Главная страница
Навигация по странице:

  • 06.05.2021 йил Шаҳрисабз шаҳри. Кун тартибида: Мавзу: “Инсон хотираси абадий ва барҳаёт”

  • Ғалабанинг 76 йиллигига муносиб тадорик

  • 1-20 гуруҳ раҳбари: С.Х.Садуллаев

  • Бaённомaси 06. 05. 2021 йил Шарисабз шари. Кун тартибида Мавзу Инсон хотираси абадий ва бараёт


    Скачать 0.76 Mb.
    НазваниеБaённомaси 06. 05. 2021 йил Шарисабз шари. Кун тартибида Мавзу Инсон хотираси абадий ва бараёт
    Дата28.05.2021
    Размер0.76 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла6 MAY.docx
    ТипДокументы
    #211102

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ОЛИЙ ВA ЎРТA МAХСУС ТAЪЛИМ ВAЗИРЛИГИ

    Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида 2020/2021-ўқув йили давомида 19-20 гуруҳида ўтказилган “Aхборот ва мураббийлик соати” машғулотлари

    БAЁННОМAСИ

    06.05.2021 йил Шаҳрисабз шаҳри.

    Кун тартибида:

    Мавзу: “Инсон хотираси абадий ва барҳаёт”

    Aхборот ва мураббийлик соати ноанъанавий тарзда ташкил этилди ва талабалар унда фаол иштирок этишди. Дастлаб, кун тартибидаги масала юзасидан гуруҳ мураббийси Дилдора Уринова сўз олиб, қуйидагиларни айтди: Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам қарор топди. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалби ва шууридан чуқур жой олди. Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, эл-юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. 

    Хотира ва қадрлаш – инсон ақл-заковатининг бетакрор маънавий неъматлари, тирикликнинг азалий мезонларидир. Ҳомийлик, саховат ва ҳиммат, меҳр ва мурувват фазилатлари, хотира вақадртушунчаларибиланўзароуйғунликкасбэтади. Зеро, қалбисаховатга, меҳр-муҳаббатга, шафқатвашафоатгатўлаинсонларгинаўзтарихини, аждодларини доимо хотирлайди, фидойиюртдошлари, ёруғкелажакйўлидамеҳнатқилаётганкишиларнингқадригаетади.

    Жанггоҳлардажонберганватандошларимизномларимуҳрланган «Хотиракитоби»нингзарҳалварақлариВатаннингфидойиўғлонлариқисматиданшаҳодатберади. Мотамсаро она қиёфасидаэсаизтиробваумиднамоён. Бева-бечораюетим-есирлар, фарзандийўлигакўзтикканонаизорнингумидунадоматларимужассам шу биргинақиёфада.

    Ушбу сананиХотиравақадрлашкунисифатидакенгнишонлайбошлаганимизгамана 22 йилбўлди. Мамалакатимиздаҳарйиликенгнишонланибкелаётган 9май – ХотиравақадрлашкунитантаналарижориййилдаҳамЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг 2021йил 20апрелдаги ПҚ-5081-сонли қарорибиланРеспубликамизмиқиёсида карантин қоидаларигақатъийриояқилганҳолдаўтказилишибелгилабқўйилди. Ушбу йилда 2-жаҳон уруши иштирокчиларига 12 млн. сўм миқдорида пул маблағлари берилиши белгилаб қўйилди. Ўтган йиллар мобайнида марҳумларни ёд этиш, кексалар, беморлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш нафақат ўзбеклар, балки юртимизда истиқомат қиладиган барча миллат ва элат вакиллари учун одат тусига кирди. Бинобарин, ўтганлар хотираси олдида таъзим бажо келтириш, инсонни тириклик чоғида қадрлашдек ҳаётий қарашлар эл-юртимизнинг қон-қонига сингиб бораётгани тарбиявий аҳамият касб этмоқда.

    1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар конслагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга - ҳар ойда бепул тақдим этиш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат ҳамда гигиена маҳсулотлари, зарур кийим-кечак ва поябзаллар рўйхати тасдиқланди. Бу озиқ-овқат, шунингдек, гигиена маҳсулотлари "Нуроний" жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари орқали яшаш жойига ҳар ойнинг 15 санасигача, зарур кийим-кечак ва поябзаллар ҳар йили 1 октябрдан кечиктирилмай ва тўлов ундирмасдан етказиб бериш назарда тутилган.

    Мамлакатимиз раҳбарияти 9 май санасини кенг нишонлашда узоқ ва яқин давлатларга ўрнак бўлаётир. Ҳеч шубҳасиз, бундай тадбирлар халқимиз томонидан жуда катта миннатдорлик билан қабул қилинмоқда. Масаланинг бошқа томони ҳам борки, уни эсдан чиқаришга ҳаққимиз йўқ. Иккинчи жаҳон урушида фаол қатнашиб, фашизм балосини бартараф этишда мислсиз қаҳрамонликлар кўрсатган айрим мамлакатлардаги уруш қатнашчилари бугунга келиб баъзи сиёсий кучлар, калтабин давлат раҳбарларининг сиёсий ожизлиги туфайли камситилмоқда, таҳқирланмоқда, уларга «инсоният душмани» деган ёрлиқ ёпиштирилмоқда, ғалабани қўлга киритган оддий аскарга ўрнатилган ҳайкаллар бузиб ташланмоқда.

    Ана шундай шароитда Ўзбекистон, ўзбек халқи анъанавий тинчликсевар сиёсатига содиқ қолмоқда. Яна бир муҳим жиҳат шуки, ўта оғир ва машаққатли йилларда халқимизнинг инсонпарварлик ва бағрикенглик фазилатлари яққол намоён бўлди. Эл-юртимиз мамлакатнинг уруш бўлаётган ғарбий ҳудудларидан эвакуация қилинган турли миллатга мансуб бир миллионга яқин болалар, аёллар ва кексаларга бошпана бериб, бир бурда нонини улар билан баҳам кўрди.

    1945 йил 9 май жумлаи-жаҳонни ларзага солган, миллионлаб инсонларнинг ёстиғини қуритган, ҳаётини издан чиқарган, қалбларини мажруҳ қилган катта муҳорабанинг тинчликка юғрилган яъни, фашизм устидан қозонилган ғалаба куни. Бу йил ушбу шукуҳли санага 76 йил тўлади. Бироқ, бу – урушнинг касри, оловли заҳми узоқ йилларга қадар армонли из қолдирганки, неча йил ўтмасин, инсоният у кунларни асло унутмас.



    Ғалабанинг 76 йиллигига муносиб тадорик

    Мамлакатимизда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллигини янада кўтаринки тарзда қарши олишга юқори даражада эътибор қаратилмоқда. Ғалаба боғини яратиш, Шон-шараф музейини ташкил этиш учун жуда катта ишчи кучи сафарбар қилинди, керакли мутхассислар жалб этилди. Ва бу ишчи гуруҳи ўз олдига қўйилган вазифани матонат ила адо этмоқда. 

    Хотира ва қадрлаш. Мана шу икки сўзда мен ўзлигимизни, миллатимиз қиёфасини кўраман. Негаки, ўзбек халқи ҳамиша аждодлари хотирасига садоқатли, кексаю ёшга меҳру оқибатли бўлиб келган. Бу улуғ қадриятга ҳамиша амал қилинган. Аслида хотира ва қадрлашни бир-биридан айро тасаввур этиш мушкул. Чунки эл-улус орасида, яқинлари бағрида қадр топган инсонгина бу дунёни тарк этганида ҳам меҳр ила ёдга олинади, авлодлар хотирасида ёрқин асралади, тирикликдаги эзгу-амаллари тилдан тилга ўтади, авлодларда давом этади. Айниқса, Ватан озодлиги, миллат ҳурлиги, эл тинчлиги ва осойишталиги йўлида сарф этилган умр, бахшида этилган жон миллат юрагига муҳрланади. Бундай умрлар мангуликка ҳамнафасдир.

    Хонадонларимизда амалга ошириладиган бир ананага кўп бор гувоҳ бўлганман. Яъни, яқинларимизнинг оламдан ўтганига неча йил бўлмасин, ҳар йили ўша куни яқин-йироқдагилар йиғилишиб, уларни яхши хотиралар билан эсга олиш ўзлигимизга хос эзгу амаллардандир. Давлатимиз томонидан 9 май санасининг Хотира ва қадрлаш куни деб, эълон қилиниши эса, бу қадриятни янада юксак миқёсга олиб чиқди. Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, фронт орти заҳматкашлари ва меҳнат фахрийларини зиёрат қилиш, асрларга туташ хотираларидан баҳраманд бўлиш, ўгит ва насиҳатларига қулоқ тутиш, умр йўлларидан ўрнак олиш барчамиз учун зарур амаллардан биридир. Негаки, қариялари қадрланган элнинг қадри баланд, келажаги нурли. Негаки, Ватан янглиғ тенгсиз масканнинг ҳар осуда лаҳзасини нафақат олмос билаклар, нуронийларнинг нурли дуолари ҳам асраб туради.

    Хотира ва қадрлаш куни авлод-аждодларимизнинг сўнги манзили бўлган қабристонларни обод қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар билан ҳам эътиборга моликдир. Турли сабаблар ила яқинларининг қабрини зиёрат қилишга имкон тополмаганлар учун-да, муҳим фурсатдир, бу сана. Шу кун қабристонларни обод қилиш, кўкаламзорлаштириш асносида, ўтганлар хотираси ёдга олинади. Хотира азиз, қадр муқаддас, деганларидек, бундай улуғ кунлар муаззам қадриятлар бардавомлигидан далолат.

    Хотира ва қадрлашнинг истиқлол авлодлари учун муҳим жиҳатларидан яна бири, мустақиллигимизни асраш йўлида жон фидо этган шерюрак ўғлонларимиз жасорати, тарих зарварақларига муҳрланган азиз номлари мангуликка дахлдор эканидан бонг уриб туради. Сариосиё ва Узун туманларида халқаро террорчиларга қарши олиб борилган ҳарбий харакатлар, Бўстонлиқ, Янгиобод, Боткен, Андижон воқеалари, уларда мустақиллигимиз ва тинчлигимизни асраш йўлида мардларча ҳалок бўлган ботир ўғлонлар хотираси унутилмасдир. Улуғбек, Алишер, Баҳром, Бобур, Нариман, Дониёр, Эломон, Сайёр, Юнусжон, Шермуҳаммад, Исматулло, Маҳмуджон... Иккинчи жаҳон уруши муҳорабасида иштирок этган неча минглаб ватандошларимиз фашизм балосига қарши олиб борилган жангларда жон таслим қилган бўлса, бу жасур ўғлонларимиз халқимизнинг асрлик орзуси – истиқлолимизни асраш йўлида кўксини қалқон қилган мардлардир. 

    Уларнинг ота-оналари билан бўлган суҳбатлардан бирида «Ўғлимнинг эркимиз йўлидаги жасоратини эл-юртимиз унутмайди, бунга ишонаман», деган эди қаҳрамоннинг отаси. Дарҳақиқат, бу элимиз қон-қонига сингиб кетган азиз қадрият. Негаки, миллат учун, унинг истиқлоли учун жонини қурбон қилганларни унутиш, ўзликни унутиш билан баробар. Мен бу шердил ўғлонларни тоғларга қиёслагим келади. Улар метин қоялар янглиғ ҳамиша миллат хотирасида қад ростлаб туради.

    Бу маълумотлар ботир жангчилар, сабрли Ўзбек халқи Иккинчи жаҳон урушида юксак жасорат кўрсатганлигидан далолат беради.

    1-20 гуруҳ раҳбари: С.Х.Садуллаев


    написать администратору сайта