Главная страница
Навигация по странице:

  • ALISHER NAVOIY

  • АЛИШЕР НАВОИЙ (1441-1501) Кириш

  • 1. Алишер Навоийнинг хаёти ва ижодий мероси.

  • Фойдаланилган Адабиётлар рўйхати

  • Alisher navoiy ushbu uslubiy tavsiyanoma Axborotbibliografiya xizmati bolimi tomonidan tayyorlandi. Axborotkutubxona markazining nazorat kengashining yigilishida 20 yil dagi sonli bayonnomasi bilan tasdiqlandi.


    Скачать 1.42 Mb.
    НазваниеAlisher navoiy ushbu uslubiy tavsiyanoma Axborotbibliografiya xizmati bolimi tomonidan tayyorlandi. Axborotkutubxona markazining nazorat kengashining yigilishida 20 yil dagi sonli bayonnomasi bilan tasdiqlandi.
    Дата03.02.2021
    Размер1.42 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла№ 2. Alisher Navoiy.doc
    ТипДокументы
    #173558







    ALISHER NAVOIY



    Ushbu uslubiy tavsiyanoma Axborot-bibliografiya xizmati bo‘limi tomonidan tayyorlandi. Axborot-kutubxona markazining nazorat kengashining yig‘ilishida 20___-yil __________dagi _______- sonli bayonnomasi bilan tasdiqlandi.
    Nashr uchun ma’sul:

    Ataeva.Y.E - Axborot-bibliografiya xizmati bo‘limi Bibliografi

    URGANCH TUMAN

    АЛИШЕР НАВОИЙ

    (1441-1501)

    Кириш

    Инсоният тарихида шундай даврлар борки, унда буюк ишларга таёр миллатлар, узининг йулбошчилари етакчилигида, тарихнинг муйан киска боскичларида минг йилларда кулга киритиш мумкин булган натижаларга эришганлар. Айнан ана шундай даврллар инсоният тарихига шу миллатга мансуб буюк кишиларнинг учмас номини битади, жахон маданиятини бойитади, умубашарий тараккиётга катта хисса бўлиб кушилади.

    Амир Темур яратган бу марказлашган давлат кўплаб олимларга ижод қилиш учун замин яратди. Шундай буюк аждодларимиздан Мир Алишер навоий хазратларидир.

    Бу зотнинг яратган асарлари бутун дунёга машхурдир ва бу инсон Нақшбандия тариқатига мухаббати кучли бўлган, бу инсонни яратган асарларида тасаввуфий ахлоқ гўзал тилдабаён этилагн бундай асалари: Лисон ут- тайир, Хамса ва х к лардир. Бу инсонни бой мероси бизнинг маънавий ва ахлоқий оламимизни ислоҳ қилишга. Уни янада бойитишга катта хисса қўшади.

    1. Алишер Навоийнинг хаёти ва ижодий мероси.

    Мир Алишер Навоий (1441-1501). У Темурийлар хонадонига таъаллукли бўлиб, отаси Гиёсиддан кичкина Шахрисабздан Кобулга бориб колган барлос бекларидан эди. Навоий Хиротда Хусаий Бойқаро саройидатурли лавозимларда ишлади, 1472 йилдан бошлаб вазир этиб тайинланди. Шоир мамлакат обондчилиги, равнаки ва осойишталиги йулида куп ишлар қилди. Мактаб, мадраса, масжид ва хонаколар, куприк, работлар, шифохоналар курдирди, мухтож ва камбағалларга ёрдам берди, олиму шоирларга хомийлик қилди.

    Навоий ижоди бой бўлиб, асарлари турли мавзуларга бағишланган. "Хамса" яъни "Хайратул аброр", "Фарход ва Ширин","Лайли ва Мажнун","Сабъаи саёр","Садди Искандарий" достонлари хамда "Лисон ут-тайр","Мажолисун нафоис","Махбубул кулуб","Холоти Пахлавон Мухаммад ","Мезон ул-авзон","Мухокама ул-тугатаийн" ва бошкалар. Булардан ташкари, Навоий "Хазойинул маоний" ("Маънолар хазинаси")номли шеърий туплам яратган бўлиб, у 45 минг мисрага якин газал, рубоий, китъа ва фардлардан ташкил топган.

    Навоийнинг ижоди фалсафий фиркларга бой бўлиб, унда жамият ва инсон муносабати, инсоннинг бахт-саодати, комил инсон ва фозил жамоа, таълим-тарбия хакидаги фирк-уйлари уз ифодасини топган.

    Шоир ижтимоий-фалсафий қарашларининг мухим хусусиятшундан иборатки, унда фалсафий фикрлар мажозий тарзда, бадий ўхшатиш ва рамзий иборалар ёрдамида, зохирий ва ботиний маъноларда баён килинади.

    Навоийнинг ижодий меросида инсонпарварлик ва комил инсон ғояси мухим уринни эгаллайди-шоирнинг "Хамса"сига кирган "Фарход ва Ширин","Лайли ва Мажнун","Сабъаи саёр","Садди Искандарий" каби достонларининг асосий кахрамонлари Искандар, Фарход, Ширин, Лайли, Мажнун ва бошкалар комил инсон сифатида талкин килинади. Улар мехнатсевар, уз касбини устаси, доимо узгаларга ёрдам берувчи, шижоаткор ва жасур, акилли ва билимдон, саховатли, тугри суз, софдил, камтар, узида хулкодоб, адолат, сабр-ьокат, нафсни тийиш, олийжаноблик каби фазилатларни мужассамлаштирган шахслардир.

    Навоий халк орасида инсонпарварлик ғоялариини тарқатди, турли миллат ва элатлар уртасидага дўстликни улуғлади. Форобий, ибн Сино, Беруний ва бошкалар сингари, мукаммал жамият хакида фикр юритди. Халкни фаровонликка, бахт-саодатга элитувчи, хамма тенг, зулм-истибдоддан холи бўлган давлат тузимини орзу қилди. У илм-фан эгаллашни афзал билди, мол-мулкка, бойликка хиср куйишини, тамагирликни коралади. Навоийнинг яхшилик, эзгулик, мухаббат, дўстлик, адолат, тинчлик,осойишталик ва бошка гузал фазилатлар, маънавий-ахлокий кадриятлар тугрисидаи кимматли фикрлари, насихатомуз сузлари республикамиз мустакиликка эришгандан сўнг хам баркамол инсонни тарбиялашга хизмат қилмоқда.

    2. Алишер Навоий асарларининг ахлоқий мохияти.

    Алишер Навоий асарларидаги юксак бадиият, балки фалсафий-ахлоқий қарашлар ҳам ҳанузгача ўз оҳорини йўқотган эмас.

    Маълумки, Навоий шеърлари ва достонларида илгари сурилган ахлоқий тамойиллар ҳамда ижобий қаҳрамонлар қиёфаларида тажассум топган адолат, садоқат, бурч, муҳаббат, раҳм-шафқат, мардлик, камтарлик сингари фазилатлар ҳақида кўп ёзилган. Айни пайтда, Навоий сўфийликнинг нақшбандия сулукига мансуб йирик шахс - мутасаввиф сифатида ҳам ахлоқшунослик назарияси ва амалияси тараққиётига улкан ҳисса қўшган мутафаккирдир. У «Қаноат нақшининг ифшоси ва нақшбандия тариқатининг адоси» деган шеърида ўзи мансуб бўлган тариқатнинг тўрт тамойилини шундай тушунтиради:
    Десанг хилватим анжуман бўлмасун,

    Керак анжуман ичра хилват санга.

    Ватан ичра сокин бўлиб сойир ўл,

    Сафардин агар бўлса меҳнат санга.

    Назарни қадамдин йироқ солмағил,

    Бу йўл азми агар бўлса рағбат санга.

    Дамингдин йироқ тутмағил ҳушни,

    Ки юзланмағай ҳар дам офат санга.

    Бу тўрт иш била рубъи маскун аро,

    Чолинмоқ не тонг кўси давлат санга.

    Бу оҳанг ила бўлғуси нақшбанд,

    Навоий, агар етса навбат санга.
    Шу ўринда нақшбандия тариқатининг асосий қоидаларига тўхталиб ўтмоқ жоиз. Юқоридаги қитъада Алишер Навоий нақшбандия тариқатининг умумфалсафий аҳамиятга эга бўлган дастлабки тамойилларини ўзига хос шарҳлаган, уларни мазкур тариқат бошловчиси Юсуф Ҳамадоний солиҳларнинг асосий қоидалари тарзида муомалага киритган:
    1. Ҳуш дар дам (ҳар нафасда эс-ҳуш жойида бўлиши, ҳушёрлик билан яшаш, ғофилликдан чекиниш).

    2. Назар дар қадам (ўзгалар қадамини муҳокама қилишдан кўра ўз қадамининг пок, ҳаром-харишдан йироқ бўлишини кузатиб бориш, қадам-бақадам маънавий юксакликка эришиш).

    3. Сафар дар Ватан (Ватанни кезмоқ, кезиб риёзат чекмоқ, уни севмоқ, Ватанда яшаш ҳам бир сафар эканини англамоқ).

    4. Хилват дар анжуман (одамлар йиғилган жойларда, халқ орасида ички танҳоликка эришмоқ, гуноҳкорлар анжуманидан фориғ ва Тангри билан бирга бўлмоқ, ўзлигини топмоқ).

    Бундан ташқари нақшбандияда Абдулхолиқ Ғиждувоний киритган - ёд кард (ёд этмоқ), бозгашт (ортга қайтмоқ), нигоҳдошт (нигоҳ олмоқ), ёддошт (ёдда сақламоқ) ва Баҳоуддин Нақшбанд қўшган - вуқуфи замоний (замондан воқифлик), вуқуфи абадий (абаддан воқифлик), вужуди қалбий (қалбдан воқифлик) тамойиллари мавжуд. Уларнинг дастлабки тўрттаси кўпроқ соф зикрга тааллуқли бўлса, кейинги учтаси, Ҳамадоний қоидалари каби, кўпроқ фалсафий хусусиятга эга. Умуман олиб қаралганда, мазкур ўн бир тамойилнинг ҳаммасида ҳам у ёки бу даражада ахлоқий талаблар устувордир.

    Хуллас, нақшбандия тариқатининг икки томони бор. Биринчиси ахлоқий жиҳати: у заминдан, халқдан, меҳнатдан узилиб қолмасликка, маърифатлиликка эришишга, жаҳолатга, зулмга қарши курашишга, бирор-бир касбнинг бошини тутишга, ўзгаларга ахлоқий намуна бўлиб яшашга чақиради. Иккинчиси илоҳий жиҳати: у ахлоқий қисмига ҳамоҳанг - покликка, Ватанни билишга, ватанпарварликка даъват этади.

    Бу тариқатнинг яна «Хилватда - шуҳрат, шуҳратда офат» деган ақидаси ҳам диққатга сазовор. Хилватда фақат ўзини ўйлаб, эртадан кечгача ибодат қилишда ҳам ғараз бор: бу, биринчидан, кишининг жаннатдан энг аввало ўзи ўрин олиши учун тиришиб-тирмашиши бўлса, иккинчидан, Худога худбинлик орқали яхши кўриниш ва, учинчидан, одамлар кўзига ўзини зўр қилиб кўрсатиш, яъни шуҳрат орттириш.

    Шунингдек, бу тариқат зиёлиларга жуда катта масъулият юклайди. Унинг «Агар мамлакат хароб бўлса, шоҳдан хафа бўлма, ҳақиқат аҳли наздида бу дарвешларнинг-зиёлиларнинг, илм аҳлининг гуноҳидир», «Ҳеч кимдан хафа бўлма ва ҳеч кимни хафа қилма», «Ўлик шердан тирик мушук афзал» сингари ҳикматлари ҳам ҳеч қачон ўз кучини йўқотмайди.

    Маълумки, дилинг Худо билан, қўлинг иш билан банд бўлсин, деган шиор нақшбандия тариқатининг асосий тамойилидир. Навоий бутун умр, аввало, шахсан ўзи ана шу тамойилга амал қилди, қолаверса, деярли ҳамма асарида инсонни заминдан оёғи узилмаган қаҳрамон тарзида талқин этди. Шунинг учун ҳам аллома Бертельс Навоийни, нафақат буюк шоир ҳамда мутафаккир, балки буюк ва поки-за зот, номи бош ҳарфлар билан ёзилишга лойиқ Инсон эди, деб таърифлайди.

    Навоий ўз асарларида инсон қадр-қимматини биринчи ўринга қўяди, номус, орият ва инсоний ғурур тушунчаларининг ўзига хос талқинини беради. «Таваккул сифати ва бетаваккуллар мазаммати» шеърида мутафаккир шоир, Яратганга таваккул қилиш ўрнига ўзини тама юзасидан шоҳлар олдида қулдек тутган ялтоқи киши, агар

    афсонавий Қорун бойлигини мўлжалласа-да, унинг насибаси бор-

    йўғи бир товоқ ош бўлади, дейди. Зеро, ундай одам нафси хуружида, катта даъво-мақсадларни дарҳол унутиб, олдига ташлаб қўйилган суяк билан овора бўлиб қолаверади; кичик бир товоқдаги ош учун қуллик қиладиган бундай инсон юзига улкан қозоннинг қоракуяси муносибдир:
    Таваккулни улким қўюб хотириға,

    Тушар шоҳ оллинда қуллуқ ҳавоси.

    Насиби онинг бир аёқ ош эрур, бас,

    Агар ганжи Қорун эрур муддаоси.

    Биравким, бўлур бир аёқ ош учун қул,

    Юзига керактур қазоннинг қароси.
    Навоий асарлари орасида тасаввуф ахлоқига доир яна бир машҳур қитъа борки, унинг ички - ботиний мазмуни алоҳида диққатга сазовор:
    Камол эт касбким, олам уйидин,

    Санга фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ.

    Жаҳондин нотамом ўтмак биайниҳ,

    Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ.
    Бу шеърда, юзаки қараганда, гап дунёдан бирор касбнинг бошини тутмай ўтиб кетиш яхши эмаслиги ҳақида кетаётгандек кўринади. Аслида эса у, юқорида айтиб ўтганимиз - тасаввуф ахлоқшунослигининг «касб» тушунчаси билан боғлиқ. Навоий ҳазратлари бу дунёга келиб, Аллоҳ инсон учун яратган барча

    фазилатлар ва эзгуликларни ўзига касб қилиб олмаган,

    юқтирмаган киши тириклик оламидан боши қуйи солинганича чиқиб кетади, чунки дунёдан нотамом, яъни комилликка эришмай ўтиш худди ҳаммомга кириб, ювинмай чиқиб кетиш билан баробар, дейди. Демак, улуғ мутафаккирнинг фикрига кўра, ҳар бир инсон бу дунёда Худо унга атаб неъмат сифатида яратган фазилатлар эгаси бўлмоғи, комилликка интилмоғи зарур, ана ўшандагина у ўз инсонлик бурчини бажарган, инсон деган номни оқлаган саналади.

    Буюк мутафаккирнинг «Маҳбуб ул-қулуб» асари, айниқса, Темурийлар даври ахлоқшунослиги тараққиётига катта ҳисса қўшди. Уч қисмдан иборат бу асарда нафақат тасаввуф ахлоқшунослиги ва ахлоқининг, балки бутун мусулмон Шарқи ахлоқ илмининг назарий муаммолари кўтарилади. Шунингдек, у панднома сифатида ҳам диққатга сазовор. Унда раият аҳли барча табақаларининг одоби, хул-қи ва ахлоқий тамойиллари ҳақида фикр юритар экан, Навоий Суқрот изидан бориб, қонунни адолат билан айнанлаштиради: «Зиндон аҳли - дўзах аҳли», - дейди мутафаккир. Айни пайтда, ҳалол меҳнат билан кун кечирувчи деҳқонга улкан саховат эгаси, қурт-қумурсқадан тортиб, гадою мусофирга емак бергувчи, новвою аллофни иш билан таъминловчи, дарвешлар качкулию мамлакат хазинасини тўлдирувчи, барчага ризқ улашувчи олижаноб жаннатий инсон, ахлоқий намуна сифатида қарайди: «Деҳқонки дона сочар, ерни ёрмоқ била ризқ йўлин очар», - дейди шоир ва унинг қўш ҳайдаётган пайтини Одам Атонинг ҳолатига ўхшатади.

    Деҳқонга берилган бунчалик юксак баҳога, деҳқончиликнинг бошқа касблардан юқори қўйилишига сабаб шуки, бошқа соҳадаги одамлардан, дейлик, ҳунармандлардан - ажойиб ашёлар, меъмор-қурувчилардан буюк бинолар неча ўн, юз, ҳатто минг йилларга

    ёдгор бўлиб қолади ва бу ёдгорликлар билан бирга уларнинг номлари узоқ вақт яшайди. Деҳқоннинг меҳнати эса шу жиҳатдан маълум маънода фийсабулло чекилган заҳмат: унинг меҳнат маҳсули ер устида қолмайди, ердан пайдо бўлиб ерга сингиб кетади. Аммо унинг маҳсули билан инсон тирик ва дастурхон очиқ.

    «Маҳбуб ул-қулуб» да комил инсон масаласи ҳам ўзига хос тарзда ўртага ташланади. Навоий нақшбандия сулукининг ахлоқий талабларидан келиб чиқиб, ўз замонаси билан ҳамнафас бўла оладиган ва доимо комилликка интилиб яшайдиган инсонни ахлоқий намуна деб билади. Чунки ҳар бир инсон фақат ўз замонасидагина мавжуд ва шу мавжудлик доирасидагина бирор иш қилишга қодир; оҳ, ўтмиш зўр эди, олтин даврлар эди, ёки келажакда ҳамма нарса ажойиб бўлади, деб гапираверган билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Инсон ўз замонаси имкониятларидан фойдала-ниб, ҳам ўзини, ҳам замонасини гўзал қилишга интилмоғи лозим. Шу боис «Маҳбуб ул-қулуб»ни якунлар экан, унинг сўнгги саҳифаларида буюк мутафаккир шундай дейди:

    «Ўтган рўзгор адамдир. Келмагондин сўз айтқон аҳли надамдир ва ҳол муғтанамдир. Бир турк бу маънида дебдурким: «Дам бу дамдир».

    Байт:

    Мозию мустақбал аҳволин такаллум айла кам,

    Не учунким, дам бу дамдир, дам бу дамдир, дам бу дам».

    Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, Навоий асарларидаги ахлоққа доир фикрлар хоҳ амалий ахлоққа, хоҳ ахлоқ назариясига тааллуқли бўлсин, улар улкан бир давр ахлоқий қарашларининг квинтэссенцияси сифатида доимо тадқиқ ва татбиққа лойиқдир.


    Фойдаланилган Адабиётлар рўйхати:


    1. Каримов И. Маънавий юксалиш йулида. Т.: Узбекистон, 1998 й.

    2. Каримов И. Донишманд халкимизнинг мустахкам иродасига ишонаман. "Фидокор" 2000 й 8 июнь.

    3. Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Т. 14. Т., 1988й

    4. Шер А.Ахлоқшунослик. Т., ЎАЖБНТ - Янги аср авлоди, 2003.

    5. Олим С. Нақшбанд ва Навоий. Т., Ўқитувчи, 1996.

    6. Жумабоев Й. Ўзбекистонда фалсафа ва ахлоқий фикрлар тараққиёти тарихидан. Т., Ўқитувчи, 1997.








    написать администратору сайта