Главная страница
Навигация по странице:

  • Ҳақиқатни бузиб кўрсатишнинг графикли усуллари.

  • 3.4.-жадвал.

  • 3.15.-расм.

  • 3.16.-расм.

  • Калит фикрлар

  • Икки ўзгарувчили

  • 3-мавзу. 3мавзу статистик маълумотларни жадвал ва графикларда тасвирлаш


    Скачать 0.68 Mb.
    Название3мавзу статистик маълумотларни жадвал ва графикларда тасвирлаш
    Дата27.01.2022
    Размер0.68 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла3-мавзу.docx
    ТипДокументы
    #343827
    страница3 из 3
    1   2   3

    Тасвирий статистикада ҳақиқатнинг бузиб кўрсатилиши*

    Битта тасвир “мингта сўзнинг ўрнини” босиши мумкин, лекин тасвирлар ҳам ҳолатларни бўяб ёки уларни бузиб кўрсатиши мумкин. Умуман олганда, статистикада тасвирланган расмлар-гистограммалар, устунли графиклар ва бошқа графикли тасвирлардан - воқеаларни бузиб кўрсатишда шубҳаланиш мумкин, шунинг учун биз уларнинг ҳар бирини эҳтиёткорлик билан текширишимиз лозим. Шундан келиб чиқиб, ушбу бўлимни график ёки диаграммани тушунишда ёрдам берадиган бир нечта ҳолатларни эслаш билан бошлаймиз. Кейин эса, рақамли тасвирий статистика қандай қилиб ҳақиқатни бузиб кўрсатишда фойдалилиши мумкинлигини муҳокама қиламиз.

    Ҳақиқатни бузиб кўрсатишнинг графикли усуллари. График орқали чиқарилган хулосани ўзгартиришнинг кенг тарқалган йўлларидан бири – вертикал, горизонтал ёки ҳар иккала ўқдаги масштабни ўзгартиришдир. Мисол учун. 3.4.-жадвалда умумлаштирилган 5 йил давомида Европа сувдарида фаолият кўрсатаётган катта кемалар оқими тўрисидаги маълумотларни фараз қилинг. 15-расмда келтирилган 3 та жойлашувнинг ҳар бири учун қатнов частотасини ифодаловчи МИНИТАБ устунли графиги ҳисобланади. График кўрсатадики, порт ичидаги қатновлар денгиздаги ёки таъқиқланган ҳудудлардаги қатновлардан кўра кўпроқ учрайди.

    3.4.-жадвал. Денгиз кемаларининг жойлашув бўйича қатновлари




    Жойлашуви

    Кемалар сони

    Денгизда

    376

    Таъқиқланган сувларда

    273

    Портда

    478

    Жами

    1127

    МаТҳе Доcк анд Ҳарбоур Аутҳоритй.



    3.15.-расм. Кемаларнинг жойлашув бўйича қатновлар сони учун МИНИТАБ устунли графиги

    Eнди фараз қилайлик, сиз ҳудди шу маълумотни порт ичидаги ва таъқиқланган сувлардаги қатновлар сони орасидаги фарқни бўрттириб кўрсатиш учун фойдаланмоқчисиз. Буни амалга оширишнинг битта йўли – вертикал ўқдаги бирликлар орасидаги масофаларни ошириш— яъни ҳар бир инча фақатгина бир нечта бирликларни акс эттириш орқали вертикал ўқни чўзишдир. Чўзишнинг ортига яширинган белги – бу узун вертикал ўқ, лекин ушбу кўрсаткич вертикал ўқнинг бошидаги бошланич 0 нуқтадан бирор масофада жойлашган бўлса, у яширинган ҳолатда бўлади. Шундай график, 16-расмдаги СПСС графигида кўрсатилган. Устунли графикни 250дан бошлаш (0 ўрнига) орқали, порт ичидаги қатновлар частотаси таъқиқланган сувлардаги қатновлар частотасидан бир неча марта катта эканлигини кўриш мумкин.



    3.16.-расм. Кемаларнинг жойлашув бўйича қатновлар сони учун МИНИТАБ устунли графиги, тўирланган вертикал ўқ асосида

    Устунли график ёрдамида ҳақиқатнинг бузиб кўрсатилишини аниқлашнинг яна бири йўли – устунларнинг кенглигини уларнинг баландлигига пропорционал қилишдир. Мисол учун, бир йил давомида 4 трассанинг ҳар бирида содир бўлувчи автомобиллар иштирокидаги ўлимларнинг умумий сонининг фоиз миқдорини ифодаловчи 2.40а-устунли графикка қаранг. Энди ўлимга олиб келувчи воқеалар фоизининг ортиб бориши билан графикнинг кенглиги ва баландлигини ошириб борайлик. Ушбу ўзгартириш 2.40б-расмда кўрсатилган. Ушбу ҳолатдаги бузиб кўрсатиш шундан иборатки, яъни ўқувчи ҳар бир трассада содир бўлаётган ўлимлар фоизини устуннинг юзаси ҳажмига тенглаштиришга ҳаркат қилиши мумкин, аслида эса, ўлим билан туговчи фалокатларнинг ҳақиқий нисбий частотаси фақат устунларнинг баландлигига болиқ бўлади.




    а. Устунли диаграмма б. Баландлиги катталашган

    сари устунлар кенглиги

    3.17.-расм. Тўрт ҳар бир асосий шосседа содир бўлган йўл транспорти ҳалокати ўлимининг нисбий частотаси.

    Гарчи биз графиклар асосий воқеа-ҳодисанинг асл тасвирини нотўри тушунишга олиб келиши мумкинлигининг бир неча йўлларини муҳокама қилган бўлсакда, хулоса аниқ: маълумотларнинг график тасвирланишига танқидий кўз билан қараш лозим. Одатда, ҳар бир ўқ ва ушбу ўқдаги бирликларнинг ўлчамини текширинг. Визуал ўзгаришларни инкор этинг ва график ёки диаграмма орқали акс эттирилган ҳақиқий сонли ўзгаришларга эътибор қаратинг.

    Калит фикрлар

    Ситфатий маълумотларни тасвирлаш

    1. Гуруҳ категорияларини аниқлаш

    2. Гуруҳ частоталарини аниқлаш

    3. Гуруҳ нисбий частотаси=(гуруҳ частотаси)/н

    4. Нисбий частоталарни гарфикда тасвирлаш

    Доиравий диаграмма



    Устунли диаграмма



    Парето Диаграммаси



    Сифатий маълумотларни графикда тасвирлаш

    Бир ўзгарувчили:

    1. Гуруҳ интервалларини аниқлаш

    2. Гуруҳ интерваллари частоталарини аниқлаш

    3. Гуруҳ интерваллари нисбий частотаси=(гуруҳ частотаси)/н

    4. Интервал нисбий частоталарни гарфикда тасвирлаш



    Нуқтавий диаграмма



    Банд ва барг графиги



    Гистограмма




    Қути шаклидаги диаграмма



    Икки ўзгарувчили:

    Сочилганнуқтали диаграмма



    Фойдаланилган адабиётлар

    Асосий адабиётлар:

    1.МcCлаве, Жамес Т. Статистиcс / Жамес Т. МcCлаве, Террй Синcич.—12тҳ эд. 2013. – 814 п.

    2.Статистиcс фор Манагерс: Усинг Миcрософт Эхcел, Фифтҳ Эдитион бй Давид М. Левине, Давид Ф. Степҳан, Тимотҳй C. Креҳбиел, анд Марк Л. Беренсон. Пеарсон Эдуcатион, Инc, 2008,538 р.

    3.Статистика. Дарслик. Проф. Шодиев Х. ва Хабибуллаев И. таҳрири остида. – Т.: Иқтисод-молия, 2013.

    4.Шодиев Х. ва Хабибуллаев И. таҳрири остида. Статистика бўйича практикум. –Т.: Тафаккур бўстони, 2015.

    5.Соатов Н.М. Статистика. – Т.: Ибн Сино, 2003

    Қўшимча адабиётлар:

    1.Елисеева И.И. Статистика: учебник. –М.: ЮРАЙТ, 2012. –559 с.

    2.А.Қорабоев, Н.Рашиова, Б.ойипназаров: Миллий ҳисоблар тизими: дарслик.-.:Тошкент, ИҚТИСОД-МОЛИЯ, 2015

    Интернет ресурслар:

    www.зиёнет.уз

    www.лех.уз

    www.стат.уз

    www.меҳнат.уз

    www.мф.уз

    www.тфи.уз

    www.мфер.уз

    www.cономиcал.уз

    www.cisstat.com

    www.gks.ru

    www.унстац.ун.орг



    ** Manba: Lames McClave, Terry Sincich. Statistics. 12th edition. Pearson Education, Inc. 2013. 27-33 pp.

    ** Manba: Lames McClave, Terry Sincich. Statistics. 12th edition. Pearson Education, Inc. 2013. 37-44 pp.

    1*MINITAB dasturidan olingan band va barg tasvirining birinchi ustundagi raqamlar sinf intervalidan unga eng yaqin bo’lgan sinf intervaligacha o’lchovlar sonini ko’rsatadi

    **SPSS dasturida boshqa dasturiy paketlardagi kabi sinf intervali quyi chegarasida joylashgan kuzatuv o’zidan keyingi intervalga kiritiladi. Masalan, bosib o’tilgan masofa bo’yicha 37.0 ga teng bo’lgan ko’rsatkich 36-37 va 37-38 sinf intervallari oralig’ida joylashgan bo’lib, 37-38 oraliqqa kiritiladi. 2.3-jadvaldagi chastotalar ushbu qoidani aks ettiradi.

    **Manba: Lames McClave, Terry Sincich. Statistics. 12th edition. Pearson Education, Inc. 2013. 87-89 pp.

    **Korrelyatsiyaning haqiqiy tarifi keyingi mavzularda berilgan. U yerda biz korrelyatsiya ikkita miqdoriy o’zgaruvchilar orasidagi chiziqli (to’g’ri chiziqli) bog’lanish kuchini o’lchashini o’rganamiz.

    **Manba: Lames McClave, Terry Sincich. Statistics. 12th edition. Pearson Education, Inc. 2013. 92-93 pp.
    1   2   3


    написать администратору сайта