А. Амановна мақола 9.05.2022 (2). Абира Амановна усейнова, фалсафа фанлари доктори, профессор, Шахноза Рамазонова,магистр Аннотация
Скачать 22.51 Kb.
|
Оиланинг ижтимоий-пситхологик функциялари Абира Амановна Ҳусейнова, фалсафа фанлари доктори, профессор, Шахноза Рамазонова,магистр Аннотация. Ушбу мақолада оила мустаҳкамлиги учун зарур бўлган давлат сиёсати ва унинг турли функциялари ҳақида сўз боради. Ҳозирги глобаллашиб бораётган дунёда ҳар бир давлат ва жамиятнинг ушбу тизимдаги мукаммал ижтимоий сиёсатигина қадриятлар асосида ривожланиш, таълим, тарбия масалаларини ижобий ҳал этишнинг ягона йўли эканлиги тушунтириб берилган Калит сўзлар. Оила психологияси, репродуктив, продуктив, кодекс, маънавият, эр-хотин, никоҳ, бағрикенглик, хонадон, жамият, фуқаролик позицияси, жинсий майл, ҳиссий-эмоционаллик, насл-насаб. Психологик нуқтаи назардан таҳлил этганда илмий адабиётларда оиланинг қуйидаги функциялари – жамият олдидаги вазифалари фарқланади: Оиланинг ҳиссий-эмоционалфункцияси – бу унинг ўз аъзолари ўртасида муайян илиқ муносабатларни сақлаш, улар ўртасида меҳр-оқибат, ўзаро ғамхўрлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, севиш, севилиш каби қобилиятини намоён этишидир. Бу оила учун жуда муҳим бўлиб, инсоннинг руҳий саломатлиги айнан шу вазифани қандай бажараётганлигига боғлиқдир. Оиланинг маънавий-психологик муҳити соғлом деганда, аслида ана шу аъзолар ўртасидаги илиқлик, самимият, ўзаро бағрикенгликнинг мавжудлиги, меҳр-оқибат каби инсоний ҳиссиётларнинг ижобийлиги тушунилади. Жисмоний қувватни таъминлашфункцияси – оила аъзоларининг жисмонан соғ, тетик ва ўзини яхши ҳис қилишларини таъминлашга боғлиқ бўлган шароитларни назарда тутади, масалан, ҳар биримиз оилада бошпанамизга эгамиз, бундан ташқари, мана шу ўз ҳудудимизда, яъни, хонадонимизда дам олиш, яхши сифатли, тўйимли таомлардан баҳраманд бўлиш, ижод қилиш ва ўқишимиз учун зарур, қулай имкониятларга эга бўлишимиз шарт. Зеро, агар шулардан бирортаси таъминланмаган бўлса, бундай оила ўзини бахтли деб ҳисоблай олмайди ва қатор ноқулайликларни ҳис қилади. Масалан, уйсиз, бошпанасиз қолган одамларнинг нафақат руҳий, балки жисмоний азобларга дучор бўлганликларини тасдиқловчи психологик тадқиқотлар мавжуд. Маънавий мулоқотни таъминлаш функцияси – одамнинг ўз насл-насаби, маънавий-маданий анъаналари бўлишига интилишидан келиб чиқади, ҳар бир шахс ўзини кимнинг авлоди, қандай анъаналарнинг вориси эканлигидан чексиз фахрланади, у қандай оила бўлишидан қатъий назар, албатта, ўз аъзоларини муайян яхши урф-одатлар, муомала маромлари доирасида бирлаштиришга қодир бўлгандагина мустаҳкам ва бахтиёр бўлади. Янги туғилган фарзанд тета-поя қилиб юра бошлаган онларданоқ оиланинг катталари уни эркалатишлар орқали ширин муомалага ўргатади, катталарга хурмат, кичикларка ғамхўрлик, иззат тушунчалари хам оилада тарбияланади. Шу функцияни адо эта олмаган оилада ҳамиша кўнгилхираликлар, жанжал, зиддиятлар бўлиши эҳтимоли каттадир. Жинсий-ҳиссий мулоқот функцияси – эр ва хотин ўртасидаги иккаласигагина тааллуқли бўлган сексуал эҳтиёжларни қондириш, шу орқали авлодлар бардавомлигини таъминлашга хизмат қилади. Ушбу функциянинг бажарилиши эр-хотин муносабатларига бевосита таъсир қилади, уларнинг бир-бирларига вафо-садоқатда бўлишларини, саломатликлари ва тўғри турмуш тарзини барқарор этишларига хизмат қилади. Бахт ва тинчлик-хотиржамликни барқарорлаштиришфункцияси ҳам ўта муҳим бўлиб, айнан оила ҳар бир аъзосининг муаммоларини ечиш, уни ташқи турли таъсиротлардан ҳимоялаш, керак бўлса, унда ҳимоя иммунитетини шакллантиришга ёрдам беради. Ўзбекларда “Ўз уйим – ўлан тўшагим” деган ибора бор, ҳар ким ўз уйида чинакам хотиржам бўлиши мумкин. Узоқ сафарларда, юксак сервис мавжуд меҳмонхоналарда дам олиб келгач, ўз уйида, оёғини узатиб, “шукур” дейиши унинг энг катта бахтидир. Шу нуқтаи назардан фарзандларнинг ҳам соғ-омон катта бўлиши, улар онгини турли ташқи таъсиротлардан, ёт ғоялардан ҳимоя қилишда ҳам оиланинг роли беназирдир. Оила тинч ва хавфсиз бўлса, демак, жамият ҳам, давлат ҳам тинч ва ундаги осойишталик барқарор бўлади. Репродуктив функция – бу оиланинг нафақат авлодлар, ворисларни яратишга алоқадор вазифаси, балки, шу орқали ота ва она бўлишдек бахтга муяссар бўлиш, давлатнинг эса туб аҳоли сонини муайян миқдорда ушлаб туришига ҳам хизмат қилади. Айниқса, ўзбекларда никоҳнинг дастлабки онлариданоқ, “ували-жували бўлинглар, қўша қаринглар” деб дуо қилинади ва келинчакнинг ҳомиладор бўлиши интиқлик билан кутилади. Чунки айнан шу омил ёш оиланинг мустаҳкамлигида катта аҳамиятга молик бўлади. “Фарзандли оила” тушунчаси оила психологиясида ҳам, оила социологиясида ҳам муҳим бўлиб, у оилада турмуш тарзининг деярли барча жабҳаларидаги кўрсаткичларнинг мезонидир. Чунончи, ўзбекларда “Болали уй – бозор, боласиз уй – мозор” деган наклнинг маъноси ҳам фарзанд туғилган уйга фаришталар ёғилади, яхшилик ва хурсандчиликлар, тўйлар учун йўл очилади, демакдир. Оила социологияси ва демографиясида оиладаги фарзандлар сонига кўра гуруҳларга бўлинади. Масалан, ижтимоий-психологик нуқтаи назардан “кам сонли оила” – бу 1-2 нафар бола бор оиладир. Бу рақам умуман демографик жиҳатдан баҳоланса, аҳолининг ўсиши ва табиий йўқотишларнинг ўрнини қоплаш учун камдир. Социолог А.Антоновнинг фикрича (2015), жамиятда аҳоли балансини сақлаш учун ўртача фарзандлар сони 2,5 нафардан кам бўлмаслиги лозим. Ёки жами оилаларнинг тўртдан бири иккита, учдан бири учта, 14 % – бефарзанд ёки ёлғиз, 7 % и кўп болали, яъни бештагача боласи бор оилалардан иборат бўлса, авлодлар ворислиги таъминланади. Лекин Россия мисолида бу масалага эътибор бериладиган бўлса, аҳолининг репродуктив ўсишида жиддий пастлашиш кузатилмоқда. У ерда жами оилалар нисбатида кам болалилар, яъни, 1та ёки 2та болага эга бўлган оилалар сони кескин ошиб, бугун уларнинг улуши 95 %ни ташкил этмоқда. Мустақиллик йилларида жонажон юртимиз Ўзбекистонда оила, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устивор йўналиши сифатида эътибор этилди. Мамлакатимиз Коституциясининг 65-моддасида эътироф этилганидек, бизда “Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза этилади”. Шунингдек, Бош қомусимизнинг 64-моддасида “ давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради” дейилган. Демак, Ўзбекистонда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг ҳар томонлама камол топиши ва фаровонлиги учун шарт-шароитлар яратиш давлат томонидан кафолатланади. Юқорида таъкидлаб ўтилгандек, оила психологияси муаммоларни ўрганиш ва шу асосда ижтимоий психологик тавсиялар ишлаб чиқишни талаб қилади, ёш авлодга замонавий оилаларнинг ўзига хос томонларини, эр-хотин, қайнона-келин, ота-она ва фарзанд каби шахслараро муносабаталар хақидаги тасаввурларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 1.Ш.М.Мирзиёев. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида. ПФ-60, 2022 й.28.01. 2.Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси. – Т.: Адолат, 1998. – 302 б. 3.ХХI аср оиласи концепцияси. Республика “Оила” илмий-амалий маркази. – Т.: НИСИМ, 2002. – 28 б. 4.Авдеева Н.Н., Хаймовская Н.А. Зависимость типа привязанности ребенка к взрослому от особенностей их взаимодействия (в семье и Доме ребенка) // Психологический журнал. 1999. Т. 20, № 1. 5.Адлер А. Помощь родителям в воспитании детей. – М.: 1992. 6.Аёл, оила ва жамият / Илмий-амалий конференция материаллари / Масъул муҳ. Ф. Отахонов. – Т.: 2007 – 260 б. 7.Бейкер К. Теория семейных систем М. Боуэна // Вопросы психологии. 1991. № 6. 8.Бердников Т.В., Степашов Н.С., Сидоров Г.А. Юное материнство в современной семье. – Курск: Изд-во Курск. гос.мед.ин-та, 2000. – С. 164. 9.Гозман Л.Я. Психология эмоциональных отношений. – М.: 1987. 10.Каримова В. Оила тафаккур ва саломатлик: (Оилада соғлом турмуш тарзини яратиш хусусида) //Бошланғич таълим. – 2005. – № 2. – Б.8-11. 11.Каримова В. Оилавий ҳаёт психологияси: Ўқув қўлланма. – Т.: 2006 – 142 б. |