Главная страница
Навигация по странице:

  • ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ

  • Патогенези ва патологик анатомияси

  • Клиникаси

  • Ботулизм клиникаси

  • ГЕМОДИНАМИКА БУЗИЛИШИГА АЛОҚАДОР СИМПТОМЛАР

  • Клиник таснифи

  • Биологик усул.

  • ҚИЁСИЙ ТАШХИСОТИ

  • БЕЗРЕДКО УСУЛИДА ЗАРДОБ ЮБОРИШ.

  • ПРОФИЛАКТИКАСИ

  • БОТУЛИЗМ. Ботулотоксин биологик урол сифатида хам ишлатилган


    Скачать 2.17 Mb.
    НазваниеБотулотоксин биологик урол сифатида хам ишлатилган
    Дата21.09.2022
    Размер2.17 Mb.
    Формат файлаppt
    Имя файлаБОТУЛИЗМ.ppt
    ТипДокументы
    #688303

    БОТУЛИЗМ


    БОТУЛИЗМ
    Ботулизм – оғир токсикоинфекцион касаллик бўлиб, ботулотоксиннинг узунчоқ мия ва орқа миянинг холинэргик структураларининг зарарланиши ва офталмоплегик ва  бульбар синдромлар келиб чиқиши билан кечади.

    Ботулотоксин биологик қурол сифатида хам ишлатилган


    1930 йилда Япониянинг “731 командаси” асирга тушганларни Ботулизм захари билан овқатлантиришган
    Германия ва АҚШ да биологик қурол мақсадида Ботулотоксиндан қурол ишлаб чиқишган
    1970 ва 1990 йилларда қурол сифатида ишлатилган.

    Ботулотоксин биологик қурол


    1 мг ботулотоксин аэрозоли
    1,5 млн. одамни ўлдиришга етади
    Тоза оқава сувда 3-4 кун мобайнида токсин кучсизланади
    Микроорганизмни биологик қурол сифатида қўллаш ахамиятга эга эмас

    РЕСПУБЛИКАМИЗДА КАСАЛЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

    Этиологияси


    Ботулизм қўзғатувчиси “clostridium botulinum” деб аталадиган, спора ҳосил қиладиган анаэроб микроб қўзғатади. Унинг 6 типи аниқ : А,В,С,Д,Е,F.
        Ботулизм қўзғатувчиси таёқчасимон бўлиб узунлиги 4–9 мкм, кенглиги 0,6-0,9 мкм, таёқча охири ҳалқа ҳосил қилиб тугайди, таёқча теннис ракеткасига ўхшаш, грамм мусбат. 4 – 5 суткадан сўнг таёқча ўсиши билан у грамм манфий бўялади. Микроб ҳаракатчан бўлиб, 4 тадан 35 тагача хивчинлари мавжуд бўлиб, капсула ҳосил қилмайди, Ботулизм қўзғатувчиси табиатда кенг тарқалган бўлиб улар сувда, мева ва сабзавотларда ва озиқ- овқат маҳсулотларида спора ҳолида бўлади. Агарда юқоридаги маҳсулотлардан концервацияда фойдаланилса ва яхши концервация бўлмаса  унда споралар анаэроб шароитда ўсиб вегетатив формага айланади. Қўзғатувчи спораларини йуқотиш учун уларни юқори ҳароратда ва кўп вақт 1,5 соат қайнатилади. Вегетатив формасини 2 – 5мин давомида қайнатилади. Ботулизм токсинини йўқотиш учун 70 – 80о С да 5 – 15 мин. қайнатилади.  Ўзимизда А,В,Е, типлари кўп учрайди С ва F типлари камроқ учрайди. CL. Botulinum нинг барча типлари ўзларининг морфологик,   хусусияти ва одам организмига токсиннинг таъсирига кўра бир – бировига яқин туради ва бир хил клиник картинасини беради.

    Эпидемиологияси.


    Ботулизм сапрозоонозлар гуруҳига киради. Ботулизм микробининг асосий манбаи қорамол ва қўй-эчкилар, шунингдек сувда яшайдиган ҳайвонлар (балиқ, моллюскалар, қисқичбақалар) ҳисобланади. Ҳайвонлар нажаси билан ташқарига чиқарилган микроблар споралар ҳосил қилади, споралар эса йиллар давомида ҳалок бўлмайди.

    Эпидемиологияси


    Ботулизм одамларга ана шу споралар билан ифлосланган озиқ-овқат ёки масаллиқларни истеъмол қилиш оқибатида юқади. Камдан-кам ҳолларда касаллик споралар бўлган тупроқ заррачалари (чанг) орқали ҳам юқиши мумкин. Ботулизм кўпинча (90 фоиз ҳолларда) қўзиқорин, ҳўл мевалар ва сабзавотлардан уй шароитида санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилмай тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида бошланади. Консерва банкасида ботулизм токсинлари бўлса, одатда банка қопқоғи кўпчиб кўтарилиб қолади. Консерва банкаларининг ичида анаэроб шароит бўлганлиги сабабдан ботулизм споралари тезда вегетатив формага айланиб, кўпая бош-лайди ва экзотоксин чиқаради.

    ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ


    Ичакда тупланиши ва токсин ажратиши


    Озик-овкат ларда токсин ажратиши


    Жарохатда тупланиши ва токсин ажратиши


    Бульбар фалажлар


    Озик-овкат ларда токсин ажратиши


    Жарохатда тупланиши ва токсин ажратиши


    Озик-овкат ларда токсин ажратиши


    Жарохатда тупланиши ва токсин ажратиши

    Патогенези ва патологик анатомияси:


    Ботулизм таёқчаси ва токсини овқат ҳазм қилиш трактига тушиши ва қонга сўрилиб бутун организмга тарқалиши билан боғлиқ. Ботулизмнинг токсини нейротроп хусусиятига эга у аввало марказий асаб тизимига, хусусан узунчоқ ва орқа мия мотонейронларига кучли таъсир қилади. Токсин юракнинг асаб тугунчаларини, склет мушаклари ва диафрагмани ҳаракатлантирувчи асабларни зарарлайди. Ботулотоксин силлиқ мушакларнинг ярим фалажига, қон – томирларнинг қисқаришига сабаб бўлади. Орка мия ва узунчоқ миядаги мотонейронларга токсин таъсири натижасида бульбар ва паралитик синдромлар пайдо бўлади.
                 Парасимпатик асаб тизимининг тонуси пасаяди. Токсик таъсирида асаб охирларидан ацетилхолин ажратиши тўхтайди ва натижада периферик фалажлар ривожланади.
                 Нафас мушакларини ҳаракатлантирувчи мотонейронлар фаолияти сусайиши оқибатида организмда кислород етишмовчилиги ҳолати юз беради. Хиқилдоқ ва томоқ  мушакларининг ярим фалажи оқибатида ютиниш жараёни бузилади. Организмда чуқур гипоксия бошланади. Ички органларда қон димланиб қолади, бош мия шишади, меъда ичак шиллиқ қаватида майда– майда қонталашлар пайдо бўлади. Беморларнинг деярли ҳамма органларида патоморфологик ўзгаришлар юз беради. Бош мия, пардалар, ўпка, жигар, меъда ва ичаклар қонга тўлади. Бош мияда тромбоз, дегенератив – некротик ва деструктив ўзгаришлар пайдо бўлади. Айниқса ганглиоз хужайралар кўп зарарланади. Юрак мушакларида некробиоз белгилар кўринади. Ботулизмдан соғайган кишиларда иммунитет пайдо бўлмайди.

    Клиникаси


    . Касалликнинг яширин даври 6 – 24 соат, камдан – кам ҳолларда 6 – 10 кун гача чўзилиши мумкин. Организмга қанча кўп токсин кирса касалликнинг яширин даври шунқа қисқа бўлади ва касаллик оғир кечади. Ботулизм кўпинча ўткир бошланади ва бир неча асосий белгилар инфекцион–токсик, диспептик, офталмоплегик, бульбар миастеник белгилар билан кечади.
                 I вариант: бунда диспептик бузилишлар билан: бунда кўнгил айниш, қусиш, эпигастрал сохада тортишуви оғриқлар, метеоризм, оғиз қуриши, кучли чанқаш, касаллик бошида сусайган нажас, кейинчалик ичак тутилиши билан алмашинади. Касалликнинг эрта белгиларидан бири бу ютинишнинг бузилишдир. Бунда бемор шикояти халқумда катта “кесак” борлигига ва ютиниш ҳаракатида оғриқлигига шикоят қилади.
                 II вариант: кўришнинг бузилиши: бунда беморлар кўз олди хиралашувига шикоят қилади, бу бир неча кун сақланади ва камдан – кам окулистга мурожаат қилиб тушади.
                 III – вариант: нафас бузилишлари: бунда ҳаво етишмаслик хисси, кўкрак қафасида оғирлик хисси, кўкрак қафасида оғрик, товуш тембрининг ўзгариши кузатилади. Нафас бузилишлари кўпинча ютиниш бузилишлари ва умумий заҳарланиш симптомлари билан кечади, ҳарорат нормал ёки субфебрил даражада бўлади ва беморда тезда мионеврологик белгилар ривожланади.

    Ботулизм клиникаси


    Юқиши


    Инкубацион даври
    Жароҳат орқали юққанда-4-14 кун
    Ингаляцион юққанда
    24-72 соат
    Алиментар юққанда
    18-36 соат (2соатдан
    8 кунгача,
    Токсиннинг дозасига боғлиқ)


    Бош мия нервларининг фалажи-3,4,6,7,9
    Кўриш хиралашади
    Диплопия
    Птоз
    Юз мимикаси бузилади
    Суюқлик ютаётганда бемор қалқиб кетади
    Дизартрия/дисфагия


    Тушувчи суст фалажлар:
    Бўйин,елка,
    қўллар, оёқ мушаклари фалажи,
    Ҳуши йўқолмайди

    Офталмоневрологик белгилар


    Кўришнинг оғирлашуви,  аккомодациянинг фалажи, мидриаз  доимий ва ривожланган қорачиқ кенгайиши, анизокария, қорачиқларниг ёруғликка реакцияси секин ёки йўқолган, птоз 2 томонлама курув ўткирлигининг пасайиши, кўз олдини туман қоплаши, ўқишга ҳаракат қилинганда ҳарфлар ва қаторларнинг қўшилиб кетиши.        
            Ботулизм токсинининг кўзни ҳаракатлантирувчи ва узоқлаштирувчи асабга таъсиридан кўз олмаси ҳаракатининг бузилишлари кузатилади, бунга диплопия – нарсаларни 2 талаб кўриш, ғилайлик, страбизмлар, вертикал нистагмлар ривожланади.

    Фагоназоглоссоневрологик белгилар


    Сўлак бези фаолияти издан чиқиб, оғиз бўшлиғи, ҳалқум қурийди ва беморлар кўп чанқайдилар, аммо суюқлик ичган билан ташналиклари қолмайди, ҳалқум қисилади, овқат юта олмайди (дисфагия). Сўнгра тил мушаклари ва кекирдак усти қопқоғининг ҳаракати бузилади. Натижада ейилган овқат кекирдакка тушиб, бемор қалқиб кетаверади. Касаллик оғир кечганда ҳалқум мушаклари фалажи кузатилади.

    Фоноларингоневрологик симптомлар


    Беморнинг овози  олдин хиррилаб, кейин бутунлай чиқмай қолади (афония), тил, юмшоқ танглай, ва кекирдак ташқи мушакларининг   фаолиятларнинг бузилиб бемор сўзларни аниқ ва тиниқ талаффуз қила олмайди, димоғи билан гапиради.

    Нафас бузилишига оид симптомлар.


    Касаллик енгил кечганида бемор кўкраги қисилганини сезади. Оғир ўтганда эса, бемор тез – тез нафас олади, нафас ритми бузилади. Касаллик зўриққанда нафас ҳаракатлари тартибсиз бўлиб, бемор безовталанади, ярим ўтирган ҳолатни олади, ҳамма ёрдамчи нафас мушаклари ва диафрагманинг фалаж бўлиши натижасида нафас жараёнини анча бузади.

    ГЕМОДИНАМИКА БУЗИЛИШИГА АЛОҚАДОР СИМПТОМЛАР


    Касаллик бошланишида фақат брадикардия бўлади. Кейинчалик беморнинг юзи кўкариб баданнинг туси оқаради. Нафас бузилиши ва диафрагманинг фалажи қорин бўшлиғидаги босимнинг камайишига ва пастки кавак венага қоннинг қийинлик билан тушишига сабаб бўлади. Касаллик охирларида токсин таъсирида миокардит бошланиши мумкин.

    Умумий мионевроплегик симптомлар


    Бу симптомлар қўл-оёқ ва бўйиндаги асаб-мушак аппарати фаолиятининг бузилиши натижасида пайдо бўлади. Бемор бошини ушлай олмайди, оёқ за қўл мушаклари ҳам ўз функциясини бажараолмайди.

    Клиник таснифи


    I Типик шакли: (енгил, ўрта оғир, оғир шаклларда).
    II Ноаниқ белги
    III Асоратлари (зотилжам, токсик миокардит, миозит, неврит, зардоб касалиги).
    Енгил шакли: Касаллик симптомлари аста – секин ривожланади, органларда фалажлар учрамайди, ярим фалаж ҳолати кўринади. Нафас ва гемодинамика озгина бузилиши мумкин.
    Оғир шакли: Касалликнинг ҳамма белгилари тезда авж олиб бориб, нафас ва гемодинамиканинг издан чиқиши, дисфагия ва дисфония ҳавотирли аломатлари бўлиб ҳисобланади.
    Билинар – билинмас шакли: касалликнинг маълум белгилари камроқ белги берадида, кейин йўқолиб кетади. Мидриаз, анизокория, овознинг хиралашуви бироз давом этиб кейин йўқолиб кетади.

    Асоратлари


    Баъзан тузала бошлаган бемор орғанизмига тарқалган ботулизм микробларининг токсинлари таъсирида аҳволи тўсатдан оғирлашиши мумкин. Бундан ташқари пневмония, миозитлар учрайди.

    ТАХМИНИ


    Ботулизмнинг енгил шакли 2-3 ҳафта давом этади. Оғир шакли 2-3 ой ва бундан ҳам узоқ чўзилади. Касалликнинг баъзи белгилари умрбод сақланиб қолиши мумкин. Ботулизм билан оғриган беморлар ўз вақтида тўғри даволанмаса, уларнинг 25 фоизча қисми ўлади. Асосан бульбар фалажлар, адашган нерв ва юрак нерв тугунчаларининг зарарланиши, беморнинг ўлимига сабаб бўлади.

    ТАШХИСОТИ


    Ташхисот клиник эпидемиологик қўйилади ва лаборатор тасдиқланади.
    1. Эпидемиологик: бунда беморнинг 1 кун олдин қонсервацияланган маҳсулотлар еганлиги.
    2. Клиник: бош айланиши, оғиз қуриши, кўп чанқаш, суюқлик ичганда қониқмаслик ҳисси, мидриаз, аккомодация фалажи, ёругликка реакциясининг йўқлиги, птоз, диплопиялар, кўнгил айниши,қусиш, қоринда эпигастрал соҳада буровчи оғриқлар, қоринда метеоризм ва қабзиятларнинг кузатилиши, овознинг ўзгаришига хос белгилар билан бирга кечади.
    3. Умумий клиник таҳлилар (қон, сийдик, нажас ).

    ТАШХИСОТИ


    Бактериологик экма усули (бунда бемор қусуқ массаси, ошқозон ювиндиси, қолдиқ озиқ – овқат маҳсулотлари ) материал олиб текширилади ва улар пепсин пептонли, Хотингер бульони Кита – Тароцци муҳити, казеин қўзиқоринли трипсинли муҳитга экиш. CI. botulinum газ ҳосил қилиб ўсади. Олинган культурадан суртма тайёрлаб микроскопия қилинганда ракеткасимон микроорганизмлар топилади.

    Биологик усул.


    Ботулотоксинни аниқлаш учун оқ сичқонларда нейтролизация реакцияси ўтказилади. Бунинг учун 2 жуфт тажриба сичқонлари олинади, уларнинг биринчи жуфтига патологик қон 0,5 – 0,8 мл ёки бошқа патологик материалдан фильтрат олиниб, қорин парда ичига юборилади. Сичқонларнинг 2 чи контроль жуфтига патологик материал билан бирга ботулизмга қарши А, В, С, О, моновалент зардоблар ҳар бирига 0,05 млдан юборилади. 4 сутка давомида тажриба остидаги жуфтлик ўлиб, назорат жуфтлик тирик қолса, диагностик моновалент зардоб ёрдамида нейтролизация реакцияси ўтказилади ва қўзғатувчи серовари аниқланади.

    ҚИЁСИЙ ТАШХИСОТИ


    Қўзиқорин билан заҳарланганда беморнинг сўлаги оқади ва ичи кетади, нажаси шилимшиқ ва қон аралашган бўлади. Бемор қаттиқ терлайди. Унинг мияси айнайди.
    Метил спирти билан заҳарланиш, кўрув нервининг зарарланишига оид белгилар (амовроз) билан таърифланади. Аммо кўз соққаси мускулларининг фалажига хос белгилар бўлмайди. Бемор тез-тез нафас олади, териси кўкаради (цианоз) ва тезда кома ҳолатига тушади.
    Энцефалитлар: ҳар–хил шаклларда бўлиб бактериал энцефалитлар беморда тана ҳарорати ошиб бемор қалтирайди, эти увишади, бош оғриқ, шу шаклларда оғриқлар, юз – бўйин соҳасининг мушакларининг тортишишлари Кернинг, Брудзинский балгилари мусбат, ликвор текширилганда унда оқсил ошганлиги, Панди ва Ноне–Аппельт реакцияларнинг мусбат бўлиши касалликка хосдир.

    ДАВОСИ.


    I) Зудлик билан бемор меъдаси 3% ли сода эритмаси билан ювиладн ва кейин адсорбент берилади (5 г майдаланган ва активлаштирилган кўмир, 50 г спирт ёки 100 г кунгабоқар мойи), сўнгра сифонли клизма қилинади.
    2) Шоншлинч равишда ботулизмга қарши зардоб юборилади. Унинг битта даво доза-си 25.000 ХБ дир (10.000 ХБ миқдоридаги А ва Е зардоб билан 5000 ХБ миқдоридаги В зардоб битта даво дозасини ташкил қилади).

    БЕЗРЕДКО УСУЛИДА ЗАРДОБ ЮБОРИШ.


    Даво зардоби беморнинг венасига ва мушаклари орасига Безредко усули билан юборилади. Керакли дозадаги зардобни юборишдан олдин бемор организмининг от зардоби оқсил моддаларига сезувчанлиги синаб кўрилади. Бунинг учун аввал бемор билагининг ички томон терисига 100 баравар суюлтирилган зардоб 0,1 мл юборилади. 20 минут ўтгач, укол қилинган жойнинг қизаргани кичкина бўлса, яъни сатҳи 0,9 см дан ошмаса, натижа манфий хисобланади. Натижа манфий бўлганда суюлтирилмаган зардобдан 0,1 мл тери остига юборилади.
    Бунга ҳеч қандай реакция бўлмаса, 30 минут ўтказиб туриб, керакли дозадаги зардобнинг ҳаммаси мушак орасига ёки вена ичига юборилади. Синов натижаси ижобий бўлса /яъни, суюлтирилган зардоб юборилган жой кўпрок қизариб чиқса/, тери остига суюлтирилган зардоб юборилади. Кейин 30 минут ўтгач, керакли дозани мушак орасига юборилади. Синов натижалари ижобий бўлса /яъни, суюлтирилган зардоб юборилган жой кўпрок кизариб чиқса/, тери остига суюлтирилган зардоб юбориш давом эттирилади. /20 минут оралаб 0,5 мл, 2,0 мл ва 5,0 мл дан юборилади/. Реакция бўлмаса, тери остига 0,1 мл суюлтирилмаган зардоб юборилади. Кейин 30 минут ўтгач, керакли дозанинг ҳаммаси мушак орасига инъекция қилинади.


    Интоксикацияни камайтириш учун 5% ли глюкоза эритмаси (бир кунда 1,5-2 л), полиглюкин, кокарбоксилаза ишлатилади.
    Антибиотиклардан левомицетин натрий сукцинати қўлланилади (8-10 кун давомида 1 г дан кунига 3 маҳал).
    Бемор организмида актив иммунитет ҳосил қилиш учун 3 марта (5 кун оралаб) тери остига анатоксин юборилади.
    Юқоридагилардан ташқари беморнинг аҳволига қараб, жумладан юрак-қон томирлар, нафас системаси фаолиятига қараб, тегишли дорилар ишлатилади. Зарурият бўлганда (нафас жара-ёни бузилганда, ҳалқум, ҳиқилдоқ фалаж бўлганда) сунъий на-фас аппаратларидан фойдаланилади. Бундай беморлар нозогастрал зонд орқали овқатлантирилади. Юрак фаолияти бузил-ганда электростимулятор ишлатилади.

    ПРОФИЛАКТИКАСИ


    Озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган омборлар қаттиқ санитария назорати остида бўлиши керак. Колбаса, консерва тайёрлаш, масаллиқларни тузлаш, қуритиш жараёнларида айниқса санитария қоидаларига алоҳида ва жиддий эътибор бериш керак. Қопқоғи кўпчиган консерваларни истеъмол қилиш жуда хавфли. Уларни йўқотиш керак.
    Бирор хил консерва ёки балиқ истеъмол қилиш натижасида одамлар ботулизм билан касалланган ҳолларда ана шу консерва ёки балиқни еган, лекин ҳали касалланмаган кишиларга профилактика мақсадида 15000-20000 ХБ дан ботулизмга қарши зардоб юборилади. Улар 10-12 кун давомида врач назоратида бўладилар.
    Ҳар бир касалхонада, вилоят ва ноҳия марказларида ботулизмга қарши зардоб албатта бўлиши зарур. Қерак бўлганда уни тегишли жойга тезликда гап-сўзсиз юбориш шарт.
    Ботулотоксин билан алоқадор лаборатория хизматидаги ходимлар ботулизмга қарши эмланадилар.


    Эътиборингиз учун рахмат!



    написать администратору сайта