Главная страница
Навигация по странице:

  • * - маълумот материалларидан олинади. Идишли-ўровли ва донали юклар

  • Станциянинг суткалик ҳисобий юк ва вагон айланмаси

  • 2. Механизациялашган омбор турларини танлаш ва уларнинг асосий габарит ўлчамларини ҳисоблаш.

  • 2.1. Идишли - ўровли ва донали юклар учун ёпиқ омборларни танлаш ва уларнинг асосий габарит ўлчамларини ҳисоблаш.

  • 1- расм. Ташқарисида темир йўли ва автойўлак жойлашган ёпиқ омбор (СП-18-72)

  • 2.2. Контейнерларни сақлаш учун очиқ майдонининг асосий габарит ўлчамларини ҳисоблаш.

  • Чл. 1. Станциянинг исобий суткалик юк ва вагон айланмасини анилаш


    Скачать 299.15 Kb.
    Название1. Станциянинг исобий суткалик юк ва вагон айланмасини анилаш
    Дата27.03.2023
    Размер299.15 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаFarxod KMAPR.docx
    ТипДокументы
    #1019565
    страница1 из 3
      1   2   3

    Муқаддима
    Темир йўл транспортининг ривожланишида комплекс механизациялаш ва автомациялашнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳамияти ниҳоятда каттадир. Хозирда хом-ашёнинг қабул қилиб олишдан токи тайёр маҳсулотни жўнатиш, ташиш, сақлаш, ортиш-тушириш ва истеъмолчиларга элтиб беришгача бўлган барча жараёнларни комплекс механизациялаш ва автоматизациялашни таъминловчи машина, асбоб-ускуна ва юқори самарали технологик системани яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.

    Ҳозирги пайтда магистрал ва саноат темир йўл транспортини ривожлантиришга қаратилган янги универсал ва махсус транспорт воситаларини жорий қилиш: ҳаракатдаги составларнинг юк кўтаришни ошириш; ҳар турли транспортларни ўзаро алоқасини яхшилаш; юк ташиш ташкили технологиясини мукамаллаштириш; компьютер воситаларини ишлаб чиқаришнинг бошқаришда яна ҳам кенгроқ жорий қилиш каби чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    “Темир йўл транспортида юк ортиш-тушириш ишларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш” фани бўйича курс лойиҳасини бажаришда қуйидаги: юк ортиш-тушириш пунктларининг иш ҳажмини аниқлаш; омборларнинг турларини танлаш ва уларнинг асосий габарит ўлчамларини ҳисоблаш; ортиш-тушириш машиналари турларини танлаш ва уларнинг зарурий миқдорини аниқлаш; ортиш-тушириш ва омбор ишлари комплекс механизацияси тизимларини оптимал вариантини техника-иқтисодий ҳисоблар асосида танлаш масалалари кўрилади.


    1. Станциянинг ҳисобий суткалик юк ва вагон

    айланмасини аниқлаш.
    Юк омборларининг параметрлари ва турлари, ҳамда ортиш-тушириш машиналарининг (ОТМ) сони ҳисобий суткалик юк айланмаси миқдори асосида аниқланади. Ҳисобий суткалик юк айланмаси юкларни келиши ва жўнаши бўйича қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
    Qс = Qй · Kн / 365 , т/сут (1.1)
    бу ерда Qй – йиллик юк айланмаси (ҳар бир юк тури учун топшириқдан

    қабул қилинади), т;

    Kн – юк ташишнинг номунтазамлик коэффициенти*.

    Контейнерларда ташиладиган юклар учун суткалик контейнер айланмасининг миқдори келиш ва жўнаш бўйича қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
    Ni = Qс · βi / qi , конт/сут (1.2)
    бу ерда βi – контейнер паркидаги i- турдаги контейнерларнинг улуши

    (топшириқдан қабул қилинади);

    qi– i-турдаги контейнернинг ўртача юкламаси*, т;

    i – контейнер турлари (3, 5 ва 20 тонналик).

    Берилган юклар учун ҳисобий суткалик вагон айланмаси (контейнер-лардан ташқари) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
    nj = Qс · αj / Pтj , ваг/сут (1.3)
    бу ерда αj – вагон паркидаги j-ўқли вагонларнинг улуши (топшириқдан

    қабул қилинади);

    Pтj – j-ўқли вагонга юклашнинг техник нормаси*, т;

    j– вагон турлари (4 ва 8 ўқли).

    Контейнерларни ташиш учун ҳисобий суткалик вагон айланмаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
    n4 = N3 / 11+ N5 / 5 + N20 / 2 , ваг/сут (1.4)
    бу ерда N3 , N5 , N20 - 3, 5 ва 20 тонналик контейнер айланмаси.

    Ҳисобий вагонлар қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
    nҳ = n4 + 2 · n8 , ваг/сут (1.5)

    * - маълумот материалларидан олинади.


    Идишли-ўровли ва донали юклар
    Qс.ж. = 460000 · 1,1 / 365 = 1387 т/сут;

    Qс.к. = 500000 ·1,1 / 365 =1507 т/сут;
    n4.ж = 1387 · 1 / 50 = 28 ваг/сут; n4.к = 1507 · 1 / 50 = 31 ваг/сут
    Контейнерлар
    Qс.ж. = 200000 · 1,1 / 365 =603 т/сут;

    Qс.к. = 160000 · 1,1 / 365 =483 т/сут;
    N3.ж. =603 ·0,5/ 1,6 =189 конт/сут;

    N3.к. =483 · 0,5/ 1,6 =151 конт/сут;
    N5.ж. =603 ·0,5/ 3,2 = 95 конт/сут;

    N5.к.=483 · 0,5/ 3,2 = 78 конт/сут;
    n4.ж. = 189 / 11+ 95 / 5 = 37 ваг/сут;

    n4.к. = 151 / 11+ 78 / 5 = 29 ваг/сут

    Оғир вазинли юклар
    Qс.ж. = 160000 · 1,1 / 365 = 483 т/сут;

    Qс.к. = 190000 · 1,1 / 365 =573 т/сут;
    n4.ж. = 483· 1,0 / 40 = 13 ваг/сут; n4.к. = 573 · 1,0 / 40 = 14 ваг/сут

    Пахта толаси

    Qс.ж. = 90000 · 1,4 / 365 = 346 т/сут; n4.ж = 346 · 1 / 54 = 7 ваг/сут;

    Ҳисоб-китоб натижаларини 1.1-жадвалга киритамиз.

    1.1-жадвал
    Станциянинг суткалик ҳисобий юк ва вагон айланмаси






    Юк турлари

    Qй

    т/йил

    Qс

    т/сут

    N3

    к

    N5

    к

    N20

    к

    n4

    в/сут


    n8

    в/сут


    nуч

    в/сут


    конт/сут

    Ж ў н а ш



    Идишли-ўровли

    ва донали юклар


    460000


    1387


    -


    -


    -


    28


    -


    28

    Контейнерлар

    200000

    603

    189

    95

    -

    37

    -

    37

    Оғир вазинли юклар

    160000

    483

    -

    -

    -

    13

    -

    13

    Пахта толаси

    90000

    346

    -

    -

    -

    7

    -

    7

    К е л и ш

    Идишли-ўровли

    ва донали юклар


    500000


    1507


    -


    -


    -


    31


    -


    31

    Контейнерлар

    160000

    483

    151

    76

    -

    29

    -

    29

    Оғир вазинли юклар

    190000

    573

    -

    -

    -

    14

    -

    14



    2. Механизациялашган омбор турларини танлаш ва уларнинг асосий габарит ўлчамларини ҳисоблаш.
    Юкларни сақлаш, ортиш-тушириш учун омбор турларини танлаш юкларнинг физика-кимёвий хусусиятига, ташқи муҳит таъсирига, барқарорлигига, сақлаш муддатига, юк айланмаси миқдорига, юкларни ортиш – тушириш ва сақлашнинг технологик усулларига ва шу кабиларга боғлиқдир.

    Омбор турларини танлашда давлатимиздаги ва хорижий давлатлардаги илмий текшириш ва лойиҳа институтларидаги ишлаб чиқарилган намунавий ва илғор механизациялашган ва автоматизациялашган омборларни танлаб олишга ҳаракат қилиш керак. Танлаб олинган омбор юкларни ортиш – тушириш ва омбор ишларини бажаришда оптимал техника – иқтисодий кўрсатгичларни таъминлаши лозим, ҳамда туну – кун ишлашга мўлжалланган бўлиши керак.
    2.1. Идишли - ўровли ва донали юклар учун ёпиқ омборларни

    танлаш ва уларнинг асосий габарит ўлчамларини ҳисоблаш.
    Бир неча юзлаб номдаги юклар идишли – ўровли ва донали юклар туркумига мансуб бўлиб, улар қимматбаҳо юклар ҳисобланади. Шунингдек идишли – ўровли ва донали юкларнинг кўпчилик қисми ташқи атмосфера (ёмғир, қор, намгарчилик ва ҳ.к.) таъсирига барқарор эмас. Шунинг учун бу юкларни ёпиқ омборларда сақлаш мақсадга мувофиқдир (1-ва 2-расм).

    Идишли – ўровли ва донали юкларни ёпиқ вагонларга ортиш ва улардан тушириш, ҳамда омбор ичи ишларини ташкил этишда асосан кичик габаритли вилкали авто ва электр юклагичлардан фойдаланилади. Бу юклагичлар таглик (поддон) лар билан биргаликда ишлатилади. Идишли - ўровли ва донали юкларни ўлчамлари 1200 х 800 мм бўлган тагликка тахлаб, ҳосил бўлган пакетни омбор ичида бир – бирини устига тахлаб сақланади.

    Ортиш-тушириш фронти (ОТФ) нинг зарурий узунлиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
    Lфр. = n4 · ℓ4 / m + am , м (2.1)
    бу ерда n4 – ҳисобий суткалик тўрт ўқли вагон айланмаси**, ваг/сут;

    4– тўрт ўқли вагоннинг автоулагич ўқлари бўйича узунлиги*,м;

    m– вагонларни ОТФ га олиб кириб беришлар сони (2  m 6);

    am – ОТФ ни маневр ишлари учун зарур бўлган қисмининг узун

    лиги (am = 15  25), м.



    1- расм. Ташқарисида темир йўли ва автойўлак жойлашган ёпиқ

    омбор (СП-18-72)

    1. кичик габаритли механик юклагич; 2- юк пакети; 3- омбор рампаси; 4- темир йўли; 5- ёпиқ вагон; 6- автойўлак.



    Омборнинг зарурий мадонини ўртача юклама услубида аниқлаш мумкин:
    Fом = [Qс.ж. · tсақ.ж.· Kў.й. · (1-α) / ρ] +

    + [Qс.к. · tсақ.к.· Kў.й. · (1-α) / ρ] , м2 (2.2)
    бу ерда Qс.ж.,Qс.к. – мувофиқ равишда жўнаш ва келиш бўйича ҳисобий

    суткалик юк айланмаси**, т/сут;

    tсақ.ж. , tсақ.к. – мувофиқ равишда жўнаш ва келиш бўйича юкларни

    омборда норматив сақлаш муддати*, сут;

    Kў.й. – ўтиш жойлари ва йўлаклари учун қўшимча майдонни

    инобатга олувчи коэффициент*;

    α – бир транспорт туридан бошқа транспорт турига юк-

    ларни бевосита ортишни инобатга олувчи коэффи-

    циент*;

    ρ – омбор полига тушадиган ўртача юклама*, т/м2.

    Омборнинг зарурий майдони (Fом) ни унинг эни (Bом) га бўлиш орқали омборнинг зарурий узунлиги аниқланади:
    Lом = Fом / Bом , м (2.3)
    Омборлар сони қуйидагича аниқланади:
    Nом = Lом / Lтип , дона (2.4)
    бу ерда Lтип - намунавий лойиҳа бўйича бир дона омборнинг узунлиги, м.

    Аниқланган омборлар сони бутунланади (катта томонга) ва қабул қилинган омборнинг узунлиги ва майдони қуйидагича аниқланади:
    L'ом = Nом · Lтип , м (2.5)
    F'ом = Bом · L'ом , м2 (2.6)
    қуйидаги шартларга риоя қилиниши керак:
    L'ом ≥ Lом ва F'ом ≥ Fом
    Lфр.ж.. = 28· 14,73 / 4 +15 = 119 м; Lфр.к. = 31 · 14,73 / 4 +15 = 130 м.
    Fом= [1387· 1,5 · 1,7 · (1 - 0,15) / 0,85] +

    + [1507 · 2 · 1,7 · (1- 0,15) / 0,85] = 8661 м2
    Идишли-ўровли ва донали юкларни сақлаш учун ташқарисида темир йўли жойлашган СП-18-72 ёпиқ омборини қабул қиламиз (Bом = 18 м;

    Lтип = 72 м).

    Lом = 8661 / 18 = 482 м; Nом = 482 / 72 = 7 та омбор;

    L'ом = 7 · 72 = 504 м; F'ом = 18 · 504 = 9072 м2;

    L'ом = 504 м. > Lом = 482 м . F'ом= 9072 м2 > Fом = 8661 м2


    2.2. Контейнерларни сақлаш учун очиқ майдонининг асосий габарит ўлчамларини ҳисоблаш.
    Контейнерлар кранлар билан жиҳозланган очиқ майдонларда сақланади. Контейнерларни сақлаш учун очиқ майдоннинг (қуйида контейнер майдон деб юритилади) асосий габарит ўлчамлари ушбу контейнер майдонига келиб тушаётган контейнерларнинг турига, уларнинг сонига, контейнер майдонда контейнерларнинг тўхтаб туриш муддатига, бажарилаётган технологик операцияларга ва фойдаланадиган механизация воситаларининг турига боғлиқдир.

    ОТФ нинг зарурий узунлиги (2.1) формула ёрдамида аниқланади. i турдаги (3, 5 ва 20 тонналик) контейнерларнинг сақлаш учун зарурий контейнер майдон юзаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
    Fi = [(Ni.ж. · tсақ.ж. + Ni.к. · tсақ.к.) · (1 - α) +

    + Kт · (Ni.ж. + Ni.к.) · tр + Ni.б. tб] · ƒ i ·Kў.й. , м2 (2.7)
    бу ерда Ni.ж. , Ni.к. – мувофиқ равишда жўнаш ва келиш бўйича ҳисобий

    суткалик контейнер айланмаси**, конт/сут;

    tсақ.ж. , tсақ.к. – мувофиқ равишда жўнаш ва келиш бўйича контейнер-

    ларни очиқ майдонда норматив сақлаш муддати*, сут;

    Kт – контейнер паркидаги носоз контейнерларни инобатга

    олувчи коэффициент, (Kт = 0,03  0,05);

    tб , tр – бўш ва носоз контейнерларни очиқ майдонида

    норматив сақлаш муддати*, сут;

    ƒ i – i турдаги (3, 5 ва 20 тонналик) бир дона контейнер-

    нинг очиқ майдонида эгаллайдиган жойи*, м2;

    Ni.б. – i турдаги (3, 5 ва 20 тонналик) бўш контейнерлар

    сони.
    Ni.б.= | Ni.ж. - Ni.к.| конт/сут.
    Контейнерларни сақлаш учун контейнер майдоннинг эни фойдаланиладиган ОТМ нинг турига боғлиқ бўлиб, очиқ майдонида:

    а) икки консолли чор пояли кран ишлаганида (3-расм, а),
    Bм = Lпр - 2 · (ва + во), м (2.8)
    б) кўприкли ёки консолсиз чор пояли кран ишлаганида (3-расм, б),
    Bм = Lпр - (вг + вэ + во), м (2.9)
    в) стрелали кран ишлаганида (3-расм, в),
    Bм = ℓмах - ℓмin, м (2.10)

    ёки

    Bм = ℓмах - акр, м (2.11)
    бу ерда Lпр – кран пролети (оралиғи) *, м;

    ва – кранни юргизучи аравачасининг габарити, (ва = 0,3  0,7), м;

    во – кранни юргизувчи аравачисининг энг чиқиб турадиган қис-

    мидан четдаги контейнер (ёки юк) гача бўлган хавфсизлик

    оралиғи, (во = 0,6  1,0), м;

    вг– қ урилмаларнинг габарит яқинлашуви, (вг = 4,9), м;

    вэ – кран ости йўллари устунларини (эстакадани) эни,

    (вэ = 0,5  0,8), м;

    мах , ℓмin – кран стреласининг максимал ва минимал қаноти*, м;

    акр – кран кабинасининг габарит ўлчами, м.

    Контейнерларни сақлаш учун контейнер майдоннинг узунлиги қуйидаги формула орқали аниқланади:
    Lм = Fм / Bм ,м (2.12)
    Ўрта тоннажли ва катта тоннажли контейнерлар алоҳида-алоҳида контейнер майдонларда сақланади, чунки уларни ортиб-тушириш учун юк кўтариши ҳар турли бўлган кранлар ишлатилади.

    Ўрта тоннажли контейнерлар майдони,
    Fм = F3 + F5 , м
    Lфр.ж. = 37 · 13,92 / 4 +15 = 134 м; Lфр.к. = 29 · 13,92 / 4+15 = 106 м;
    N3.= | 189 – 151 | = 38 конт/сут; N5.= | 95– 78 | = 17 конт/сут;

    F3 = [(189 · 1 + 151 · 2) · (1 – 0,2) + 0,03 · (189 + 151) · 1 +

    + 38· 1] · 2,78 · 1,9 = 2330 м2

    F5 = [(95 · 1 + 78 · 2) · (1 – 0,2) + 0,03 · (95 + 78) · 1 +

    + 13· 1] · 5,57 · 1,9 = 2318 м2


      1   2   3


    написать администратору сайта