Главная страница
Навигация по странице:

  • Ахборот-коммуникация технологиялари ва телекомуникацияларнинг замонавий муаммолари ва ечимлари” мавзусидаги Руспублика илмий-техник анжумани иштирокчиси ҳақида маълумот

  • Муаллифнинг ФИШ: Абдуманонов Ахроржон Адхамжонович Иш жойи

  • Лавозими: асиссент Илмий даражаси

  • Маъруза тури : шўба мажлиси Шўба йўналиши

  • Маъруза номи

  • макола. Даволашташхислаш жараёнларини ташкиллатиришни оптималлаш ва автоматлаштириш учун интеллектуал ахбороткоммуникация тизимларини ишлаб чиИШ


    Скачать 30.4 Kb.
    НазваниеДаволашташхислаш жараёнларини ташкиллатиришни оптималлаш ва автоматлаштириш учун интеллектуал ахбороткоммуникация тизимларини ишлаб чиИШ
    Дата08.05.2019
    Размер30.4 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файламакола.docx
    ТипДокументы
    #76454

    ДАВОЛАШ-ТАШХИСЛАШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛЛАТИРИШНИ ОПТИМАЛЛАШ ВА АВТОМАТЛАШТИРИШ УЧУН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТИЗИМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

    Абдуманонов А.А.

    Муҳаммад ал-Хоразимий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали “Ахборот технологиялари” кафедраси асиссенти
    Бугунги кунда жаҳон амалиётида соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларидан (АКТ) фойдаланиш бўйича катта тажриба тўпланган. Соғлиқни сақлаш соҳасида АКТни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва давлатни иқтисодий ўсишдаги энг муҳим омили сифатида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири ҳисобланади [1]. Республикамизда кам ҳаражатли тиббий хизматларни таклиф қилишда сифатли ўсиш, даволаш-ташхислаш жараёнини (ДТЖ) тўлалигича самарадорлигини ошириш учун тиббиёт муассасаларида АКТ илғор қўллаш орқали тиббиёт ахборот тизимларини (ТАТ) яратиш, долзарб ҳисобланади.

    Тиббиёт ахборотга боғлиқ бўлган фаолият туридир. ДТЖда моддий оқимлар чекланган, ахборот оқими эса улкан ва мураккаб ташкилланган. ДТЖ иштирокчилари тезкор ҳолатда бир-бирларига бемор ҳақида улкан маълумотларни етказиши керак. Бу айниқса, тез тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларда, нафақат шифокорнинг малакаси, керакли даволаш-ташхислаш базасини мавжудлиги, балки бемор ва унинг касаллиги ҳақидаги тўла маълумотларни ДТЖ барча қатнашчиларидан ўз вақтида тезкор олиш, ташхислашни аниқлиги ва самарали тиббий ёрдамни амалга оширишга олиб келишини кўрсатмоқда. Шунга қарамасдан клиник амалиётда ҳали ҳам беморларни текшириш, касаллликларни ташхислаш, даволаш усулини танлаш ва уларни ҳужжатлаштириш эски усулда, ахборот технологияларини ютуқларини қўлланмасдан олиб борилмоқда ва афсуски, бу ДТЖ самарасини камайиш эҳтимоллигини ошиши, шифокор хатоликларни пайдо бўлишига олиб келмоқда, амалий тиббиётнинг асосий жараёни бўлган ДТЖ ахборот ва интеллектуал кўмаклашишини ташкиллаш, бошқарувни автоматлаштириш эътибордан четда қолмоқда. Бу вазиятдан чиқиб кетиш йўли – ўзида керакли ва аниқ маълумотларни жамлаган, автоматлаштирилган, қайта ишлаш имкони мавжуд бўлган, беморларни тиббий маълумотларини ва ҳужжатлар алмашинишини электрон шаклда олиб бориш, яъни ДТЖ замонавий АКТ жорий этиш орқали электрон касаллик тарихини (ЭКТ) амалий клиник жараёнга тадбиқ этишдир. Шу билан бирга 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгиланган1 вазифаларни ечиш, аҳоли учун тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга, ДТЖ ахборот ва интеллектуал қўллаб-қувватлашни автоматлаштириш имконини берадиган юқори самарали АКТ ва дастурий воситаларини ишлаб чиқиш ва соғлиқни сақлаш соҳасига амалий тадбиқ этиш, муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

    Тиббиёт соҳасидаги асосий жараён ДТЖнидир. ДТЖни автоматлаштириш концепцияси беморни тавсифловчи барча тиббиёт маълумотлари – унинг касалликлари, ўтказилган тиббий текширувлари, қўйилган ташхис ва даволаш тадбирлари, якуний текширув натижалари кабилардир. Ушбу ёзувлар даволанишнинг барча босқичларини қамраб олиши лозим. Шифокорлик амалиётида ДТЖда баъзи омиллар борки, улар шифокор назаридан четда қолиб кетади. Бунга шифокорлик амалиётида фойдаланиладиган ахборот ҳажмининг кескин ортиб кетиши, мазкур ахборотни таҳлиллаш ва зарурий қарор қабул қилиш жараёни самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, даволаш жараёни учун ишлатиладиган дорилар хилма хиллиги, бир турдаги касалликка қўлланиладиган дорилар номенклатурасининг катталиги, бир туркумга оид дориларнинг фарқлари туфайли баъзи амалиётларда самарали бўлмаслиги каби муаммолар келиб чиқади. Тиббиёт варақаси кўринишида шакллантирилувчи МБ шаклидаги ахборот тизимлари бемор касаллик тарихи ёки унда бўлаётган ўзгаришлар динамикасини кузатиш имконини беради [4]. Шу билан бирга ТАТ таркибида маълумотларни интеллектуал таҳлили тамойилларини жорийлаштириш орқали тизимни нафақат автоматлаштириш, балки интеллектуаллаштириш элементларини ҳосил қилиш имконини беради. Буни турли даражадаги сўровлар асосида йўлга қўйиш мумкин, бундай механизм қидирув тизими ва ундан турли кесимларда таҳлилий маълумотлардан зарурий ахборотни ҳосил қилиш имконини беради.

    Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда ТАТларини ишлаб чиқишдаги мураккаб масалалардан бири тиббиёт ходими учун қарорлар қабул қилишга кўмаклашиш тизимини (ҚҚҚКТ) ишлаб чиқиш ҳисобланади. Беморларни текширувдан ўтказишда қарор муқобилларини ишлаб чиқиш тизими шифокорларни беморнинг таҳлил натижаларини ўрганиш ва унга ўз муносабатини (ташхис кўринишидаги) билрдиришида жараён самарадорлигини ошириш имконини беради ҳамда аксарият тиббиёт варақаларини тўлдиришни автоматлаштиришга олиб келади.

    Тиббиёт жараёнининг асосий объекти бу мижоз (бемор) ҳисобланади. Шунинг учун барча ҳатти-ҳаракатлар беморга йўналтирилган бўлади. Тизим ўз навбатида таҳлилий маълумотлар сўровлари асосида шакллантирилади. Буларга статистик, иқтисодий, молиявий ва комплекс интеллектуал таҳлиллаш усулларини киритиш ўринли бўлади [2]. Шифoкoр, бундай дaвoлaш-тaшхислаш тадбирларини ўтказиш вазияти бўйича зарур бўлган қaрoрларни қaбул қила туриб, aлбaттa, жaрaённинг тaрихини ва бeмoргa кўрсатилган даволаш тaъсирлaрни ҳам ҳисoбгa oлaди. Таркибий бошқарув – бу шифoкoр томонидан жараённинг ҳар хил қадамларида ҳар хил даволаш-ташхислаш таъсирларини тaнлaш ҳисобланади. Ҳар бир даволаш-ташхислаш таъсирларидан кейин ДТЖда шу элементни қўллашнинг бирон – бир интеграл ҳарактеристикасини сoлиштириш мумкин. Бемор ҳолатининг катталиклари, беморни ҳарактерлайдиган ихтиёрий кўрсаткич қийматларини (температура, қон босими, ёши, вазни, эмланишлар ва олдинги касалликлар ва ҳ.к.) белгилайлик. Ихтиёрий белгининг қиймат симптоми ёки қиймат диапазонини белгилайлик. ДТЖ доирасида биз беморнинг гоместозага олиб бориш жараёнини ўтказамиз. Шунда, Т ни бемор катталиклари гоместоза худудига киргунигача бўлган ДТЖнинг вақтинчалик босқичлар сони деб белгилаймиз [5]. ДТЖ босқичлари Т нинг минимал сони 5 тани ташкил этади, улар: 1 – бирламчи текширув, 2 – терапевтик таъсир кўрсатиш, 3 – қўшимча тадқиқотлар ўтказиш, 4 – хирургик таъсир кўрсатиш, 5 – беморга жавоб бериш. Терапевтик таъсир кўрсатиш ва қўшимча тадқиқотлар ўтказиш итерациялари кўп марта такрорланиши мумкин.

    Тизим динамик ҳисобланади. t=1, T босқичда вақт интерваллар тўплами ўрнатилади.

    – бемор ҳолати барча параметрларининг тўплами. – мумкин тадқиқотлар тўплами (лаборатория анализлари, ускунали ва физикал тадқиқотлар). нозологияга оид симптомлар, l нозология индекси; – параметрлар қийматининг қуйи ва юқори чегаралари. беморнинг гемостаза чегараларидаги ҳолат параметрлари қийматлари тўплами. – ДТЖ нинг барча босқичларида n-беморнинг ташхислар тўплами. – клиник протоколлар бўйича нозологияга мос келадиган терапевтик тадбирлар (жараёнлар, дорилар, тадқиқотлар ва бошқалар); – тадқиқотнинг қийматлари тўплами. n –бемор учун тадқиқотнинг қийматлари тўплами. – терапевтик тадбирлар қийматлари тўплами. n-бемор учун терапевтик тадбирлар қиймати тўплами.

    «ExterNET» ТАТнинг операторлари бўлиб, қуйидагилар олинади:  - мақсадли чиқиш натижалари оператори,  - ҳолат оператори:

    1-қадам. – бемор ҳолат параметрларида тадқиқотни ифодаланиши. 1.1-қадам. t босқичда бемор ташхисини шакллантириш ва t+1 босқичида қўшимча тадқиқотлар тўплами. Агар бўлса, унда ташхис қўйилган. 1.2-қадам. t босқичда беморни даволашга кўрсатма беришни қўшишда зарур бўлган терапевтик тадбирлар тўпламини аниқлаш. 1.3-қадам. – ДТЖ даврида даволаш дастурини шакллантириш.

    2-қадам. – тадбирдан кейинги бемор ҳолати.

    3-қадам. – бемор ҳолатини баҳолаш ва янги терапевтик тадбирларга кўрсатма бериш . 3.1-қадам. – даволаш якунида беморнинг натижавий ҳолати (натижавий ҳолат).

    4-қадам. t босқичда беморни текшириш қийматларини баҳолаш.

    5-қадам. Tдаволаниш даврда беморни текшириш қийматларини баҳолаш.

    6-қадам. t босқичдаги бемор учун терапевтик тадбирлар қийматини баҳолаш. 6.1-қадам. – даволаш даврида тадбирларнинг умумий қийматини баҳолаш.

    Тизимда ахборотларни аналитик қайта ишлаш масаласи 3 турга бўлинади:

    • тизим (шифокор) ва устки тизим (бош шифокор, соғлиқни сақлаш бошқармаси, тиббиётнинг аниқ бир соҳаси бўйича бош мутахассис) даражасида келгуси таҳлил ва қарор қабул қилиш учун маълумотларни агрегироват қилиш ва тақдим этиш. Уларга OLAP-технологиядан фойдаланиб маълумотларни кўп ўлчовли таҳлил қилиш киради;

    • келгусида фойдаланиш учун янги билимларни олиш мақсадида тизим ва устки тизим даражасидаги қонуниятларни ишлаб чиқиш;

    • ДТЖга оид ечимларни ишлаб чиқиш (тескари алоқа ёки бошқарувнинг ёпиқ контури масалалари).

    «ExterNET» ТАТ ҚҚҚКТ бир нечта тизимлар синфини ўз ичига олади: классификацияланадиган, тўлдирадиган ва ўзгартирадиган. Тизимнинг интеллектуал ядроси ва ҚҚҚКТнинг муҳим қисмини ташкил этадиган битта манбадаги – ББдаги қисман детерминаллашган билимлардан иборат тизим ҳисобланади. «ExterNET» ТАТ ББ қуйидаги принцплардан ташкил топган:

    1. Тадқиқот усуллари ва инсон органлари учун мўлжалланган симптомларнинг иерархик белгилар фазоси (сатҳи);

    2. Нозологиянинг расмийлаштирилган тавсифи(10 баллик кўрсаткич бўйича): белгилар вазни (нозологияда белгилар намоён бўлишининг равшанлиги), нозология ишончлилигининг бошланиши (белгилар вазнининг йиғиндисига кўра), ҳавф ва нозологиянинг ривожланиш темпи (суръати), МКБ-10 бўйича мос келувчи кодлар. Нозологияни тавсифлашда бошланғич билимлар мутахассислар томонидан олиб борилган тиббиёт соҳасига оид эксперт сўровлари маълумотларини қайта ишлаш асосида олинади ва ББ фрейм компоненталари таркибида шакллантирилади;

    3. Фрейм компоненталари таркибидаги клиник протоколларнинг расмий тавсифи: нозологияга оид тадқиқот ва фаолият юритиш – даволаш стандартлар ва касалликни ҳисобга олган ҳолда очиқ манбалардаги маълумотлар асосида уларни кенгайтириш, хизматларнинг мос келувчи қодлари ва бошқалар;

    4. ДТЖ – ижобий прецедентларнинг такрорланишидаги паттернларнинг расмийлаштирилган тавсифи. Топилган диагностик, терапевтик ва умумий паттернлар ББ нинг белгили компоненталари таркибида сақланади. Паттернларни қидируви ББнинг таркибий компоненталаридан олинган маълумотлар кўчириладиган ва махсулот шаклига айлантириладиган ББнинг ишлаб чиқариш компоненти учун махсус ташкиллаштирилган ҳолда амалга оширилади [3,6];

    5. ДТЖ паттернлари, статистик қайта ишлаш натижалари ва экспертлар сўрови маълумотлари асосида ББни тўлдириш;

    6. Тиббиёт ходимлари малакасини оширишда ББдан фойдаланиш. ББга билимларни киритиш ва тўлдириш мутахассис – аналитикларнинг бошқаруви орқали амалга оширилади.

    Таклиф қилинган моделлар бўйича ҚҚҚКТ алгоритимини кўриб чиқамиз. ДТЖни бошқаришда ҚҚҚКТ ёрдамида тиббий қарорларни қабул қилишда ва даволаш тадбирларини аниқлашда олинган текширув, тахлил натижалари ва катталикларига асосланган ҳолда олиб борилади. Алгортимнинг асоисй қисми қуйидагича:

    1. Беморни танлаш;

    2. Текширув йўлини танлаш;

    3. Бемор кўрувини амалга ошириш, биринчи кўрув натижасида олинган бемор организими ҳолатини ҳарактерловчи катталикларни киритш;

    4. Ташхислаш ишларини амалга ошириш улар:

      1. бемор организими ҳолатини ҳарактерловчи катталиклар тўпламини қийматини аниқлаш, катталик қийматини баҳосини аниқлаш;

      2. текширув баҳолаш босқичини кодлаштириш;

      3. кейинги босқич учун текширув катталикларни танлаш;

      4. текширув натижалари баҳосига кўра ташхисни аниқлаш;

      5. ташхисни кодлаштириш (мавжуд ташхислар синфидан (МКБ10) танлаш);

      6. ташхис бўйича даволаш усулини танлаш (даволаш стандартлари бўйича);

    5. Тактик ечимларни қабул қилишга кўмаклашиши (бошқа мутахисисликлардан маслахатлар олиш, консултация ва концилюмлар) ;

    Ташхислашда қарорлар қабул қилишга кўмаклашишнинг асоси бу ташхислаш жараёнида шифокорга муқобил ташхисларни шакилантириш ва уларни илмий статистик асослаш хисобланади. Тиббиётда ташхислаш масаласини бир неча усуллар орқали амалга ошириш мумкин ва ҳар бир усулда ўзига хос катталиклар ва улар ёрдамида натижалар шакилантирилади. Ташхислашда турли тизимлар ишлатилади ва ҳар бир тизим алгоритимлар кўринишида амалга ошириладиган аниқ бир математик синфлаштириш усуларидан фойдаланади. Ахборатларни қайта ишлашнинг амалий масалаларини ечиш жараёнида синфлаштириш масаласини ечиш алгоритимлари (усулари) оиласи шакиланган. Шундай усуллардан бири статистик усул, бу турдаги аниқлаш алгоритими моделлари математик статистика аппаратидан фойдаланишга асосланган. Улар синфлар маълум бўлганда ёки синфларнинг ҳарактеристикаларини эхтимоллиги аниқ бўлган холларда ишлатилади.

    Бундай тизимни яратишда ЯАМ асосланган оптимал МБ тузилмавий таркибни яратилганлигидир. Тизимни яратилиш технологияси реляцион МБ модели асосида қурилган. Ахборот тизимини дастурий қисмни клиик синовдан ўтказишда қабул ташхислаш бўлимида абдоминал касалликлар бўйича беморлари олинди. Бунда 200 дан ортик ЭКТ маълумотлари бўйича синовлар олиб борилди. Дастлаб беморни организими ҳолатини ҳарактеровчи катталикларни ЭКТ киритш ва дастлабки ташхисларни белгилаш бажариди. Дастлабки ташхислар абдоминла жарохлик бўлимга ўтказилган беморлар устида олиб борилган бўлимдаги тиббий кўрувларни шаклантириш жараёнида, дастлабки тиббий тахлиллар, текширувлар ва белгиланган даволаш амалари натижалари асосида ҚҚҚКТ ёрдамида берилган қарор муқобиларини танлаш ёки қарор муқобиларини аниқлаштириш бўйича берилган, даволаш стандартлари асосидаги тавсиялар бўйича ташхислар танланди.

    Тизимни самарадорлигини тахлили қилиш беморлар ҳолатини ўзгариши билан ўлчанади, яъний олиб борилган ДТЖ тадбирлари даволаш, ташхислаш ва тиклаш натижаси кўрсатади. Тиббий самарадорликни, олинган даволаш натижаларни уларган қўйилган меҳнат ва сарифлари билан уларга мос бўлган илмий даражаси юқори бўлган бошқа тиббий усуллар, таъсирлар ва тиббий тадбирларга кам меҳнат ва иқтисодий сарфлар асосида аниқлаш мумкин. Тиббий самарадорлик мантиқан иқтисодий самарадорликдан устун туради, даволаш усули ҳар доим тиббий нуқтаи назарда самарали бўлиши керак. Иқтисодий самарадорлик тиббий ёрдам кўрсатишга сарифланган ўртача ҳаражатлар ёрдамида аниқланади. Яратилган ахборот тизимини касалликларни ташхислашда тибий ёрдам кўрсатиш нархини назарий таҳлилари олиб борилди ва шулар аниқландики тизимдан фойдаланишда унинг нархи сезиларли даражада камамяди, бу эса унинг иқтисодий самарасини англатади. Бу тизим ёрдамида олиб борилган ДТЖ ташкилаш орқали шифокор узининг тиббий ахборотларни олиш ва қидириш учун сарифланадиган вақтини бундай ахборот тизимидан фойдаланмасдан олибборилган вақтига нисбатан 3.64 мартага қисқартириши мумкин бу эса шифохона ётоқлар фондининг самарадорлигини 10% га ошишига олиб келди.
    Адабиётлар

    1. Ўзбекистон Республикаси Вазрлар махкамасининг Республика комиссияси мажлисининг 1-сонли баёономаси билан тасдиқланган «Электрон ҳукумат» 2015-2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот тизимини яратиш бўйича давлат дастури. 2013 йил 25 июлдаги №01-08/1-417.

    2. Алиев Р.А., Алиев Р.Р. Теория интеллектуальных систем. Учебное пособие. - Баку:Чашиоглы, 2001. – 720 с.

    3. Бабомурадов О.Ж., Рахимов Н.О. Билимларни акс эттириш самарадорлигини ошириш модели// Иқтисодиётнинг реал тармоқларини инновацион ривожланишида ахборот -коммуникация технологияларинг аҳамияти, Республика илмий конфренцияси материаллари, маърузалар тўплами 1-қисм, Тошкент 2017 йил. 273-275 б.

    4. Абдуманонов А.А., Карабаев М. К., Хошимов В.Г. Информационно–коммуникационная технология организации лечебно–диагностических процессов в стационарах экстренной медицины // Информационные технологии моделирования и управления научно–технический журнал.–Воронеж. –2012. –№ 5(77).–С.378–385.

    5. Абдуманонов А.А. Математическое моделирование медицинских информационных систем для интеллектуализации диагностики и лечения //Научно –технический журнал ФерПИ. –Фергана. 2017. –Т 21. –№ 2. –С.75–80.

    6. Бекмуратов Т.Ф., Хожиматов Г.М. Методы представлении нечетких высказываний в интеллектуальных системах принятия решений. / Узбекский журнал «Проблемы информатики и энергетики», 2005. №6, -С. 3-11.


    Илова

    Ахборот-коммуникация технологиялари ва телекомуникацияларнинг замонавий муаммолари ва ечимлари” мавзусидаги Руспублика илмий-техник анжумани иштирокчиси ҳақида маълумот

    Муаллифнинг ФИШ:

    Абдуманонов Ахроржон Адхамжонович

    Иш жойи:

    Муҳаммад ал-Хоразимий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали “Ахборот технологиялари” кафедраси

    Лавозими:

    асиссент

    Илмий даражаси:

    -

    Илмий унвони:

    -

    Телефон рақами ва электрон почтп манзили:

    +998932708179

    ahror79@inbox.ru

    Маъруза тури:

    шўба мажлиси

    Шўба йўналиши:

    Жамичтнинг ткрли соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларининг қўлланилиши ва аҳамияти

    Маъруза номи:

    Даволаш-ташхислаш жараёнларини ташкиллатиришни оптималлаш ва автоматлаштириш учун интеллектуал ахборот-коммуникация тизимларини ишлаб чиқиш




    1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони


    написать администратору сайта