Главная страница
Навигация по странице:

  • 8.1. Стандартлаштириш ҳақида

  • “Стандартлаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни

  • Ўзбекистонда стандартлаштиришнинг ривожланиш саналари Республикамизда стандартлаштириш ишларини бошланиши 1923 йилда Тошкент шахрида Туркистон тош тарозилар Марказий бюросини

  • Ўзбекистон Республикаси Халқ Комиссариатининг Ишчи – деҳқон Инспекцияси қошида Стандартлаштириш бюроси ташкил этилди.

  • Бутун иттифоқ стандартлаштириш комитетининг Ўзбекистон бўйича тош ва тарозилар ишлари бўйича марказий бошқармага айлантирилади.

  • СССР Госстандарти қошидаги Ўзбекистон республикаси стандартлаштириш бошқармасига айлантирилади.

  • Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига

  • —Давлатлараро стандарт – ГОСТ — Ўзбекистон давлат стандарти – Ўз ДСт — Умумдавлат классификатори – Ўз ДТ —Нормалар ва қоидалар -*)

  • — Ўзбекистон раҳбарий ҳужжати – Ўз РҲ — Тавсиялар – Ўз Т Тармоқлар бўйича юритиладиган меъёрий ҳужжатлар

  • — Тармоқ стандарти – ТСт — Тармоқ классификатори – ТТ — Норма ва қоидалар –*) — Раҳбарий ҳужжат – РҲ — Тавсияномалар – Т

  • Маъмурий-ҳудудий меъёрий ҳужжатлар Вилоят ҳокимлари томонидан тасдиқланади.— Маъмурий-ҳудудий стандарт – МҲСт

  • Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат

  • Стандартлаштиришнинг асосий вазифалари

  • 6.3. Стандартлаштириш бўйича асосий атамалар ва тушунчалар Стандартлаштириш

  • “Стандартлаштириш объекти”

  • Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

  • Халқаро стандартлаштириш

  • Стандартлаштириш мақсадлари

  • Ўзароалмашувчанлик

  • Такрорлаш учун саволлар.

  • 8-МАЪРУЗА. 8маъруза стандартлаштириш хаида, унинг масад ва вазифалари стандартлаштириш бйича асосий атамалар ва таърифлар. збекистон республикаси Стандартлаштириш трисидаги конуни


    Скачать 78.44 Kb.
    Название8маъруза стандартлаштириш хаида, унинг масад ва вазифалари стандартлаштириш бйича асосий атамалар ва таърифлар. збекистон республикаси Стандартлаштириш трисидаги конуни
    Дата22.12.2021
    Размер78.44 Kb.
    Формат файлаpptx
    Имя файла8-МАЪРУЗА.pptx
    ТипДокументы
    #313840

    8-МАЪРУЗА

    Стандартлаштириш хақида, унинг мақсад ва вазифалари. стандартлаштириш бўйича асосий атамалар ва таърифлар. Ўзбекистон республикаси “Стандартлаштириш тўғрисида”ги конуни.


    Режа:
    • Стандартлаштириш ҳақида. “Стандартлаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни.
    • Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари.
    • Стандартлаштириш бўйича асосий атамалар ва тушунчалар.

    8.1. Стандартлаштириш ҳақида

    Одатда биз стандарт бўйича деган иборани кўп ишлатамиз.

    Хўш стандарт нима? Стандарт сўзи инглизча “Standard” сўздан олинган бўлиб, меъёр, ўлчам, андоза деган маъноларни билдириб меъёрий ҳужжат номи билан юритилади. Стандарт - бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чиқилган ва маълум соҳаларда энг мақбул даражали тартиблаштиришга йўналтирилган ҳамда фаолиятнинг ҳар хил турларига ёки натижаларига тегишли бўлган умумий ва такрор қўлланиладиган қоидалар, умумий қонун-қоидалар, тавсифлар, талаблар ва усуллар белгиланган ва тан олинган идора томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатдир.

    Стандартлар фан, техника ва тажрибаларнинг умумлаштирилган натижаларига асосланган ва жамият учун юқори даражадаги фойдага эришишга йўналтирилган бўлиши керак.

    Стандартлар даражасига қараб, ҳалқаро, минтақавий давлатлараро, миллий ва корхона миқёсида фаолият кўрсатади.

    Давлат стандартлари маҳсулотни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришга қўйиш босқичида янги маҳсулотларнинг юқори сифатли турларини яратиш ва ўзлаштиришни тезлаштиришга, ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи ва истеъмолчи ораларидаги муносабатларни яхшилашга йўналтирилган.

    Стандартлаштириш тизими янги буюмга ўз вақтида юқори сифатли лойиҳа - конструкторлик ҳужжатлар бериш, корхонанинг янги маҳсулотини берилган сифат кўрсаткичларига асосан тайёрлашни ва керак бўлса маҳсулотнинг ишлаб чиқаришдан олиб ташлашни белгилайди.

    Стандартлаштириш маҳсулот муомалада бўлганида ва сотиш босқичларида маҳсулотни жойлаштириш (упаковка) да яхши тартиб ва шароитлар яратишга, юклашга ва жойлаштиришга, сақлашга, омборларда маҳсулот сифатини бузилмай сақлашга, транспортда олиб юришда, буюмни тарқатиш, сотиш ташкилотларига талаблар белгилайди.

    “Стандартлаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни

    Президентимиз томонидан 1993 йилнинг 28 декабрида имзоланган “Стандартлаштириш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни стандартлаштириш бўйича қоидалар, меъёрий ҳужжатлар, стандартлар устидан давлат назорати, унга доир ишларнинг молиявий таъминоти ва уларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши, стандартлаштириш бўйича ишларни ўтказишнинг янада юқорироқ ривожланиш босқичига кўтарилишига асос бўлди.

    “Стандартлаштириш тўғрисида” қонун 5 бўлимдан иборат бўлиб, бу бўлимлар 12 моддани ўз ичига олган. Республикамизда стандартлаштириш тизими, стандартлаштириш ишларини ўтказиш, қонун ҳужжатлари, халқаро шартномалар, меъёрий ҳужжатлар, давлат назорат органлари, давлат инспекторлари, уларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, стандартлаштириш ва назорат қилишга доир ишларнинг молиявий таъминоти, стандартларни қўллашни рағбатлантириш бўйича кенг маълумотлар берилган.

    Қонунга мувофиқ стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий қоидаларини, манфаатдор томонларнинг давлат бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари билан олиб бориладиган ҳамкорликдаги ишининг шакл ва усулларини “Ўзстандарт” агентлиги белгилайди.

    Республикамизда стандартлаштириш ишларини ўтказиш-нинг умумий техник қоидаларини тартибга солиб турувчи давлат стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади. Шунингдек, қонунга мувофиқ давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида стандартлар ва техник шартларни ушбу қонунни қўллашга доир йўриқномалар ва изоҳларни ишлаб чиқадилар, тасдиқлайдилар, нашр этадилар. Стандартларни нашр қилиш ва қайта нашр этишни уларни тасдиқлаган органлар амалга оширадилар.

    Маълумки, Ўзбекистон Республикасида стандартлашти-ришга доир меъёрий ҳужжатлар, шунингдек стандартлаштириш қоидалари, нормалари, техник-иқтисодий ахборот классификатор-ларини ишлаб чиқиш ва қўллаш тартиби “Ўзстандарт” томонидан белгиланади.

    Қонуннинг II-бўлим 6-моддасига биноан стандартлаштиришга доир меъёрий ҳужжатлар ватанимиз ҳамда чет эл фан ва техникасининг замонавий ютуқларига асосланган ва Ўзбекистон Республикасининг манфаатлари ҳимоя қилинишини ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобат қила олиш имконини таъминлаш учун асосли ҳолларда стандартларда истиқболга мўлжалланган, анъанавий технологияларнинг имкониятларидан илдамлашган дастлабки талаблар белгилаб қўйилиши алоҳида кўрсатилган.

    Қонунда давлат йўли билан стaндартлаштириш ва назорат қилишга доир ишларнинг молиявий таъминоти, маҳсулот ишлаб чиқаришни амалга ошираётган ва маҳсулотларни стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини олган хўжалик фаолияти субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши кўрсатилган.

    Ўзбекистонда стандартлаштиришнинг ривожланиш саналари
    • Республикамизда стандартлаштириш ишларини бошланиши 1923 йилда Тошкент шахрида Туркистон тош тарозилар Марказий бюросини ташкил этилиши билан белгиланади.
    • 1926 йил июн ойида Ўзбекистон Республикаси Халқ Комиссариатининг Ишчи – деҳқон Инспекцияси қошида Стандартлаштириш бюроси ташкил этилди.
    • 1933 йилда Стандартлаштириш бюроси Бутун иттифоқ стандартлаштириш комитетининг Ўзбекистон бўйича тош ва тарозилар ишлари бўйича марказий бошқармага айлантирилади.
    • 1939 йилда ушбу бошқарма Ўзбекистон ССР Министрлар Совети қошида ташкил этилади ва унинг таркибида Стандартлар ва ўлчов асбоблари давлат назорати Республика лабораторияси (Ўз РЛГН) тузилади ва кейинчалик эса бу лаборатория Стандартлаштириш ва метрология Ўзбекистон марказига айлантирилади.(Ўз ЦСМ)
    • 1973 йилда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети қошидаги ўлчов ва ўлчов асбоблари бошқармаси СССР Госстандарти қошидаги Ўзбекистон республикаси стандартлаштириш бошқармасига айлантирилади. (Ўзгосстандарт).
    • 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг №93 қарорига асосан Вазирлар махкамаси қошида Ўзбекистон Республикаси Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази қилиб янгидан ташкил этилади (Ўзгосстандарт)
    • 2002 йилда эса Ўзгосстандарт Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига (“Ўзстандарт” агентлиги) айлантирилди.

    Ўзбекистон ҳудудида юритиладиган меъёрий ҳужжатлар

    “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланади.

     

    —Давлатлараро стандарт – ГОСТ

    — Ўзбекистон давлат стандарти – Ўз ДСт

    — Умумдавлат классификатори – Ўз ДТ

    —Нормалар ва қоидалар -*)

    — Ўзбекистон раҳбарий ҳужжати – Ўз РҲ

    — Тавсиялар – Ўз Т

    Тармоқлар бўйича юритиладиган меъёрий ҳужжатлар

    Тармоқ ташкилотлар томонидан тасдиқланади.

     

    — Тармоқ стандарти – ТСт

    — Тармоқ классификатори – ТТ

    — Норма ва қоидалар –*)

    — Раҳбарий ҳужжат – РҲ

    — Тавсияномалар – Т

     

    Маъмурий-ҳудудий меъёрий ҳужжатлар

    Вилоят ҳокимлари томонидан тасдиқланади.



    — Маъмурий-ҳудудий стандарт – МҲСт



    Корхона бўйича меъёрий ҳужжатлар

    Корхона раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

     

    —Техник шартлар – ТШ

    —Корхона стандарти – КСт



    Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
    • маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг (кейинги ўринларида маҳсулотлар деб юритилади) аҳолининг ҳаёти, саломатлиги ва мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчиларнинг ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
    • маҳсулотларнинг ўзаро бир-бирининг ўрнини босиши ва бир-бирига монандлигини таъминлаш;
    • фан ва техника тараққиёти даражасига, шунингдек, аҳоли ва халқ хўжалигининг эҳтиёжларига мувофиқ маҳсулотларнинг сифати ҳамда рақобатбардошлигини ошириш;
    • ресурсларнинг барча турларини тежашга,ишлаб чиқаришнинг техникавий-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга кўмаклашиш;
    • ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш;
    • табиий ва техноген фалокатлар ва бошқа фавқулотда вазиятлар юзага келиши, ҳавф-хатарни ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш;
    • истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар номенклатураси ва сифати тўғрисидаги тўлиқ ва ишонарли ахборот билан таъминлаш;
    • мудофаа қобилиятини ва мустаҳкамлигини таъминлаш;
    • ўлчашлар бирлилигини таъминлаш;
    • ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижро этувчи) маълум қилган маҳсулот сифати тўғрисидаги кўрсаткичларини тасдиқлаш.



    Стандартлаштиришнинг асосий вазифалари:
    • истеъмолчи ва давлатнинг манфаати йўлида маҳсулотнинг сифати ва номларига нисбатан энг мақбул талабларни қўйиш;
    • давлат, республика фуқаролари ва чет эл эҳтиёжи учун тайёрланган маҳсулотга керакли талабларни белгиловчи меъёрий ҳужжатлар тизимини ва уни ишлаб чиқиш қоидаларини яратиш, ишлаб чиқиш ва қўллаш, шунингдек ҳужжатлардан унумли фойдаланишни назорат қилиш;
    • стандарт талабларининг саноати ривожланган чет мамлакатларнинг халқаро, минтақавий ва миллий стандартлари талаблари билан уйғунлашувини таъминлаш;
    • бир-бирига мослилигининг барча (конструктив, электрик, электромагнитли, информацион, дастурли вабошқалар) турларини, шунингдек маҳсулотнинг ўзаро алмашувчанлигини таъминлаш;
    • параметрик ва турлар ўлчови қаторларини, таянч конструкцияларни, буюмларнинг конструктив жиҳатдан бир хил қилинган модуллашган блоки таркибий қисмларини аниқлаш ва қўллаш асосида бир хиллаштириш;
    • маҳсулот, унинг таркибий қисмлари, буюмлари, хомашё ва материаллар кўрсаткичлари ва тавсифларининг келишиб олиниши ва боғланиши;
    • материал ва энергия сиғимини камайтириш, кам чиқинди чиқарувчи технологияларни қўллаш;
    • маҳсулотнинг эргономик хоссаларига талабларнинг белгиланиши;
    • метрологик меъёр, қоида, низом ва талабларнинг белгиланиши;
    • стандартлаштириш бўйича халқаро тажрибадан фойдаланишни кенг авж олдириш, мамлакатнинг халқаро ва минтақавий стандартлаштиришда иштирок этишини кучайтириш;
    • хорижий мамлакатларнинг талаблари Ўзбекистон Республикасининг халқ хўжалиги эҳтиёжларини қондира олган ҳолларда уларнинг халқаро, минтақавий ва миллий стандартларини мамлакат стандартлари ва техникавий шартлари тариқасида тўғридан-тўғри қўллаш тажрибасини кенгайтириш;
    • технологик жараёнларга талабларни белгилаш;
    • маҳсулотни стандартлаштириш ва унинг натижаларидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш юзасидан ишларни ташкил қилиш;
    • техника-иқтисодий ахборотни таснифлаш ва кодлаш тизимини яратиш ва жорий қилиш;
    • синовларни меъёрий-техника жиҳатидан таъминлаш, маҳсулот сифатини сертификатлаштириш, баҳолаш ва назорат қилиш;

    6.3. Стандартлаштириш бўйича асосий атамалар ва тушунчалар

    Стандартлаштириш деганда мавжуд ёки бўлажак аниқ масалаларга нисбатан умумий ва кўп марта татбиқ этиладиган талабларни белгилаш орқали маълум соҳада энг мақбул даражада тартиблаштиришга йўналтирилган илмий-техникавий фаолият тушунилади. Бу фаолият стандартларни ва техникавий талабларни ишлаб чиқишда, нашр этишда ва татбиқ қилишда намоён бўлади. Стандартлаштиришнинг муҳим натижалари одатда маҳсулот, жараён ва хизматларнинг белгиланган вазифага мос келиши, савдодаги ғовларни бартараф қилиш ҳамда илмий-техникавий ҳамкорликка кўмаклашишда намоён бўлади.

    Одатда стандартлаштириш объекти сифатида стандартлаштириладиган нарса (маҳсулот, жараён, хизмат) тушунилади.

    “Стандартлаштириш объекти” тушунчасини кенг маънода ифодалаш учун “маҳсулот”, “жараён”, “хизмат” иборалари қабул қилинган бўлиб, буни ҳар қандай материалга,таркибий қисмларга, асбоб-ускуналарга, тизимларга, уларни мослигига, қонун-қоидасига, иш олиб бориш услубига, вазифасига, усулига ёки фаолиятига тенг даражада дахлдор деб тушунмоқ лозим.

    Стандартлаштириш объекти сифатида хизмат-халққа хизмат қилишни (хизмат шартларини қўшиб) ва корхона ҳамда ташкилотлар учун ишлаб чиқариш хизматини ўз ичига олади. Стандартлаштиришнинг бошқа объектлари фаолиятининг бириктирилган соҳаларида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

    Одатда халқаро, минтақавий, миллий стандартлаштириш идоралари мавжуд.

    Халқаро стандартлаштириш фаолиятида барча мамлакатларнинг тегишли идоралари эркин ҳолда иштирок этиши мумкин.

    Минтақавий стандартлаштириш деганда дунё миқёсида биргина жуғрофий ёки иқтисодий минтақасига қарашли мамлакатларнинг тегишли идоралари учун эркин ҳолда иштирок этишлари мумкин бўлган стандартлаштириш тушунилади.

    Миллий стандартлаштириш - бу муайян бир мамлакат доирасида ўтказиладиган стандартлаштириш фаолиятидир.

    Стандартлаштириш ҳар хил фаолият турлари ва унинг натижаларига даҳлдор қоидалар, умумий қонун-қоидалар ёки тавсифларни ўзида қамраб олган меъёрий ҳужжат ҳисобланади.

    “Меъёрий ҳужжат” атамаси стандартлар, техникавий шартлар, шунингдек, умумий кўрсатмалар, йўриқномалар ва қоидалар тушунчасини ҳам ўз ичига қамраб олади.

    Стандартлаштириш мақсадлари кўп қиррали бўлиб, улар асосан қуйидагилардан иборат: бир хиллаштириш (ҳар хилликни бошқариш), бир турга келтириш, мослашувчанлик, ўзароалмашувчанлик, соғлиқни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, ташқи-муҳитни асраш, маҳсулотни ҳимоялаш, савдодаги иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш ва бошқалар. Тўғри ёндошилган стандартлаштириш борасида бир мақсаднинг амалга ошишида бир вақтда бошқа мақсадларнинг ҳам амалга ошиши мумкин.

    Стандартлаштиришда маҳсулотнинг вазифасига мувофиқлиги деганда белгиланган шароитларда муайян вазифаларини буюм, жараён ёки хизматлар томонидан бажариш қобилияти тушунилади.

    Мослашувчанлик эса, маълум шароитларда белгиланган талабларни бажариш учун номақбул таъсир кўрсатмасдан маҳсулот, жараён ёки хизматларни биргаликда қўлланишига яроқлилиги деб тушунилади.

    Ўзароалмашувчанлик - бир хил талабларни бажариш мақсадида бир буюм, жараён, хизматдан фойдаланиш ўрнига бошқа бир буюм, жараён, хизматнинг яроқлилигидир.

    Ҳар хилликни бошқариш (унификациялаш ёки бир хиллаштириш) деб, муайян эҳтиёжини қондириш учун зарур бўлган энг мақбул ўлчамларни ёки маҳсулот, жараён ва хизмат турларини танлашга айтилади.

     

    Такрорлаш учун саволлар.
    • Ўз касбингиз доирасидаги стандартлаштиришни қандай изоҳлай оласиз?
    • Стандартлаштиришнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари қандай?
    • Миллий ва минтақавий стандартлаштириш нима?
    • Ўзароалмашувчанлик деганда нимани тушунасиз?
    • Меъёрий ҳужжат атамасига таъриф келтиринг.


    написать администратору сайта