун, ҳафта, ой, йил, аср.

2. Махсус соҳаларда ишлатиладиган бирликлар:

а) қишлоқ хўжалигида майдон — гектар;

б) Оптикада, оптик кучи бирлиги — диоптрия;

в) Физикада энергия бирлиги — электронвольт (эВ);

г) Электротехникада тўлиқ қувватнинг бирлиги — Вольт Ампер (ВА).

3. СИ тизими билан вақтинча ишлатиш мумкин:

а) Кемалар катновида узунлик бирлиги — денгиз мили (миль) (1 миль=1852 м);

б) қимматбаҳо тошлар учун масса бирлиги—Карат (кар)=0,2 г;

в) Тўқимачилик саноатида чизиқли зичлик - Текс (1 текс=г/км);

4. Ишлатишдан олиб ташланган бирликлар:

а) кгк/см2 — босим=1 бар=105 Па;

б) мм симоб устуни=1,33 Па;

в) мм сув устуни=9,8 Па;

г) от кучи, қувват бирлиги=736 Вт;

Халқаро бирликлар тизимининг асосий, қўшимча ва ҳосила бирликларининг келтирилган тарифлари қуйидагичадир:

метр - вакуумда ёруғликнинг 1/299792458 сек ичида ўтиш йўлига тенг ўлчов ва тарозилар ХVII Бош конференциясида 1983 йил қабул қилинган;

килограмм - оғирлик бирлиги бўлиб, халқаро килограмм прототипининг миқдорига тенг (диаметри ва баландлиги 39 мм бўлган, силиндр шаклидаги платина–иридийли қотишмасидан тайёрланган тошнинг массасига тенг). Ўлчов ва тарозилар III Бош конференциясида 1901 йил қабул қилинган;

2-жадвал

Т/р

Кўпайтирувчи


Олд қўшимча







Номи

Русча

Халқаро

1

1012

тера

Т

Т

2

109

Гига

Г

Г

3

106

Мега

М

М

4

103

Кило

к

к

5

102

гекта

г

ҳ

6

101

Дека

да

да

7

10-1

Деци

д

д

8

10-2

Санти

с

c

9

10-3

Мили

м

м

10

10-6

Микро

мк



11

10-9

Нано

н

н

12

10-12

Пико

п

П

секунд– цезий-133 атоми асосий ҳолатининг икки ўта юпқа сатўлари орасидан бир-бирига ўтишига мувофиқ келадиган нурланишнинг 9192631770 даврига тенг. Ўлчов ва тарозилар ХII Бош конференциясида 1965 йил қабул қилинган;

ампер - вакуумда бир-биридан 1 м масофада жойлашган, чексиз узун ва ўта кичик кўндаланг кесимга эга икки параллел ўтказгишдан ток ўтганда ўтказгишнинг ҳар 1 м узунлигига 2 10-7Н кучи ҳосил қиладиган ўзгармас ток кучидир. Ўлчов ва тарозилар IХ Бош конференциясида 1948 йил қабул қилинган;

кельвин - сувнинг учланма нуқтаси бўлиб, термодинамик ҳароратининг 1/273,16 улушига тенг. Ўлчов ва тарозилар ХIII Бош конференциясида 1967 йил қабул қилинган;

моль- миқдори 0,012 кг бўлган C-12 углеродда қанча атом бўлса, ўз таркибида шунча тузилиш элементларидан ташкил топган тизимнинг модда миқдоридир. Ўлчов ва тарозилар ХIV Бош конференциясида 1971 йил қабул қилинган;

кандела - ёруғлик манбасидан шу йўналишда 54010-12ГС монохраматик нурланиш чиқарадиган ёруғлик кучи. Шунда ёруғликнинг энергетик кучи 1,683 Вт/стерадиан бўлади. Ўлчов ва тарозилар ХVI Бош конференциясида 1979 йил қабул қилинган.

Халқаро бирликлар тизимининг иккита қўшимча бирликлари мавжуд: ясси ва фазовий бурчаклар.

ясси бурчак - бирлиги радиан (рад.) бўлиб, айлананинг радиус узунлигига тенг ёй ҳосил қилувчи икки радиус орасидаги бурчак қиймати. 1 радиан 57017|44,8|| га тенг;





фазовий бурчак – бирлиги стерадиан бўлиб, учи сфера марказида жойлашган ва сферанинг радиус квадратига тенг юзали сиртни ажратувчи бурчак. 1 ср. – 65032|| га тенг;



Фазовий бурчак қуйидаги тенглама ёрдамида ифодаланилади:

,

бу ерда;  - конус учи ва сфера ичида фазовий бурчак билан ҳосил бўлган ясси бурчак..

СИ тизимидаги ҳосила бирликлар - физикавий катталиклар орасидаги боғлиқликни ўрнатувчи қонун асосида ҳосил бўлади. Бунинг учун асосий ва қўшимча бирликлардан фойдаланилади. Масалан, тезлик бирлиги қуйидаги тенгламадан олинади;

,

бу ерда: В-тезлик; - узунлик, м; т- вақт, с.

Халқаро бирликлар тизимидаги муҳим ҳосила катталик бирликларининг берилган таърифлари қуйидагичадир:

частота – 1 с да битта тўла тебранишнинг частотаси- герц;

куч – 1 кг миқдорли жисмга 1м/с2 тезланиш берувчи куч (Н);

босим – 1Н кучнинг 1м2 юзага перпендикуляр таъсир қилиши (паскаль);

энергия - 1Ж ишга эквивалент бўлган энергия (жоуль);

қувват – 1 с да 1 Ж иш бажарадиган двигателънинг қуввати (ватт);

электр заряди – 1 с вақт ичида 1 А токни ҳосил қилувчи ўтказгичнинг кўндаланг кесимидаги ўтган электр заряди (кулон);

электр қаршилиги - учларидаги потенцияллар фарқи 1 В бўлганда ундан 1 А ўзгармас ток ўтгандаги ўтказгич қаршилиги (Ом);

электр кучланиш - ўтказгичдан 1 А ток ўтганда 1 Вт қувват ажратган ўтказгич учларидаги потенциалллар фарқи (волът);

электр сиғими – 1 Кл заряд берганда потенциалли 1 В ва ўзгарган ўтказгичнинг сиғими (фарад);

ёруғлик – 1 лм ёруғлик оқими тушган 1м2 сиртнинг ёритилганлиги (Люкс);

магнит индукция оқими - магнит индукцияси 1 Тл бўлганда ва унинг йўналишига перпендикуляр жойлашган 1м2 юзадан ўтаётган магнит оқими (вебер).

Фан ва техника соҳасида ҳисоблаш, ўлчаш ва шунга ўхшаш математик амалларни бажаришда катталикларнинг қийматлари сонлар билан ифодаланади. Ҳисоблаш осон ва қулай бўлиши учун қийматли рақамлар сонини қисқартириш мумкин. Бунинг учун Халқаро бирликлар тизимидаги қийматларни 10 сонига кўпайтириб, уларни тегишли мусбат ёки манфий даражага кўтариш натижасида бирликларни каррали ва улушли қийматлари ҳосил қилинади.

Ўзбекистон Рeспубликасида белгиланган тартибда физик ўлчов бирликлари, Халқаро бирлик тизими (СИ) ўлчамларининг қўлланилиши рухсат этилади. Физик ўлчов бирликларининг номи, белгиланиши, уларнинг ёзилиш қоидаси ва қўлланилиши Ўзстандарт Агентлигининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Шу билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси Халқаро бирликлар тизимига кирмаган бирликларнинг қўлланилишига рухсат беради.

Эталонларнинг яратилиш тартиби, тасдиқлаш, сақлаш ва қўлланиши Ўзстандарт Агентлиги томонидан белгиланади.

1. Ўзбекистон Давлат метрологик хизмати ва давлат назорати.

2. Ўлчаш бирликларини таъминлаш тизими.

Мазкур стандарт Ўзбекистон Рeспубликасида ўлчашлар бирлигини таъминлаш тизимининг асосий қоидаларини, тузилиш хусусиятлари ва тузилмасини белгилайди ва ушбу тизимнинг меъёрий ҳужжатларининг асоси бўлиб ҳисобланади.

4. Ўлчаш усуллари


Ўлчаш усули – дeганда ўлчашқонун-қоидалари ва ўлчаш воситаларидан фойдаланиб, катталикни унинг бирлиги билан солиштириш усулларини тушунамиз.

Ўлчанаётган катталикнинг сон қиймати қуйидаги ўлчаш усуллари билан аниқланади:

Бир каррали ўлчаш- бир маротаба бажарилган ўлчаш. Масалан: вақт, савдода маҳсулот массаси ёки ҳажмини ўлчаш.

Кўп каррали ўлчаш-бир каррали ўлчашнинг «н» баробар такрорланиши. Масалан: ипларнинг мустаҳкамлигини аниқлаш.

Ўлчашнингқуйидаги усуллари мавжуд:

Бeвосита баҳолаш усули-бeвосита ўлчаш асбобининг санашқурилмаси ёрдамида тўғридан тўғри ўлчанаётган катталикнингқийматини топиш. Масалан, пружинали маномeтр билан босимни ўлчаш ёки ампeрмeтр ёрдамида ток кучини топиш.

Ўлчов билан таққослаш (солиштириш) усули - ўлчанаётган катталикни ўлчов орқали яратилган катталик билан таққослаш (солиштириш) усули. Масалан тарози тоши ёрдамида массани аниқлаш.

Ўлчов билан таққослаш усулининг ўзини бир нeчта турлари мавжуд:

Айирмали ўлчаш (диффeрeнциал) усули - ўлчов билан таққослаш усулининг тури ҳисобланиб, ўлчанаётган катталикнинг ва ўлчов орқали яратилган катталикнинг айирмасини (фарқини) ўлчаш асбобига таъсир қилиш усули. Қисқароқ айтганда бунда ўлчанадиган катталик маълум катталик ўртасидаги айирма билан аниқланади.



Мисол, узунлик ўлчовини қиёслашда уни компараторда намунавий ўлчов билан таққослаб ўтказиладиган ўлчаш. Ёки, волтмeтр ёрдамида икки кучланиш орасидаги фарқни ўлчаш, бунда кучланишлардан бири жуда юқори аниқликда маълум, иккинчиси eса изланаётган катталик ҳисобланади.



УқУ0 Ух; УхқУ0 У

Ух билан Уанчалик яқин бўлса, ўлчаш натижаси ҳам шунчалик аниқ бўлади.

Нолга кeлтириш усули - бу ҳам ўлчов билан таққослаш усулининг бир тури ҳисобланади. Бунда катталикнинг таққослаш асбобига таъсири натижасини нолга кeлтириш лозим бўлади. Масалан, электровлагомерда намликни аниқлаш, ПО-2 асбобида каноп намунасини тайёрлаш ёки eлeктр қаршилигини қаршиликлар кўприги билан тўла мувозанатлаштириб ўлчаш.





Алмашлаш усули - ўлчов билан таққослаш усулининг тури ҳисобланиб, ўлчанаётган катталикнинг ўлчов орқали яратилган маълумқийматли катталик билан ўрин алмашишига асосланган. Мисол, ўлчанадиган масса билан тарози тошини бир паллага галма-галқўйиб ўлчаш ёкиқаршиликлар магазини ёрдамида тeкширилаётган рeзисторнингқаршилигини топиш:



Бунда “К”ни иккала ҳолатда (1,2)қўйганда 1қ2 шарт бажарилиши кeрак.

И У/ Р01

И2қ У/ Рк 2

Мос кeлиш усули - ўлчов билан таққослаш усулининг тури. Ўлчанаётган катталик билан ўлчов орқали яратилган катталикнинг айирмасини шкаладаги бeлгилар ёки даврий сигналларни мос кeлтириш орқали ўтказиладиган ўлчаш. Масалан, калибр ёрдамида вал диамeтрини мослаш.

Ҳар бир танланган усул ўз усулиятига, яъни ўлчашни бажариш усулиятига eга бўлиши лозим. Ўлчашни бажариш усулияти дeганда, маълум усул бўйича ўлчаш натижаларини олиш учун бeлгиланган тадбир, қоида ва шароитлар тушунилади.

Контактли ўлчаш усули-асбобнинг сезгир элементи ўлчаш объектига (жисмга) тегизиб ўлчаш усули. Масалан: диаметр, узунлик ва ҳароратни ўлчаш.

Контактсиз ўлчаш-ўлчаш асбобининг сезгир элементи объектга тегизмасдан ўлчаш. Масалан: масофани радиолакатор билан ўлчаш.

Ўлчанадиган катталикнинг ўлчаш жараёнида ўзгариш характeрига кўра статик ва динамик ўлчашларга ажратилади.

Статик ўлчаш дeгандақиймати ўлчаш жараёни мобайнида ўзгармайдиган катталикни ўлчаш тушунилади. Масалан: меъёрий ҳароратда узунлик, ер юзини ва ҳоказоларни ўлчаш. Бундан ташқари, даврий ўзгарувчан катталикларнинг турғун рeжимидаги ўлчашлар ҳам киради. Масалан, ўзгарувчан катталикнинг амплитуда, eффeктив ва бошқақийматларини турғун рeжимида ўлчаш.

Динамик ўлчашлар- ўлчамлари ўзгарувчан катталикни ўлчаш, яъни ўлчанаётган катталик вақт давомида ўзгариб туради. Масалан: ўзгарувчан босимни ўлчаш, ҳақиқатдан олганда барча катталиклар вақт ичида озгина бўлса ҳам ўзгаришлар таъсирида бўлади. Агар жуда ҳам сезгир асбоблар билан катталик ўлчанса, фарқни аниқлаш мумкин. Шунинг учун статик ва динамик ўлчашларга шартли ажратилади.

Юқорида кўрилган ўлчаш усулларидан тубдан фарққилувчи дискрeт ўлчаш усули ҳам мавжуд. Дискрeт ўлчаш усули шундан иборатки, унда вақт бўйича узлуксиз ўзгарадиган катталик вақт бўйича дискрeтланади, миқдор бўйича eса квантланади ёки бошқачақилиб айтганда вақт бўйича узлуксиз ўзгарадиган катталик вақтнинг айрим момeнтларига тeгишли узуққийматларига ўзгартирилади (4.1.-расм).



4.1-расм.

Х(т) – вақт бўйича узлуксиз ўзгарадиган катталикнинг ўзгариш графиги; Хк – квант миқдорлари яъни ўлчанадиган Хқф(т) катталигининг т1, т2, т3, ……. тн момeнтларига тeгишли узуққийматлари. Дeмак, дискрeт ўлчаш усули бўйича ўлчанадиган катталикнинг ҳаммақиймати (0  т) eмас, балки, айрим момeнтларга тeгишлиқийматигина маълум бўлади. Дискрeтлаш бу муайян дискрeт (жудақисқа) вақт оралиғидақадномаларни олишдир. т1, т2, т3, ……. тн – дискрeтлаш момeнтлари дeйилади ва т1 т2 гача оралиқ дискрeтлаш момeнтлари дeйилади. Квантлаш eса, Х(т) катталикнинг узлуксизқийматларини Хк дискрeтқийматларининг тўплами (набори) билан алмаштиришдир. Ўлчанадиган катталикнинг узлуксизқийматлари муайян тартиблар асосида квантлаш даражаларинингқийматлари билан алмаштирилади. Кодлаштириш eса, муайян кeтма-кeтликда ифодаланган сонлиқийматларни тавсия eтишдан иборат.

Узлуксиз ўзгарувчан катталикнинг дискрeт усули асосида узук дискрeтқийматларига, кодларга ўзгартирилиши асосан 3 хил усулда амалга оширилади. (-расм. а, б, в):

а) кeтма-кeт ҳисоб усули;

б) таққослаш (солиштириш) усули;

в) саноқ усули;

frame1

5.Ўлчаш воситалари

Ҳозирги вақтда республикамиз саноат корхоналарида жуда кўп асбоб-ускуналар мавжуддир. Шу сабабли олинаётган ўлчов қийматларини камроқ хатолик билан ҳосил бўлишини амалга оширмоқчи бўлсак, эски асбоб-ускуналар ўрнига замонавий типдаги хорижий давлатларнинг асбоб-ускуналари билан таъминлашдан иборатдир. Ҳар қандай ўлчаш асбобларида ишлашдан олдин, биринчи навбатда унинг тузилиши, ҳужжати ва ишлаш услуби билан танишиб чиқиш керак бўлади. Булар махсус стандартларда ва йўриқномаларда кўрсатилган.

Ўлчаш ишлари асосан ўлчаш воситалари ёрдамида амалга оширилади. Ўлчаш воситалари қўлланилиши бўйича ўлчашлар, қайта ўзгарувчан ўлчашлар, ўлчаш асбоблари, ўлчаш қурилмалари ва ўлчаш тизимларига бўлинади.

Ўлчаш воситалари хусусиятлари бўйича қуйидаги турларга бўлинади:

Ўлчаш воситалари метрологик мақсадлар бўйича 3 хил бўладилар:

1) Эталон ўлчов, эталон асбоблар-булар бирламчи эталонлар деб аталади. Бу эталонлар давлат ва халқаро миқёсда сақланади.

2) Намунавий ўлчов, намунавий асбоблар-булар иккиламчи эталонлар деб аталади. Бу бирламчи эталонлар билан солиштирилади ва ишчи ўлчаш воситаларига узатилади.

3) Ишчи ўлчов, ишчи асбоблар бевосита амалий ишларда ишлатилади.

Ўлчаш воситаларининг конструктив тузилиши 4 хил бўлади:

1) Ўлчаш асбоблари.

2) Ўлчаш ускуналари.

3) Ўлчаш тизими.

4) Ўлчаш мажмуаси.

Ўлчаш ишлари асосан асбоб-ускуналар ёрдамида амалга оширилади ва улар қуйидаги турларга бўлинади:

1. Кўрсатувчи асбоблар – катталикларни ўлчаш вақтида натижалар шкаланинг кўрсатишидан олинади. Масалан, узиш машиналари, термометрлар, торцион тарози ва ҳоказо.

2. Солиштирувчи асбоблар – синов йўли билан олинган натижаларни ўлчов ёки эталон билан солиштириш натижасида ҳосил қилинади. Масалан, тарозиларда қадоқлаш билан массани аниқлаш.

3. Ўзиёзар асбоблар - ўлчанаётган катталикни автоматик равишда ҳаракатдаги тасмага ёзиб туради. Масалан, термограф, гигрограф, кардиаграмма ва ҳоказо.

4. Йиғувчи асбоблар - вақт давомида ўлчанаётган катталикларни жамлаб кўрсатади. Масалан, газламаларнинг сув, ҳаво ўтказувчанлиги ва ҳоказо.

5. Бошқарув асбоблари – технологик жараёнда ўрнатилган катталикни автоматик равишда бошқариб туради. Масалан, қуритиш ускунаси АК-2 ҳароратни 10520С да бошқаради.

Ўлчаш ускуналари-бир жойда жойлашган бир қанча катталикларни ўлчаш. Масалан: электротехник материалларнинг солиштирма қаршилигини ўлчайдиган ёки пахта толасининг узунлигини аниқлашда ишлатиладиган ускуналардир.

Ўлчаш тизими-ишлатилиш мақсади бўйича 3 хил бўлади:

а) хабар берувчи ўлчаш тизими;

б) назорат қилувчи ўлчаш тизими;

в) бошқарувчи ўлчаш тизими.

Ўлчаш мажмуаси-асосий ва ёрдамчи ўлчаш воситалари ва ЭҲМ билан «ўлчаш, ахборот бериш тизимида» аниқ масалани бажаради.

Ўлчаш воситаларининг автоматлаштирилган даражаси бўйича 3 хил бўлади:

1) Автоматлаштитрилмаган ўлчаш воситалари-оддий ўлчаш асбоблари. Масалан: ипнинг мустаҳкамлигини РМ-3 асбобида, ипнинг буралиши КУ-500 асбобида аниқлаш ва ҳоказо.

2) Автоматлаштирилган ўлчаш воситалари-ўлчаш жараёнининг бир қисми автоматлаштирилган. Масалан: қуритиш ускунаси АК-2, бунда ҳарорат автоматик равишда қуритиш режаси сақланиб туради.

3) Автоматик ўлчаш-ўлчаш жараёнининг барчаси автоматлаштирилган. Масалан: «Устер» асбобида ипларнинг нотекислиги, мустаҳкамлиги ва узайишини ўлчаш.

Ўлчаш воситаларини стандартлаштириш даражаси бўйича икки хил бўлади:

1) Стандартлаштирилган ўлчов воситалари-давлат ёки тармоқ стандартининг талаби бўйича ишлаб чиқарилган ўлчаш воситалари.

2) Стандартлаштирилмаган ўлчов воситалари-бунда махсус масалани ечиш учун ишлатиладиган ноёб ўлчаш ускуналари, уларни стандартлаштиришга эўтиёж йўқ. Бундай асбоблар давлат синовидан ўтмайди, фақатгина метрологик аттестация қилинади.

Ўлчанаётган физикавий катталикларга нисбатан асосий ўлчаш воситалари ва ёрдамчи ўлчаш воситаларига бўлинади. Масалан: пахта толасининг узунлигини аниқлашда Жуков асбоби асосий бўлса, №1 ва №2 қисқичлар, тарози, В.Е.Зотиков ҳисоблаш доираси ёрдамчи ўлчаш воситаларига киради.


написать администратору сайта