Главная страница
Навигация по странице:

  • Умумий вазифага эга Амалий дастурларпакетлари

  • Электрон жадваллар Электрон жадваллар

  • Интеграциялашган пакетлар.

  • Таянч иборалар

  • Нашриёт тизимлари ҳақида маълумот ва уларнинг аҳамияти

  • Нашриёт тизимлари турлари Сифатли оригинал-макет тайёрлаш учун бир қанча нашриёт тизим-ларидан фойдаланади. Уларга мисол қилиб Page Maker, Ventura Publisher

  • Post Script, QuarkXPress, TEX, LATEX

  • PageMaker

  • Enter

  • Тавсиялар

  • 26-27 дарс. Амалий дастурий таъминот


    Скачать 79.46 Kb.
    НазваниеАмалий дастурий таъминот
    Дата09.10.2021
    Размер79.46 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла26-27 дарс.docx
    ТипДокументы
    #244366


    Амалий дастурий таъминот

    Амалий дастурий таъминот (АДТ) фойдаланувчи аниқ бир вазифалар (иловалар)ни ишлаб чиқиши ва бажариши учун мўлжалланган. Амалий дастурий таъминот мос операцион тизимлар бошқарувида ишлайди. Амалий ДТ таркибигақуйидагиларкиради:

    • турливазифалардагиамалийдастурларпакетлари;

    • фойдаланувчива АТ умумийишдастурлари.

    Амалий дастурларпакетлари (АДП) фойдаланувчиҳалэтаётганвазифаларни

    автоматлаштиришнингкучлиқуролидир, у компютерахборотниқайтаишлашбўйича

    бироришниқандайбажараётганинибилишзаруриятиданамалдатўлиқозодэтади.

    Ҳозиргипайтдаўз функционал имкониятлариваамалгаоширишусулларигакўра

    фарқланувчикўплаб АДП мавжуд.

    АДПнингқуйидагитурларифарқланади:

    • умумийвазифагаэга (универсал);

    • услубиййўналтирилган;

    • глобалтармоқ;

    • ҳисоблашжараёниниуюштириш (маъмурийлаштириш).



    Умумий вазифага эга Амалий дастурларпакетлари

    Умумий вазифага эга АДП - фойдаланувчи ва умуман ахборот тизимининг функционал вазифаларини ишлаб чиқиш ва фойдаланишни автоматлаштиришга мўлжалланган. Бу АДП синфигақуйидагилароиддир:

    • матнли (матнлипроцессорлар) ва график муҳаррирлар;

    • электрон жадваллар;

    • маълумотларбазасинибошқариштизимлари (МББТ);

    • интеграциялашганпакетлар;

    • CASE-технологиялар;

    • экспорт тизимларқобиқларивасунъий интеллект тизимлари.


    Муҳаррирлар

    Муҳаррирлар. Муҳаррирлар деб матнлар, график маълумотлар ва иллюцрация (безак)ларни яратиш ҳамда ўзгартиришга мўлжалланган АДПга айтилади. Улар асосан ҳужжат айланишини автоматлаштиришга мўлжалланган.

    Муҳаррирларни, ўз функционал имкониятларига кўра, матн, график, нашрий муҳаррирларига ажратиш мумкин. Матн муҳаррири матнли ахборотни қайта ишлашга мўлжалланган ва асосан қуйидаги вазифаларни бажаради:

    • матннифайлгаёзиш;

    • таҳрирлаш, чиқариб ташлаш, рамзлар, қаторлар, матн парчаларини алмаштириш;

    • имло (орфография)ни текшириш; матннитурлишрифтлардабезаш;

    • матнни текислаш; бобларни тайёрлаш, матнларни саҳифаларга бўлиб ташлаш;

    • сўзважумлаларниизлашваалмаштириш;

    • матнгасоддабезакларкиритиш; матннитерибтайёрлаш.


    Word Perfect(ҳозир Corel фирмасига тегишли), Latex, Bloknote, Multi-Edit (American Cybernetics) ва бошқаларнинг матн муҳаррирлари кенг тарқалган.

    График муҳаррирлар диаграмма, иллюцрация, чизма ва жадвалларни ўз ичига олган график ҳужжатларни қайта ишлашга мўлжалланган. Фигура ва шрифтлар ўлчамини бошқариш, фигура ва ҳарфларни кўчириш, турли тасвирлар ҳоcил қилишга йўл қўйилади. Анча машҳур график муҳаррирлардан PC Paintbrush, Boieng Graf, Fantavision ва бошқаларни келтириш мумкин. Нашрий тизимлар муҳаррирлари ўзида матн ва график

    муҳаррирлари имкониятларини бирлаштиради, график материаллардан саҳифани шаклга келтириш ва уни босишга тайёрлаш бўйича кенг имкониятларга эга. Бу тизимлар нашрий ишларда фойдаланишга йўналтирилган ва саҳифалаш ти­зимлари, деб аталади. Шундай тизимлардан Adobe фирмасининг PageMaker ва Corel корпорациясининг Ventura Publisher маҳсулотларини мисол келтириш мумкин.
    Электрон жадваллар

    Электрон жадваллар. Электрон жадваллар деб жадвалларни қайта ишлашга мўлжалланган АДП электрон жадвалига айтилади.

    Жадвалдаги маълумотлар учун ва қаторлар кесишган жойдаги катакчаларда сақланади. Бу катакчаларда сонлар, рамзий маълумотлар ва формулалар сақланиши мумкин. Формулалар бир катакчадаги нарсани бошқасидан муцақил тутади. Бу синфдаги энг оммабоп АДП ларга:

    Microsoft Excel, Lotus 1-2-3, Quattro Pro ва бошқа шу каби маҳсулотлар киради.
    Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари. Ички машина ахборот таъминотини яратиш учун махсус АДП - маълумотлар базасини бош­қариш тизимларидан фойдаланилади.

    Маълумотлар базаси - дискда сақланадиган, махсус ташкил қилинган маълумотлар туркумлари жамланмаси. Маълумотлар базасини бошқариш, маълумот киритиш, уларни тузатиш ва маълумотлардан турлича фойдаланиш, яъни қўшимча қилиш, ташлаш, янгилаш ва ҳоказоларни ўз ичига олади.

    МББТ нинг ривожланиши амалий дастурларнинг маълумотлар базасида ахборотни аниқ ташкил қилишдан муцақиллигини таъминлайди. МББТ лар маълумотларни ташкил қилиш услубига боғлиқ ҳолда, тармоқли, поғонали (иерархик), тақсимловчи, реляцион турларга бўлинади. Мавжуд МББТ лар орасида оммалашиб кетганлари PARADOX INTERBASE, Microsoft Acces, Microsoft FoxPro, шунингдек, MSSQL Oracle Informix, SQLсерверларидир.
    Интеграциялашган пакетлар. Интеграциялашган пакетлар деб вази-фаси умумий АДП турли дастурий компонентларини ўзида бирлаштирувчи АДПга айтилади. ЗамонавийинтеграциялашганАДПларгақуйидагиларникиритишмумкин:

    • матнмуҳаррири;

    • электрон жадвал;

    • график муҳаррир;

    • МББТ;

    • коммуникационмодул.


    Интеграциялашган пакетга қўшимча модуллар сифатида файлларни экспорт-импорт қилиш тизими, калкулятор, тақдим, дастурлаштириш тизимлари сингари компонентлар киритилиши мумкин. Компонентлараро ахборот алоқаси турли маълумотларни тақдим этиш шаклларини бир хиллаштириш йўли билан таъминланади. Турли компонентлами ягона тизимга жо қилиш фойдаланувчига интерфейсда шак-шубҳасиз афзалликлар беради, бироқ тезкор хотирага кучли талаблар қисмида у муҳаррир етказади. Мавжуд пакетлар орасида Framework, Startnave, Microsoft Offise кабиларни ажратиб кўрсатиш мумкин.

    Таянч иборалар: Амалий дастурий таъминот (АДТ), муҳаррирлар, электрон жадваллар, маълумотлар базаси, интеграциялашган пакетлар.

    ер”










    Тавсиялар: Ушбу мавзу кенг қамровли, ҳамдақизиқарли бўлганлиги учун бу мазуни кластер ёрдамида янада қизиқарли қилиб тушунтириш тавсия этилади.Чунки кластерни кўрган вақтда мавзуни ўқимасданоқ уни тушуниб олиш қийин эмас.

    Нашриёт тизимлари ҳақида маълумот ва уларнинг аҳамияти

    Кейингипайтлардатурликорхоналардакичикнашриётларпайдобўлабошлади. Кичик нашриёт деганда, шахсий компютер базасида, тез чоп қилувчи ва бошқа қўшимча турли қурилмалар воситасида босма маҳсулотлар (китоб, журнал, брошюралар, проспектлар ва ҳоказо) чиқариш тушунилади. Бунда бўлажак босма маҳсулотлар компютерда тайёрланади, яъни компютер саҳифалаш, оригинал-макетни тайёрлаш ишлари ҳам компютерда бажарилади. Ризограф эса оригинал-макет шаклида компютерда тайёрланган маҳсулотни чоп қилиш учун ишлатилади ва у минутига ўртача 130 саҳифа чиқариши мумкин. Турли ризографлар мавжуд. Улар рангли бўлиб, чоп қилишда турлича тезликка эга.

    Нашриёт соҳасида ишлатиладиган матн муҳаррирлари шу соҳа учун яратилган махсус дастурлар бўлиб, кичик нашриётлар улар ёрдамида газета-журналлар, китоблар, турли реклама маҳсулотлари тайёрлашга мўлжал-ланган. Кичик нашриёт шахсий компютер дастурий техник воситалари ҳамда турли-туман чоп қилувчи ва бошқа қўшимча қурилмалар орқали босма маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланади. Бунда бўлажак босма маҳсулотлар компютерда тайёрланиб, бу матнни териш, таҳрир қилишдан то макет тайёрлашгача бўлган босқичларни ўз ичига олади. Кейинчалик макет лазерли принтерда битта асл нусхада чоп этиб олинади, ундан тайёрланган ҳужжатнинг макети кейин ризограф деб номланувчи махсус қурилма ёрдамида кўпайтирилади. Кичик нашриёт булардан ташқари муқоваловчи, брошюраловчи ва кесувчи қурилмалар билан ҳам таъминланган.
    Нашриёт тизимлари турлари

    Сифатли оригинал-макет тайёрлаш учун бир қанча нашриёт тизим-ларидан фойдаланади. Уларга мисол қилиб Page Maker, Ventura Publisher, Post Script, QuarkXPress, TEX, LATEX нашриёт тизимларини келтириш мумкин.

    Шулардан бири ва кенг миқёсда ишлатиладигани PageMaker дастурлар пакети китоблар матнини териш, таҳрир қилиш, кўриб чиқиш ва чоп қилишда жуда қулай восита ҳисобланади.

    Ventura Publisherэса газета-журналлар матнини териш ва чоп этишга мўлжалланган. Унинг ёрдамида матнни саҳифаларга бўлиш, матн бўлак-ларини зарур жойларга жойлаштириш (компановка) ва ушбу соҳада кўплаб ишлатиладиган шу каби амалларни тез ва қулай бажариш мумкин.

    Турли формулали (масалан, математика, физика, кимё фанларига оид) матнларни тайёрлашда ТЕХ ва унинг кейинги версиялари бўлмиш LATEX таҳрир қилувчи дастурлардан кенг миқёсда фойдаланилади.
    PageMaker дастури ва унинг имкониятлари


    Фарзандларимиз бизданда кучли, ақлли,доно, омадли ва албатта бахтли бў-лишлари шарт.
    Ислом КАРИМОВ
    PageMaker дастури PageMaker Aldus Corporationфирмаси томонидан яратилган кенг имкониятли ва қулай дастурдир. Унда ишлаш учун Microsoft Windows операцион системасининг тўлиқ версияси бўлиши даркор. PageMaker дастури файл ва каталоглар билан ишлайди. Файл номи эса .pub кенгайтмаси ёрдамида ёзилади. Бошқа каталогга ўтиш учун сичқонча кўрсаткичини тегишли белгига (вертикал символга) келтириб, унинг чап тугмаси икки марта босилади. Сўнгрўйхатданкеракли каталог номитанланиб, тугмачаниикки марта босишорқалиишгатуширилади. Шуниҳамайтибўтишкеракки, нашриёттизимларинингасосийвазифасинашрнитайёрлашда тез такрорланувчиамалларнииложиборичакўпроқавтоматлаштиришдир. Уларнингафзаллигинашрсаҳифасиваунингумумийкўринишинитайёрлашдагиқулайликҳамдаўзгартиришларкиритишнингосонлигивавақттежалишидадир. Нашрсаҳифасинингумумийкўринишинитайёрлашдахусусийкомпютерданфойдаланишмақсадгамувофиқ. Оригинал-макетнибосибчиқаришучунэсалазерлиёкиPost Scriptпринтериданфойдаланишмаъқул. Матнвасуратларкомпютерхотирасигаолдинданкиритилишилозим. Нашрнингасосийэлементлариникомпютердасақлашнингафзаллигишундаки, матннитўғридан-тўғриҳарфтеришқурилмасигаберишмумкин, шундаматнбилансуратларнитегишлижойларгақўлдажойлаштиришгаэҳтиёжқолмайди.

    PageMaker Aldus Corporationфирмаси томонидан яратилган кенг имкониятли, қулай нашриёт сицемасидир. AQSH фирмасининг Европа бўлими 1989-йил сентабр ойида PageMaker дастурининг русча вариантини эълон қилди. PageMakerдастури ишлаши учун Microsoft Officeдастурининг тўлиқ версияси бўлиши даркор. Шахсий компютернинг операцион системаси билан таниш бўлган фойдаланувчи дискнинг форматлаш, файл нусхасини ҳосил қилиш, файлни ўчириш, уни босиб чиқариш ёки дастурни ишга тушириш буйруқларини албатта билиши керак. Windows муҳити операцион системанинг қобиғи ҳисобланиб, фойдаланувчига унинг буйруқларини ёддан билмасдан туриб операцион системанинг барча имкониятларини ишга тушириш имконини беради.

    PageMaker дастури ёрдамида нашр саҳифасини экранда кўриш ва чоп қилингунга қадар унга тегишли тузатишлар киритиш мумкин. Барча керакли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, оригинал-макет ҳарф териш қурилмасига узатилади ёки лазерли принтерда босиб чиқарилади.

    Ҳар қандай ҳужжатни нашрга тайёрлашда қуйидаги ишларни бажаришга тўғри келади:

    -таҳрир қилинган қўлёзма элементларини охиригача тайёрлаш;

    - кераклисурат, белги вачизмаларнияратишважойлаштириш;

    - оригинал-макетнитайёрлаш.

    Кўрсатилган режани амалга оширишда ва ҳар бир саҳифанинг умумий кўринишини тайёрлашда PageMaker нашриёт дастури ишлатилиши мумкин. Саҳифани нашрга тайёрлаш учун қўлёзманинг матн ва суратларини қандай тартибда жойлаштириш масаласини ҳал қилиш лозим бўлади. Шундан сўнг, PageMaker дастури ёрдамида оригинал-макет тайёрланади. Агар қўлёзма ҳажми маълум бўлса, саҳифанинг катта-кичиклигини, суратлар ва чизмалар эгаллайдиган жойларни, ҳар бир саҳифадаги устунлар сонини ва матннинг босиб чиқарилгандан кейинги кўринишини аниқлаш ҳамда ва сарлавҳаларни турли кўринишларда бериш мумкин. Дастурда тўғри чизиқ, айлана ва тўғри тўртбурчак белгиларини 17 хил кўринишда чизиш мумкин.

    PageMaker дастури учун бошланғич матнни ихтиёрий матн муҳарририда тайёрлаш мумкин. Лекин бу муҳаррирлар ёрдамида бир саҳифада турли шрифтларда матн ёзиш ва шу каби бир қанча амалларни бажариш анча қийинчилик туғдиради. Нашриёт дастурлари эса матнни форматлаштириш учун махсус тузилган. Ушбу дастур турли матн муҳаррирларида тайёрланган матнлар воситасида якуний матнни тайёрлайди. Тайёрланган матнни нашриёт дастурига узатишдан олдин унинг хатоларини албатта текшириш лозим, чунки нашриёт дастурида тузилган матнни қайта ўзгартириш учун матн муҳарририга узатиш мумкин эмас.

    PageMaker дастури ёрдамида қўлёзмани киритиш, таҳрир қилиш, ўқиб чиқиш, махсус символлар билан ишлаш ва ҳар хил чизмалар чизиш каби амалларни бажариш мумкин.

    PageMaker дастури матн муҳарририда юборилган саҳифа рақамлари, колонтитул ва матннинг ўнг чегараси каби форматлаш элементларини қабул қилмайди. Лекин у қуйидагиларни қабул қилади:

    - шрифтлар (гарнитура ва кегл), интерлиняж, бош ҳарф ва кичик ҳарфлар, қўштирноқ ва тире символларини автоматик равишда мослаштиради;

    - матн муҳарририда ўрнатилган чап чегара ўзгаришсиз қолади. PageMakerдастури матн сатрини устун кенглигида ажратади;

    - матннинг чап ва ўнг чегаралари PageMaker дастури ўрнатганустунлар чегарасига асосан ҳисобланади. Масалан, матнлар файлида чапчегара 1 дьюм қилиб белгиланган бўлса, у ҳолда PageMaker дастуриматнни жойлаштиришда устуннинг чап томонидан 1 дуйм жой қолдиради;

    - Enter ва Return клавишларининг босилиши ҳолати параграфнинг охиридеб қабул қилинади;

    - табуляциянингичкисимволлариматнниёкижадвалустунларинитекислашучунишлатилади. PageMakerдастуридаустуннингбиттасатридаги табуляция символларининг сони йигирматаданошмаслигикерак.

    Сиз ишлатган шрифт ўрнатилган принтерда бўлмаган тақдирда ҳам PageMaker дастури ўша шрифтни эслаб қолади. Матнни чоп қилишда кўриниши ўша шрифтгаяқин бўлган шрифт ишлатилади. Кейинчалик эса принтерни алмаштириб, керакли шрифт билан матнни босиб чиқариш мумкин. Матнларни кўпинча PageMaker дастурининг ўзида форматлаш қулай ҳисобланади.

    Баъзи махсус символлар компютер клавиатурасида бўлмаса, сиз уни PageMakerдастурида ёки Windows муҳитидаги матн муҳарририда киритишингиз мумкин. ANSI Windows символлар тўпламидаги исталган символ Alt клавишасини босиб турган ҳолда нол рақамини ва ANSI символининг кодини киритиш орқали амалга оширилади.

    Таянч иборалар: Нашриёт тизимлари, PageMaker, Ризограф,Ventura Publisher.


    Тавсиялар: Ушбу мавзу қизиқарли бўлганлиги учун бу мазуни “Кластер” ёрдамида янада қизиқарли қилиб тушунтириш тавсия этилади.


    Кластер”



    написать администратору сайта