Главная страница
Навигация по странице:

  • 4. Мавхум қайнаш катламли адсорбер. 5.Кўп камерали адсорбер. 6. Ҳаракатчан қатламли адсорбер. Иш режимига кўра адсорберлар даврий

  • Қобиқ(3)нинг ичидаги тақсимловчи панжара(2)нинг устида қўзғалмас адсорбент қатлами (4) мавжуд.

  • 3- қобиқ;

  • 9- пастки патрубка;

  • Узлуксиз ишлайдиган кўп камерали адсорбернинг схемаси

  • Узлуксиз ишлайдиган ҳаракатчан қатламли адсорбернинг схемаси

  • реферат. АДСОРБЕРЛАРНИНГ ТУРЛАРИ. Адсорберларнинг турлари


    Скачать 284.61 Kb.
    НазваниеАдсорберларнинг турлари
    Анкорреферат
    Дата23.10.2022
    Размер284.61 Kb.
    Формат файлаpptx
    Имя файлаАДСОРБЕРЛАРНИНГ ТУРЛАРИ.pptx
    ТипДокументы
    #750169

    АДСОРБЕРЛАРНИНГ ТУРЛАРИ


    1. Адсорберларнинг синфлари.

    2. Даврий ишлайдиган вертикал адсорбер.

    3. Даврий ишлайдиган горизонтал адсорбер .

    4. Мавхум қайнаш катламли адсорбер.

    5.Кўп камерали адсорбер.

    6. Ҳаракатчан қатламли адсорбер.
    Иш режимига кўра адсорберлар даврий ва узлуксиз бўлади. Адсорбент қатламининг ҳарактерига кўра даврий адсорберлар ўзгармас ва мавҳум қайнаш қатламли аппаратларга бўлинади. Узлуксиз ишлайдиган қурилмалар эса ҳаракатчан ва мавҳум қайнаш қатламли қурилмаларга бўлинади.

    Даврий ишлайдиган вертикал адсорбернинг схемаси.

    Қобиқ(3)нинг ичидаги тақсимловчи панжара(2)нинг устида қўзғалмас адсорбент қатлами (4) мавжуд.

    1-тақсимловчи қурилма;

    2-газ тақсимловчи таянч панжара;

    3- қобиқ;

    4-адсорбер қатлами;

    5 ва 6-яхлит муҳитнинг чиқиши ва кириши;

    7 ва 8-адсорберни юклаш ва тушириш учун люклар;

    9- пастки патрубка;

    10-буғ-газ аралашмаси чиқадиган патрубка.


    Даврий ишлайдиган горизонтал адсорбернинг схемаси:

    1- қобиқ; 2-адсорбент қатлами; 3-газ тақсимловчи таянч панжара; 4-газ бериладиган патрубка; 6- буғ кирадиган патрубка; 7- буғ аралашмаси чиқадиган патрубка; 8- пастки патрубкка; 9- люклар.

    1-қобиқ

    2-газ тақсимловчи панжара

    3-сепаратор

    Мавҳум қайнаш қатламли адсорбернинг схемаси

    Бу қурилмада адсорбент мавҳум қайнаш ҳолатида бўлади. Қурилма цилиндрсимон қобиқ 1 дан иборат бўлиб, адсорбент узлуксиз равишда газ тақсимловчи панжара 2 устига берилиб турилади. Газ аралашмаси маълум критик тезлик билан панжаранинг остига берилади, сўнг адсорбент қатламидан ӯтиб уни мавҳум қайнаш ҳолатига келтиради. Адсорбция давомида тегишли компонентлар газ аралашмаси таркибидан қаттиқ фазага ютилади. Тозаланган газ қурилманинг юқориги қисмидаги штуцер орқали чиқиб кетади. Адсорбентнинг ортиқчаси тушириш трубаси орқали чиқиб кетади. Газ оқими билан қўшилиб кетаётган адсорбентнинг майда заррачалари сепаратор 3 ёрдамида ажратилиб, қатламга қайтарилади. Ӯзида ютилувчи модда тутган адсорбент бошқа қурилмада десорбция қилинади. Регенерация қилинган адсорбент қайта ишлатилади

    Узлуксиз ишлайдиган кўп камерали адсорбернинг схемаси:

    1-колонна;

    2-газ тақсимловчи тарелкалар;

    3-қуйилиш трубкалари;

    4-тушириш механизми;

    5-газ кирадиган патрубка;

    6-адсорбент юкланадиган патрубка;

    7-тоза газ оқими чиқадиган патрубка.

    7

    5

    6

    Мавҳум қайнаш қатлами билан узлуксиз ишлайдиган кўп камерали адсорбернинг цилиндрсимон вертикал колонна 1 дан иборат бўлиб, газ тақсимлагичлар 2 ёрдамида бир неча камераларга бўлинган.

    Газ аралашмаси патрубка 5 орқали колоннанинг пастки қисмига берилади ва кетма-кет газ тақсимлагичлар ёрдамида пастки тарелкадан юқориги тарелка томон ҳаракат қилади. Адсорбент заррачалари куйилиш трубалари 3 орқали, газ оқимига қарама-қарши йўналишда, юқориги тарелкалардан пастга томон ҳаракат қилади. Адсорбент патрубка 6 орқали қурилмага берилади ва тушириш механизми 4 ёрдамида қурилмадан узлуксиз чиқариб турилади. Тозаланган газ эса патрубка 7 ёрдамида колоннадан чиқарилади.

    Бу қурилмаларда газ аралашмаси унинг кўндаланг кесим юзаси бӯйлаб бир хил тақсимланади ва фазаларнинг контакт юзаси ортади. Натижада адсорбент заррачаларининг тўйиниш даражаси ютилаётган компонентга нисбатан бир хил ва максимал ютилиш сиғимига эга бўлади.

    Узлуксиз ишлайдиган ҳаракатчан қатламли адсорбернинг схемаси:





    I-адсорбентни совитиш секцияси;

    II-адсорбция секцияси;

    III-регенерация секцияси;

    1 ва 2-тақсимловчи қурилмалар;

    3-тақсимловчи тарелка;

    4-затвор (тушириш механизми).

    Бу расмда узлуксиз ишлайдиган ҳаракатчан қатламли адсорбернинг схемаси берилган. Қаттиқ жисм – газ системалари учун бундай қурилмалар баландлиги бўйича бир неча секцияларга ажратилган колонна шаклида тайёрланади. Ҳар бир секция маълум бир жараённи амалга ошириш учун мослаштирилади.

    I секция адсорбентни совитиш учун мӯлжалланган бўлиб, қобиқ трубали иссиқлик алмашгич кўринишга эга. Регенерациядан қайтган адсорбент заррачалари трубаларнинг ичидан ҳаракат қилади. Совитувчи суюқлик трубалараро бўшлиқдан ўтади.

    II cекция адсорбернинг ўзи бўлиб, бу ерда асосий жараён, яъни газ фазасидан қаттиқ фазага бир ёки бир неча компонентнинг ютилиши юз беради. Адсорбент заррачалари тақсимловчи тарелка 3 ёрдамида колоннанинг кўндаланг кесими бўйлаб сочиб берилади.

    Газ аралашмаси тақсимловчи қурилма 2 орқали II секцияга берилади, тозаланган газ эса тарелка 3 нинг остида жойлашган патрубка орқали ташқарига чиқарилади. Ушбу секцияда қаттиқ ва газ фазалари қарама-қарши оқимда ҳаракат қилади.

    III секцияда адсорбент регенерация қилинади. Бу секция ҳам I секцияга ўхшаш қобиқ-трубали иссиқлик алмашгич кўринишига эга. Трубаларнинг ички қисмидан адсорбент заррачалари ҳаракат қилади, трубалараро бўшлиқдан эса иситувчи агент ўтади. Адсорбентни регенерация қилиш мақсадида тақсимловчи қурилма I орқали ўткир буғ юборилади.

    II ва III секцияларнинг оралиғида ҳам тақсимловчи тарелка ӯрнатилган. Регенерацич пайтида ҳосил бўлган буғ-газ аралашмаси секциянинг юқориги қисмида жойлашган патрубка орқали ташқарига чиқарилади.

    Регенерация қилинган адсорбент махсус затвор 4 ёрдамида қурилмадан туширилади. Бу затвор буғнинг қурилмадан чиқиб кетмаслигини ҳам таъминлайди. Сўнгра пневмотранспорт ёрдамида адсорбент узлуксиз равишда қурилманинг юқориги секциясига юбориб турилади. Пневмотранспорт адсорбент заррачаларининг қуришига ёрдам беради


    написать администратору сайта